muhammad   06-12-2012, 11:46 PM
#1
assalamu alaykum
Дуо тақдирни ўзгартирадими?
mutaallim   06-14-2012, 02:50 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Тақдирни бирор нарса ўзгартирмайди. Аллоҳ таоло айтадики: “На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта бу Аллоҳга осондир”. (Ҳадид/22). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуригандир”. (Термизий (2516) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳадисларига кўра саҳиҳ санадилар).
Мубаракфурий шундай деди: “Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуригандир”, яъни, лавҳул маҳфузда китобат қилинган тақдирлар китобат қилиб бўлинган. Ушбудан фориғ бўлингач бошқа бирор нарса китобат қилинмайди”. (“Туҳфатул Аҳфазий” (7/186)).
Китобат қилинишлик икки турлидир: биринчи тури ўзгармас бўлиб, у лавҳул маҳфуздаги нарсалардир. Иккинчи тури ўзгарадигани бўлиб, у фаришталарнинг қўлидаги китобат қилинганидир. Ва улардаги китобатнинг охир-оқибат қарор топадигани лавҳул маҳфузда битилгандир. Ва бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовли маъноларининг биридир: “Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани (яъни ҳукмни) ўчирур ва (Ўзи хоҳлаган ҳукмни) устивор қилур. Асл Китоб (яъни барча нарсаларнинг билими) Унинг даргоҳидадир”. (Раъд/39). Ана шу тариқа саҳиҳ суннатда ворид бўлган қариндошлик алоқаларини боғлашлик умрни узайтириб, ризқни кенг қилиши ёки дуо қазои-қадарни қайтариши ҳақидаги ҳужжатларни тушунишлик имкониятига эга бўламиз. Аллоҳ таолонинг илмида эса бандаси қариндошлик алоқаларини боғлаши ва У Зотга дуо қилиши ўтган бўлиб, лавҳул маҳфузда унга кенг ризқ ва узоқ умр китобат қилингандир.
Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ ризқ ошиб, камайиши ва банда еб-ичгани ризқми ёки эга бўлган нарсаси-(қўл остидаги нарсаси)ми?, дея сўралдилар.
Роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: “Ризқ икки турлидир. Биринчиси: Аллоҳ таолонинг илмидаги унга ризқ бўлиб борадиган нарсалар. Ушбулар ўзгармайди. Иккинчиси: китобат қилиб, малоикаларига билдиргани. Ана шу тур сабабларга қараб ошиб, камаяди. Аллоҳ таоло малоикаларга бандаси учун ризқ ёзишликни амр этади. Агар (банда) қариндошлик алоқаларини боғласа, Аллоҳ таоло унга зиёда қилади. Саҳиҳ ҳадисда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: “Кимники ризқи кенг қилиниб, гуноҳи унутилиши хурсанд айласа, бас, қариндошлик алоқаларини боғласин”. Шунингдек, Довуд алайҳиссаломнинг умрлари олтмиш йилга узайтирилган. Аллоҳ таоло қирқ йил бўлгач юз йил қилди. Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу сўзлари ҳам ана шу бобдандир: “Аллоҳим, агар мени бахтсиз деб китобат қилган бўлсанг, уни ўчириб бахтли дея китобат қил. Албатта, Сен хоҳлаганингни ўчириб, (хоҳлаганингни) устивор қиласан”. Аллоҳ таолонинг Нуҳ алайҳиссалом ҳақларидаги ушбу қовли ҳам ана шу бобдандир: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва У зотдан қўрқинглар ҳамда менга итоат этинглар, (Шунда Аллоҳ) сизларни гуноҳларингиздан мағфират қилур ва сизларни белгиланган муддатгача (яъни ажалларингиз битгунича тирик) қолдирур”. (Нуҳ/3-4). Ушбуга шоҳид-(гувоҳлик берувчи ҳужжат)лар кўпдир. Ризқ қўлга киритиладиган сабаблар ҳам Аллоҳ таоло тақдир қилиб, китобат қилганлари жумласидандир. Агар аввалда У Зот бандага ўз саъй-ҳаракати сабаб ризқ бериши ўтган бўлса, унга саъй-ҳаракат қилишга илҳом бағш этади. Унга ушбу саъй-ҳаракат билан тақдир қилингани саъй-ҳаракатсиз ҳосил бўлмайди. У Зот унга мерос оладиган яқинининг ўлими каби саъй-ҳаракатсиз тақдир қилгани унга саъй-ҳаракатсиз ҳам етиб келади.
Саъй-ҳаракат икки турлидир: биринчиси саноат, зироат ва тижорат каби ризқ топиш учун тайин қилинган ишлардаги ҳаракат. (Иккинчиси эса) дуо, таваккул ва халқларга яхшилик қилиш ва шунга ўхшашлар билан ҳаракат олиб боришликдир. Албатта, Аллоҳ таоло банданинг ёрдамидадир, модомики банда биродарининг ёрдамида бўлар экан”.
(“Мажмуъул Фатава” (8/540-541)).

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/aqida/taqdir/taqdir_003_duo_qadarni_ozgartiradimi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]
Савол: “Дуо Аллоҳ таоло инсонга китобат қилганини ўзгартирадими?”.
Жавоб: “Дуо ижро этиладиган тақдирни ўзгартирмайди. Аллоҳнинг қадари ижро этилувчидир. Унинг қадарини бирор нарса қайтаролмайди. Аллоҳ жалла ва ъала Ўзининг буюк Китобида шундай дейди: “На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта бу Аллоҳга осондир”. (Ҳадид/22). Ва яна шундай дейди: “Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик”. (Қамар/49). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло махлуқотларнинг тақдирини осмонлар ва ерни яратишдан эллик минг йил олдин тақдир қилиб қўйгандир. Арши сув устида эди”. Тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтиришлигинг иймоннинг асосларидандир. Тақдир ўтиб бўлган бўлиб, уни бирор нарса ўзгартирмайди. Бироқ у гоҳида қарор топган, банда қилажак ёки тарк этажак сабабларга боғлиқ бўлмаган қадар бўлади. Гоҳида эса (маълум бир) сабабларга таъаллуқ топган бўлади. Сабабларга таъаллуқ топган (тақдир) Аллоҳ таоло унга таъаллуқ қилиб қўйган ушбу сабаб топилмагани они заволга юз тутади. Гоҳида (тақдир) шундай бир нарсага боғлиқ бўладики, мисол учун унинг ҳаққига фалончи дуои хайр қилиши ёки фалончи табиб муолажа қилиши билан шифо топади. Шундай қилиб (табибнинг) муолажаси ва биродарларининг дуоси сабаб бўлиб, шифо топиб кетиши ушбу дуои хайр ёки ушбу муолажада бўлади. Чунки Аллоҳ таоло унинг шифо топишини Ўзининг илмида ўтганига биноан ўша нарсага боғлаб қўйди. Шунинг учун сен сабабларни бажаришга, дуо қилишга маъмурсан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла эҳтимол шифо топишингни ўзингнинг дуоинг ёки фалончини сени ҳаққинга қиладиган дуосига ё фалон касалахонада ё бўлмаса фалончи табибда муолажа олишинга боғлаган бўлади. Тижорат ва савдо-сотиқ билан ризқ талаб қилишлик ҳам худди шундайдир. Аллоҳ таоло сенга ушбуни жорий қилди. Чунки у субҳанаҳу ва таоло ризқинг ва эҳтиёжотларингни сени унга буюриб, жорий қилган сабабларга таъаллуқли қилгандир. Сен сабабларни бажаришга маъмурсан. Аллоҳ таоло эса ишларни тақдир қилувчидир. Агар Аллоҳ таоло ризқинг ёки шифо топишингни унга боғлаб қўйган сабабни бажарсанг истагинга эришасан. Сен ушбу ишни қилиш билан тақдирга хилоф чиқмайсан. Агар тақдир шундай бўлсаки -Аллоҳнинг илмида сен ушбу автоуловни минасан. У ағдарилиб ёки урилиб кетиб, сен вафот этасан, дея ўтган бўлса ва сен ушбу автоуловни минсанг Аллоҳнинг қадарига мувофиқ келдинг. Ва сенга нима юз берадиган бўлса, шу нарса юз беради. Самолёт, туя ва бошқа нарсаларда ҳам худди шундай. Шунингдек, гоҳида Роббинг субҳанаҳу ва таоло сенга шуни тақдир қилган бўладики, туннинг охирида ёки намозларингда дуолар қилишинг сабаб касалингдан шифо топасан ёки сенга солиҳа аёл насиб этади ёки покиза зурриёт насиб этади. Аллоҳ таоло жорий қилган дуолар билан (У Зотга) дуо қиласан ва Унинг фазли ва эҳсонини умид қиласан. Ҳолбуки сен (ушбуни) билмайсан. Аллоҳ жалла ва ъала эса ғайбни билади. Сенга сабабларни бажаришлик вожиб бўлади. Аллоҳ жалла ва ъала эса ишларни тақдир қилувчидир. Сен сабабларни бажаришлик билан Аллоҳнинг қадаридан чиқиб кетмайсан. Барча нарса ўлчаб-белгилаб қўйилган. Баъзи одамлар айтишдики: Эй Аллоҳнинг элчиси! Бизда руқя бўлиб, ушбу билан руқя қиламиз. Ва малҳам бўлиб, у билан даволанамиз. Ушбулар Аллоҳнинг қадарими? У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: “У Аллоҳнинг қадаридандир”. Вабо тарқалгани овоза бўлиб, Шом (диёри)га (бормай ортга) қайтишганда, саҳоба розияллоҳу анҳумлар машварат қилиб, (яна ортга, яъни Шомга) қайтишимизга қарор қилдилар. Сўнг Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу уларга шундай ҳадис айтди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вабо ҳақида шундай дедилар: “Агар бирор диёрда уни (вабо чиққанини) эшитсангиз, бас, у ерга борманглар. Агар сизлар у ерда бўлган ҳолингизда (вабо) юз берса, бас, ундан қочайин дея чиқманглар”. Қайтишга қарор қилиб, Дамашқдаги (вабога) бормади. Ва Мадинага қайтишга азм қилди. Шунга у кишига (Умар розияллоҳу анҳуга) баъзи одамлар: Аллоҳнинг қадаридан қочишми?, дедилар. У киши: Аллоҳнинг қадаридан Аллоҳнинг қадарига қочаман дедилар. Аллоҳнинг қадаридан Аллоҳнинг қадари сари қочдилар. Яъни, вабо Аллоҳнинг қадаридандир. Ва ортга қайтишлигимиз ҳам Аллоҳнинг қадаридандир. Демак, сабаблар (бажарилади). Биз агар тўғридан-тўғри қайтадиган бўлсак, бас, у Аллоҳнинг қадаридир. Агар инсон малҳамни ичиш билан муолажа топса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Агар олов билан даволанса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Агар қон олдирса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Агар ҳижома қилдирса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Агар муолажа учун фалон шаҳарга сафар қилса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Агар автоулов ёки сомолётга минса ва Аллоҳ таоло унга бирор ҳодиса юз беришини ирода қилса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Ишларнинг бари Аллоҳнинг қадаридандир. Сен сабабларни бевосита адо этасан ва яхшиликни кўзлаб тиришасан. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса сабабларни яратувчи Зотдир”.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/10682
Савол: “Дуо ва садақа қазо-и қадарни қайтарадими?”.
Жавоб: “Аллоҳ азза ва жалланинг қадари бандаларида ўтиб бўлгандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта бу Аллоҳга осондир”. (Ҳадид/22). Ва шундай деди: “(Эй Муҳаммад), сиз Аллоҳ осмон ва ердаги бор нарсани билишини билмадингизми?! Албатта, бу Китобда (яъни Лавҳул-махфузда ёзиб қўйилгандир). Албатта, бу Аллоҳга осондир”. (Ҳаж/70). Ва айтдики: “Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик”. (Қамар/49).
Ушбу (ривоят) собит бўлганки, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссаломга иймон ҳақида сўраганларида шундай дедилар: “Иймон Аллоҳга, фаришталарига, Китобларига, элчиларига ва охират кунига иймон келтиришинг ҳамда тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмоғингдир”. (Муслим (8)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло махлуқотларнинг тақдирини осмонлар ва ерни яратишдан эллик минг йил олдин тақдир қилиб қўйгандир”. (Мулим (2653)). Ва айтдиларки: “Арши сув устида эди”. (Бухорий (7419), Муслим (993)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Ҳар бир нарса тақдир-(ўлчов) биландир. Ҳатто ожизлик ва эпчиллик (ҳам)”. (Муслим (2655)).
Ушбу маънодаги оят ва ҳадислар кўпдир. Ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан шу нарса собит бўлганки, ҳодисотлар ўз сабабларига боғлаб қўйилган. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари каби: “Албатта, банда унга етган гуноҳ сабабли ризқдан маҳрум бўлади. Эзгулик умрни узайтиради. Тақдирни фақат дуогина қайтаради”. (Ибн Можжа (90), Аҳмад “Муснад” (5/280)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ирода қилган маъно шуки, дуога боғлиқ қадарни дуо қайтаради. Ушбу қовллари ҳам шундай: “Кимники ризқи кенг қилиниб, гуноҳи унутилиши хурсанд айласа, бас, қариндошлик алоқаларини боғласин”. (Бухорий (5985)).
Демак, тақдирни Аллоҳ субҳанаҳу ушбуга тўсиқ қилган тақдир қайтаради. Эзгулик, қариндошлик алоқаларини боғлаш, садақа қилишлик каби маълум бир нарсаларни вужудга келишига боғлиқ тақдир ушбулар (эзгу амаллар) топилгани маҳал (ушбу натижа) ҳам вужудга келади. Ушбуларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳунинг мана бу қовлида зикр қилинган умумий тақдир остига дохил бўлади: “Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик”. (Қамар/49). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари остига дохил бўлади: “Тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмоғингдир”. Ва яна у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Садақа хатони сув оловни ўчиргани каби ўчиради”. (Термизий (2616)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: “Яширин (қилинган) садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлим (топиш)ни дафъ қилади”. Ушбу бобда ворид бўлган барча оят ва ҳадислар бандани, унга фақат Аллоҳ ёзганигина етиши, унга етган нарса уни четлаб ўтмаслиги ва уни четлаб ўтган нарса унга етмаслигига иймон келтирмоқликка чорлайди. Яна уни (бандани) яхшиликларга шошилиш, тоатда кимўзарга беллашиш, яхшилик сабабларига ташна бўлиш, ёмонлик сабабларидан узоқлашиш ва Раббисидан Аллоҳнинг розилиги бўлган барча нарсага тавфиқ ва ёрдам ҳамда барча ёмонликдан саломат қолишликни сўрашга чорлайди.
Икки саҳиҳда ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларига шундай дедилар:
“Сизлардан ҳар бирингизнинг жаннатдаги ўрни ва дўзахдаги ўрни маълумдир". Шунда улар: “Эй Росулуллоҳ! Ушбу китобат қилиб қўйилганимизга таяниб, амални тарк этмаймизми?”, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уларга: “Амал қилинглар! Ҳар бир (одам) нима учун яратилган бўлса ўшанга муяссар қилиб қўйилгандир. Саодат аҳли саодат аҳлининг амалига, шақоват-(бахтсизлаик) аҳли эса шақоват аҳлининг амалига муяссар қилиб қўйилгандир”. Сўнг ушбу оятни тиловат қилдилар: “Ана энди ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни жаннат бор эканини) тасдиқ этса. Бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз. Энди ким (Аллоҳ йўлида хайр-саховат кўрсатишдан) бахиллик қилса ва (ўзини Аллоҳ ҳузуридаги ажр-мукофотлардан) беҳожат билса. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни Аллоҳ ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса. Бас, Биз уни (дунё ва охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга «муяссар» қилурмиз!”. (Лайл/5-10). Аллоҳнинг Ўзи тавфиқ берувчидир”.
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapt...1&BookID=4
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.