mastura   01-31-2012, 11:15 AM
#1
Қизни қандай кўрилади?


Тингловчи жувон: Биздаги одат бўйича унаштиришдан илгари йигит келиб, қизни кўради ва агар ёқса қизнинг васийлари билан келишади. Ёқмаса, ташлаб кетаверади. Менинг саволим шундан иборат: Айтингчи, йигит қизнинг қаерларини кўриши керак? Йигит қизни никоҳ ўқитишдан илгари бир неча марта кўрмоқчи бўлса, бунга шариатнинг ҳукми нима? Аллоҳ ажру савоблар берсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:
Уйланмоқчи бўлган йигитнинг унаштирилмоқчи бўлган қизни кўриши, суннатдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга буюрганлар. Бундай қилишнинг эр ва хотиннинг ҳаётларида бахтиёр бўлишларига катта таъсири бор. Йигит қизнинг юзи, боши, икки қўли, оёқлари ва бўйнини кўриши мумкин. Чунки, бу узвлар одатда совчи қўйишга сабаб бўлган аъзолар ҳисобланади. Қизнинг ҳам, ўртада тўсиқ бўлмаса, йигитнинг юзи, боши, қўллари, оёқлари ва бўйнини кўриши мумкин. Чунки ҳар икки томон ҳам бир-бирини кўришга муҳтождир. Бироқ, бунинг бир шарти бор: учрашув иккиси ёлғиз қоладиган ва шаҳват билан қараладиган даражада бўлмаслиги керак. Улар (таъбир жоиз бўлса) бир-бирларига худди дўконга кириб газмолга боққандек оддий боқишлари лозим. Агар биринчи мартада яхши кўра олмай қайта кўрмоқчи бўлса, бунга ҳам рухсат берилади.

Манба Admin томонидан ўчирилди
«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Assalamu alaykum bu fatvoni o’qib hikmatnuri taxririyatiga yana maktub yo’lladik unda bo’yinga qarash mumkinligiga dalil so’radik fatvoning dalillarini o’rganishligimiz uchun quydagi kitoblarga murojaat qilishimizni etishdi.

Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймийн «الشرح الممتع على زاد المستقنع» 12/ 20.
Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин «شرح أخصر المختصرات» .
Аллома Муҳаммад Носируддин Албоний « الف فتوى للشيخ الالباني: فصل في الخطبة والزواج».


Arab tilini bilmaganimiz sabab dalillarni o’rganolmadik.Quydagi kitoblardan o'zbek tilida ma’lumotlar bo’lsa taqdim qilinsa. Alloh sizlarga ko’p barokatlar ato qilsin.
Дилмурод Абу Муҳаммад   11-14-2019, 12:41 PM
#2
Қизни қандай кўрса бўлади?

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/qizni_qanday_korsa_boladi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.