1241   11-14-2016, 11:14 AM
#1
Ассаломуалайкум сизлардан ОЛЛОХ рози булсин сафар ой и бало ойими лавхул мафхуздан 1кават осмонга балолар тушар бу ойда хомила болдирип никох килиб болмайди дейди лекин буни мен бидаат деп хисоблайману гумонда боляппан илтимос сафар ой И хакида озгина тушунча берсангизлар ОЛЛОХ барчамизни килган ибодатларимизни даргохида Кабул айласин
Инсон   11-17-2016, 04:36 PM
#2
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Касаллик юқиши йўқ. Шумланишлик-(бадгумон қилишлик) йўқ. Бойўғли (сабабли шумланишлик) йўқ. Ва Сафар ойи (кириши билан шумланишлик) йўқ”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (4/47), Муслим (4/1743)).

“Ва Сафар ойи (кириши билан шумланишлик) йўқ”. Бу борада илм аҳлининг икки қавли бор:
Биринчи қавл: Сафардан мурод Сафар ойи. Чунки улар жоҳилиятда ушбу ойдан шумланардилар. Бу ойда турмуш қурмасдилар, сафар ва тижорат қилмасдилар. У бахтсиз ой деб эътиқод қилардилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга бахтсиз ой деган нарса йўқ, балки Сафар Аллоҳнинг ойларидан бири, унда бахтсизлик ва ёмонлик йўқ дея раддия бердилар.
Бу ўринда уларнинг Сафар ойидан шумланишликлари ботилга чиқарилди.
Иккинчи қавл: Сафардан мурод: ошқозонда бўладиган касаллик. У, шу билан оғримаган одамга юқади, деб даъво қилардилар.
Бироқ хоҳ бу ёки у бўлсин, унинг бари рад этилган. Хоҳ ойдан ёки касалликдан шумлансинлар. Уларнинг барчаси бирор асосга эга эмас. На ойда ва на касалликда шумланишлик бор. Балки касалликлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида. Касалликни туширадиган, уни кўтарадиган, касал қиладиган ва шифо берадиган ҳам У субҳанаҳу ва таолодир. Бу ишда на ойларнинг ва на бошқасининг дахли бор.
“Иккилари ривоят қилди”. Яъни, Бухорий ва Муслим.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Иъанатул Мустафид - Тавҳид китоби шарҳи

Манба: https://tavhid.com/forum/showthread.php?...87#pid6387

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.