Pages (3): 1 2 3   
Admin   11-11-2009, 09:03 PM
#1
Таяммум учун ёстиқ чангидан фойдаланиш

Савол: Кунларнинг бирида пешин маҳали соат иккиларда онамнинг бурнидан қон келиб, аср пайти соат тўрт яримларгача тўхтамади. Уни касалхонага олиб бордик. Унга сунъий озиқлантирувчи боғланди. Сунъий озиқлантириш, тақрибан, бешдан ўн дақиқа ўтганида тугади. Онам аср намозини ўқимоқчи бўлди, бироқ, таҳорат олишга кучи етмади. Чунки, қонни кўп йўқотганидан бошини қимирлатишга, ҳатто гапиришга мажоли қолмаган эди. Онам аср намозини ўқишни хоҳлар эди. Касалхонада таяммум қилиш учун тупроқ йўқ, ташқаридан тупроқ олиб чиқишга эса рухсат йўқ эди. Бемор аёллардан бири онамнинг қон теккан кийимларини алиштириш, олдиларига жойнамозни қўйиб, онам унга қўлларини таяммум ниятида уришини тавсия этди. Биз унинг айтганидек қилдик. Онам таяммум билан аср намозини ўқиди. Онам ўқиган бу намоз равоми ёки йўқми?
Шом намозини ўқиш учун онам таҳоратхонага борди ва намоз учун таҳорат олди. Юзини ювмоқчи бўлганида эса тиббий дока ёпиштирилган бурни ва унинг атрофларига уч марта масҳ тортди.
Бир неча кун давомида намозларини ўтириб ўқиди. Шуни ҳам айтишим керакки, мен онамнинг таҳорат олишида ёрдам бериб турдим. Чунки у, бошини ҳар тарафга қимирлата олмас эди. Аллоҳ сизга билдирсин, (биз қилган бу ишлар тўғрими), тушунтириб берсангиз?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аввало, онангизнинг пок тупроққа етиша олмагани сабабли таяммум учун жойнамозга қўлларини уриши тўғридир.
Иккинчидан, тиббий докага масҳ тортиши ҳам раводир.
Учинчидан, онангизга таҳорат олишида кўмакчи бўлишингизнинг ҳам зарари йўқдир.
Тўртинчидан, онангизнинг туриб ўқишга имкони бўлмагани учун ўтириб ўқиши ҳам тўғридир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Таяммум учун ёстиқ чангидан фойдаланиш
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 13028.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin   11-11-2009, 09:07 PM
#2
Қўлида яраси бор, ғусл қила олмайди ...

Савол: Ухлаб турганида эҳтилом бўлганини кўрган ва қўлида яраси бўлган одам, ғусл қилишдан ожиздир. У нима қилиши керак?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар биров сув ишлата олмайдиган даражада касал бўлса ёки сув ишлатиш зарар берадиган бўлса, унинг ҳар икки (жунуб ва оддий) таҳоратсизликдан сўнгра таяммум қилиши жоиздир. Шунингдек, уйқусида эҳтилом бўлган ва ғусл қилишдан ожиз бўлган ёки сувни ишлатиш билан зарар кўрадиган одам, агар имкони бўлса баданининг бир қисмини ювиб, бошқа (ярали) бўлган узвини таяммум қилиб қўйиши фарздир. Чунки Аллоҳ таоло:
«Қодир бўлганингизча Аллоҳдан қўрқингиз!» – деди (Тағобун: 16).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Агар мен сизларни бир нарсага буюрсам уни қодир бўлгунингизча қилингиз!» – дедилар (Муттафақун алайҳ. «Фатҳул-Борий», 13/251; Имом Муслим, 4/1830).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Қўлида яраси бор, ғусл қила олмайди …
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7756–2.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin   11-11-2009, 09:09 PM
#3
Қари кампир таҳорат ўрнига таяммум қилиши мумкинми?

Савол: Онам қариб қолганлар. Биз яшаётган жойлар жуда ҳам совуқ бўлгани учун, хусусан, бамдод намози учун таҳорат қила олмайдилар. Онамнинг таяммум қилишлари жоизми? Чунки, онам таяммум билан намоз ўқисалар, ўзларига намозлари тўкис бўлмагандек туюлади ва намозларини офтоб чиққанидан кейин қайта (қазосини) ўқиб оладилар.

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар иситадиган жиҳозлар бўлса қишда ҳам таҳоратда сув ишлатиш керак. Бундай ҳолатда таяммум қилиш раво эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Қари кампир таҳорат ўрнига таяммум қилиши мумкинми?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 12354–2.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin   11-11-2009, 09:13 PM
#4
Жойнамоздаги чанг билан таяммум қилинса бўладими?

Савол: Жойнамоздаги чанг билан таяммум қилинса бўладими?

Жавоб: Агар сув бўлмаса жойнамозга урилади. Ундан чанг чиқса, ўша чанг билан таяммум қилинади. Агар чанг чиқмаса, қилинган таяммум дуруст бўлмайди. Девор устдиа чанг бўлмаса, у билан таяммум қилиш жоиз эмасдир. Шунинг учун таяммум қилишга мажбур бўлган одам, бир идишда тупроқ олиб келиб, ўша билан таяммум қилади.

Admin   02-10-2010, 10:41 PM
#5
Битта таяммум билан бошқа фарз намозлар ўқилиши мумкинми?

Савол: Бузилмаган таяммум билан бошқа фарз намозларни ўқиш мумкинми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Узри бўлган одамларнинг таяммум қилишлари ва фарз намозини ўқишлари мумкин. Модомики узри ҳали турар ва таяммуми сув билан қилинган таҳоратни бузадиган нарсалар билан бузилмаган экан, шу таяммуми билан бошқа фарзларни ҳам ўқиши мумкин. Сабаби, таяммум – сув билан олинадиган таҳорат ўрнида турган покликдир. Аллоҳ таоло айтди:
«... лекин Аллоҳ сизларни поклашни хоҳлайди» (Моида: 6).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилинди» – дедилар (Имом Бухорий 419; Имом Аҳмад 6968, 7226; Термизий 291; Насоий 728; Ибн Можа 560).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Битта таяммум билан бошқа фарз намозлар ўқилиши мумкинми?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4373–4.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin   02-10-2010, 10:43 PM
#6
Барча намозлар учун битта таяммум кифоями?


Савол: Мусофир таяммум қилиб қаср намози ўқиса, унинг битта таяммум билан барча фарз намозларини ўқиши жоизми ёки ҳар бир намоз учун алоҳида таяммум қилиши керакми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Сувни топа олмай қилинган битта таяммум, бирдан ортиқ фарз намози, ёки фарз ва нафл намозлари учун, модомики таҳоратли экан, уламоларнинг икки фикрларидан бирига кўра, кифоядир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Барча намозлар учун битта таяммум кифоями?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6420–9.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin   02-10-2010, 10:45 PM
#7
Сув бўлмагани учун Қуръон ўқий олмайман ...

Савол: Мен саҳрода яшайман. Қуръон ўқишни жуда ҳам севаман. Гоҳида ундан ёдлай дея қўлимга Қуръонни оламан. Бироқ, кўнглим ғаш бўлади. Чунки, (таҳорат қилиш учун) сув топа олмайман. Қуръонни ерга қўйиб таяммум қиламан ва Қуръонни ушлайман. Қуръон ушлаш учун таяммум қилиш жоизми ёки йўқми? Аллоҳ сизга билдирсин, бизга ҳам ўргатинг. Аллоҳ сизни яхши мукофотлар билан тақдирласин.

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Сувни ишлатишдан ожиз ёки сувни топа олмаган мусулмоннинг, таяммум қилиб Қуръон ушлаши жоиздир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Сув бўлмагани учун Қуръон ўқий олмайман …
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 11504.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin   02-10-2010, 10:47 PM
#8
Хотиннинг бетоблиги ва ғусл қилишга кучи етмаслиги

Савол: Кўзи оғриган, семириб вазни оғирлашган, зарурат учун ҳаммомга боришга кучи етмаган, намоз ўқимоқчи бўлишига қарамай эри покланишига йўл қўймаган хотин, баданининг соғлом ерларини ювиб, бошига таяммум қилса бўладими?

Жавоб: Ҳа, агар бу хотин на совуқ ва на иссиқ сувда ғусл қила олмас экан, жумҳурул-уламо иттифоқи билан намозни ўз вақти ичида таяммум билан ўқиши мумкин. Бироқ Шофеий ва Ҳанбалий мазҳабларга кўра, бундай хотин баданининг имкони бўлган қисмини ювади, қолган қисмига эса таяммум қилаверади. Абу Ҳанифа ва Молик раҳимаҳумаллоҳлар мазҳабларига кўра эса, баданининг кўп қисмини ғусл қилиб ювган бўлса, таяммум қилмайди. Агар баданининг озгина қисмини ғусл қилиб ювиш имкони бўлса, таяммум қилади, ғусл қилмайди.

Admin   09-10-2010, 04:19 PM
#9
Сафардаги одамнинг суви йўқ, бораётган шаҳрига эса 2 соатлик вақти бор ...

Савол: Мен сафарда бўлсам ва пешин намозининг вақти кирган бўлса, ёнимда таҳорат учун сув бўлмаса, мен билан олдимдаги шаҳаргача икки ёки уч соатлик масофа бўлса, агар у ерга етиб борсам намоз вақти чиқиб кетса таяммум қилиб намоз ўқийманми ёки шаҳарга етиб боргунча намоз ўқимайманми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар намоз вақти кирса мукаллаф одамнинг сув излаши фарздир. Агар сув топа олмаса таяммум қилиб, келгуси шаҳаргача кутиб турмай намозини ўқийверади. Агар тез юриш имкони бўлса намозни охирги вақтигача кечиктириши мумкин.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.


Admin   09-10-2010, 04:28 PM
#10
Таяммум билан ғусл қилган одам, жамоат намозида иштирок этади

Савол: Жунуб одам касаллик ёки жароҳат боис сув истеъмол қилишга узрли бўлса, масжиддаги жамоат намозида иштирок этиши жоизми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар кичик (оддий) ва катта (ғусл) таҳоратда сувни ишлатишга монеъ узр бўлса, таяммум қилинади ва жамоат намозида иштирок этилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.


Pages (3): 1 2 3   
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.