Admin   03-29-2012, 08:53 PM
#1
Абдуллоҳ ибн Сабаъ

Чуқур залолатга кетган мунофиқлардан бири бўлган. У ўз залолатига фаоллик билан даъват қилган. Насаби Яманлик. У яҳудий бўлган ва Исломни қабул қилганини эълон қилган. Мусулмонлар орасида зулм ва фисқ тарқатиб, халқни ҳукмдорларига итоат қилмасликка тарғиб қилиб, барча Ислом юртларига сафар қилиб юрган. У биринчи бўлиб Али ибн Абу Толибни илоҳлаштирган ва ўзининг оқимини барпо қилган. У оқимни «сабиийлар» деб номлашган. У Муҳаммад пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни қайтганликлари ҳақида ва Қуръон бу тўққиз қисмнинг бир қисмигина эканини, Қуръоннинг қолган илми эса Алида эканини даъво қилган. У биринчи бўлиб икки хулофои рошидийн – Абу Бакр ва Умарни (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин) ҳақорат қилишни ва лаънатлашни бошлаган. Халифа Алининг ўзи унга нисбатан қидирув эълон қилган. Уни ушланганида эса Абдуллоҳ ибн Сабаъ ва Али илоҳий зот эканини таъкидловчи эргашувчиларини ёқиб юборишга амр қилган.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.