rinat80_09   08-26-2014, 07:59 AM
#1
Ассаламу алейкум! мана бу ковл сахих ми? баъзи бир биродарлар ихтилоф килиябди куйидаги далилни келтириб,

2) Кабрда ётган улик (майит) зиёрат килгани келган кишини танийди экан ва саломига алик олади экан? мана бу далили:

САВОЛ: Маййит қабрида зиёрат қилувчини таниб, унинг саломига жавоб берадими?
ЖАВОБ: Ҳофиз Суютий «Шарҳус Судур» китобида бу масалага доир бир неча ривоятларни нақл қилиб, қабр эгаси зиёратга келувчини таниб, саломига жавоб беришини айтиб ўтганлар. Суютий бу ҳадисни Ҳофиз ибн Абдул Баррнинг «Истизкор» ҳамда «Тамҳид» китобларидан нақл қилган. Муҳаддис Абдулҳақ буни саҳиҳ, деганини ёзган.
عن عاشة رضي الله عنها قالت: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ما من رجل يزور قبر اخيه ويجلس عنده الا استأنس ورد عليه حتى يقوم
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарининг қабрини зиёрат қиладиган, унинг қабри ёнида ўтирадиган кишига қабр ичидаги одам то ўрнидан тургунича унс-улфат бўлади ва унинг саломига алик олади», дедилар».
وأخرج ايضا البيهقى فى الشعب عن ابى هريرة رضي الله عنه قال: اذا مر رجل بقبر يعرفه فسلم عليه رد عليه السلام وعرفه واذا مر بقبر لا يعرفه فسلم عليه رد عليه السلام.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Киши уни танийдиган (кишининг) қабр(и) ёнидан ўтса ва салом берса, (қабр ичидаги) унга алик олади ва уни танийди. Танимайдиган (кишининг) қабри ёнидан ўтса, унга салом берса, унга алик қайтаради» (Байҳақий «Шуаб»да келтирган).
واخرج ابن ابي الدنيا في القبور والصابوني فى المأتين عن ابى هريرة رضي الله عنه عن النبى صلى الله عليه وسلم قال: ما من عبد يمر على قبر رجل يعرفه فى الدنيا فيسلم عليه الا عرفه ورد عليه السلام
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Киши дунёда уни танийдиган (кишининг) қабр(и) олдидан ўтса, унга салом берса, уни танийди ва унга алик олади», дедилар» (Ибн Абид Дунё «Ал Қубур»да, Собуний «Ал Миатайн»да келтирган).

Биродарлар сизлардан илтимос шубхаларга чиройли килиб жавоб берсангизлар лекин аудио mp3 форматда булмасин, ёзма шаклда булсин иложи булса Дилмурод устоздан ми ёки олимларнинг фатволри буладими! Аллох илмларингизни зиёда килсин ва жаннат билан мукофотласин! Амиин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Меҳмон   09-24-2014, 11:57 PM
#2
Ва алейкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
1)
ﻣَﻦْ ﺯَﺍﺭَ ﻗَﺒْﺮَ ﺃَﺑَﻮَﻳْﻪِ
ﺃَﻭْ ﺃَﺣَﺪِﻫِﻤَﺎ ﻓِﻲ ﻛُﻞِّ ﺟُﻤُﻌَﺔٍ ﻏُﻔِﺮَ ﻟَﻪُ ﻭَﻛُﺘِﺐَ ﺑَﺮًّﺍ
«Кимки ҳар жума куни ота-онасининг ёки улардан
бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари
кечирилади ҳамда «(ота-онасига) бирр қилувчи», деб ёзиб қўйилади»

«Силсила аз-зоифия» 49-рақами остида Албоний роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни «мавзуь» дедилар. Уни Табароний роҳимаҳуллоҳ «Соғир» (199-саҳифа)да, «Авсат» (1/1/84)да, Асбаҳоний «Тарғиб»да (228/2)да Муҳаммад бин Нўмон бин Абдурроҳмандан, у Яҳё бин Аьла ал-Бажлийдан, у Абдулкарим Абу Уммийядан, у Мужоҳиддан, у Абу Ҳурайрадан марфуь тариқасида ривоят қилиб дедики: «Абу Ҳурайрадан фақатгина мана шу иснод билан ривоят қилинган». Ровий Муҳаммад бин Нўмон «ал-Мизан», «ал-Лисан»да: мажҳул. Бу сўзни Уқайлий айтган. Яҳё: «(уни ривоятлари) тарк қилинади». Аҳмад: «у ҳадис тўқувчи каззоб». Ибн Адий: «ривоятларида заифлиги аён, ҳадислари мавзуь. Уни шайхи ибни Мухориқ бўлган - Абдулкарим Абу Уммийя заифдир (ушбу ҳадисдаги ровий). Аммо у муттаҳам эмас».
Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Шунингдек, Суютий «ал-Алоь» (2/234)да «Абдулкарим заиф, Яҳё бин Аьла ва Муҳаммад бин Нўмон мажҳуллардир», деганида хато қилди. Яҳё бин Аьло мажҳул эмас, балки каззоблиги билан маьруфдир». Ҳамда Абу Ҳотим «Илал» (2/209)да мункар ҳадислигини айтдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.