Quote:Assalomu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:Turmush qurayotganda kelin kuyovning familiyasiga o`tishi mumkinmi?
Ҳар бир инсон, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ўзини фақат отасигагина нисбат беришлиги лозим. Бунга Қуръон ва Суннат далолат қилади. Аллоҳ таоло айтадики: “Уларни ўз оталари (исми) билан чақиринглар. Шу Аллоҳ наздида тўғрироқдир” (Аҳзоб: 5).
Қиёмат куни ҳам ҳар бир инсонни айни отасининг исми билан чақирилади. Бу ҳақида кўпгина саҳиҳ ҳадисларда хабари келган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, Қиёмат кунида ҳар бир хиёнатчи учун бир байроқ тикланади. Ўша орқали одамлар уни танишади ва: “Бу фалончи ўғли фалончи хиёнати” айтишади» (Бухорий 5709, Муслим 3265).
Шунинг учун ҳам салафлар ва улардан аввал ўтганлар ҳар доим “фалончининг ўғли фалончи” ёки “фалончининг қизи фалончи” деб айтиб келишган. Улар “фалончининг хотини фалончи” деб айтишмаган.
Шайх Бакр Абу Зайд раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Инсон ўз отасига нисбат берилиши, унинг насли ва унинг (қолганлардан бўлган) фарқига энг гўзал услубда кўрсатма беради. Ахир ота – оила бошлиғи, у унга (оилага) ғамхўрлик қилади” (Қаранг: “Тасмия ал-мавлуд” 30).
Шуни унутмаслик керакки ҳар қандай фамилия ушбу насл ота-боболари исмидан олинади. Шариатда эса ўзини бошқа наслга нисбат беришлик борасида қаттиқ қайтариқлар бор. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қайси бир кимса билатуриб, отасидан бошқа кишини «отам» деб даъво қилса, у аниқ кофир бўлибди. Одамлари билан қариндошлик алоқаси бўлмай туриб бирор халққа тегишли эканини даъво қилувчига келсак, у ўзининг дўзахда бўлган ўрнини эгаллашга ҳозирлик кўраверсин» (Бухорий 3508, Муслим 61).
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки отасидан бошқа кишини «отам» деб даъво қилса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлур» (Ибн Можа 2609. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ал-жомиъ» 6104).
Шундай қилиб ушбу аниқ шариат матнлари бундай қилишлик ҳаром эканига кўрсатма бермоқда. Агар аёлни эри ёки унинг оила аъзолари мажбур қилса ҳам, эрининг фамилиясини олишида уларга итоат қилмаслиги керак.
Валлоҳу аълам.