Меҳмон   03-09-2012, 07:45 PM
#1
Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu

muqtadiylar imom qiroat qilganda jim turadimi?
Bu haqida ba'zi ixtiloflar bor ekan.
Ma'lumki hanafiy mazhabida namoz paytida umuman qiroat qilinmaydi, imom hoh jahriy hoh maxfiy qiroat qilsa ham.
Va bunga Nabiy alayhissalomning
"imomning qiroati jamoatning qiroatidir" mazmunidagi hadisni dalil qilishadi.

Bunday tashqari ba'zi ulamolar: imom hoh jahriy hoh maxfiy qiroat qilgandaham muqtadiylar qiroat qilishadi, deyishganakan.

Iltimos shu ixtilofni to'liqroq tushuntirib bersela, har ikkala tomonni dalillarini keltirib, izohlabersela!

Barokallohu fiykum.
Admin   03-10-2012, 04:15 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Имом орқасидан жаҳрий (овоз чиқариб ўқиладиган) намозда “Фотиҳа”ни ўқиш мансуҳ бўлганлиги

Имом орқасидан намоз ўқиётганларга уни жаҳрий ўқиш жоиз қилгандилар: “Бомдод намозида уни ўқидилар ва уни ўқиш ул зотга қийин бўлиб қолди. Намоздан бўшаганларида айтдилар: “Сизлар имом орқасидан қироат қиласизлар шекилли?” Биз айтдик: “Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули”. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бундай қилманглар, илло Фотиҳатил-Китобни [биронтангиз ўқиётган бўлса], чунки ким уни ўқимаган бўлса, унга намоз йўқ”.[186] Кейин эса ҳаммасини жаҳрий намозда ўқишни ман қилдилар. Бир куни уни жаҳрий ўқиган намозларини тугатганларида (баъзи бир ривоятларда бу бомдод намози эди) айтдилар: “Сизлардан биронта одам мен билан ҳозиргина ўқидими?” Бир киши: “Ҳа, мен, эй Аллоҳнинг Расули”, деди. Айтдилар: “Мен айтдим: “Ким мен билан мусобақалашмоқда?” [Абу Ҳурайра айтдилар]: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан буни эшитганларида одамлар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан қироат қилишни тўхтатдилар – Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам жаҳрий ўқиганларида. [Ва имом жаҳрий ўқимаганида ичларида ўқишди]”.[187]

Имомнинг қироатини тинглаш унг эргашишнинг тўлиқлигидан қилдилар ва айтдиларки: “Имом фақат унга эргашиш учун (имом) қилинган, бас, агар у такбир айтса, такбир айтинглар, қироат қилса, тингланглар”.[188]

Худди у (имом)нинг орқасидан тинглашни қироат қилмаслик учун етарли қилганлари каби. Айтдиларки: “Кимнинг имоми бўлса, у (имом)нинг қироати унга ҳам қироатдир”.[189] Бу жаҳрий намоз учун.


Ичида ўқиладиган намозларда қироатнинг фарзлиги

Аммо ичида ўқиладиган намозда ул зот унда қироатни маъқулладилар, Жобир айтди: “Пешин ва аср намозларида имом орқасида биринчи иккита ракаатда Фотиҳатул-Китоб ва бир сурани, охирги иккита ракаатда эса Фотиҳатул-Китобни ўқирдик”.[190]

Фақатгина унда (қироатда) шовқин (баландроқ овозда шивирлаш)ни ман қилдилар, қачонки, “Саҳобалари билан пешинни ўқидилар-да, айтдилар: “Қай бирларингиз “Саббиҳисма роббикал-аълаа”ни ўқиди?” Бир киши: “Мен, [яхшиликдан бошқа нарсани хоҳламадим]” деди. Билдим, бир киши менинг қироатимга шубҳа солди”.[191]

Бошқа ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида қироат қилдик [қироатимиз жаҳрий эди], айтдилар: “Мени Қуръон (ўқиш)да янглиштирдингизлар”.[192]

Айтдилар: “Дарҳақиқат, намоз ўқувчи роббисига муножот қилади. Бас, нима билан муножот қилаётганига қараб қўйсин ва баъзиларингиз бошқаларингизга Қуръонни овоз чиқариб ўқиб (ҳалақит) бермасин”.[193]

Айтардилар: “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга ҳасанот бўлади. Бу ҳасанот ўнга кўпайтирилади. Мен “алиф, лам, мим”” бир ҳарф демайман, балки “алиф” ҳарф, “лам” ҳарф, “мим” ҳарф.[194]


----------------------------------
[186] Бухорий “Жуз’”ида, Абу Довуд, Аҳмад, Термизий ва Дорақутний ҳадисни ҳасан дейишди.
[187] Молик, Ҳумайдий, Бухорий “Жуз’”ида, Абу Довуд, Муҳаммилий (1/139/6), Термизий ҳасан деди, Абу Хотим, Ар-Розий, Ибн Ҳиббон, Ибнул-Қоййим унинг саҳиҳлигини исботлашди. Бунга Умардан бўлган ҳадис далолат қилади. Унинг охирида айтилади: “Ким мен билан Қуъон ўқишда мусобақалашди? Сизларга имомнинг қироати етарли эмасми? Албатта, имом унга эргашиш учун қилинган. Шунинг учун у ўқиса, унга қулоқ солинглар”. Бу ҳадисни Байҳақий “Намозда фарз қироат” китобида келтиради (2/344/3).
[188] Муслим, Абу Авона.
[189] Ибн Аби Шайба, Дорақутний.
[190] Ибн Можа саҳиҳ санад билан. “Ирво” (506) да чиқарилган.
[191] Муслим, Абу Авона, Ас-Сирож.
[192] Бухорий “Жуз’”ида, Аҳмад, Ас-Сирож ҳасан санад билан.
[193] Молик, Бухорий, “Афъалул-ъибад”да саҳиҳ санад билан. Ичида ўқиладиган намозда қироатнинг фарзлигини биринчи сўзларида Шофиъий айтган. Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад (ҳам фарз деган) у келтирган ривоятда ва бу ривоятга шайх Алийул-қори ва бошқалар эътибор қаратган. Бу фикрда имом Зуҳрий, Молик, Ибн Муборак, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бир гуруҳ муҳаддислар бўлган. Шайхул-ислом Ибн Таймия ҳам бу фикрда бўлганлар.
[194] Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким саҳиҳ санад билан. Бу ҳадисни имом Ал-Ужурий “Адаб ҳамалатил-Қуръон”да келтирган. Ҳадис: “имомнинг орқасидан туриб қироат қилса, ўт билан тўлдирилади” тўқима ҳадисдир, унинг тушунтиришини “Силсилатул-ахадисуз-заифа” (№569)да қ.


mutaallim   03-10-2012, 04:31 PM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Ҳар ракъатда Фотиҳа сурасини ўқишлик имом ва ёлғиз намоз ўқувчининг зиммасидаги намоз рукнларидан бўлган бир рукндир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Фотиҳа сурасини ўқимаган кишининг намози мақбул эмас”. (Бухорий (714). Жаҳрий намозларда имомнинг ортида турган кишининг Фотиҳа сурасини ўқишлигига келсак, бу борада уламоларнинг икки ҳил қарашлари мавжуд:
Биринчи қовл: вожиб эканлигидир. Бунинг далили пайғамбар соллаллоҳу алайҳу ва салламнинг ушбу: “Фотиҳа сурасини ўқимаган кишининг намози мақбул эмас”, қовлларидаги умумдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозини ёмон суратда адо этган кишига таълим берганларида ҳам, уни Фотиҳа сурасини ўқишликка амр этдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотиҳа сурасини ҳар ракъатда ўқиганликлари ҳақида саҳиҳ ривоятлар нақл қилинган. Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да шундай дедилар: “Дарҳақиқат, имомнинг ортидаги киши жаҳрий намозларда фотиҳа сурасини ўқишлиги борасида бирор қайдловсиз изн (рухсат) собит бўлди. Бунга сабаб Бухорий “Жузъул қироат”да, Термизий, Ибн Ҳиббон ва бошқалар Макҳулдан, у эса Маҳмуд ибн Робиъдан, у эса Убода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадис: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бомдодда (орқа сафдагиларнинг) қироати оғир келди. Фориғ бўлгач: “Имомларингизниг ортида туриб қироат қиляпсизлар шекилли?”, дедилар. Биз: “Ҳа”, дедик. Шунда: “Бундай қилманглар, Фотиҳа сураси бундан мустасно. Чунки уни (Фотиҳа сурасини) ўқимаган кишининг намози мақбул эмас”, дедилар”.
Иккинчи қовл: Имомнинг қироати унинг ортида турганнинг ҳам қироатидир. Бунга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Қачонки Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз — шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангизлар”. (Аъроф/204). Ибн Ҳажар шундай дедилар: “Моликийлар каби ундан (имомнинг ортида турган кишидан) у (Фотиҳа сурасини) жаҳрий намозларда соқит бўлади деб айтганларнинг далили ушбу ҳадисдир: “Агар (имом) қироат қилса жим турингиз”. Ушбу ҳадис саҳиҳ бўлиб, Муслим Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган”.
Фотиҳа сурасини қироат қилишлик вожиб дейдиганлар айтишадики: у (Фотиҳа сураси) имом Фотиҳани қироатидан фориғ бўлгач ва бошқа (зам) сурани ўқишга киришишидан олдин ёки имом тўхтаб-сукут қилган ўринларида ўқилади. Ибн Ҳажар шундай дедилар: “Имом қироат қилганда жим туради. Сукут сақлаганда эса қироат қилади”. Шайх Ибн Боз шундай дедилар: “Имомнинг сукут сақлаши-тўхташидан мурод, Фотиҳа (сурасини ўқишлик давомида) ёки ундан кейин ёки зам сураси(ни ўқишлик) давомида имомнинг тўхтаб-тўхтаб ўқишлигидир. Имом тўхтаб-тўхтаб ўқимайдиган бўлса унинг ортида турганларга барибир Фотиҳа сурасини ўқишлик вожиб бўлади. Уламоларнинг икки сўзларини саҳиҳига кўра, гарчи имом қироатда давом этса ҳам”. (Фатава Ибн Боз 11/221).
Доимий қўмитага шунга ўхшаш савол йўлланганда қуйидагича жавоб берди:
Илм аҳлининг сўзлари ичидаги саҳиҳи, ёлғиз намоз ўқувчига ҳам, имомга ҳам, имомнинг ортидагиларга ҳам жаҳрий ва сиррий намозларда Фотиҳа сурасини ўқишлик вожиб эканлигидир. Ушбуга саҳиҳ далиллар далолат қилиб, хос келганлиги сабабидандир. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Қачонки Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз — шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангизлар”, қовлига келсак, бу умумий (далил)дир. Шунингдек пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу қовллари ҳам: “(Имом) қироат қилса, бас, жим туринглар”.
Ушбу (икки далил) Фотиҳа ва бошқа суралар борасидаги умумий (далилдир). Ушбу икки далил мана бу ҳадис билан хосланади: “Фотиҳа сурасини ўқимаган кишининг намози мақбул эмас”. Ана шунда собит далиллар жамланади. Ушбу: “Кимнинг имоми бўлса, бас, имомнинг қироати унинг учун ҳам қироатдир”, ҳадисига келсак, у заифдир. Ҳамда имом Фотиҳа сурасини ўқигач унинг ортидагилар “Аамиин”, деб айтишлари билан Фотиҳа сурасини ўқигандек мақомни эгаллашади, дейилган қовл ҳам саҳиҳ эмас. Ушбу масаладаги уламоларнинг ихтилофларини кек-адоват, фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва бир-бирига орқа ўгириб кетиш учун восита қилиб олишингиз асло ярамайди. Балки сизларга кўп-кўп дарс, (ҳукмлардан) хабардор бўлиш ва ўзаро илмий изланиш олиб боришингиз вожиб бўлади. Агар баъзиларингиз жаҳрий намозда имомнинг ортида турганларга Фотиҳа сурасини ўқишлик вожиб бўлади, деган олимнинг сўзига тақлид қилса, бошқаларингиз эса жаҳрий намозда имом (қироат қилар экан) жим туришлик ва имомнинг Фотиҳа сурасини қироат қилгани билан кифояланиш вожиб бўлади деган олимнинг сўзига тақлид қилса, бунда танглик-ҳараж йўқ. Ва манабулар анавиларни ҳақорат қилишлиги ва ушбу масала деб ўзаро кек-адоват сақлашликларига асло сабаб йўқ.
Уларга илм аҳли ўртасидаги ихтилофли масалаларга кўнгилни кенгроқ ёзмоқликлари ва ушбу ихтилоф сабабларига зеҳнларини чуқурроқ қаратмоқлари ҳамда Аллоҳ таолодан ихтилоф қилинганда ҳаққа ҳидоят қилишини сўрамоқликлари лозим бўлади. Албатта У Эшитувчи ва (дуоларни) ижобат қилувчидир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот ва саломлар йўлласин.
Admin   05-31-2012, 11:43 AM
#4
«Саҳифамизга келган мулоҳаза» Wrote:Ahmad ёзади:

Assalamu Aleykum.

Admin birodarlar,bizlar biroz tushunmadik,

bu yerda qaysi qavl kuchliydir,ya’ni imom jahriy qirot qilganda iqtido qilganlar fotixani qirot qilishimi yoki qilmasligimi?

Keyin imom fotixani o’qib bo’lgandan keyin biroz dam olishida iqtido qilganlar bu dam olish mobaynida fotihani o’qib tugadishka ulgurmaydilarku,

xulosa: admin birodarlar jaxriy qiroatda muqtadiylar fotixani öqiganlari avzalmi yoki yo’qmi,axir imom fotihadan foriq bo’lganda,biroz dam olganda,va shu dam olish mobaynida iqtido qilganlar fotixani öqib ulgurmaydilarku,

bunday paytda nima qilinadi?
Jazakallohu xoyron.
http://tavhid.com/kitoblar/namoz/muqtadi...omment-838

«Саҳифамизга келган мулоҳаза» Wrote:abumuhammad ёзади:

ассаламуалайкум имом жахри укиганда мен учун кай холатда булишим афзал эканин билолме колдим бунга сабаб имом сураларни сукут килме тез укиди бази махалда рукуга анча кегин кетаман бу холат имом ичида укиганда куп булади ва бази-базида фотихани тугата олмий рукуга борябман мен имомга сураларни шошме укишга чакиргандим алхамдулиллах инобатга олиб бир оз угналди лекин лекин мени секин укишлигмми барибир сурани охиригача тугата олмаган холларим булиб турибди. жахри укиганда эса мутлок имкон топа олмаябман сабаби имом укиган ссурани эштиб узм укиган сура тенг келиб чалкашиб кетябман. яна бир савол кироатида хатоси бор одам имом булса иктидо килинадими шу хакда кегрок малумот берселар илтимос . аллох сизларнида бизнида уз холимизгаа ташлаб куймасин аллох сизларни килаетган хайрли амалларини уз рахмати блан кабул этсин
http://tavhid.com/kitoblar/namoz/muqtadi...omment-839
Abu Solih   06-15-2012, 01:08 PM
#5
بسم الله الرحمن الرحيم
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله
أما بعد

Намозда Фотиҳа суарсини ўқиш вожиб, ёлғиз намоз ўқувчига ҳам, имомга ҳам ва эргашувчига ҳам вожибдир. Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Фотиҳа сурасини ўқимаган кишининг намози мақбул эмас”. (Бухорий).

Муқтади (ергашувчи) Фотиҳа сурасини ўқишлиги ҳақида уламолар ихтилоф қилишди.

1. Ҳанафийлар муқтадий жаҳрий намозларда ҳам, махфий намозларда ҳам жим туради дейишди. Далил: “Кимнинг имоми бўлса, бас, имомнинг қироати унинг учун ҳам қироатдир”. Бу ҳадис заифдир, ҳужжатга ярамайди. Юқоридаги саҳиҳ ҳадис бунинг аксига далолат қилади.

2. Имом Аҳмад ва имом Моликнинг қавллари: Жаҳрий намозларда имом жаҳрий қироат қилса муқтадий жим туради, махфий ўқиганда муқтадий Фотиҳани қироат қилади (Жаҳрий намозда 1-2 ракатда жим туради, 3-4 ракатда Фотиҳани қироат қилади). Махфий ўқиладиган намозлада муқтадий Фотиҳани ўқийди. Далил: “Қачонки Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз — шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангизлар”. (Аъроф/204). “Агар (имом) қироат қилса жим турингиз”. (Муслим).

Бу оят ва ҳадислар умумийдир, Росулуллоҳнинг ҳадислари эса Фотиҳани ўқишлик вожиб эканлигига хос далилдир: “Бундай қилманглар, Фотиҳа сураси бундан мустасно. Чунки уни (Фотиҳа сурасини) ўқимаган кишининг намози мақбул эмас”.

3. Имом Шофиъиниг қавллари: Муқтади Фотиҳа сурасини жаҳрий намозда ҳам, махфий намозда ҳам қироат қилади. Юқоридаги ҳадислар бунга очиқ далил бўлади.

Уламолар айтадилар имом Фотиҳа сурасидан сўнг сукут қилганида эргашувчилар Фотиҳани қироат қиладилар. Агар имом сукут қилмаса зам сура ўқилаётган пайтда Фотиҳани ўқийди. Агар унда имкон бўлмаса, имом билан баробар Фотиҳани ўқийди. Муҳими Фотиҳани ўқишлиги, ҳоҳ имомдан олдин ўқисин, ҳоҳ кейин ўқисин.

Қўшимча: Агар имом жуда тез қироат қилса ва эргашувчи Фотиҳа сурасини ўқишга улгурмаса имом рукуъ қилганида муқтадий рукуъ қилади. "«Имом фақат унга эргашиш учун қўйилган.”(Муслим ривояти). Фотиҳани охирига этказиб қўйиш шарт эмас, Фотиҳа ундан соқит бўлади. У киши ҳудди имом рукуъ ҳолатда турганида етиб келган одамга ўхшайди. Кечикиб келган одамдан Фотиҳа сурасини ўқиш соқит бўлади, бир ракъат унга ҳисоб бўлади.

Қўшимча: “Сизлардан биронта одам мен билан ҳозиргина ўқидими?” Бир киши: “Ҳа, мен, эй Аллоҳнинг Расули”, деди. Айтдилар: “Мен айтдим: “Ким мен билан мусобақалашмоқда?” [Абу Ҳурайра] айтдилар: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан буни эшитганларида одамлар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан қироат қилишни тўхтатдилар– Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам жаҳрий ўқиганларида”.

Бу ҳадисни далил қилиб Фотиҳа сурасини муқтадийлар ўқишлиги ҳукми соқит бўлди дейишди. Аммо бу ердаги: "Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан буни эшитганларида одамлар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан қироат қилишни тўхтатдилар– Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам жаҳрий ўқиганларида", деган қисми Абу Ҳурайрани сўзлари эмас. Бу Зуҳрийни сўзларидир. Бу Абу Довуднинг ривоятида келган. Термизийдан бўлган баъзи ривоятларда ҳам шу қисми Зуҳрийнинг сўзлари эканлиги айтилган.

Ибн Ҳажар айтдилар: "Одамлар қироатдан тўхтадилар...”, ҳадиснинг бу ери ҳадисга қўшилиб қолган, аслида Зуҳрийнинг сўзларидир. Буни Хотиб, Имом Бухорий, Абу Довуд, Яъқуб ибн Суфян, Хаттобий ва бошқалар баён қилишгандир.

Термизий айтадилар: Бу хабарда имомни орқасида қироат қилинмайди деганларга ҳужжат йўқ, чунки бу ҳадисни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Ҳурайра ривоят қилдилар ва мана буни ҳам Абу Ҳурайра ривоят қилдилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким намоз ўқиса, намозида Умул Қуръонни (Фотиҳани) ўқимаса унинг намози чаладир, мукаммал эмас." Ҳадисни у кишидан ривоят қилаётган айтди: Мен баъзида имомни орқасида туриб қоламан (шунда нима қилай)? Абу Ҳурайра айтдилар: "Ўзинг ичингда ўқигин!"

Абу Усмон ан-Наҳдий Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай жар солишимни буюрдилар: “Фақатгина Фотиҳани ўқишлик билангина намоз (тўғри) бўлади.”

Фотиҳани ўқимаслик учун бирор очиқ, хос далил йўқ. Очиқ, хос далиллар Фотиҳани ўқиш лозим эканлигига далолат қилади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бундай қилманглар, Фотиҳа сураси бундан мустасно. Чунки уни (Фотиҳа сурасини) ўқимаган кишининг намози мақбул эмас”.

Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййина Муҳаммад. Валҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн!
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.