Pages (2):    1 2
Abdulloh Salafiy   08-27-2010, 08:47 AM
#11
Ассаламу алайкум!
Биродар Аллоҳ ишилани ривожини берсин.
аммо Юқоридаги мақолани ислом.уз сайтидан олмаганман.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abu Muslim   08-27-2010, 08:13 PM
#12
Quote:Юқоридаги мақолани ислом.уз сайтидан олмаганман.

Бўлиши мумкин...
аммо бу мақолани интернет учун биз тайёрлаганмиз...
Abdulloh Salafiy   08-28-2010, 12:44 PM
#13
Биродар ман ўзбекчадан олмаганман.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Муслим   08-23-2011, 10:54 AM
#14
"لا يؤمن أحدكم حتى يكون هواه تبعا لما جئت به"

«Сизлардан ҳеч бирингиз - токи унинг хоҳиш-истаклари мен олиб келган нарсага бўйсунмагунча, - мўмин бўла олмайди» (Нававий «Арбаиън»да 41).
Ушбу ҳадисни Бағавий «Шарҳус Сунна»да 1/98 ва Нававий «Арбаиън»да 41 келтиради ва уни ҳасан-саҳиҳ ҳадис деди. Ибн Ҳажар ҳам ҳадис ровийларини ишончли деди (Қаранг: «Фатҳул Борий» 13/289). Яна ушбу ҳадисни Аҳмад Шокир ва Ҳокимий саҳиҳ деди (Қаранг: «Умдату тафсир» 1/533, «Маъариж ал-қабул» 2/422).
Шайх Албоний ҳадис иснодини заиф деди (Қаранг: «Тахриж Мишкот ал-масобиҳ» 167, «Тасҳиҳ ал-ақоид» 26). Ушбу ҳадис иснодида Нуъайм ибн Ҳаммод исмли ровий мавжуд бўлиб, у кўп хато қилганлиги учун заифдир (Қаранг: «Тахриж Китабу Сунна» 15). Яна уни Ибн Асокир ва Ибн Ражаблар заиф дейишган.
Бироқ шайх Ибн Боз айтадиларки: «Ҳатто ушбу ҳадиснинг исноди заиф бўлса ҳам, маъноси тўғридир» (Қаранг: «Шарҳ Китаб ат-тавҳид» 265). Шайх Усаймин ҳам худди шундай деган (Қаранг: « Мажмуъ фатава Ибн Усаймин» 16/91, 10757).
Унинг маъноси Қуръонда баён қилинган: «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65).
«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди» (Аҳзоб: 36).
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 8 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.