Фарзандларини кофирлар мактабида ўқитиш
4172-фатвонинг саккисизчи саволи:
8. Ўз боласини дин таълимотларига зид бўлган инглиз ёки француз мактабига бераётган кишининг ҳукми нима? Шу билан бирга у ўзини мусулмон деб ҳисоблайди ва у фарзандлари учун яхши келажакни танлаётганини эътироф қилади.
Жавоб: Ота-она учун ўз фарзандларини – ўғил-қизларини – исломий тарбия билан тарбия қилишлари вожиб. Дарҳақиқат, улар унинг қўлидаги омонатдирлар ва у улар борасида Қиёмат куни сўралади. Унга у (фарзанд)лари учун фитна, ақида ва аҳлоқдаги бузуқликлардан қўрқиб кофирлар мактабига бериши мумкин эмас. Келажак эса улуғ ва юксак Аллоҳ қўлидадир. Аллоҳ таоло айтадики:
“Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ)
унинг ишини осон қилур” (Талоқ: 4).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4172.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён