Admin   05-01-2012, 08:59 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:ассалому алайкум хазрат мен бир дустимиз илтимасига кура саволи езябман,гапиришга тилим хам бормайди бу дустимиз намоз укиятганда ва хожатга кирган пайитида куп буладигон холати шуки Оллохга нисбатан галамус сузлар хаелидан утар экан,батафсил езишга тилим кулим бормаябди илтимос саволимизга ердам беринг сиздан Оллох рози булсин [email protected] сайтимизга сирли холатда жунатинг илтимос
Муслим   05-14-2012, 08:26 PM
#2
Quote:ассалому алайкум
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:мен бир дустимиз илтимасига кура саволи езябман,гапиришга тилим хам бормайди бу дустимиз намоз укиятганда ва хожатга кирган пайитида куп буладигон холати шуки Оллохга нисбатан галамус сузлар хаелидан утар экан,батафсил езишга тилим кулим бормаябди илтимос саволимизга ердам беринг сиздан Оллох рози булсин
Баъзида шайтон мўмин банданинг қалбига турли куфрий васвасалар билан ҳамла қилади. Бундай ҳолатда мусулмон киши бундай ҳаёлларни тарк этиши, Аллоҳдан ёрдам сўраши ва тавба қилишлиги керак бўлади. Ана ўшанда бу куфр ҳисобланмайди. Бундай ҳолат саҳобаларда ҳам, улардан кейинги салаф-солиҳларда ҳам бўлган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Кунларнинг бирида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари бўлган одамлар у зотнинг ҳузурига келиб айтишди: «Дарҳақиқат, баъзида биз ўзимизда шундай нарсаларни топамизки, уни айтишиз биз учун улкан (оғир) карса» Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўша – ҳақиқий иймондир!» – дедилар" (Имом Муслим 132; Абу Довуд 5111; Имом Аҳмад 2/441).
Яъни саҳобалар учун ўша васвасаларни тилга олишлик ҳам шунчалик оғир иш бўлган ва мана шу ҳақиқий иймондир. Чунки ким бундай нарсани тилга олишликдан қўрқса, бу иймондандир, бунга эътиқод қилмаслигини гапирмасак ҳам бўлаверади.
Яна ушбу ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, бундай васвасаларни бировга умуман айтиб бўлмайди. Инсон шубҳаларни даф қилиш мақсадида буни илм аҳлига айтишлиги бундан мустасно.
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Васваса – инсон қалбига унинг ихтиёрисиз кирадиган нарсадир. Агар Аллоҳнинг бандаси ўша васвасалардан нафратланса ва уларни рад этса, бунда унинг у (васваса)ларга бўлган нафрати иймоннинг ҳақиқий намоён бўлишидир” (Қаранг: “ад-Дия аш-шариқ” 374).
Шубҳа ва васвасалардан ҳимояланишга келсак, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимга шубҳа етса: “Аллоҳ ва Расулларига иймон келтирдим!” – десин ва дарҳақиқат бу уни у (васваса)лардан халос қилади” (Аҳмад 6/258. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. Қаранг: “ас-Силсила ас-саҳиҳа” 116).

آمَنْتُ بِاللهِ وَرَسُولِهِ

/Аманту биллаҳи ва расулиҳи/.

Яна васвасаларни даф қилиш учун Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Абу Зумайлга шубҳа ва васваса вақтида ўқишликни тавсия қилган оятни ўқиши керак:

هُوَ الْأَوَّلُ وَالْآخِرُ وَالظَّاهِرُ وَالْبَاطِنُ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

“Аввал ҳам, охир ҳам, зоҳир ҳам, ботин ҳам Унинг Ўзидир. У барча нарсани билгувчидир” (Ҳадид: 3). (Абу Довуд 5110. Имом Нававий иснодини ҳасан деди. Қаранг: “ал-Азкор” 144).

Қўшимча фойда учун уламоларнинг баъзи фатволаридан иқтибос келтирамиз:

Васвасалар Шайтондандир

Савол: Мен ўқиётган намозим ва тутаётган рўзаларимда доимо ўзимдан айрилмаган бир туйғуни ҳис этаман. Гоҳида эса Аллоҳнинг йўқлиги, намоз ва бошқа ибодатларнинг арзимас нарсалар экани ҳақида шуҳбҳалар пайдо бўлади. Бу, узвларимдаги касалликми ёки руҳий касалликми ёки табиатимдан келиб чиққан шубҳаларми? Мен бундай туйғулар туфайли гуноҳкор бўламанми ва Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида қандай бош кўтариб тураман? Шубҳа ва васвасалар учун Ислом динида дорилар борми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Сиздан айрилмаётган ушбу шубҳа ва васвасалар, Шайтондандир. Сиз уларга эътибор бермай, улардан воз кечишингиз, Аллоҳ таолога Шайтондан сиғинишингиз ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам васвасага учраган одамга тавсия этганидек: «Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирдим» деб кўп такрорлаб юришингиз керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9306 – 2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Аллоҳ инсон ичидаги васвасаларни мағфират қилганми?

Савол: Аллоҳ таолонинг:
{ وَإِنْ تُبْدُوا مَا فِي أَنْفُسِكُمْ أَوْ تُخْفُوهُ يُحَاسِبْكُمْ بِهِ اللَّهُ }
«Ичингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинг, хоҳ яширинг, Аллоҳ сизларни ўша нарса билан ҳисоб-китоб қилади» (Бақара: 284) оятининг маъноси нима ва у билан: «Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматининг ичида бўлган бироқ амал қилмаган ёки гапирмаган нарсалар (васвасалар)ни афв этган» ҳадиси ўртасини қандай бирлаштиришимиз мумкин?
Жавоб: Ушбу:
{لِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَإِنْ تُبْدُوا مَا فِي أَنْفُسِكُمْ أَوْ تُخْفُوهُ يُحَاسِبْكُمْ بِهِ اللَّهُ فَيَغْفِرُ لِمَنْ يَشَاءُ وَيُعَذِّبُ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ}
«Самовот ва ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Ичингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинг, хоҳ яширинг, Аллоҳ сизларни ўша нарса билан ҳисоб-китоб қилади ва Ўзи истаган кишини мағфират қилиб, Ўзи истаган кишини азоблайди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» (Бақара: 284) оят карима нозил бўлганида кўплаб саҳобалар ҳам уни тушуна олмаган ва ишнинг нақадар оғирлигини ҳис этиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, бу ишнинг оғирлигини кўтара олмасликларини айтган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Сизлар ҳам аввалгилар каби: Биз эшитдик ва осий бўлдик, – демоқчимисизлар. (Йўқ), эшитдик ва итоат этдик, денглар» – дедилар. Саҳобалар: Эшитдик ва итоат этдик, – дедилар. Улар бу гапларни айтишга мажбур бўлган эдилар. Шунинг учун ҳам, бу оятдан сўнгра Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди:
{آمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ • لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا}
«Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз». Ва «Эшитдик ва итоат этдик» (Бақара: 285, 286).
Аллоҳ таоло бу оят билан саҳобаларни риоя қилди, уларни афв этди ҳамда юқоридаги оят далолат қилган мазмунни мансух – бекор қилиб, улар қилган амалларига мудом давом этар ва устувор турар эканлар жазоланишлари, бироқ, қалблари ва кўнгилларига келиб қолган нарсалари афв қилинган эканидан дарак берди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ умматимнинг қалбидаги васвасаларни модомики амалга оширмас ва тилга олмас экан, кечирди» – дедилар (Имом Бухорий 4968; Имом Муслим 127; Термизий 1183; Насоий 3433; Абу Довуд 2209; Ибн Можа 2040; Имом Аҳмад 2/194). Шу билан, алҳамдулиллаҳ, муаммо ҳал бўлди ва мўъмин қилган ёки тилга олган ёхуд қалби билан мудом устувор турган кибр, нифоқ ва бошқа қабиҳ амали билангина жазоланадиган бўлди.
Шунинг учун гоҳида келиб, йўқ бўлиб кетадиган хаёл ва васвасалар зарар бермайди. Балки улар шайтон тарафидан ўткинчи васвасалар, холос. Шунинг учун ҳам саҳоблар: «Ё Расулуллоҳ, бировимизнинг кўнглидан шундай нарсалар ўтади-ки, уни айтиши осмондан тушиб кетишидан кўра оғирроқдир!» дедилар ёки шу мазмунда гап айтдилар. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўша – иймоннинг очиқлигидир!» – дедилар (Имом Муслим 132; Абу Довуд 5111; Имом Аҳмад 2/441).
Бундай васваса – шайтондандир. Бирон мўъминда садоқат, ихлос, соғлом иймон ва Аллоҳ ҳузуридаги мукофотларга бўлган иштиёқни кўргани маҳал, шайтон васваса қилиб, унинг кўнглига ҳар хил бўлмағур фикрларни олиб келади. Мўъмин унга қарши иймон билан курашса ва Аллоҳга шайтондан сиғинса, шайтоннинг разилликларидан қутулади. Шунинг учун ҳам бошқа бир ҳадисда шундай дейилган: «Одамлар бир-бирларидан: Аллоҳ-ку барча нарсани яратибди. Аллоҳни ким яратган!!, – деб сўроқлайдилар. Кимнинг кўнглида шу нарса бўлса: Аллоҳ ва пайғамбарларига иймон келтирдим!, – десин» (Имом Бухорий 6866; Имом Муслим 136; Имом Аҳмад 3/102), бошқа бир ривоятда эса: «Аллоҳдан паноҳ сўраб, (бундай хаёлдан) тийилсин!» (Имом Бухорий 3102; Имом Муслим 134; Абу Довуд 4722; Имом Аҳмад 2/331).

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
Фатво № 13.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.