Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Quote:1. Allohning bir farzini qilib ikkinchi farzini bila turib qilmaslik yoki tan olmaslik, qilayotgan birinchi amal (farz)ni savoblaridan bebahra bo'lib qoladimi?(Deylik, masalan: Hijob ham namozdek farz bo'lgan. Ammo namoz o'qiydilar-u, hijob o`ramaydilar, nafslari bois)
Фарзни қилмаслик ёки тан олмаслик дебсиз, бу икки бир-биридан фарқли бўлган ҳолат. Буни бир-бирига яқин бўлган ҳолатдек ҳисобламаслик керак.
Барча Ислом уммати ижмо қилган бирор фарз амалини тан олмаслик, яъни "бу иш фарз эмас" ёки "биламан бу фарз лекин мен учун фарз эмас" деган одам кофир бўлади. Бу ишни қилган одамнинг нафақат бошқа амалини, балки барча амалларини ҳабата қилиб юборади.
Энди агар фарзни тан олсада, аммо у амални бажармаса, бунда бу амални бажармаслиги, қолган амаллари савобларига таъсир қилиши мумкин. Масалан: Калимани фарзлигини била туриб, уни бажармаслик, яъни тили, қалби ва амали билан иймон келтирмаслик. Бундай одам, тавҳид калимасини фарз деб билсада, унинг рукнларини бажармагани учун кофир бўлади ва қолган барча амаллари ҳабата бўлади.
Яна бир ихтилофли масалаки, бу ҳам бўлса намоз. Уламолар намозни фарз эканлигини тан олсада, дангасалик ёки совуққонлиги сабабли намоз ўқимаса бундай одам кофир бўладими йўқми деб ихтилоф қилишди. Нима бўлганда ҳам ким намоз ўқимаса бу унинг қолган барча амалига таъсир қилади, яъни амаллари ҳабата бўлади. Бунга далил: Имом Бухорий Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким аср намозини тарк қилса амали ҳабата бўлади», дедилар. Демак бу ҳолатда ҳам бирор амални бажармаслик қолган амаллари бекор бўлишига таъсир қилди.
Энди намоз ўқийдику, ҳижоб ўрамайди. Бу одамни ҳижоб ўрамаслиги қолган савобларига таъсир қиладими деган саволга қуйидагича жавоб берилади:
Бирор амал бошқа бир амални ноқис қилишига шаръий далил керак бўлади. Ҳижоб ўрамаган одамни қолган амалларини ноқис ёки бекор қилишига далилимиз йўқ экан, биз бу иш амалларни ноқис қилади деб айта олмаймиз. Шахсан мен ҳижобни фарзлигини тан олсада, унга амал қилмаган аёлнинг бу иши қолган амалларига таъсир қилиши борасида бирор далил борлигини билмайман ва бу иш улкан гуноҳ бўлсада, бу иши уни иймонини заифлаштирсада, далилсиз қолган солиҳ амалларига таъсири бўлади дея олмайман.
Бу каби масалаларда ижтиҳод қилинмайди, фақат келган далилга иймон келтирилади.
Валлоҳу аълам