Олти асос
Имом, мужаддид, шайхул ислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Шайх роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: Подшоҳ, (Ўз ишида) Ғолиб Зотнинг қудратига далолат қиладиган оят-аломатларнинг энд ажабтовур ва улкани Аллоҳ таоло очиқ-ойдин оммабоп тарзда, турли ўй-гумонлардан йироқ ўлароқ баён қилган олти асосдир. Сўнгра, ниҳоятда озчиликни ҳисобга олмаганда, оламдаги донишманд ва одам болаларининг ақли расоларидан иборат кўпчилиги ушбу бобда хатога йўл қўйди
Биринчи асос
Динни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ учун холис адо этмоқ. Ва бунинг зидди бўлмиш Аллоҳга ширк келтиришни ёритиб бериш. Ҳамда Қуръоннинг аксар (қисми) ушбу асосни турли услубларда, фаҳмлаш (савияси пас), саводсиз киши тушунадиган сўз билан баён қилиб берган эканлиги. Сўнгра умматнинг аксар қисми (элчилар рисолатидан) юз ўгирганча юз ўгиргач, шайтон уларга (ҳақиқий) ихлосни (ўтган) солиҳ кишиларнинг обрўларига путур етказиш ва уларнинг ҳақларини оёқости қилиш суратида, Аллоҳ таолога ширк келтиришни эса (ўтган) солиҳ зотларга муҳаббат қўйиш ва уларга эргашиш суратида намоён қилди.
Иккинчи асос
Аллоҳ таоло динда жамланишга буюриб, фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетишдан қайтарди. Аллоҳ таоло ушбу (асосни) оми одам ҳам тушунадиган даражада, етарлича баён қилиб берди. Ва бизни ўзимиздан олдингилар фирқа-фирқа бўлиб бўлинган ва ихтилофлашганлари натижасида ҳалок бўлганлари каби йўл тутишимиздан қайтарди. Ҳамда У Зот элчиларга динда жамланишга буюргани ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишдан қайтарганини ёд этди. Ушбу (асосни) суннатда айни мавзуда ворид бўлган асарлар янада зиёда баён қилиб беради. Сўнгра ҳолат динниг асли ва фаръида-динни ўқиб, уқиш бобида ажралишга қараб кетди. Ҳолат шу даражага етдики, динда жамланишликдан фақат зиндиқ ёки девонагина сўз очадиган бўлди!
Учинчи асос
(Динда) жамланишлик устимизга бошлиқ бўлган кишига қулоқ солиб, итоат қилиш билан тамомий-мукаммал бўлади. Агарчи (ушбу бошлиқ) қора қул бўлса ҳам. Аллоҳ таоло ушбу (асосни) ҳам шаръан ва ҳам кавнан турли кўринишларда, етарлича баён қилиб берди. Сўнгра ушбу асосни, илмни даъво қилганларнинг кўпчилиги тан олмайдиган бўлиб қолди. Унга амал қилиш ҳақида гапирасиз-а?!
Тўртинчи асос
(Аслида) саводсиз ким-у, уламо ким, фиқҳ нима-ю, фуқаҳолар ким экани ҳамда уламоларга ўзини ўхшатган-у, бироқ улардан бўлмаган кимсани(нг ҳақиқатини) ёритиб бериш. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ушбу асосни Бақара сурасининг аввалида, ушбу: "Эй бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни эсланг.." (Бақара/40) қовлидан бошлаб, Иброҳим алайҳиссаломни зикр қилишдан олдинги ушбу қовлигача баён қилди: "Эй бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни … эсланг!". (Бақара/122). Ҳудди аввалги оят каби. Ушбу мавзуга фаҳми оз омига ҳам аниқ-равшан тарзда очиқ баён қилган суннат янада зиёда аниқлик киритади. Сўнг ушбу (асос) энг ғариб-бегона нарсалардан бирига айланди! Илм ва фиқҳ-фаҳм бидъат ва залолатга айланди-қолди. Уларнинг наздидаги энг яхши-олий нарса: ҳақни ботилга аралаштиришдир! Аллоҳ таоло халқларга фарз қилган ва мадҳ этган илм ҳақида энди фақат зиндиқ ёки мажнун сўз қотадиган бўлди! Ушбу (илмни) инкор қилиб, очиқ душманлик қилган ва ундан огоҳлантиришда жидду-жаҳд кўрсатиб, қайтарган кимса фақиҳ ва олимга айланди-қолди!!
Бешинчи асос
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг авлиёлари-дўстлари (аслида кимлар) эканини баён қилиши ва улар билан мунофиқ-у фожир душманларидан иборат Аллоҳнинг дўстларига ўзларини ўхшатадиганлар орасини ажратиб бериши. Ушбу мавзуда Оли Имрон сурасидаги Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: "(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: "Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Аллоҳ сизларни севади.." (Оли Имрон/31) ва Моида сурасидаги Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: "Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким ўз динидан қайтса…" (Моида/54) ҳамда Юнус сурасидаги Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: "Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар учун…" (Юнус/62-63) етарлидир. Сўнгра ҳолат шу даражага етдики, илмни даъво қилган ва мен халқларга ҳидоят (йўлини) кўрсатиб, шариат ҳимоясига тураман деганларнинг аксарини наздида авлиёлар Росул (соллаллоҳу алайҳи ва салламга) эргашишни тарк этиши лозимдир, ким у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашса улардан (авлиёлардан) эмас, дейишгача етиб борди! Жиҳодни тарк этиш лозимдир. Ким жиҳод қиладиган бўлса, улардан (Аллоҳнинг дўстлари-авлиёларидан) эмас! Иймон-у тақвони тарк этиш лозим-у лобуддир! Кимда-ким иймон ва тақво (асосида амал қилса) улардан (авлиёлардан) эмас! Эй Роббимиз, Сендан афв ва офият сўраймиз. Албатта Сен дуоларни Эшитгувчисан.
Олтинчи асос
Шайтон ўрнатган, Қуръон ва суннатни қўйиб, турли туман рай-қараш ва ҳаво-бидъатларга эргашиш (ни илгари сурадиган) шубҳага раддия бериш. У ҳам бўлса: Қуръон ва суннатни фақат мужтаҳиди мутлақ (рутбасига етган) кишигина била олади. Мужтаҳид, у – фалон-пистон сифатларга эга. Эҳтимол ушбу сифатлар Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумолар)да ҳам топилмас. Киши ушбу рутбага етмаган экан, Китоб-у суннатдан ҳеч шак-шубҳасиз ва бирор муаммосиз юз ўгираверсин. Кимда-ким Китоб-у суннатдан ҳидоят истар экан, бас, у зиндиқ ё ақлдан озгандир. Чунки у иккисини (Қуръон ва суннатни) фаҳмлаш қийиндир!! Аллоҳга ҳамд айтиш билан, Уни барча айбу нуқсонлардан поклайман: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло турли услублар билан ушбу лаънати шубҳага раддия берганини ҳам шаръий ва ҳам кавний нуқтаи назардан баён қилди. Ҳатто ушбу (масала) умумий (барча билиши лозим бўлган) зарурий масалалар сирасига кирди: "Лекин жуда кўп одамлар (буни) билмайдилар". (Аъроф/187), "Аниқки, уларнинг кўпларига сўз (яъни, азоб ҳақидаги ҳукм) ҳақ бўлгандир. Бас, улар иймон келтирмаслар. Дарҳақиқат, Биз уларнинг бўйинларига то иякларигача (етадиган) кишанларни уриб қўйдик, бас, улар ғўдайиб қолдилар (яъни, улар ҳаққа эгилмаслар)", оятларидан Аллоҳ таолонинг ушбу қовлигача: "Бас, ўша (кишиларга) мағфират ва улуғ ажр (жаннат) хушхабарини беринг!". (Ясин/7-11).