rinat80_09   07-16-2014, 02:55 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

Офтобда кизиган сувда тахорат килса булади ми? баъзи бир биродарлар офтоб нурида кизиган сувда тахорат килиш макрух булади дейишиябди, Далилига эса мана бу хадисни келтириябди:

Холид ибн Исмоил Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан, у Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилади, у киши айтадилар: «Мен офтобда сув иситган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Эй қизил юзлигинам, бундай қилма. Чунки у (офтобда исиган сув) песликни келтиради». Байҳақий ривоят қилган ва «саҳиҳ эмас» деган. Ибн Жавзий «Мавзуот»да келтирган

ушбу хадис хужжатга ярайдими?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   12-03-2014, 12:07 AM
#2
(07-16-2014, 02:55 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(07-16-2014, 02:55 PM)beruni2008 Wrote: Офтобда кизиган сувда тахорат килса булади ми? баъзи бир биродарлар офтоб нурида кизиган сувда тахорат килиш макрух булади дейишиябди,
Қуёш остида қолган сув ва бидонлардаги сувларни ишлатиш

Савол: Қуёш остида қолган сув ва бидонлардаги сувларни ишлатиш мумкинми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Қуёш остида қолган сувларни истеъмол қилишга монеъ бўлган соғлом далилни кўрмадик.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту са-ломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7757.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
(07-16-2014, 02:55 PM)beruni2008 Wrote: Холид ибн Исмоил Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан, у Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилади, у киши айтадилар: «Мен офтобда сув иситган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Эй қизил юзлигинам, бундай қилма. Чунки у (офтобда исиган сув) песликни келтиради». Байҳақий ривоят қилган ва «саҳиҳ эмас» деган. Ибн Жавзий «Мавзуот»да келтирган

ушбу хадис хужжатга ярайдими?
Жавоб:
(07-16-2014, 02:55 PM)beruni2008 Wrote: Байҳақий ривоят қилган ва «саҳиҳ эмас» деган. Ибн Жавзий «Мавзуот»да келтирган
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.