Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
“Қора байроқлар” ҳақидаги Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадислари саҳиҳ эмас
Буюк саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Хуросондан қора байроқлар чиқиб, то Қуддусга ўрнатилгунча бирор нарса уни қайтармайди”.
Бу ҳадисни Нуъайм ибн Ҳаммод “Ал-Фитан” (1/213), Аҳмад “Муснад” (14/383), Термизий “Сунан” (2269), Табароний “Мўъжам ал-Авсат” (4/31), Байҳақий “Далаил ан-Нубувва” (6/516), Ибн Асакир “Тарих Димашқ” (32/281)да ривоят қилдилар.
Барчалари Ришдин ибн Саъднинг, Юнусдан, Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийдан, Қабиса ибн Зуъайбдан, Абу Ҳурайранинг ривоят йўлидан “Марфуъ” иснод билан ривоят қилдилар.
Табароний раҳимаҳуллоҳ деди:
“Ушбу ҳадисни Зуҳрийдан фақат Юнус ривоят қилди. Ришдинни ёлғиз ўзи уни ривоят қилди”. Сўзи тугади.
Байҳақий раҳимаҳуллоҳ деди:
“Уни Ришдин ибн Саъднинг ёлғиз ўзи Юнус ибн Язиддан ривоят қилди”. Сўзи тугади.
Ришдин ушбу ҳадиснинг заиф ва мункар эканининг сабабидир. Дарҳақиқат, Аҳмад ибн Ҳанбал уни заиф (ровий) деди. Яҳё ибн Маъин: Ҳадиси ёзилмайди, деди. Абу Зуръа: ҳадиси заиф, деди. Абу Ҳатим: Ҳадиси мункар ва унда ғофиллик бор. Ишончли (ровий)лардан мункарларни ривоят қилади. Ҳадиси заиф, деди. Насоий: Ҳадиси ташланган кимса, деди. Абу Довуд: Ҳадиси заиф, деди. Ибн Адий: Умумий ҳадисларининг оз қисмидагина бирор киши унинг ривоят йўлидан ҳадис ривоят қилади. У заиф бўлишига қарамай ҳадиси ёзилади, деди. Ибн Ҳиббон: Хабарларида асосий қисмини мункарлар эгаллаган, деди. “Таҳзиб ат-Таҳзиб” (3/278).
Хулоса шуки, бу ҳадис жуда заиф ва саҳиҳ эмас. Сабаби, уни Ришдин ибн Саъднинг ёлғиз ўзи ривоят қилди. Шунинг учун уламолар уни қабул қилмадилар.
Термизий:
“Ғариб”, деди. Сўзи тугади. Бу ибора унинг наздида ҳадиснинг заиф эканини ифодалайди.
Байҳақий:
“Шу лафзга яқинини Каъб ал-Аҳбордан ривоят қилди. Шояд шу энг ўхшаши бўлса”, деди. Сўзи тугади.
Балки Ҳофиз ибн Касир “Қора байроқлар” зикр қилинган ҳадислар тўпламини келтириб, шундай деди:
“Бунинг бари ушбу ҳадисларни саҳиҳ деб ҳисобга олинганида эди. Аслида, унинг бирор санади танқиддан холий эмас”. (“Ал-Бидая ва ан-Ниҳая” (6/248)).
Ҳадисни Ҳофиз ибн Ҳажар “Ал-Қовл ал-Мусаддад” (42)да, шайх Албоний “Силсила Заифа” (4825-рақам)да, шайх Аҳмад Шокир “Муснад Аҳмад” (16/316) таҳқиқида заиф дедилар.
“Муснад Аҳмад”ни таҳқиқ қилувчи “Муассаса ар-Рисала” нашриёти:
“Исноди жуда заиф”, деди. Балки яна шундай дедилар:
“Бу бобда бирор нарса саҳиҳ эмас. Бу борадаги хабарларнинг бари заиф “Мавқуф”. Сўзи тугади.