Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Саволингизга жавоб қуйидаги манбада келтирилган:
https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=994
Савол: Қуръон ёдлаттириш ва масжид имомлигида ишлаш эвазига ҳақ олишда бирор гуноҳ борми? Ушбу (ҳақ-(эваз) олишлик)ни тарк этиш тақводанми?
Жавоб: Ушбуда бирор хараж-(танглик) йўқ. Қуръон ёдлаттириш ва таълим бериш эвазига ҳақ олишда хараж-(танглик) йўқ. Масжид имомлиги эвазига ёрдам ва мукофот олишнинг зарари йўқ. Чунки имом бўлишлик уни (бошқа иш қилишдан) тўсиб қўяди. Муаззинлик ҳам худди шундай.
Бироқ ушбуни тарк этса ва Аллоҳ таоло уни беҳожат қилса, бас, у афзалдир. Ушбуга (имомлик ва Қуръон ёдлаттиришга) ўз ташаббуси билан чиқиб, ана ундан (ҳақ-эваз олишликдан) Аллоҳ таоло унга ато этган ҳалол ризқ сабаб беҳожат бўлса, бас, бу гўзал ишдир. Кимда-ким ушбуга (ҳақ-эвазга) муҳтож бўлса, бунда зарар йўқ.
Савол: Исломий жамғарма Ромта шаҳрида Қуръони Каримни ёдлаттириш мақсадида марказ очди. Ва мендан ўша ерда дарс беришимни талаб қилдилар. Ва дарҳақиқат мени Қуръон ва тажвидни ёд олганимни билардилар. Менга Қуръони Карим марказида дарс беришим муқобилига мол таклиф қилишди. Мен ушбу иш жоиз эмаслиги, ушбудан маън қиладиган ҳадисларни ёд олганим сабабли ўзимни тийдим. Ушбу тафсилотга сиз фазилатларининг раъйи қандай?
Жавоб: Сенга Қуръонни талим берганинг учун ҳақ олишинг жоиздир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини бир аёлга ўзи ёд олган Қуръонни талим бериши шарти билан уйлантириб қўйдилар. Ва бу унинг маҳри бўлганди. Ва саҳобий ҳам Фотиҳа сураси билан руқя ўқигани сабабли кофир касалвон шифо топгани эвазига ҳақ олди. Бу борада пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эваз учун олинадиган ҳақларнинг энг ҳақлиси Аллоҳнинг Китобидир”, дедилар (Бухорий (5737)). Бухорий ва Муслим ривоятлари. Балки Қуръон тиловат қилиш ва одамлар қироат қилишини сўраганлари учун ҳақ олишдан ҳазир бўлмоқ лозим.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оила аъзолари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.