Меҳмон   06-25-2010, 10:34 AM
#1
Assalomu alaykum!
Ushbu mavzuni ochishimdan maqsad, bir dugonam aqoidga oid savollar bilan murojaat qilib qoldi. O`zimda aniq hujjat-dalillar bo`lmaganligi bois sizlardan so`rashlikni to`g`ri deb bildim.
Savollarga aniq (sahih) javoblar bo`lsa kutib qolaman.
Savollar quyidagicha:

1. Allohning bir farzini qilib ikkinchi farzini bila turib qilmaslik yoki tan olmaslik, qilayotgan birinchi amal (farz)ni savoblaridan bebahra bo'lib qoladimi?(Deylik, masalan: Hijob ham namozdek farz bo'lgan. Ammo namoz o'qiydilar-u, hijob o`ramaydilar, nafslari bois)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   09-12-2010, 11:46 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Quote:1. Allohning bir farzini qilib ikkinchi farzini bila turib qilmaslik yoki tan olmaslik, qilayotgan birinchi amal (farz)ni savoblaridan bebahra bo'lib qoladimi?(Deylik, masalan: Hijob ham namozdek farz bo'lgan. Ammo namoz o'qiydilar-u, hijob o`ramaydilar, nafslari bois)

Фарзни қилмаслик ёки тан олмаслик дебсиз, бу икки бир-биридан фарқли бўлган ҳолат. Буни бир-бирига яқин бўлган ҳолатдек ҳисобламаслик керак.
Барча Ислом уммати ижмо қилган бирор фарз амалини тан олмаслик, яъни "бу иш фарз эмас" ёки "биламан бу фарз лекин мен учун фарз эмас" деган одам кофир бўлади. Бу ишни қилган одамнинг нафақат бошқа амалини, балки барча амалларини ҳабата қилиб юборади.
Энди агар фарзни тан олсада, аммо у амални бажармаса, бунда бу амални бажармаслиги, қолган амаллари савобларига таъсир қилиши мумкин. Масалан: Калимани фарзлигини била туриб, уни бажармаслик, яъни тили, қалби ва амали билан иймон келтирмаслик. Бундай одам, тавҳид калимасини фарз деб билсада, унинг рукнларини бажармагани учун кофир бўлади ва қолган барча амаллари ҳабата бўлади.
Яна бир ихтилофли масалаки, бу ҳам бўлса намоз. Уламолар намозни фарз эканлигини тан олсада, дангасалик ёки совуққонлиги сабабли намоз ўқимаса бундай одам кофир бўладими йўқми деб ихтилоф қилишди. Нима бўлганда ҳам ким намоз ўқимаса бу унинг қолган барча амалига таъсир қилади, яъни амаллари ҳабата бўлади. Бунга далил: Имом Бухорий Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким аср намозини тарк қилса амали ҳабата бўлади», дедилар. Демак бу ҳолатда ҳам бирор амални бажармаслик қолган амаллари бекор бўлишига таъсир қилди.
Энди намоз ўқийдику, ҳижоб ўрамайди. Бу одамни ҳижоб ўрамаслиги қолган савобларига таъсир қиладими деган саволга қуйидагича жавоб берилади:
Бирор амал бошқа бир амални ноқис қилишига шаръий далил керак бўлади. Ҳижоб ўрамаган одамни қолган амалларини ноқис ёки бекор қилишига далилимиз йўқ экан, биз бу иш амалларни ноқис қилади деб айта олмаймиз. Шахсан мен ҳижобни фарзлигини тан олсада, унга амал қилмаган аёлнинг бу иши қолган амалларига таъсир қилиши борасида бирор далил борлигини билмайман ва бу иш улкан гуноҳ бўлсада, бу иши уни иймонини заифлаштирсада, далилсиз қолган солиҳ амалларига таъсири бўлади дея олмайман.
Бу каби масалаларда ижтиҳод қилинмайди, фақат келган далилга иймон келтирилади.

Валлоҳу аълам

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   09-13-2010, 05:18 PM
#3
Assalomu alaykum!
Avvalambor vaqt ajratib savollarimga javob yozganingiz uchun katta rahmat, Alloh qilayotgan amallaringizga yarasha mukofatlasin! Amin.
Birinchi savoldagi javob o`zingizni shaxsiy fikringizmi?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   09-13-2010, 09:00 PM
#4
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бу менинг фикрим эди. Ўз билганларимдан келиб чиқиб гапирдим. Гапим хато бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.
Умуман олганда савоб амаллар гуноҳ амалларни кетказади, худди гуноҳ амаллар савобларни кетказганидек. Бунинг исботини Қуръон, суннат ва саҳобалардан келган асарларда топиш мумкин. Масалан, Аллоҳ таоло айтади:
"Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!" (Бақара: 264).
Демак садақани миннат қилишлик, ушбу садақа савобини йўққа чиқаради.
Яна Аллоҳ таоло айтади:
"Эй мўминлар, (токи қилган яхши) амалларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолларингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун сизлар (пайғамбар билан сўзлашган пайтларингизда) овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга очиқ (дағал сўз) қилгандек очиқ-дағал сўз қилманглар!" (Ҳужурот: 2).
Суннатдан далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Овчилик ёки ҳайвонларни қўриқлаш ёхуд деҳқончилик учун ит боқса бўлади. Акси тақдирда, одамнинг савоби ҳар куни икки қийрот озайиб боради» (Муттафақун алайҳ).
Сабабсиз ит боқиш амалларни ҳабата қилади деб қўрқмай айта оламиз. Чунки юқоридаги ҳадис бизга далил бўла олади.
Бироқ, биз ўзимизча бирор амални қилиш ёки қилмаслик савобни кетказади деб айта оламизми? Йўқ! Чунки бундай дейишга бизда далил бўлиши керак.
Шунга кўра, биз ҳижоб ўрамаслик савобларни ҳабата қилади дея олмаймиз, чунки бунга далил йўқ ёки мен бу далилни билмайман.
Валлоҳу аълам.
Хато гапираётган бўлсам бу масалада илми бўлган биродарлар хатоимни тўғирлашади деб умид қиламан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   10-16-2010, 09:44 PM
#5
Rahmat, Alloh rozi bo`lsin!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-06-2010, 11:07 PM
#6
Assalamu alaykum! Botning Kitob va Sunnatdan keltirgan dalillariga nazar solsak - gunoh qilishlik boshqa savob amallarni yo'qqa chiqib borishiga hamda kishining savoblari kamayib borishiga sabab ekanligini ko'ramiz. Savolda berilgan misolda esa muslima ayol avratini ochib (ya'ni hijobsiz) yurishi gunoh amal ekanligini inobatga olgan holda aytadigan bo'lsak bu tufayli ham boshqa ba'zi amallar habata bo'layotgani va savoblari kamayib borayotganini anglash qiyin ish emas. Va yana Alloh bilguvchiroq!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.