Савол: "Бизнинг ширкатда масъул бир киши бор. Доимо ғазабланган холатда юради. Агар унга салом берсак, баъзан демаса, алик қайтармайди. Бунга сабр қилганимиз учун ажрланамизми ва саломга алик олмай, жавоб қайтармаган киши қандай ёрлақаланилади?".
Жавоб: "Шак-шубҳасиз, инсон ўзининг биродарлари азиятларига сабр қилса, ҳаққини ўз ўрнига қўйишмаса ва Аллоҳдан ажрни умид қилса, шу билан у ажрланади. Аммо биродарлар ишларида (турли) йўналишда бўлсаларда, (қалблари) боғланган ва ўзаро бир-бирларини яхши кўрадиган бўлишликлари, баъзилари баъзиларига салом беришлари ва алик олишлари, бирларини бошқаларига нисбатан қалбларида гина ва ғазаб бўлмаслиги керак.
Агар улар (савол йўлловчилар) унга (ҳалиги ширкатдаги кишига) салом беришса-ю, у алик қайтармаса ҳам, уларга ажр бўлади.
Демоқчиманки, биродарига берган саломига ажр олади. У (алик олмаганга) эса бўйнига жавобгарлик тушади. Демоқчи бўлганим, саломга жавоб қайтармагани учун жавоб беради. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ зикр қилгандилар,
ﺃﻥ ﺍﺑﺘﺪﺍﺀ ﺍﻟﺴﻼﻡ ﺍﻟﺴﻨﺔ
ﻭ ﺭﺩﻩ ﻓﺮﺽ
"Салом бериб бошламоқ суннатдир, алик олишлик эса фарз".
Улар суннатни тирилтираётганлари учун ажр оладилар ва анави саломга жавоб қайтармаганлар эса вожибни ўз ўрнига қўймаганлари учун айбдор бўладилар. Шундай".
Савол берувчи: "Аллоҳ устингиздан яхшиликларни ёғдирсин".
Ибн Уьсаймин роҳимаҳуллоҳ
[mp3]https://tavhid.com/downloads/files/audio/usaymin_salomim_aliksiz_qolsa_ham_ajr_olamanmi.mp3[/mp3]
Юклаб олиш