Сухандон: Найнаволик Ш. С. сўрамоқда: Мен эрнинг хотини ва болаларидан шариатга кўра қанча вақт айри қолиши мумкинлиги ҳақида сўрамоқчи эдим. Агар эрнинг айрилиқ вақти узайиб кетса, бунинг хотини билан қилган никоҳига таъсири борми? Мусофирнинг ўз оиласига қайтиши керак бўлган муайян замон борми?
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:
Ўз ватанида тирикчилигини ўтказа олмай, тирикчилик учун бошқа шаҳарларга сафар қилган одам, албатта, узрли ҳисобланади. Бироқ, хотини қайтиб келишини талаб қилса, ярим йилдан кейин қайтиб келиши мажбурийдир. Агар қайтиб келишини хотини талаб қилмаса ва хотини ва болаларининг омонда эканига ишонса, эрнинг ярим йилдан кўра кўпроқ қолишининг зарари йўқ. Ҳолбуки, ҳар бир инсон ўзининг ким эканини яхши билади.
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
Манба Admin томонидан ўчирилди
«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).