Telegram   05-22-2016, 07:01 PM
#1
Омонат нима
Кайси холатларда омонатларни саклаш керак
Омонат хакида батафсил айтиб беринг
Кайси холатда омонат омонат болиб хисобланмайди кайси вазиятда омонатни бузса болади шу хакидахам айтиб беринг
mutaallim   10-01-2017, 01:22 PM
#2
Омонат ва уни сақлашнинг аҳамияти

Ҳурматли шайх Муҳаммад Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ

[audio]http://www.baynoona.net/ar/sites/default/files/audio/sh-mohammad-ghalib-mq_024.mp3[/audio]
Омонат нима? Омонат луғатда хиёнатнинг акси. Шаръий нуқтаи назардан олганда ундан мурод, сизга уни адо этиш ва сақлаш лозим бўлган ҳар бир ҳақ-ҳуқуқ. Сизга уни адо этиш ва сақлаш лозим бўлган ҳар бир ҳақ, ана шу омонатдир. У бир неча қисм ва турга эга.
Аллоҳ жалла ва аълани ёлғиз Ўзига ибодат қилиш, тавҳидни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун ҳаққирост рўёбга чиқариш омонат жумласидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш омонатдандир. Ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлик ришталарини боғлаш, фарзандлар ҳақ-ҳуқуқларини адо этиш омонатдан. Шунингдек, қўшнинг ҳаққини адо этиш, аъзоларни (ҳаромдан) сақлаш омонатдан. Буларнинг бари омонат жумласидан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам омонат(ни сақлаш)га тарғиб қилдилар. «Агар Аллоҳ ва Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сизларни яхши кўришини суйсангизлар, уч хислатга риоя қилинглар: рост сўзлаш, омонатни адо этиш, яхши қўшничилик қилиш» (Албоний саҳиҳ деди). Ушбу уч нарса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандасини яхши кўриши сабабларидан.
Омонат борасида ворид бўлган ҳужжатларни мулоҳаза қилиб, ушбу ишнинг муҳим экани учун унда тўхталиб ўтамиз. Унинг аҳамияти ушбу улкан мавқиф, сирот (кўпригидан ўтиш)га далолат қилади. Чунки, ким бу ишга футур етказса дўзах(га тушиши)га сабаб бўлади. Ким уни адо этса, батаҳқиқ, у нажот топади.
Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китобидаги омонат (мавзуси)га назар ташласак, дарҳақиқат, баъзида омонат лафзи ворид бўлиб, ундан дин ирода қилинади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: «Албатта Биз бу омонатни (яъни шариати Исломийядаги тоат-ибодатларни) осмонларга, ерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат у (ўзига) зулм қилгувчи ва нодон эди (яъни бу омонатнинг нақадар вазмин юк эканлигини бутун коинот билди ва уни кўтаришга қурби етмаслигини сезди, аммо инсон ўзи билмаган ҳолда ўта мушкул вазифани ўз зиммасига олди)» (Аҳзоб: 72). (Яъни), дин, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг шариатини адо этиш.
Шунингдек, омонат лафзи ҳужжатларда келиб, ундан динни етказиш ирода қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Менга ишонмайсизларми? Мен осмондаги Зотнинг омонатдориман».
Омонат масъулият маъносида ҳам келади. У, сизга вакил қилинган масъулиятни адо этишликдир. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар омонат-(масъулият) зое қилинса, бас, қиёматни кутавер», дедилар. У, масъулият ва уни гарданда кўтара билиш ҳақида сўз борган оқимда ворид бўлди. Бирор нарса унга омонат қилиниб, у ушбу ишни адо қилишга футур етказган ҳар бир инсон, батаҳқиқ, у омонатни сақламабди. Мансабдор бўлсин, ота бўлсин, муассасада ишчи бўлсин, ҳар қандай ўринда бўлса ҳам.
Шунингдек, сир сақлаш. Бу ҳам омонат жумласидан. Шунинг учун ҳадисда ворид бўлишича: «Мажлис-(суҳбат)лар омонати билан». Ҳозирда эса минг афсуски, бирор шахсга: «Суҳбат омонати билан», дейсизу, гўёки сиз унга: «Бу омонат, уни одамларга етказ», дегандексиз. Аллоҳдан саломатлик ва офият сўрайман. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки: «Киши бирор сўзни сўзлаб, сўнг (атрофга) қараса, бас, у омонатдир». Гарчи сизга: «Суҳбат омонати билан», демасада. Уни (атрофга) қараётганидан у бирор киши ушбу сўздан хабар топишини хоҳламаётганини билишингиз етарли. Бас, ушбу суҳбат омонат. Ушбу суҳбатда юз берган нарса ҳақида хабар қилиш хиёнат, омонатни зое қилишлик. Уни сақлаш лозим. Мўминдаги аслу асос омонатни адо қилишга ошиқиши. Уни (сақлаш)га ошиқаётган сўзи бор кишидаги аслу асос, уни омонати йўқ кишига етказмаслигидир. Сўзни сақлай билмайдиган ва сирни сақлашга ошиқмайдиган киши олдига келасиз, сўнг унга бу омонат, суҳбат омонати билан дейсиз. Сиз гуноҳга ёрдам беряпсиз. Чунки бу (кимса сир) сақлай билмайди. Омонатни сақламайди. Ҳар бир шахс ушбу ишни гарданида кўтаролмайди. Бу, сабр ва нафсга қарши курашга муҳтож. Гоҳида сизга сир айтади, гоҳида сизга хос ишни айтади, гоҳида сизга оиласи ва ўзига тегишли нарсани айтади. (Уни) сақлашингиз вожиб. Сизда мавжуд сирларни (овоза қилишда) овоз кучайтиргич бўлманг. Сизни олдингизга келган киши сизга ишонч билдириб, сиз ҳақингизда омонатни сақлайди дея яхши гумон қилиб келди. Шунинг учун сизга ушбу сўзни айтди. Сизга ушбу омонатни сақлаш, ушбу омонатни муҳофаза қилиш вожиб.
Шунингдек, эр-хотин ўртасидаги нарсани сақлашга ошиқиш лозим бўлади ва (у) омонат жумласидан. Кишига аёли ҳақида уни ноқулай ҳолатга тушириб қўядиган нарса ҳақида хабар бериши ёки аёл эри ҳақида, айниқса иккиларига хос бўлган иш ҳақида хабар бериши жоиз эмас. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузуридаги омонатнинг энг улканларидан, киши аёли билан қўшилади ва у (аёл) у (эри) билан қўшилади. Сўнг сирини ёяди». Бу жоиз бўлмаган, ҳаром иш эканида шак-шубҳа йўқ. Эр-хотин ўртасидаги нарса омонатнинг энг олий даражаларидан. Ҳамда у иккиларидан ташқарига чиқмаслиги лозим бўладиган сақлов-(омонат).
Аёл фаржи-(жинсий аъзоси) ҳамда иффатини сақлаши омонатни сақлашлик жумласидандир. Шунинг учун Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»да ривоят қилган ҳадисда Масруқ отасидан шундай ривоят қилади: «Аёл киши жинсий аъзосига омонатдор қилингани омонат жумласидандир». Уни (аёлни) унда (жинсий аъзосида) омонатни сақламаслиги ёки бунга футур етказишига кўндаланг қилманг. Чунки, у унга (жинсий аъзосига) омонатдор қилинган.
Сизга хиёнат қилган кишининг хиёнатини хиёнат билан қарши олмаслигингиз омонатнинг (нақадар) улканлигидандир. Балки хиёнатини омонат билан қарши олинг. У киши алайҳиссалоту вассалам шундай дедилар: «Омонатни сенга топширган кишига адо эт. Сенга хиёнат қилган кимсага хиёнат қилма». Яъни, Хиёнат улкан (қабиҳ) иш. Айниқса инсонга зарар бўладиган ишларда. Сенга ўз сирини айтди ва сенга ишонди. Сўнг эса сен ушбу сирни фош қилишга ўтдинг. Ушбу ишни очдинг. Бу жоиз эмас. Омонатдор бўлмаган анави хоинлар қанча бузуқ ишлар қилди? Қанча уйларни барбод қилдилар? Қанча алоқаларни барбод қилдилар? Омонатни сақламаслик сабабли қанчадан-қанча одамлар орасидаги ришталарни уздилар?

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.