abu Huzayfa   12-29-2012, 02:12 PM
#1
Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ
Носир ал-Умар - ўтириб олган хаворижларнинг етакчиларидандир



Савол: Савол берувчи айтадики: “Ат-тарбия ал-Жиҳадия” номли инқилобий китоб бор. (Саудия Арабистони) давлати, Аллоҳ уларни муваффақ қилсин, ушбу китобни хатарли экани сабабидан таъқиқлаб қўйди. Носир ал-Умар мана шу китобга тазкия берди (мақтади) ва унга қайтишликни илтимос қилди. Ушбу китобда бошқарув тизимларига қарши туришлик учун сафларни қайта тартибга солиш билан хаворижларга кўрсатма берилганини билмоқ лозим. Бунга қандай мулоҳаза билдирасиз?
Жавоб: Агар бу тўғри бўлса, Носир ал-Умар улардан (хаворижлардан) биридир. У “фиқҳул воқеъ соҳиби” экани билан машҳур. Аъид ал-Қорний уни мақтаб айтадики: “Бирорталари фиқҳ ал-воқе-(воқеликни кўриб, тушуна билиш ва муносиб баҳо беришлик)ни шайх Наср ал-Умарчалик беғараз ёндаша олмади”. Сўнг у уни Шофеийга ўхшатади. Шофеъий усул ал-фиқҳ борасида алоҳида тўхталиб ўтганларнинг аввалгисидир. Носир Ал-Умар эса унинг (Қорнийнинг) наздида фиқҳул вақеъ борасида тўхталиб ўтганларнинг аввалгисидир. Ва барча мақтов Аллоҳгадир. Илм аҳли у (Носир ал-Умар)ни танқид қилишди ва камчиликларини фош қилишди.
Хулоса (қилиб айтадиган бўлсак), суннат уламолари одамлар воқелигини тушунишмайди (деб айтди).
Унинг мазкур китобни мақташи ундан келган ажабланарли нарса эмас. Чунки ушбу китоб соҳиби муаллифининг ҳавоси унинг ҳавои нафсига мувофиқ келди. У замонавий қутурган, фикрий инқилоб етакчилари. У ўтириб олган хаворижларнинг етакчиларидандир.
Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=128881

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.