Гость   12-16-2017, 09:00 PM
#1
Quote:«Ҳар ким таҳорат олгандан кейин. “Инна анзалнаҳу” [Қадр] сурасини бир марта ўқиса, Ҳақ таоло ҳазратлари ўша кимсани сиддиқлардан ёзади. Икки марта ўқиса, шаҳидлардан ёзади. Уч марта ўқиса, (Қиёматда) пайғамбарлар билан бирга тирилтади»

Шу хадис сахихми амал қилсак бўладими
Муслим   12-25-2018, 02:27 AM
#2
بسم الله الرحمن الرحيم

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Таҳоратдан кейин Қадр сурасини ўқишнинг суннатда ҳеч қандай асли йўқ. «Канзул уммол»да (9/299) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
مَن قَرأَ في أثَرِ وضوئهِ إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ مرَّةً واحدةً كان منَ الصِّديقينَ ، و مَن قرأَها مرَّتينِ كتَبَ في ديوانِ الشُّهَداءِ ، و مَن قرأَها ثلاثًا حشرَهُ اللهُ مَحشرَ الأنبياءِ
«Ҳар ким таҳорат олгандан кейин: «إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ» (Қадр) сурасини бир марта ўқиса, сиддиқлардан бўлади. Ким икки марта ўқиса шаҳидлар девонига ёзиб қўйилади. Ким уч марта ўқиса, (Қиёматда) пайғамбарлар билан бирга тирилади».
Дайламий раҳимаҳуллоҳ деди: «Таҳоратдан кейин Қадр сурасини ўқиш ҳақида саҳиҳ ҳадис собит бўлмаган».
Ажлуний раҳимаҳуллоҳ деди: «У (ривоят)нинг асли йўқ. Шунингдек барча аъзоларни ювишда айтиладиган зикр ҳақидаги ҳадислар ҳам ботилдир» («Кашфул хофа» (2566)).
Саховий раҳимаҳуллоҳ деди: «Таҳоратдан сўнг «إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ» (Қадр) сурасини қироат қилишнинг асли йўқ ва бу суннатдан эмас» («Ал-Мақосид ал-Ҳасана» (664)).
Амирий ал-Ғаззий раҳимаҳуллоҳ деди: «Таҳоратдан кейин Қадр сурасини ўқиш (суннатда) асли йўқ» («Ал-Жад ал-Ҳазиз фий Баян ма лайса биҳадис» (234)).
Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ «ас-Силсила аз-Заифа»да (1527) деди: «Таҳоратдан кейин «إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ» (Қадр) сурасини ўқишнинг асли (суннатда) йўқ». Шунингдек «Заифа»да (1449) ушбу ҳадисни: «Тўқима ҳадис (мавзуъ)» деди.
Шайх Абдулазиз Ибн Боз раҳимаҳуллоҳдан сўралди: Ушбу радио эшитиришдаги савол берувчи бир нечта ҳадисларни тушунтириб беришингизни сўраб айтадики: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратдан кейин «إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ» (Қадр) сурасини ўн марта ўқишни яхши кўрганликлари ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ёки салаф солиҳлардан ҳадис ворид бўлганми?
Шайх раҳимаҳуллоҳ жавоб берди: Бунинг асли йўқ, на Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва на саҳобалардан (бу нарса ворид бўлмаган). Бу ботил (амал). Ҳа (шундай).
https://binbaz.org.sa/fatwas/16410/حكم-ق...بعد-الوضوء
Таҳоратдан олдин ва кейин ўқиладиган дуо ва зикрлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида собит бўлган. Мўмин киши мана шу саҳиҳ азкорларни зикр қилишга ҳарис бўлмоғи, ҳамда динда асли бўлмаган азкорлардан йироқ бўлмоғи мақсадга мувофиқ бўлади.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.