Admin   11-27-2017, 01:17 AM
#1
Биз Мисрда содир этилган террор ҳаракатига қаршимиз

5 Робиул аввал, 1439 ҳ.й. (24.11.2017) Жума куни Мисрнинг Синай вилоятидаги масжидда бомба портлаши, ҳамда қуролли шахслар намозхонларга уюштирган ҳужуми оқибатида 235 одам ҳалок бўлди, 130 дан кўпроқ киши жароҳат олди.

Биз Тавҳид саҳифаси таҳририяти ушбу содир этилган мудҳиш жиноятни ва уни амалга оширганларни кескин қоралаймиз.

Аллоҳ таоло ҳалок бўлган мусулмонлар гуноҳларини мағфират қилсин, Жаннат билан мукофотласин! Ҳалок бўлганлар яқинларига гўзал сабр берсин! Жароҳатланганларга шифо берсин! Ушбу қабиҳ жиноятга қўл урган, уюштирган, мана шу каби хаворижлик ғояларига одамларни чақирадиган, бу каби ғояларни тарқатадиган ва қўллаб қувватлайдиганларни Аллоҳ таоло тўғри йўлга ҳидоят қилсин! Ҳидоятга лойиқ бўлмаганлардан Ўзи истаган йўл билан мусулмонларни халос қилсин!

Қуйида эслаб ўтилган террор ҳаракатлари ҳақида уламоларнинг сўзларини, Аллоҳ қодир қилганча, эътиборингизга ҳавола этиб боришга ҳаракат қиламиз.

© Тавҳид
https://tavhid.com
mutaallim   11-27-2017, 01:26 AM
#2
Шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:

‏النبي عليه السلام يقول ( نهيت عن قتل المصلين ) وهؤلاء الفجرة أعداء المؤمنين يتفننون في قتل المصلين في مساجدهم عبرتا ريخهم فيتر صدون لقتل الفضلاء في طريقهم للمسجد ويفجرون في المساجد فلا فطرة ولا مروءة ولا عقل ولا ديانة عندهم
والسكوت عن فضح هؤلاء وكشف ضلالهم خيانة للأمة وتغرير بالشباب

«Набий алайҳиссалоту вассалам дедилар: «Мен намозхонларни ўлдиришдан қайтарилдим» (Сунан Абу Довуд, № 4928). Ана у жиноятчи, мўминларнинг душманлари тарихлари давомида намозхонларни ўз масжидларида қатл қилишликда маҳорат ҳосил қилганлар. Ҳурматли кишиларни масжидга йўл олган чоғларида қатл қилиш учун пистирмада турадилар, масжидларда портлатадилар. Уларда на фитрат, на олийжаноблик, на ақл ва на дин-диёнат бор. Ўшаларни шарманда қилиш, ҳамда уларнинг залолатларини очиб ташлашликдан сукут қилиш умматга хиёнат ва ёшларни алдашликдир».

https://twitter.com/solyman24/status/934347362767720449
Дилмурод Абу Муҳаммад   11-27-2017, 01:30 AM
#3
Синайдаги масжидда содир этилган террор ҳаракати

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/sinayda_terror_harakati.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Муслим   11-27-2017, 06:08 PM
#4
Шайх Ҳишам ибн Холийл ал-Ҳусаний ҳафизаҳуллоҳ дедилар:

‏هكذا يكون الأمر حين يتغلغل فكر الخوارج والإخوان المجرمين في قلب أتباعه
استحلال للدماء
وقتل للمصلين
وانتهاك لحرمة المساجد والآمنين
فاللهم عليك بهؤلاء الخوارج ومن برر أفعالهم وروج لهم
اللهم اكف المسلمين شرورهم
ورد كيد الخوارج في نحورهم

«Хаворижлар ҳамда Ихвонул Мужримийн (Муслимийн) фикри издошлари қалбига сизиб кирса иш мана шундай бўлади: қонлар ҳалол қилинди, намозхонлар ўлдирилди, масжидлар ҳурмати ва хавфсизлик поймол қилинди.
Эй Аллоҳ, ана у хаворижлар ҳамда уларнинг амалларини оқлайдиган ва уларни тарғиб қиладиганларни сенга топширдим. Эй Аллоҳ, уларнинг ёмонликларнидан мусулмонларни сақла ва хаворижларнинг томоқларидаги макр-ҳийлаларини қайтар».

https://twitter.com/HeshamAlhosani/statu...1599886336

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   11-27-2017, 06:09 PM
#5
Шайх Ҳамид ибн Хомийс ал-Жунайбий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:

‏يقتلون المصلين ويعرفون قول النبي عليه السلام: إني نهيت عن قتل المصلّين
يقتلون المصلين ويعرفون قول النبي عليه السلام فيمن شهد بالشهادة وصلّى: أولئك الذين نهاني الله عن قتلهم
يقتلونهم وهم يقرؤون: (ومن أظلم ممن منع مساجد الله أن يذكر فيها اسمه وسعى في خرابها)

«Набий алайҳиссалоту вассаламнинг: «Дарҳақиқат мен намозхонларни ўлдиришдан қайтарилдим» (Сунан Абу Довуд, № 4928) деган сўзларини била туриб намозхонларни ўлдиришяпти. Набий алайҳиссалоту вассаламнинг шаҳодат келтирган ва намоз ўқийдиган кимсалар ҳақида: «Ана ўшалар Аллоҳ мени уларни ўлдиришдан қайтарганлардир» (Аҳмад, 5/432-433) деган сўзларини била туриб намозхонларни ўлдиришяпти. Улар (мана бу оятни): «Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?» (Бақара: 114) ўқиб туриб уларни ўлдиришяпти».

https://twitter.com/hamed_junaibi/status...6345142272

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   11-27-2017, 06:09 PM
#6
Шайх Холид ибн Доҳвий аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:

لا زالت الأمة الإسلامية تعاني من فجور الخوارج وإجرامهم
يتسلطون على المصلين الآمنين الأبرياء كما في ‎تفجير مسجد الروضة بالعريش .
الخوارج: شر الخلق والخليقة
كلاب النار
شر قتلى تحت أديم السماء
حدثاء الأسنان سفهاء الأحلام
لو أدركهم رسول الله صلى الله عليه وسلم لقتلهم قتل عاد

«Хаворижларнинг бузуқлиги ҳамда жиноятларидан ислом уммати машаққат чекишни давом этиб келмоқда. Хавфсиз, бегуноҳ намозхонларни қўлга олишяпти, Аришдаги Равза масжидини портлатишгани каби.
Хаворижлар: «Махлуқот ва халойиқнинг энг ёмонидир» (Муслим (1067), Ибн Можа (170), Аҳмад (5/31), Доримий (2434)).
«Дўзах итлари» (Аҳмад (4/355), Ибн Можа (173)).
«Улар ер осмони остидаги ўлдирилганларнинг энг ёмонидир» (Термизий (3000), Ибн Можа (176), Аҳмад (5/256)).
«Ёшлари кичик, фикрлари аҳмоқона» (Муслим (1066)).
Агар уларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам етсалар эди, уларни Од (қабиласи)нинг қатли каби қатл қилган бўлар эдилар (Бухорий (7432), Муслим (1064), Насоий (2578), Абу Довуд (4764), Аҳмад (3/68))».


https://twitter.com/almadani_k/status/93...5663246338

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.