Abdulloh Salafiy   09-17-2010, 10:49 AM
#1
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳ.
ас-Самма бинти Буср розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Фарз бўлган рўзадан ташқари, шанба куни рўза тутманглар! Гарчи узум пўстлоғи ёки дарахт шоҳидан бошқа нарса топмасанглар ҳам, ўшани чайнанглар" дедилар. Ахмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа,Доримий, Байҳақий, Ибн Хузайма, ал-Хаким, Ибн Шахин ва Таҳовий. Саҳиҳ ҳадис. ("Саҳиҳ ал-жомий" 7235)

Шайх Шамсул-Ҳақ Азим Абади: "Гарчи узум пўстлоғи ёки дарахт шоҳидан бошқа нарса топмасанглар ҳам, ўшани чайнанглар" сўзи ҳақида айтадиларки: "Бу шанба куни рўза тутиш мумкин эмаслигига қатъий ишорадир". ("Авнул-Мабуд" 7/49га қаранг)

Шайх Ибн Қойум "Тахзибус-Сунан" да айтадиларки: "Фарз бўлган рўзадан ташқари" сўзлари борасида "Бу фарз кунларидан ташқари ҳар қандай шанба куни рўза тутиш мумкин эмаслигига ҳужжат бўлади. Фақат шанба кунигами ёки кетма-кет келаётган кунлар ичидами буни фарқи йўқ" деганлар. Аммо ўзлари бу ҳадисни саҳиҳ эмас деб ҳисоблаганлар.

Уламолар орасида шанба куни нафл рўза тутиш борасида ихтилоф мавжуд. Масалан шайх Албоний юқоридаги ҳадисга асосан нафл рўзани умуман шанба куни тутиб бўлмайди деб ҳисоблаганлар, албатда Рамазон рўзаси, қазо рўзалар ва вадаъ берилган фарз рўзалардан ташқари. Бунда у саҳоба Абдуллоҳ ибн Бусра розиаллоҳу анҳунинг тушунишига таянган. имом Насоий "Сунан ал-Кубра"да келтиришича, Абдуллоҳ ибн Бусра розиаллоҳу анҳу шанба куни рўза тутишни ман қилар эди. Айнан шу саҳобанинг оиласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг шанба куни рўза тутиш мумкин эмаслиги ҳақидаги ҳадисларини тарқатган.

Бошқа уламолар(имом Молик), шанба куни рўза тутиш мумкин деб ҳисоблашган, чунки улар юқоридаги ҳадисни саҳиҳ деб билишмаган.
Баъзилар(имом Абу Довуд) эса бу ман(қайтариқ) бекор бўлган дейишар эди.
Кўпчилик уламолар эса , бу фикрларни бирлаштириб фақатгина шанба куни нафл тутишдан қайтаришган, агар бошқа кунлар билан кетма-кет рўза тутилса, шанба куни ҳам рўза тутишнинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ деб ҳисоблашган.

Ҳадисни саҳиҳ деб ҳисобламаганлар эса адашишган, чунки бу ҳадис турлари кўп бўлиб улар бир-бирини қувватлайди.

Шунинг учун имом Нававий: "(Ҳадис саҳиҳ эмас) сўзини қабул қилиб бўлмайди, чунки кўпчилик уламолар бу ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлаган" ("ал-Мажмуъ" 6/440).

Ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлаган имомлар орасида Термизий, ал-Хаким, Ибн Хузайма, Ибн Хиббон, Ибн Сакан, ад-Дия Мақсудий, Хайтамий, Албоний ва бошқалар. "ал-Фуруъ"3/92, "Баёнул-вахм вал ихам" 4/269.

Худди шундай ҳадиснинг бекор бўлганлиги ҳақида айтамиз, чунки унинг бекор бўлганлиги борасида бирорта хужжат йўқ. Имом Субкий Имом АБу Довуднинг: "Бу ҳадис бекор бўлган" сўзларини эслатиб айтадиларки: "Бу гапни қабул қилинмайди. Ҳадиснинг бекор бўлганлига ҳақида қани далил?!". "Динул-холис" 8/393.

Имом Ибни Хажар ал-Хайтамий: "Абу Довуд бу ҳадисни бекор бўлган дедилар, аммо бу бундай эмас, имом Молик бошқача ҳисоблаган бўлсаларда, бу ҳадис саҳиҳдир" деганлар. "Итхаф ахлул-Ислам би хусусиятис сиям" 316-317.

"Алоҳида айнан шанба кунини ўзида рўза тутиш мумкин эмас" деган уламолар сўзларига келсак, улар кучли далилларга таянишган, айниқса мана бу ҳадис:
Умм Салама розиаллоҳу анҳу айтардилар:"Кўпинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам шанба ва якшанба куни рўза тутар эдилар ва "Бу кунлар мушрикларнинг байрамидир, мен эса уларга ўхшашни истамайман"дер эдилар".Ахмад 6/323, Насоий “Сунан ал-Кубро” 2/2776да, Байҳақий 4/313.

Аммо шу ҳадиснинг саҳиҳлигида ҳам ихтилоф бор эди. Масалан, ҳофиз Абдул-Ҳақ ал-Ишбилий, ҳофиз ал-Қаъттан ва шайх Албоний бу ҳадисни заиф деб билишарди. "Силсила ад-даифа вал мавзуъа"1099.
имом Ибн Хузайма, Ибн Хиббон, ал-Хаким, аз-Захабий, Ибн Муфлих, Ибн Хаджар ал-Хайтамий, Абдул-Қодир ал-Арнаут ва Шуайб ал-Арнаутлар эса бу ҳадисни саҳиҳ санашган.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   09-18-2010, 12:45 AM
#2
Мана бу ерда биродаримиз Нафл рўза тутиш макруҳ ва ҳаром бўлган кунлар борасида тўлиқ маълумот келтирган эканлар.
http://tavhid.com/kitoblar/roza/nafl-roz...gan-kunlar

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   09-18-2010, 02:24 AM
#3
Шайх Албоний ва шайх Абдул Мухсин Ал-Аббоднинг хатто Шаввол ойида ҳам, шанба куни рўза тутиш харомлиги борасида суҳбатлари


Шайх ал-Аббод: Шанба кунидаги рўзаларга келсак... Сиз умуман шанба куни рўза тутиб бўлмайди деяпсизми ёки айнан алоҳида шанба куни бошқа кунлар билан ёнма ён келмаса деяпсизми?

Шайх Албоний: Умуман шанба кунлари рўза тутиш ҳаром, албатда агар фарз рўза бўлмаса.
Жувайрийдан ривоят қилинган ҳадисга келсак, Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам унинг Жума куни рўза тутганини билиб қолиб “Сен бу кундан бир кун олдин ҳам тутганмидинг?... Сен бу куннинг эртасига ҳам рўза тутасанми?” деб сўрадилар, у эса: “Йўқ” деб жавоб берди, шунда у киши: “У ҳолда рўзангни оч”дедилар.
Бу ҳадис ташқаридан, жума куни рўза тутган кишига шанба куни рўза тутишлик мумкинлигига ишора қилади. Аммо "Фарз бўлган рўзадан ташқари, шанба куни рўза тутманглар! Гарчи узум пўстлоғи ёки дарахт шоҳидан бошқа нарса топмасанглар ҳам, ўшани чайнанглар" ҳадиси эса ман этувчидир. Агар биз икки бир бирига тескари диний мантларни кўрсак, айниқса бири, бир амалга рухсат берса, иккинчиси эса ман этса, биз ман этувчини танлашимиз лозим. Бунга Шариатдаги «Ал-хазир муқаддам ал ал-мубих»-“Ман этувчи мант рухсат берувчидан авлодир” қоидаси асос бўлади.

Шайх ал-Аббод: Бу ҳадисдан фақат, айнан шанба кунида бошқа кунлардан айри ҳолда рўза тутиш ҳаром, деган ҳулосага келиш мумкин эмасми?

Шайх Албоний: Бундай ҳулоса қилиш мумкин эмас, чунки (Шанба куни рўза тутманглар)ҳадисида бошқа мустасно ҳолатлар келтирилмаган.
Бир мисол келтирай. Уламолар агар Ийдул Адҳо шанба кунига тўғри келса нима дейишади? Бу ҳолатда, ҳаж амалларини бачарувчи ҳожилардан ташқари ҳаммага жума куни рўза тутиш афзалдир. Шу билан бирга Жума кунидаги рўзани кейинги кун билан бирлаштириш мумкин, бу мисолда кейинги кун Ийдул Адҳога тўғри келувчи шанба кунидир. Нима дейсиз, бу ҳолатда шанба куни рўза тутиш мимкинми?

Шайх ал-Аббод: Йўқ, мумкин эмас, чунки бу кун байрам кунидир, Йид куни эса рўза тутиш ҳаром саналади.


Шайх Албоний: Тўғри! Мана шу ерда ҳаммамиз рўза тутиш мумкин эмаслигида якдилмиз. Аммо шанба куни рўза тутиш мумкин эмаслигига, шанба кунини бошқа кунлардан айри ҳолда рўза тутиш сабаб бўлмас эканда, аҳир бу мисолда жума куни ҳам рўза тутиладику. Бу ердаги сабаб, барчамизга таниш, байрам кунида рўза тутиш ҳаромлигидир. Шунда савол бериш мумкин: Бир тақиқ(байрам кунидаги) билан бошқа тақиқ(шанба кунидаги)нинг фарқи борми? Шундай бўлдики, байрам куни рўза тутиш ҳаромлигини кўпчилик уламолар билишарди, шанба куни рўза тутиш ҳаромлигини эса кўпчилик билмас эди. Аслида эса, биз биринчи ҳолда ҳам тақиқни кўрияпмиз, иккинчи ҳолатда ҳам тақиқни кўрияпмиз.

Шайх ал-Аббод: «Кимки Рамазон рўзасини тутсаю кейин унга Шавволдан яна олти кунни илова қилса....” ҳадисга асосан Шаввол ойидаги 6 кунлик рўзачи, бу кунлардан бири шанба кунига тўғри келса, рўза тутиш мумкин эмасми? Худди шундай ҳар ойнинг ўртасидаги уч куннинг бири шанба кунига тўғри келса нима қилиш лозим? Арафот кунидачи?

Шайх Албоний: Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси даражаси ҳаммага машҳурдир. Ва сизнинг сўзларингиздан, агар бир неча кун кетма-кет рўза тутилса, шанба куни ҳам рўза тутиш мумкин бўлади. Аммо ман бошқача амал қилардим: Шавволнинг 6 кун рўзасини тутишни бошлайман, агар бу кунларнинг бири шанба кунга тўғри келса, бу куни рўза тутмасдан ўтказиб юбораман. Агар пайшанба ва жума кунларига тўғри келса, рўза тутавераман, аммо шанба кунига тўғри келса, рўза тутмайман.
Менинг тушунчам бўйича шанба кунига тўғри келувчи 6 кунлик Шаввол ойи рўзасини тутгандан кўра бу амал тўғрироқдир. Нега ундай? Чунки менинг шанба кунидаги рўзани қолдиришим ўз нафсим ёки динда янгилик учун эмас. Мен Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг “Кимки фақат Аллоҳ учун бир нарсадан воз кечса, Аллоҳ унга ундандан яхшироғини беради” сўзларига биноан, бу амални Аллоҳ учун қолдираман.
Шундай қилиб, Шариат қоидаси “Ман этувчи мант рухсат берувчидан авлодир” дегани боис, биз барча саволларда шу қоида асосида иш тутишимиз лозимдир. Булар қаторига фарз рўзага кирмайдиган бир рўза шанба кунига тўғри келишида ҳам.

-----------------
Аудио файлнинг Арабий матни.

حواربين الشيخ الألباني والشيخ عبد المحسن العباد حول صيام يوم السبت

الألباني: نعم . . الشيخ عبدُ المُحسن عنده شيء . . تفضل . .

العبَّاد: عن موضوع صيام يوم السبت . . أنت تقول أنَّه لا يُتطوع فيه مُطلقاً أو إذا أُفرد؟

- مُطلقاً؛ إلا في الفرض كما قال، لا أفرق بين إفراده وبين ضمِّه إلى يوم قبله أو يوم بعده، ذاكراً والحمد لله حديث جويرية: ((. . . هل صمت قبله. . هل تصومين بعده؟ قالت: لا)).

- الجُمعة . .

- الجمعة نعم؟

- الذي بعده يوم السبت.
- أنا أقول أنه هذا الحديث مع الذين يقولون بجواز صومه مقروناً بغيره؛ فيوم الجُمُعة . . إذا صام يوم الجمعة صام يوم السبت، هذا حديث جُويرية صريح في هذا ولكننا نجيب بما سبق حول المسألة المتعلقة بقوله عليه الصلاة والسلام: ((لا يقطع الصلاة شيء)).

- لا أنا أريد بس ما يتعلق بيوم السبت؛ يعني هل يُتطوع به مقروناً إلى غيره؟
- لا لا، أقول لا بارك الله فيك، ولكن قصدت بكلامي في رجوعي إلى البحث السابق أنَّ حديث جويرية يبيح وحديث لا تصوموا يحظر فيقدم الحاظر على المبيح هذا الذي قصدت إليه حينما رجعت إلى الموضوع السابق.

- بس ألا يُحمل حديث النهي عن صيام يوم السبت، على إفراده بالصيام؟

- الرسول -عليه الصلاة والسلام- كما لا يخفاكم وأنتم أهل اللغة العربية ومنكم نتعلم، هو قال -عليه السلام-: ((لا تصوموا يوم السبت إلا فيما افترض عليكم))، إلا فيما افترض عليكم . .

- بس ألا يُحمل على الانفراد؟
- لا، لأنه ناقضٌ للاستثناء، ثم ماذا يقول أهل العلم فيما إذا اتفق يوم السبت مع يوم عيد، لنفترض مثلاً صوم يوم عرفة بعده يليه صوم يوم السبت، صوم يوم عرفة معروف فيه الفضل لدى طلاب العلم فضلاً عن أمثالكم، فيشرع صيام يوم السبت على الخلاف المعروف لمن كان في عرفة مثلاً السنة ألا يصوم وإنَّما هذه الفضيلة بالنسبة لمن ليس في عرفة، المهم جاء يوم عرفة موافقاً ليوم الجمعة، ثم جاء بعده يوم العيد يوم سبتٍ، فهل يجوز صيام يوم الجمعة نظراً إلى كونه يوم عرفة وصيام يوم السبت الذي هو يوم العيد ونعلم جميعاً أنَّه منهي عنه، بحجة أننا لا نصوم يوم السبت مفرداً لأن الحديث خاصٌ فيما إذا صيم مفرداً؟ ما أعتقد أن أحد من أهل العلم في مثل هذه الصورة -وهي ليست خيالية- بل قد يتفق في كثير من الأحيان أن يكون يوم الجمعة يوم عرفة، والذي يليه بطبيعة الحال هو يوم سبت، فهل نقول بجواز صوم هذا اليوم لأننا صمنا يوم الجمعة، وبحجة أنَّه يوم عرفة؟ ما أظن أن أحداً يجيز هذا . .

- بس لأنه حرام صوم يوم العيد . .

- إذا سمحت . . هذا كلامكم يلتقي مع كلامي، حين أقول: ما أظن أن أحداً يقول بجواز هذا الصيام، ولكن إذا كان الأمر كذلك؛ فإذن التعليل بالإفراد ليس سليماً، تعليل النهي بالإفراد ليس سليماً، لأنَّه هنا لم يُفرد، ما هو الجواب؟ هو ما تفضلتم به أن النهي عن صيام يوم العيد معروفٌ؛ طيب ما الفرق -بارك الله فيكم- بين نهي ونهيٍ؟ أنا أقول الجواب: الفرق أنَّ النهي عن صوم يوم العيد معروف عند عامة العلماء بل وعامة طلاب العلم، أمَّا النهي عن صيام يوم السبت؛ فهذا كان مجهولاً، كان مطوياً، كان نسياً منسياً، هذا هو الفرق، وإلا نهي الرسول عليه السلام هنا وهناك واحد، بل أقول إنَّ نهيه عن صيام يوم السبت آكد من نهيه -عليه الصلاة والسلام- من صوم يوم العيد، ذلك لأنَّ نهيه المتعلق بصوم يوم العيد لا شيء أكثر من هى رسول الله -صلى الله عليه وسلَّم- عن صوم يوم العيد، أمَّا النهي عن صوم يوم السبت فمقرونٌ بعبارةٍ مؤكدةٍ لهذا النهي، ألا وهو قوله -عليه الصلاة والسلام- : ((ولو لم يجد أحدكم إلاَّ لحاء شجرة فليمضغه -أي فليثبت إفطاره لهذا اليوم اتباعاً لأمر الرسول -عليه السلام- هذا التأكيد إن لم يجعل نهيه -عليه السلام- عن صيام يوم السبت أرقى وأعظم وأخطر من صيام يوم العيد، فعلى الأقل أن يجعله مساوياً له؛ فلماذا أخيراً يُفرِّقُ أهل العلم بين صيام يوم السبت فيقولون نحمل الحديث على الإفراد، ولماذا لا تحملون النهي عن صيام يوم العيد على الإفراد؟ ذلك لأن النهي حاظرٌ والحاظر مقدمٌ على المبيح، هذه وجهة نظري في المسألة.

- الحديث، حديث جويرية ألا يبيِّن أنَّ المقصود من قوله: ((لا تصوموا يوم السبت إلا فيما افترض عليكم))، خاصٌ فيما إذا أفرد، لأن حديث جويرية دل أنها صامت يوم السبت مقروناً مع الجمعة، ثم أيضاً قول الرسول -صلى الله عليه وسلَّم-: ((من صام رمضان وأتبعه ستاً من شوَّال))، إذا صادف لمصلحة يوم السبت ألا يواصل الإنسان الصيام؟ ويكون يعني صام ستاً متوالية وفيها يوم السبت، وكذلك الأيام البيض إذا جاءت واحدة منها يوم السبت، أو وافق يوم عرفة؟
- هذا في اعتقادي بعضه إعادة للكلام السابق، قلنا عن حديث جويرية أنه مبيحٌ، وحديث النهي عن صوم يوم السبت حاظر، والحاظر مقدمٌ على المبيح، صيام ست من شوَّال لا شك أن هذا الصوم معروفٌ فضله، ولكن إذا صدف أنَّ أحد أيام الست هذه اتفق أنَّه يوم سبتٍ، - وأنا شايف الأستاذ هناك ذاهب وقايم وكأنَّه يعني ينتظرنا فاصبر علينا ويعني ما صبرك إلا بالله- فأقول: إن الذي يريد أن يصوم السبت -كما تقولون- تبعاً ليس إفراداً، أمَّا أنا فأصوم الأيام الست؛ فإذا اتفق فيها يوم سبتٍ لم أصمه، إذا اتفق يوم جمعة مع الخميس صمته، أمَّا إذا اتفق في هذه الأيام الست يوم سبت فلا أصومه، وفي زعمي وأعني ما أقول- أنا خيرٌ وأهدى سبيلاً وأقوم قيلاً حينما لا أصوم يوم السبت من ذاك الذ يصوم يوم السبت، كيوم من الأيام الست، لماذا؟ لأنني لم أترك صيام يوم السبت هوىً، وابتداعاً في الدين وإنَّما تركته لله تبارك وتعالى ورسول الله -صلى الله عليه وسلَّم- فيقول كما تعلمون: ((من ترك شيئاً لله عوضه الله خيراً منه))، فإذاً أنا مفطر، خير من ذاك الصائم، لأنني تركت صوم هذا اليوم لله -عزَّ وجل- والشاهد بارك الله فيكم، أن نتذكر ما ذكرناه من المثال الواضح، الذي لا يقبل جدلاً مطلقاً، إذا اتفق يوم عيد مع يوم فضيلة، هل نصومه؟ الجواب: لا، توجيه هذا الجواب فقهياً ما هو؟ ليس هناك إلا قاعدة الحاظر مقدم على المبيح، إن كان عند أهل العلم جواب غير هذا؛ فيمكن أن نُعدل رأينا في صيام يوم السبت، أمَّا أن نقع في حيص بيص -كما يقال- فمرَّةً نبيح صيام يوم نهى عن صيامه الرسول -عليه الصلاة والسلام- نهياً مُطلقاً، وخصص إلا فيما افترض عليكم؛ فنقول: وإلاَّ مقروناً بغيره، نتمسك بماذا؟ بأصل، بنص مبيح، لكن هنا النص حاظرٌ، وحاصرٌ إلاَّ فيما افترض عليكم، فصوم يوم العيد إذا صدف يوم فضيلة صوم يوم عرفة إذا صدف يوم فضيلة هل نصومه مع مخالفة النص الناهي؟ نقول: لا، مفرداً؛ نقول: لا، لماذا؟ لأن النهي مقدم على المبيح، الحاظر مقدم على المبيح، إذاً الذي أجد نفسي مطمئناً أن لا أكون مضطرباً في فقهي في علمي، تارةً أستبيح ما نهى عنه الشارع، بدعوى القرن مع يوم آخر، وتارةً لا أعتد بهذا، مع أنَّ الحكم واضحًٌ تماماً

Admin Wrote:

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Admin   09-20-2010, 08:44 AM
#4
Шанба куни рўза тутишдан қайтарилганининг ҳикмати

«Рўза тутиш учун ҳафта кунларидан шанба кунини хослаш макруҳ. Баъзи уламоларнинг айтишича, бунинг сабаби ушбу кунни яҳудийлар ўзларига байрам учун хослаганларидир. Менга маълум бўлган нарса шуки, бунинг сабаби яҳудийлар бу кунда ҳар қандай юмушни тарк этадилар ва дам оладилар. Худди шундай мусулмон агар рўза тутса, рўзаси сабабли ўз юмушларини тарк қилишга мажбур бўлади, чунки рўза ташналик ва очликни келтиради. Бу билан у, бу кундаги юмушларини тарк этишида яҳудийларга ўзини ўхшатган бўлади». Иқтибос тугади.
«Фатава шайх Муҳаммад ибн Иброҳим раҳимаҳуллоҳ» (4/206).
abu Huzayfa   11-04-2011, 05:56 AM
#5
assalamu alaykum ua rohmatulloh!
bu yil Allohni izni bilan arafa shanba kuniga to'g'ri kelyabdi, endi shanba kuni bu nafl ibodatni qilish joizmi?
barak Allohu fikum!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   10-14-2012, 12:04 PM
#6
Шанба кунининг ўзида рўза тутиш ҳукми нима?

Савол: Мана бу савол йўлловчи Иорданиядан бўлган аёл Н.А.Мдан бир нечта савол келибди. Биринчи саволда айтадилар: Ҳурмайли шайх, Шанба куни рўза тутиш ҳукми нима? Чунки мен бу кунда рўза тутиш борасида бир қанча фикрларни эшитдим.
Инсонлардан шундай дейдиганлари бор: Агар ундан бир кун олдин ва бир кун кейин рўза тутиладиган бўлсагина мумкин.
Улардан яна бундай дейдиганлари бор: Бу кунда рўза тутиш умуман мумкин эмас, илло фарз рўза бўлишлиги бундан мустасно, аммо нафл рўзасини тутиш мумкин эмас.
Агар бу рост бўлса, мен Довуд алайҳиссалом рўза тутганларидек (кунора) рўза тутмоқчи бўлсам, Шанба кунини, на ундан олдин ва на ундан кейин тутмаган ҳолимда рўза тутишимга тўғри келиши турган гап. Бу борада сизни фикрингиз нима?
Жавоб: Шанба куни рўза тутиш ҳақидаги ҳадис заиф, шоз (бошқа саҳиҳроқ ҳадисларга хилоф), чалкашдир. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: “Сизлардан ҳеч ким шанба куни фарз рўзасидан бошқа рўза тутмасин. Агар узум пўсти ёки дарахт пўстлоғидан бошқа ҳеч нарса топмаса ҳам, уни чайнасин”. Бу ҳадис заиф, чалкаш, бунга ҳофизлар танбеҳ беришган. Демак, бу ҳадис саҳиҳ эмас, шунинг учун шанба куни жума билан бирга, ёки якшанба билан бирга, ёки алоҳида шанба куни тутишда гуноҳ йўқ, ҳеч қиси йўқ. Мана шу тўғри, саҳиҳ фикрдир.
Заиф ҳадисни ҳужжат сифатида ишлатиш тўғримас. Унинг заифлигига далолат қилдиган нарсалардан: иккала (Бухорий ва Муслимнинг) саҳиҳ тўпламида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоят қилинган ҳадис: “Сизлардан ҳеч ким жума куни рўза тутмасин, агар ундан бир кун олдин ёки ундан бир кун кейин тутмаса”. Шунинг учун у зот инсонларга бир кун кейин, яъни, жумадан бир кейин нафл рўза тутишни мубоҳ қилдилар, у эса шанбадир. Демак, (“Саҳиҳайн”даги ҳадис) бу кунда фарз рўзадан бошқа рўза тутишдан қайтарган ҳадиснинг ботиллигига, саҳиҳ ҳадисларга хилофлигига далолат қилади. Худди шундай Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам якшанба ва шанба куни рўза тутиб айтадиларки: “Бу икки кун – мушрикларнинг байрамлари ва мен уларга хилоф қилишни хоҳлайман”.
Хулоса: шанба куни рўза тутишдан қайтарган ҳадис заиф, балки ботил, саҳиҳ эмасдир. Ёлғиз шанба куни, ёки жума билан бирга, ёки якшанба билан бирга рўза тутишда гуноҳ йўқ. Буларнинг барчасида ҳеч қиси йўқ. Аллоҳга ҳамда бўлсин!
Бошловчи: Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин, ҳурматли шайх!

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Йўлдаги ёғду» фатволари

https://binbaz.org.sa/fatwas/27234/ما-حك...سبت-منفردا

Quote:
ما حكم صيام يوم السبت منفرداً
السؤال:
هذه السائلة ن.ع.م، من الأردن لها مجموعة من الأسئلة، تقول في السؤال الأول: سماحة الشيخ، ما حكم صيام يوم السبت، حيث إنني سمعت آراء كثيرة في صيام هذا اليوم, فمن الناس من يقول: إنه لا يصام إلا إذا سبق وألحق بيوم صيام, ومنهم من يقول: إنه لا يجوز أن يصام هذا أبداً إلا إذا كان صيام فرض أما تطوع فلا, وإذا كان كذلك وأردت أن أصوم صيام داوود عليه السلام فلا بد من مرور يوم السبت للصيام فيه دون أن أسبقه بيوم صيام، أو أن ألحقه بيوم صيام, فما هو رأيكم في ذلك؟
الجواب:
الحديث في السبت في النهي عن صيام يوم السبت حديث ضعيف شاذ مضطرب وهو ما يروى عنه ﷺ أنه قال: لا يصومن أحدكم يوم السبت إلا فيما افترض عليه فإن لم يجد إلا لحاء عنب أو عود شجرة فليمضغه هذا الحديث ضعيف ومضطرب نبه عليه الحفاظ، فالحديث غير صحيح فلا بأس بصوم يوم السبت مع الجمعة، أو مع الأحد أو مفرداً لا حرج في ذلك هذا هو الصواب وهذا هو الصحيح.
والحديث ضعيف لا يصح الاحتجاج به، ومما يدل على ضعفه ما ثبت في الصحيحين عن النبي ﷺ أنه قال: لا يصومن أحدكم يوم الجمعة إلا أن يصوم يوماً قبله أو يوماً بعده، فأباح للناس أن يصوموا يوماً بعده يوماً بعد الجمعة وهو السبت في النافلة، فدل على أن الحديث الذي فيه النهي عن صومه إلا في الفريضة حديث باطل مخالف للأحاديث الصحيحة، وهكذا كان - عليه الصلاة والسلام يصوم- الأحد ويوم السبت ويقول: إنهما يوما عيد للمشركين فأنا أريد أن أخالفهم.
والخلاصة: أن الحديث في النهي عن صوم يوم السبت حديث ضعيف بل باطل غير صحيح, ولا حرج في صوم يوم السبت مفرداً، أو مع الجمعة، أو مع الأحد كل ذلك لا بأس به والحمد لله.
المقدم: جزاكم الله خيراً سماحة الشيخ

الإمام ابن باز رحمه الله

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.