Admin   10-03-2010, 10:04 PM
#1
Рўзаси ва намозларининг қазоси бўлган одам вафот этди ...

Савол: Биров рўза ва намоз қазоларини адо этмай вафот этса унинг номидан ким адо этиши керак?
Жавоб: Рўза қазоси бўлган одам вафот этса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига биноан, унинг номидан валийси тутиб беради: «Рўза қарзи бўла туриб вафот этган киши номидан валийси рўза тутиб беради» (Имом Бухорий 1952; Имом Муслим 2748; Абу Довуд 2402).
Илм аҳллари «валийси» – ворислари эканини айтганлар. Масалан, биров сафарда эканида тута олмаган рўзасининг қазосини тута олмай вафот этса, уни валийси: ўғли ёки отаси ёхуд онаси ёкида қизи, хуллас, меросхўрларидан бири тутиб беради. Меросхўрларидан бошқа одам тутиб берса ҳам зарари йўқ. Агар биров тутиб бера олмаса унинг ташлаб кетган меросидан рўзасини қолдирган ҳар бир куни учун битта мискинни тўйдира оладиган маблағ ажратилади.
Биров намоз қазоси билан вафот этган бўлса, унинг номидан ўша намознинг қазосини ўқилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда бирон ҳукм келмаган. Намозни рўзага қиёслаш тўғри эмас. Чунки Аллоҳ таоло намоз ва рўза ўртасини жуда кўп масъалаларда фарқли қилди. Кўп масъалаларда фарқли аҳкомлари бор экан, уларнинг бирини иккинчисига қиёслаш мумкин эмас. Бироқ, биров қазо намози бўла туриб вафот этган бўлса унинг ҳаққига мағфират сўраб, қилган лоқайдлигини авф этиб, раҳмат қилиниши тиланади.
Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

Admin   11-21-2010, 08:57 AM
#2
Бизнинг мушриклардан фарқимиз, намоз ўқишимиздир

Савол: Онам яқинда вафот этди. У ҳаётида ҳеч ҳам рамазон рўзасини тутмади ва ҳаётининг охирги йилидагина намоз ўқиди. У ҳаж қилишни ният қилган бўлсада, Аллоҳнинг қазоси ҳаж мавсумидан илгари келиб қолди. (Айтингчи), мен онамнинг номидан у тутмаган ойларнинг рўзаларини тутишим мумкинми? Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, онам ўлимидан илгари намоз ўқишни бошлаган эди. Бундан ташқари, мен онамнинг номидан ҳаж қилсам бўладими? Мен қилиб савобини онамга бағишлайдиган йўллар ва ибодатлар борми? Аллоҳ сизга Ислом ва мусулмонлар номидан кўпдан-кўп мукофотлар берсин, саволларимга жавоб берсангиз?
Жавоб: Сиз, онангиз намозни ўқимаслик билан бирга тута олмаган рўзаларнинг қазосини тута олмайсиз. Чунки намозни тарк қилиш, амалларни бекор қиладиган куфрдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз билан у (кофир ва мушрик)лар ўртасидаги фарқ – намоздир. Уни ким тарк этса кофир бўлибди» – деганлар (Имом Аҳмад 21859, 22937; Насоий 459; Термизий 2545; Ибн Можа 1069. Бурайда разияллоҳу анҳу ривояти). Бу маънога далолат қилган бошқа ҳадислар бор.
Агар онангизнинг Аллоҳ намозни ўқишга ҳидоят қилганидан сўнг қазо қилган рўзаси бўлса, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига кўра қазосини тутиб бериш жоиздир: «Рўза қарзи бўлган одам ўлса, унинг номидан валийси тутиб беради» (Оиша разияллоҳу анҳо ривояти. Имом Бухоирй 1816; Имом Муслим 1935).
Агар у қазо рўзаларини ўзи ёки қариндошларидан бири ёхуд бошқа бирон киши унинг номидан тутмаган бўлса, сиз, ҳар кун бадалига олтмишта қашшоқнинг ҳар бирига шаҳарнинг гуруч ёки хурмо ёхуд бошқа озиқ-овқатларидан ярим соъ (тақрибан 1 ярим кило) таом едиришингиз керак.
Бундан ташқари сиз, вафотидан илгари муртадлик қилмишлари содир бўлганини билмаган бўлсангиз, Аллоҳ манфаатли қилиши учун онангиз ҳаққига кўп дуо қилишингиз, унинг номидан садақалар бериб, ҳаж қилишингиз машруъдир. Агар онангиз ҳаётлик пайтида давлатманд бўлган бўлса, унинг молидан ҳаж қилишингиз ҳам мумкин.
Аллоҳ таоло сизни барча яхшиликка муваффақ айлаб, Ўзи мададкор бўлсин.      
 
Admin   11-21-2010, 09:58 AM
#3
Рамазоннинг бир қисмини тутиб вафот этди ...

Савол: Мусулмон рамазоннинг бир қисмини тутиб вафот этган бўлса, валийси унинг номидан тугаллаши керакми?
Жавоб: Агар мусулмон рамазон ойининг баъзи кунларида рўза тутиб вафот этган бўлса, валийси рамазонни унинг номидан тугалламайди ёки бечораларни тўйдирмайди. Чунки инсон ўлгач унинг амаллари тўхтайди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Инсон ўлгач учтадан бошқа амаллари тўхтайди: жорий садақа ёки фойда берадиган илм ва дуо қилиб турадиган фарзанд» (Термизий 1372; Ибн Ҳиббон 3012).
Шунга кўра инсон вафот этса унинг номидан (рамазон рўзасининг қолган қисми) тутилмайди ва у кунлар учун бировни тўйдирилмайди. Ҳатто, кун ўртасида ўлиб қолса, унинг номидан ўша куннинг қазосини ҳам тутилмайди.
 
Admin   05-02-2011, 06:07 PM
#4
Рўзаси ва намозларининг қазоси бўлган одам вафот этди ...

Савол: Биров рўза ва намоз қазоларини адо этмай вафот этса унинг номидан ким адо этиши керак?
Жавоб: Рўза қазоси бўлган одам вафот этса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига биноан, унинг номидан валийси тутиб беради: «Рўза қарзи бўла туриб вафот этган киши номидан валийси рўза тутиб беради» (Имом Бухорий 1952; Имом Муслим 2748; Абу Довуд 2402).
Илм аҳллари «валийси» – ворислари эканини айтганлар. Масалан, биров сафарда эканида тута олмаган рўзасининг қазосини тута олмай вафот этса, уни валийси: ўғли ёки отаси ёхуд онаси ёкида қизи, хуллас, меросхўрларидан бири тутиб беради. Меросхўрларидан бошқа одам тутиб берса ҳам зарари йўқ. Агар биров тутиб бера олмаса унинг ташлаб кетган меросидан рўзасини қолдирган ҳар бир куни учун битта мискинни тўйдира оладиган маблағ ажратилади.
Биров намоз қазоси билан вафот этган бўлса, унинг номидан ўша намознинг қазосини ўқилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда бирон ҳукм келмаган. Намозни рўзага қиёслаш тўғри эмас. Чунки Аллоҳ таоло намоз ва рўза ўртасини жуда кўп масъалаларда фарқли қилди. Кўп масъалаларда фарқли аҳкомлари бор экан, уларнинг бирини иккинчисига қиёслаш мумкин эмас. Бироқ, биров қазо намози бўла туриб вафот этган бўлса унинг ҳаққига мағфират сўраб, қилган лоқайдлигини авф этиб, раҳмат қилиниши тиланади.
Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.