shokir   04-14-2012, 04:53 PM
#1
ассалому алейкум азиз биродарлар.куйидаги масала тугрисида аниклик киритиб берсангиз.Киши иккинчи хотинга уйланиши учун биринчи хотинидан рухсат сураши шартми?иложи булса далиллари билан.
Муслим   04-14-2012, 05:54 PM
#2
(04-14-2012, 04:53 PM)shokir Wrote: ассалому алейкум азиз биродарлар.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(04-14-2012, 04:53 PM)shokir Wrote: куйидаги масала тугрисида аниклик киритиб берсангиз.Киши иккинчи хотинга уйланиши учун биринчи хотинидан рухсат сураши шартми?иложи булса далиллари билан.
Иккинчи хотинга уйланишни биринчи хотин билиши шартми?

Савол: Биров ўз шаҳридан бошқа шаҳарга сафар қилди ва сафар асносида биринчи хотинига билдирмай иккинчи хотинга уйланди. Шариатда шундай қилиш жоизми? Агар жоиз бўлса ҳужжатлар билан жавоб берсангиз?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
(Ҳа), эркак киши бирон манфаатни назарда тутган бўлса ҳамда рўзғорни тўкис қиладиган, кундошлар ўртасида одил бўлса, биринчи хотинининг ижозати ва ҳатто хабари бўлмаса ҳам, иккинчи хотинга уйланиши мумкин. Чунки Аллоҳ таоло:
﴿وَإِنْ خِفْتُمْ أَلَّا تُقْسِطُوا فِي الْيَتَامَى فَانْكِحُوا مَا طَابَ لَكُمْ مِنَ النِّسَاءِ مَثْنَى وَثُلَاثَ وَرُبَاعَ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلَّا تَعْدِلُوا فَوَاحِدَةً أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ذَلِكَ أَدْنَى أَلَّا تَعُولُوا﴾
«Агар етим қизларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар боқа олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга ёки қўл остингиздаги чўри билан (уйланингиз!)» – деган (Нисо: 3).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6948–2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
shokir   04-14-2012, 07:11 PM
#3
барокаллоху фийкум.
ABU MASUDA   04-26-2012, 10:35 AM
#4
A.A. birodar, uncha buncha muslima ayollar ham buni kotara olmidi. Man uzimni ayolimni ancha ilmli, yoshligidan hijobga kirgan, Allohni hamma hukmlariga iymon keltirgan, boyinsingan deb oylardimmm... lekin....
Uylanganimni bilganida, man uni tanimi qoldim...
Dahshat manzara boldi, man hatto uni dindan qaytib qolmasin deb qo'rqdim. Butun ota onasiyu, aka-ukasiyu, mani opa-sinilarim hammaga shikoyat qilib juda KATTA URUSH, JANJAL qildi, hatto onam bechorani ham ozi tomonga qilib oldi, natijada man bitta ozim qoldim. Na uni na mani qarindoshlarim mani tomon bolmadi. keyin bilsam, buni uchun o'zim ayibdor ekanman. Boshidan uni qattiqroq olishim, eki iymonini shunga tayorlashim kere bolgan ekan. Man JUDA NOROZI BOLDIM UNDAN. Keyin, uni ohiratini o'ylab, ALLOH UCHUN rozi boldim, lekin....
MashaALLOH, ba'zi birodarlarimni ayolini iymoniga qoil qoldim, hatto uzi ALLOH uchun, ERINI ROZI QILISH UCUN, uylanin deb uylantirib qoyganlari bor! ALLOH ULARNI IYMONINI ZIYODA QILSIN! BIZANI AYOLLARNI QALBIGA HAM ALLOH HAQIQIY TAQVONI JOYLASIN! va Paygambar SAV Ummu Salama haqqiga duo qilganlaridek: RASHK DARDIGA SHIFO BERSIN!
hullas, ayolizni iymonini sinamoqchi bolsez...

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.