rinat80_09   02-16-2015, 08:12 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Одам алайхиссаломнинг булари 60 метр деган маълумотлар бор, шунинг учун жаннат ахли хам Жаннатда 60 метр булиб юришади деган кавл турги ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Admin   12-17-2016, 07:26 PM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннатга кирадиган аввалги гуруҳ тўлин ой суратида, улардан кейингилар осмондаги энг ёруғ юлдуз (сурати)да кирадилар. Бавл қилмайдилар, бўшанмайдилар, бурун қоқмайдилар ва тупурмайдилар. Тароқлари тилладан, терлари миск, ладандон-(хушбўй ҳид олиш учун ўсимликлар дудланадиган асбоб)лари хушбўй новда, жуфтлари оҳукўз ҳурлар. Хилқатлари оталари Одам суратида, бир кишининг хилқати (каби) осмонда олтмиш зиро» (Бухорий (3327) ва Муслим (2834)).
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.