Бошловчи савол берувчини ҳатини ўқийди: «У кишидан (Шайх Фавзондан) мана бу оятни тафсири ҳақида сўрайман:
وَالشَّمْسُ تَجْرِي لِمُسْتَقَرٍّ لَهَا ۚ ذَٰلِكَ تَقْدِيرُ الْعَزِيزِ الْعَلِيمِ
«Қуёш ўз истиқрори томон ҳаракатланур. Мана шу Азиз ва Билувчи зотнинг ўлчовидир» (Ясин 38).
(Нима,) қуёш ер атрофида айланадими?».
Шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳ: «Шубҳасиз, бу Қурьон далолат қилган нарсадир.
الشمس تجري
«Қуёш ҳаракатланур...» (Ясин 38). (Баьзилар) айтишадики: қуёш муаллақ-беҳаракат туради, ер эса (уни атрофида) атрофида айланар эмиш. Қурьонда бунинг акси келгандир. Иброҳим алайҳис салом (подшоҳ) Нумрудга дедики:
فإن اللَّهَ يَأْتِي بِالشَّمْسِ مِنَ الْمَشْرِقِ فَأْتِ بِهَا مِنَ الْمَغْرِبِ فَبُهِتَ الَّذِي كَفَرَ ۗ
«Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради, (қани) сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи», деди. Куфр келтирган (подшоҳ Нумруд) лол қолди» (Бақара 258). Агар Қурьон далолат қилган нарсани ташлаб, замонавий назарияни кўтариб оладиган бўлсак, бу мусулмонлик ярамайди. Мусулмон кишига Қурьонга эргашишлиги вожибдир. Аллоҳ таьало айтадики:
مَا أَشْهَدْتُهُمْ خَلْقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَلَا خَلْقَ أَنْفُسِهِمْ وَمَا كُنْتُ مُتَّخِذَ الْمُضِلِّينَ عَضُدًا
«Мен уларни на осмонлар-у ва на ерни яратилишига ва на ўзларини яратилишларига гувоҳ қилмагандирман. Мен адаштиргувчиларни ёрдамчи қилиб олган эмасман» (Каҳф 51). Ха (шундай).
Манба:
http://m.youtube.com/watch?v=LWx4QkM2X28...=mv-google