Шайх Муқбил ибн Ҳади ал-Вадиъий раҳимаҳуллоҳ
Бутун Рамазон учун битта ният қилиш жоизми?
Савол: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Биринчи савол: Рамазонда (рўза учун) ҳар куни ният қилиш вожибми ёки битта ният қилиш бутун ой учун кифоя қиладими? Ният қачон қилиниши керак?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Шундан сўнг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам дедилар: «Албатта амаллар ниятга қараб бўлади ва ҳар бир киши нимани ният қилса шуни олади» (Муттафақун алайҳ). Бу ҳар бир амал учун ният қилиш кераклигига далилдир. Бундан аниқ бўладиган нарса шуки, ҳар бир шахс учун кундалик рўзасига ният қилиши вожибдир. Бундан бир шахс (тилида): «Ният қилдим рўза тутишни фалон ва фалон Рамазон кунида» деб айтиши керак деган маъно келиб чиқмайди. Лекин бу унинг (амални бажаришга қалбида) қарор қилишини англатади. Шунинг учун саҳарликка уйғониш ният ҳисобланади. Таом ва шаробдан тийилишлик ният деб ҳисобланади. Аммо «Кимки (тунда) рўза тутишни ният қилмаган бўлса, унга рўза йўқдир» ҳадисига келсак, у заиф мудтариб ҳадисдир, ҳатто агар баъзи уламолар уни ҳасан деб эътироф қилишган бўлса ҳам. Тўғрироғи эса унда заифлик бор.