abu Huzayfa   12-26-2012, 07:13 PM
#1
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Тавҳидга даъват қилишдан тўсувчилар ҳақида


Баъзи «даъватчи»лар: «Тавҳид ҳақида гапирманглар» дейишади. Даъватчилар-а! Ўзини даъватчи деб номлаганлар. Айтишадики: «Тавҳид ҳақида гапирманглар, сизлар одамларни бездиряпсиз. Одамларни ақидаларида қолдиринглар. Бизни ўз ҳолимизга қўйинг». (Яна айтишадикиSmile «Иттифоқ қилган нарсаларимизда ҳамкорлик қиламиз. Ихтилофли масалаларда бир-биримизнинг узримизни қабул қиламиз». Бу уларда олтин қоида. Ушбу қоидани «олтин қоида» деб аташади. Аслида эса бу тоғутий қоида! (Улар айтишадикиSmile «Одамлардаги ширк ва куфрни қораламанглар, одамларни эркин ҳолда қолдиринглар, нимада бўлишса ўшанда, ақидаларида. Лекин келинг барчамиз, ҳамкорлик қиламиз ва зиндиқ, мулҳид (худосиз), коммунист ва илмонийларни рад қиламиз. Фақат (ўшаларни). Бир-биримизни эса – йўқ. Ҳар ким нимада бўлса, ўшанда қолдиринг». Бундай сўзлар (ни гапиришлик) жоиз эмас, мутлақо. Биз бу қоида асосида ҳаракат қилсак зиндиқ, мулҳид ва кофирларга қарши тура олмаймиз. Бу мумкин эмас (яъни бунга муваффақ бўлмаймиз).
Яҳудийлар баъзи одамлардаги хатони топганларида Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима дейишди? Айтишдики: «Дарҳақиқат сизлар ширк келтиряпсиз. «Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа» деб айтасиз. Яна «Каъбага қасамки» дейсиз». Қаранг, яҳудий буни қоралади ёки мусулмонларга қарши ҳужжат қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни таъқиқладилар ва шундай дедилар: «Фақат Аллоҳ ўзи хоҳлади денглар. Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳлади деманглар ва лекин Аллоҳ ўзи хоҳлади денглар. Каъбанинг Роббисига қасамки денглар». Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сен яҳудийсан, сендан (буни) қабул қилмаймиз демадилар. Йўқ, у зот буни ундан қабул қилдилар ва бундан қайтардилар.
Шунинг учун кофирларни Исломни қабул қилишга даъват қилишдан аввал, даъватчилар мана шу нарсаларга эътиборларини қаратишлари керак, у (ширк ва куфр)ларни тушунтиришлари керак, мусулмонларни ундан қутқаришлари керак. Аввал ўзларини ислоҳ қилишлари керак, бу муҳимдир. Агарда кофирлар масалан Ибн Арабий ёки қабрга сиғинувчилар йўли билан Исломга киришига келсак, унда ҳаммаси бир нарса бўлади, қабул қилдими қилмадими фарқи йўқ, барчаси бир нарса, барчаси - куфр. Бу Ислом эмас. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
muhammadnosiruddin   08-29-2013, 05:56 PM
#2
Assalamu alaykumva rahmatulloh va barakatuh
Abu Yusuf   08-29-2013, 07:43 PM
#3
(08-29-2013, 05:56 PM)muhammadnosiruddin Wrote: Assalamu alaykumva rahmatulloh va barakatuh
Va alaykum ussalam va rahmatullohu va barokatuhu va mag'firotuhu!
abu Huzayfa   08-29-2013, 08:07 PM
#4
Quote:Assalamu alaykumva rahmatulloh va barakatuh
Ва алейкумус саламу уа роҳматуллоҳи уа барокатуҳ!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Меҳмон   02-19-2015, 10:11 AM
#5
Илмсиз ёки ёмон эътиқодли кишигина "тавҳидни ўрганишга ҳожат йўқ" деб айтади!
Савол:Айрим инсонлар "тавҳидни дарс қилишликка (ўрганишга) ҳожат йўқ, чунки биз муваҳҳидлармиз" деб такрорламоқдалар! Ушбу сўзга фикрингиз қандай?
Жавоб:Аллоҳдан офият сўраймиз! Бу билимсизлик ёки ёмон эътиқоддир! Тавҳидни ўрганиш лозим. Чунки уни аксарият-(кўп)ини билмайсан! Гарчи тавҳид (илми)дан (бирор нарса) билган бўлсанг ҳам! Шунинг учун ҳам уламолар, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам пайтларидан бизнинг пайтларимизгача (бу) тавҳидни ўргатиб келишди! Улар буни масжидларда ҳам, мадрасаларда ҳам, ўзларининг мажлис (йиғин)ларида ҳам ўргатишди ва у ҳақида (кўплаб китоблар) таълиф қилишди! Бас (шундай экан), инсон "мен тавҳидни биламан" деб ўзини оқламасин! Батахқиқ сендан кўп нарсалар яширин қолган! Тавҳидни лозим тут, агар уни (ўрганишликни) тарк этсанг ҳам ёки (ўрганиб, дарс) қилсанг ҳам, бас уни тушунмай қолишликдан ва эътиқодингда хатога (учраб қолишинг)дан ўз нафсинг учун қўрқувда бўлишинг лозим!
Бунга Иброҳим алайҳиссолату вассалам айтганлари (мисол бўлади):
واجنبني وبني أن نعبد الأصنام
«Мени ва фарзандларимни бутларга ибодат қилишдан узоқлаштир»! (Иброҳим, 35 оят).
Агар (бу сўзларни) Ибоҳийм айтган бўлса, (ваҳоланки у) санамларни чилпарчин қилган ва шу сабабли азобланган ва азиятланган эди. У (киши) алайҳиссолату вассалам буларга сабр қилиб, шу билан биргаликда ўзлари ҳақида нафсларини оқламасдан, инсонга (етиши мумкин бўлган) фитналардан қўрқувда (бўлдилар)!
(Энди ҳолат шундай экан) у айтадики: "Йўқ, мен биламан, мен мўминман ва мен.....(фалонман)"!? Йўқ, бу жоиз эмас! Бу ғурур (мағрурликдир), Аллоҳдан паноҳ сўрайман!
Агар фитна, Аллоҳ азза ва жалла раҳм қилганлардан (ташқари) оммавий келадиган бўлса, инсонларни (ўз ичига) ютиб юборади, илло кимга Аллоҳ раҳм қилса ва ундан нажот берса (улар бундан мустасно)!
(Шунинг учун) Инсон ўзи ҳақида фитнадан қўрқади. Айниқса, ақида (эътиқод) ишларида илмсиз бўлса, бас, албатта у унга тушиб қолишига шубҳа йўқ. Хатто ширкни, уни нима эканлигини билмагунича, у ширкдан узоқлаша олмайди! Унинг турларини билмагунича муваҳҳидлардан (тавҳид эгаси) бўлмайди токи тавҳидни, уни нима эканлигини билмагунича, ва тавҳид турларини билишлик басират ила (яъни аниқ илм билан кўра билишлик) бўлмагунича...!
Аммо жоҳил (илмсиз) эса, албатта хатарга йўлиқади!

Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/15424

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.