muhammad   05-17-2012, 10:17 AM
#1
as-salamu alaykum
yana bir savol xojatxona duosini eshikdan kirgandan so'ng aytsa boladimi, yoki eshikdan kirmastan oldin aytishlik shartmi?
mutaallim   10-22-2012, 07:03 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кирсалар шундай дердилар: “Аллоҳим мен Сендан эркак ва урғочи шайтонлар(нинг ёмонлиги)дан паноҳ сўрайман”. (Бухорий (142, 6322), Муслим (375)).
Ҳадисдаги нотаниш сўзлар:
1- “Ҳожатхонага кирсалар”, яъни, киришни хоҳлаганларида. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли каби: “(Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон қироат қилсанг, албатта қувилган — малъун шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрагин!”. (Наҳл/98). Яъни, Қуръон қироат қилишни хоҳлаган вақтингизда.
Бухорий “Адаб Ал-Муфрад”да ушбуни очиқ айтдилар. Анас розияллоҳу анҳудан шундай деганликларини ривоят қилдилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага киришни хоҳлаганларида шундай дердилар:....", дея (юқоридаги) ҳадисни ёдга олдилар. (Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Солиҳ Оли Бассом “Тайсирул Аллам Шарҳ Умдатил Аҳкам” (40)).
Демак, ҳожатхонага кириш ёки умуман бирор иш қилиш вақти айтилиши лозим бўлган суннатдаги дуолар ўша ишга киришишдан аввал айтилади.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.