abu Huzayfa   01-26-2012, 07:54 PM
#1

سورة النحل

ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ


"Роббингизни йўлига ҳикмат ва яхши (ликлардан иборат бўлган) мавъиза билан даъват қилинг, ва улар билан энг чиройли суратда баҳслашинг. Албатта Роббингиз, кимлар Уни йўлидан озганлигини ва кимлар ҳидоят йўлидан бораётганини яхши билгувчидир".
Наҳл 125-оят.


Аллома Шейх ас-Саъдий роҳимаҳуллоҳ бу оятни тафсирида айтадилар:

Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! Агар Роббингизни йўлига одамларни даъват қилар экансиз, ҳоҳ улар мусулмон ёки кофир бўлсин, албатта мустаҳкам илм ва ва солих амаллар билан фойдаланинг. Сизни хутба ва даъватларингизда ҳикмат бўлиши лозим, чунки ҳар бир инсонни ҳолатини билиб сўзлашишингиз керак бўлади, ва яна у (даъват остидаги одам) хақни қабул қилиб унга сўз ва амал билан итоат қиладиган бўлмоғи керак. Шундай экан, сизнинг даъватингиз ҳикматлик бўлишлиги учун, сиз мустаҳкам илмга эга бўлиб ва даъватингизда жоҳилларга ўхшамаслигингиз лозим. Исломга бўлган даъватни, одамлар тушуниб ўзи учун асос қилиб оладиган асосий нарсалардан бошлашингиз керак. Одамларга меҳрибонлик ва яхшилик билан мурожаат қилишлик керак, ана шундагина улар хақни қабул қилишлиги осонроқ бўлади. Ва шундан кейин, ана энди одамлар (сизнинг) ҳикматли даъватингизга қулоқ солишсалар, даъват жараёнида асос-асосга ўтаверилади. Агар, улар хақни қабул қилмасалар, мана шундагина яхшилик мавъизаси қўлланилади. Бунинг маъноси шуки, даъватчи Аллоҳ Таоло ҳаром қилган амалларни зикр қилгандан кейин, даъват остидаги одамни Аллоҳдан қўрқитишлигидир. Бунга мисол қилиб, Аллоҳ Таолонинг шариятида яшаган одам қанчалик фойда кўришлиги, ва қанчалик зиёндан сақланишлигини тушунтириб айтилади. Модомики, у одам барча шу даъват ва мавъизалардан кейин ҳам ўз фикр ва ақидасида қолса, ҳатто сизни ўзини ботил ақидасига чақирса у билан чиройлик суратда баҳс қилишлик мумкин бўлади. Аммо даъватчи унутмаслиги лозимки, бундай баҳсни фақатгина энг чиройлик суратда олиб боришлик керак, шояд у одам Аллоҳнинг оят ва мўжизаларини тушунса. Яна даъват қилаётган одам, ҳужжатлар асосида қаршисидаги баҳсдошини ҳаққа ундашлиги керак, чунки ҳужжат инсонни хақ тараф моил қилади. Бу тариқадаги баҳслар, уруш-жанжал ва шундай нарсаларга айланмаслиги лозим, чунки бундай ҳаракатлар ҳеч қандай фойда бермайди, ва даъватни мусулмонлар фақатгина одамларни хаққа йўллашлик мақсадида қиладилар, ва лекин одамларни устидан ҳумдорлик қилишлик учун эмас.
Валлоҳу аълам.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.