rinat80_09   09-16-2010, 06:14 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! Шом ва Хуфтон уртасида "Аввобин" ва "Тухфаи Расул" номдаги намозларни укиб юиришади купчилик. бу маънодаги намозлар шариатимизда хакикаттан хам мавжудми? ва бунга далил сифатида куйидаги хадисни такдим этилган шу сахихми? амал килса буладими? Аллох сизлардан рози булсин! Баракаллаху фикум.
1) "Кто выполнит 6 ракаатов после намаза аль-магриб, тот получит прощение прегрешений, даже если их так много, как пены в океане".
(передал Тибрани)

2)Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:
«Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (Исро 25-оят).
Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам»,
Меҳмон   09-16-2010, 08:26 AM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Quote:1) "Кто выполнит 6 ракаатов после намаза аль-магриб, тот получит прощение прегрешений, даже если их так много, как пены в океане".
(передал Тибрани)

Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам».

Ушбу ҳадисни Табароний ривоят қилган. Шайх Албоний ҳадисни заиф деган. «Заиф ат-Тарғиб ва-т-Тарҳиб» 333.

Бундан ташқари шунга ўхшаш яна бир заиф ҳадисни эслаб ўтишимиз мумкин:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Кимки шом намозидан сўнг, орада ёмон гапларни гапирмай, 6 ракаат намоз ўқиса, унга 12 (ўн икки) йил ибодат қилганнинг савоби ёзилади"".
Ушбу ҳадисни Ибн Можа 1167, Ибн Ҳузайма 1131, Табароний «ал-Авсат»да 1/250, Ибн Наср 33, Ибн Шаҳийн в «ат-Тарғиб» 2/272, ал-Мухлис «ал-Фаваид ал-Мунтақо» 8/34, Аскарий «Муснад Аби Ҳурайра» 1/71, Ибн Самъун ал-Ваъиз «ал-Амаáли» 1/61 ва ат-Термизий 435 ривоят қилди ва айтди: «Бу ғариб ҳадис ва биз уни фақат Умар ибн Аби Ҳасама сўзидан биламиз. Мен Муҳаммад ибн Исмоил (Бухарий) у ҳақида: "Умар ибн Абдуллоҳнинг ҳадислари мункардир" деган ва уни жуда заиф ровий ҳисоблаган. Заҳабий у ҳақида ёзади: "Ундан иккита мункар ҳадис ривоят қилинади ва бу ўша иккитадан биридир". Шайх Албоний ҳадисни ўта заиф деган. Қаранг: «Заиф ал-Жомиъ ас-Сағир» 5661, «Заиф ат-Тарғиб ва-т-Тарҳиб» 331, «Силсила аз-Заифа ва-л-мавдуъа» 469.

Quote:2)Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:
«Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (Исро 25-оят).

Сиз келтирган оятдаги "аввабийна" сўзини Алоуддин Мансур ўзбекчага "тавба қилгувчилар" деб таржима қилган эканлар:
"Зеро, у тавба қилгувчиларни мағфират этувчи бўлган зотдир" (Исро: 25).
Шайх Саъдийнинг ушбу оятга қилган тафсирларини ҳам қарадим, у зот ҳам ушбу оятдаги "аввабийна" сўзини "тавба қилувчилар" дея тафсир қилган эканлар.

Қўшимча сифатида Шом намозидан сўнг Хуфтон намозигача бўлган вақтда нафл намоз ўқишлик ҳақида саҳиҳ ҳадислар ҳам мавжудлигини айтиб ўтмоқчиман. Бироқ уларда бирор ракаат тайин қилинмагани алоҳида эътиборга лойиқдир.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Кунларнинг бирида мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Шом намозини ўқидим. Ушбу намозни ўқиб бўлганларидан сўнг (нафл) намоз ўқишни тўхтатмадилар, ҳатто хуфтон намозини ўқимагунларича. Шундан сўнг чиқиб кетдилар" (Аҳмад 5/404, ат-Термизий 604. Имом ат-Термизий, ал-Ҳоким, аз-Заҳабий, ал-Мунзирий ва Албоний ҳадисни саҳиҳ дедилар. Қаранг: “Ирвоул-ғалил” 470).
Қатода ривоят қилади, Анас ибн Молик: "Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур. Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар" (Сажда: 16), ояти ҳақида дедилар: "Улар Шом ва Хуфтон намози орасида намоз ўқир эдилар". Абу Довуд 1322, ал-Ҳоким 2/467. Ҳадиснинг саҳиҳлигини ҳофиз Ироқий, имом аз-Заҳабий ва шайх Албоний тасдиқлади.
Бу ҳадисларни Шом намозидан кейин ўқиладиган икки ракаат суннат намози ҳақидаги ҳадис билан чалкаштирмаслигимиз лозим. Шом намозидан кейинги икки ракаат намоз суннати равотибдир.
Валлоҳу аълам.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   09-16-2010, 10:57 AM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Кичкина қўшимча сифатида айтиш лозимки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам даврларида бирор намозга ном берилмаса биз ҳам унга ном бермаганимиз мақул.
Абу Муҳаммад биродаримизни жавобларида кўриниб турибтики Шомдан кейин ҳоҳлаганча нафл намоз ўқиш мумкин аммо айнан 6 ракаат қилиб БЕЛГИЛАНГАН намоз йўқ. Ҳоҳлаганча қилиб ўқиладиган бу нафл намозлар эса на "Аввобин" ва на "Тухфаи Расул" деб аталмайди.

Валлоҳу аълам.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
rinat80_09   09-24-2010, 11:42 PM
#4
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуфнинг айтишича шариатда "Аввобин" номдаги намоз бор экан, лекин "Тухфаи Расул" деган номдаги намоз йуклигини таъкидладилар.

"Аммо аввобийн намози бор.
Аввобийн намози.
Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади.
Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:
«Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (25-оят)
"
Меҳмон   09-25-2010, 12:33 AM
#5
(09-24-2010, 11:42 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

(09-24-2010, 11:42 PM)beruni2008 Wrote: Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуфнинг айтишича шариатда "Аввобин" номдаги намоз бор экан, лекин "Тухфаи Расул" деган номдаги намоз йуклигини таъкидладилар.

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бу гапни қаерда айтганларини манбаси билан келтира оласизми? Чунки мен сиз айтаётган гапнинг аксига гувоҳ бўлганман:

(09-24-2010, 11:42 PM)Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Wrote:
Quote:АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРТ. САВОЛИМ: ШОМДАН СЎНГ ЎКИЛАДИГАН ТУХФАИ РАСУЛУХ НАМОЗИНИ ЎКИШ МУМКУНМИ?
Албатта, бу намозни ўкиш мумкин ва ўкиган одам катта савобга эга бўлади. Мазкур намозни «аввобийн» намози хам дейилади. Бизнинг диёримизда ахли тарийкатлар уни «тухфаи расул» деб номлаб олганлар.

http://www.Манба Admin томонидан ўчирилди

У кишининг фатволаридан кўриниб турибдики, уларнинг фикрича "Туҳфаи Росул" ва "аввобийн" намози бир намоз экан.

Quote:Аммо аввобийн намози бор.
Аввобийн намози.
Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади.
Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:
«Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (25-оят)

Сиз менинг таҳминимга кўра Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг фикрларини тўлиқ келтирмагансиз. Чунки бу ерда шом намозидан кейин икки ёки олти ракаат намоз ўқилиши бор нарсалигига далили келтирилмаган. Илтимос, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бу намозни машруъ эканлигини қайси далилга асосланиб айтганларини ҳам шу ерга келтирсангиз.
Жазакаллоҳу хойр!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   09-25-2010, 02:00 AM
#6
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ ва боракатуҳ.
Исро сурасидаги ўша оятдан мурод аробий аввобин - тавба қилгувчи деб таржима қилсак тўғрироқ бўлади. Мана бу Аловиддин Мансурнинг маъносининг таржимаси
رَّبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا فِي نُفُوسِكُمْ إِن تَكُونُواْ صَالِحِينَ فَإِنَّهُ كَانَ لِلأَوَّابِينَ غَفُورًا

(Эй инсонлар), Парвардигорингиз дилларингиздаги сирларингизни жуда яхши билгувчидир. Агар сизлар яхши бўлсангизлар (яъни, ота-оналарингизнинг ҳуқуқларини таниб, уларга меҳрибон бўлсангизлар. Албатта Аллоҳ билмасдан қилган гуноҳларингизни мағфират қилур). Зеро, у тавба қилгувчиларни мағфират этувчи бўлган зотдир.

Энди бу оятдан айнан Шомдан кейин 6 ракат ўқиш лозимлиги тушунилмайди, чунки бу ҳақда бирор хужжат йўқ. Биз Қуръон оятларини саҳобалар, тобеинлар тушунгандай тушунишимиз лозим, улардан эса бу ҳақда айнан шундай маънодаги тафсир, ҳабар келганини ҳозиргача кўрмадик.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
rinat80_09   09-26-2010, 12:07 AM
#7
Ассалму алейкум в рахмтуллахи ва баракатух!
Бот биродар тугри айттингиз мен киска илиб ёзгандим. мана тулик манбаси
http:// Манба Admin томонидан ўчирилди

Quote:Савол: Assalomu alaykum Ustoz. Shom namozining farz va sunnati o'qib bo'lingach ba'zi masjidlarda Tuhfai Rasul yoki Tuhfai Muhammad deb nomlanuvchi namoz ham o'qilganiga guvoh bo'ldim, lekin men bu namoz haqida aniq ma'lumot topa olmadim. Bu namoz sha'riyatda bormi?Javobingiz uchun oldindan rahmat

Муҳаммад Содиқ: Бу номдаги намоз йўқ. Аммо аввобийн намози бор.
Аввобийн намози.
Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади.
Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:
«Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (25-оят).
Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.
Меҳмон   09-27-2010, 10:10 PM
#8
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
beruni2008, жазакаллоҳу хойр!
Сиз келтирган фатводан мен икки хулосага келдим:
1. Юқорида келтирилган маълумотлардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, Муҳаммад Содиқ аввалда "Туҳфатул Расул" намози бор, бунинг бошқа номи "аввобийн" намозидир деган фикрда бўлган бўлсалар, кейинчалик бу фикрларидан қайтан эканлар. Яъни, "Туҳфатул Расул" намози йўқ намоз эканлигига иқрор бўлибдилар. Менимча бу яхши. Сиз келтирган фатво санаси мен келтирганимдан янгироқ экан. Демак, зоҳиридан қараганда улар аввалги фатволаридан қайтганлар, алҳамдулиллаҳ.
2. Муҳаммад Содиқ шом намозидан кейин олти ракат ўқиладиган нафл намоз бор деб билар эканлар. Бу намозни "Аввобийн" деб номлар эканлар. Бу намоз борлигига қисқагина фатволарида далил келтирибдилар.
Аввало, юқорида келтирган оятлари шомдан кейин олти ракатли "аввобийн" намози бор эканлигига далолат қилмаслигини ва у олти ракат ўқилишига далолат қилмайди. Шунингдек келтирилган ҳадис заиф эканлиги юқорида айтиб ўтдик.

Энди "Ўзи Исломда "аввобийн" номли намоз борми?" деб савол берилса: "Ҳа, бор" деб жавоб берилади. Бу намозни "тавба қилувчилар намози" деб таржима қилиш мумкин.
Бироқ бу юқорида айтиб ўтилган шом намозидан кейин ўқиладиган олти ракатлик намоз эмас!
Муҳаммад ибн Мунқодирдан ривоят қилинган ҳадисда айтиладики: "Шом ва ҳуфтон намозлари орасидаги намоз - аввобийн (тавба қилувчилар) намозидир".
Бу ҳадисни Ибн Муборак "Зуҳд"да ва Ибн Наср "Қиёмул лайл"да келтиради.
Ушбу ҳадис заиф. Сабаби эса унинг мурсал эканидир. Чунки ҳадис ровийси Муҳаммад ибн Мунқодир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни учратмаган (Қаранг: "ас-Силсила аз-заифа" 4617, "Заиф ал-жомиъ" 5676).
Қўшимча сифатида айтишимиз мумкинки, бу ҳадисда намознинг олти ёки йигирма каби муайян ракат экани зикр қилинмаган.

Бу борадаги тўғри қавл эса, жумҳур уламоларнинг қавлидир. Бу ҳам бўлса "Солатул аввобийн" (тавба қилувчилар намози) аслида шаръий асоси бўлган Зуҳо намозидир. У қуёш чиқишидан бошлаб пешин намозидан бир оз олдин бўлган вақт оралиғида ўқилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари Зуҳо намозини - тавба қилувчилар намози деб атаганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Бирор ким Зуҳо намозини доимий ўқимайди, тавба қилувчилар (аввобийнлар) бундан мустасно. Дарҳақиқат у тавба қилувчиларнинг намозидир" (Ибн Ҳузайма 2/228, Ҳоким 1/134. Ҳасан ҳадис. Қаранг: "ас-Силсила ас-саҳиҳа" 1994).
Зайд ибн Арқам ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аввобийнлар намози ёш туялар оёғи қизиган пайтдир" (Муслим 748).
Яъни, Зуҳо намозини ўқишнинг энг афзал вақти, қуёш юқорироққа кўтарилиб, чўққига чиқишидан бир оз олдинроқ бўлган вақтдир.
Шом ва ҳуфтон орасида ўқиладиган нафл намоз ҳақида эса юқорида саҳиҳ ҳаисдлар келтирилди.
Демак, кимки "Аввобийн" намозини адо этаман деса, марҳамат Зуҳо намозини ўқисин. Кимки шом намозидан ҳуфтон намозигача нафл намозини ўқийман деса ўқисин, бироқ унга "Аввобийн" деган ном бермасин ва бу намозга бирор ракатни тайин қилмасин. Чунки юқоридаги далиллардан кўриниб турибдики, "Аввобийн" намози қуёш чиққанидан кейин то пешин вақти киришидан бир оз олдинроқ ўқилади, шом намозидан кейин эмас. Шунингдек, саҳиҳ ҳадисларда келган шом намозидан кейинги нафл намозларда бирор ракат тайин қилинмаган. Кимки бирор ракатни тайин қилса бидъат қилибди.
Валлоҳу аълам.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
rinat80_09   09-28-2010, 01:16 AM
#9
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Бот биродар. сизга катта рахмат! Аллох рози булсин. бу фатво кайси сайтдан ёки китобдан олинган ёки узингизнинг фикрингизми? ундай деганимнинг сабаби http://forum.al-hanifiya.kz/ деган сайтда менинг дустларим бор улар хам худди шу сиз айтган фатвонинг сузма суз козокча матинни ёзган. нима булса ям катта рахмат! Аллох рози булсин! илмингизни зиёда килсин солих амаллар эгаси килиб жаннат ахлидан килсин Амиин!
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.