aboo Ibraheem   05-23-2013, 12:09 AM
#1
Аллоҳга нисбатан вожиб бўлган одоблар


Шейх Муҳаммад Носириддин ал-Албоний: «Силсила ал-аҳадис ас-саҳиҳа»даги, 136-139 рақамли ҳадислар ҳақида айтдилар:

136-“Аллоҳ хоҳлади сунгра сен хоҳладинг денглар, Каъбанинг Робби билан қасам ичаман денглар”
Ат-Табароний ва ал-Ҳоким ва ал-Байҳақий ва Аҳмад: ал-Масъудий Саид ибн Холиддан ва у Абдуллох ибн Йасардан ва у Қатийла бинт Сайфий(Жуҳайналик аёл)дан айтдики: бир яҳуд руҳонийси Набий саллаЛлоҳу алейҳи васалламга келди ва шундай деди: Сизлар ширк келтирасизлар, Аллоҳ ва сен хоҳладинг дейсизлар ва Каъба билан қасам ичасизлар. Ва Аллоҳнинг Расули, саллаЛлоҳу алейҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ хоҳлади сўнгра сен хоҳладинг денглар, Каъбанинг Робби билан қасам ичаман денглар”.
Ва Абдуллоҳ ибн Йасардан бошка ўхшаш ҳадисда:
137-“Аллоҳ ва фалончи хоҳлади деманглар, лекин Аллоҳ хоҳлади сўнг сен хоҳладинг денглар”.
138-“Дарҳақиқат Туфайл туш кўрди ва сизларни бундан хабардор килди ва сизлар эса шундай сўзларни айтардингизки, мен улардан сизни кайтаришдан ҳаё ман килган эди. Аллоҳ ва Муҳаммад хохлагани бўлади деманглар”.
Ва Ибн Аббосдан шаҳид(ўхшаш ҳадис, бошқа саҳобийдан ривоят қилинган) бўлган ҳадисда ривоят килинади: Набий саллаЛлаҳу алейҳи васалламга бир киши келди ва баъзи мавзуларда суҳбатлашиб деди: Аллоҳ ва сиз хоҳлаганингиз. Ва жавоб бердиларки:
139-“Мени Аллоҳ билан тенглаштирдингми? Йўқ! Фақат Аллоҳ хоҳлагани!”.
Ва мазкур ҳадислардан билиндики: бирон киши иккинчисига Аллоҳ ва сен хоҳлаганинг деса, бу шариатда ширк ҳисобланади, ва бу лафзий (оғзаки) ширкдир, чунки айтган одам банданинг хоҳишини, Робб субҳанаҳу ва таъолонинг хоҳиш даражасидай кўради, шу сабабли Аллоҳ хоҳиши билан бошқанинг хоҳишини сўзида тенглаштиради. ва шунга ўхшаб оммада ва илмни даъво килган баъзиларда учрайдиган гаплардан : Менда Аллоҳ ва сендан бошка ҳеч ким йўқ; Аллоҳга ва сенга таваккал қилдим; ва шунга ўхшаш баъзи даъватчилар(маърузачилар) айтадигандай: Аллоҳ ва ватан номи билан; ёки Аллоҳ ва халк номи билан; ва бошка ширк сўзларидир. Аллоҳ таборак ва таолога булган одоб улардан огоҳлантириш ва улардан тавба қилишни талаб қилади.
Ва бу мукаррам одобдан кўпчилик оддий одамлар бехабардир, аҳли илмдан ҳам кўпгина инсонлар нутқларида бундай ширкли сўзларни ишлатишади. Офатли вақтларда Аллоҳдан бошқага нидо қилиш, ёки вафот килган солиҳ кишиларга илтижо қилиш, Аллоҳ таолони қўйиб, улар номи билан қасам ичиш, ёки уларнинг исмлари билан Аллохга ўтиниш. Агар бирон олим бу қилмишларини Қуръон ва Суннат ёрдамида инкор қилса, ёмонликни инкор қилишга ёрдамчи бўлиш ўрнига инкорга қарши чиқишади-да, Аллоҳдан бошқага мурожаат қилувчиларнинг нийятлари яхшидир, ва ҳадисда келгандай «амаллар ниятига қараб баҳоланади» дейишади.
Билишмайдики, ёки одамларни рози қилиш учун ўзларини билмаганга олади, мазкур кишиларнинг нияти яхши бўлсада, хато амални солиҳ амалга айлантириб қўймайди, мазкур ҳадиснинг маъноси эса: солиҳ амаллар холис нийятлар биландир. Шариатга хилоф амал ва холис нийят бирлашиши билан у амал солиҳ ва шариатга мувофиқ бўлиб қолади дегани эмас. Бундай деб жоҳил ёки ҳақиқатга гердайиб тескари қараган одамдан бошқа ҳеч ким айтмайди. Агар бирон одам қабрга қараб намоз ўқиса, бу амал эса қабрга қараб намоз ўқишни таъқиқловчи ҳадис ва асарларга хилоф булгани учун мункар ҳисобланади, ва шуни билиб туриб ҳам намозида қабрга юзланса, бунга: унинг нийяти яхши, демак амали ҳам шариатга мувофиқ дейиладими? Албатта йўқ! Аллоҳ таолодан бошқага дод-фарёд қилиб ёрдам сўровчиларнинг аҳволи ҳам ҳудди шундайдир. Мададига ва ёрдамига энг мухтож бўлган холатида Аллоҳни эсларидан чиқарадилар! Нийятлари яхши эканлиги, ва бундан ҳам ортиғи, амаллари солиҳ бўлиб қолганлиги ақлга сиғмайдиган нарса. Лекин ҳатто билишса ҳам ўша мункар ишида қайсарлик билан давом этишади!

http://www.alalbany.net/misc043.php
This post was last modified: 05-26-2013, 01:02 AM by aboo Ibraheem.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.