TALABA   09-23-2013, 01:39 PM
#1
Assalomu alaykum va rohmatulloh va barokatuh."- Аёл киши эрининг зиммасидаги ўз нафақаси ва тақсими ҳаққидан кечиб, фақат эри уни ўз никоҳида сақлаб туришини сўраса жоиз бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Агар бирон аёл эри томонидан кўнгилсизлик ёки юз ўгириб кетиш содир бўлишидан қўрқса, у иккови ўзаро бир сулҳга келишиб олишлари зарарсиздир. Сулҳ (ажралиб кетишдан) яхшироқдир» (Нисо: 128).
Оиша розияллоҳу анҳо ушбу оят мазмунида айтадилар: «У эрнинг қўл остида бўлган бир аёлки, эр уни кўп ҳам хушламай қолган ва талоқ қилишни истайди. Шунда у: «Мени никоҳингизда қолдиринг, талоқ қилманг, мен нафақа ва тақсимдан воз кечаман», дейди (Бухорий (5206) ва Муслим (3021) ривоятлари).
Савда розияллоҳу анҳо кексайиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан ажралиб кетишларидан қўрқиб, ўз кунларини Оиша розияллоҳу анҳога бергандилар (Абу Довуд (2135) ривояти)."mana shu holatda er va xotin birga yashasalar bo'ladimi?Iltimos javob juda muhim edi.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.