abu Huzayfa   12-03-2012, 10:12 PM
#1


Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ.
Қиёмат соати 2012 йил бўладими?


Савол:
"Қиёмат соати 2012 йил бўлади деган гаплар кўпчилик одамлар орасида тарқалди.Уларнинг айтишича буни табиатшуносликка асосланган тадқиқотлар кўрсатаётган экан.
Жавоб: Уларни қилишга ишлари қолмади. Уларни қилишга ишлари қолмади. Улар тахмин ва гумонларидан фарқли ўлароқ уларга фойда ва хайр келтирадиган фойдали илмни тарк қилдилар".

"Шубҳасиз Қиёмат соати қачон бўлишини билиш имкони йўқ. Фақатгина Аллоҳ жалла ва ала бунинг илмини билади. Унинг ўзигина қачон Қиёмат куни бўлишини билади. У буни ҳатто малоикаларга, расулларга ва бошқа ҳар қандай махлуқотларига баён қилмади. Жибрил Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Қиёмат соати ҳақида хабар беринг деб сўради. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдиларки: «Қиёмат ҳақида сўралаётган киши сўровчидан билувчироқ эмас» (Муслим 8, Аҳмад 1/51). Яъни мен ва сен Қиёмат соати қачон қоимбўлишини билмаймиз.
Қиёмат соати вақтини билишда фойда йўқ. Аслида фойдали бўлган нарса эса бу бизнинг солиҳ амалларимиз ва унга
(Қиёмат соатига) тайёргарлигимиздир. Мана шу биз учун фойдали.
Аммо Қиёмат соатининг вақтини билишликда фойда йўқ.
Ҳа
(шундай)".


Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.