Telegram   04-22-2017, 12:47 PM
#1
Assalamu alaykum!
Chet el visasini ayollarga ochsam buvirarmikan?
Mahram bilan keladimi, mahramsizmi bilishim shartmi?
odatta ayollarni uzlari zakaz qilishadi
Муслим   05-15-2017, 11:51 AM
#2
(04-22-2017, 12:47 PM)Telegram Wrote: Assalamu alaykum!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(04-22-2017, 12:47 PM)Telegram Wrote: Chet el visasini ayollarga ochsam buvirarmikan?
Mahram bilan keladimi, mahramsizmi bilishim shartmi?
odatta ayollarni uzlari zakaz qilishadi
Кеча Назратуллоҳ Абу Марям ҳафизаҳуллоҳ билан телефон орқали суҳбатлашганимда, биродаримизнинг саволига ўхшаш савол сўрадим. Савол-жавоб қуйидаги маънода бўлди:

Савол: Бир биродаримиз Дубайга виза очиш билан шуғулланади. Маҳрамсиз ёлғиз аёлларга виза очишлик ҳукми ҳақида сўраяптилар. Кўпинча аёллар ўзи мурожаат қилар экан, улар маҳрами билан келадими ёки йўқми маълум эмас.
Жавоб: Агар виза очилаётган юрт ҳукумати томонидан маҳрами билангина виза очадиган ва шуни назорат қиладиган юрт бўлса, бундай ҳолатда маҳрами бор-йўқлигини сўрашга ҳожат йўқ.
Бироқ Дубай бу каби давлатларга кирмасалиги маълум. Қолаверса аёллар нима қилгани боради у ерга?! (Яъни нима қилишга боришини ҳаммамиз биламиз). Шунинг учун агар у ўша аёл маҳрамсиз боришини ғолибан гумон қилса, унга бу ишда кўмаклашиши мумкин эмас. «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2).
Савол: Ўша аёлдан маҳрамингиз билан келяпсизми деб сўраши шартми?
Жавоб: Албатта. Агарда ёлғиз келаётгани ҳақида гумони кучли бўлса, сўраши керак. Масалан: эрингиз ёки ўғлингизни ҳужжатларини ҳам юборинг, бирга очамиз деганга ўхшаб айтади. Ёлғиз бўлса очмайди.

Назратуллоҳ Абу Марям ҳафизаҳуллоҳ
17 Шаъбон, 1438 ҳ.й. - 14.05.2017

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.