Жинлар ғайбни билишадими?
18645-рақамли фатводан 3-савол: «Жинлар ғайбни билишадими? Сиздан (ушбу масалани) яқин вақт ичида (тезроқ) баён қилиб беришингизни истаймиз?».
Жавоб: «Ғайб илми рубубият хусусиятларидандир. Аллоҳдан ўзгаси осмонлар ва ер ғайбини билмайди. Аллоҳ таъало деди:
وَعِنْدَهُ مَفَاتِحُ الْغَيْبِ لَا يَعْلَمُهَا إِلَّا هُوَ ۚ
«Ғайб калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас» (Анъом сураси 59-оят).
(Аллоҳ) жалла жалалуҳу деди:
قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ ۚ
Сен: «Осмонлар-у ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», деб айтгин!».
(Намл сураси 65-оят).
Жинлар ғайбни билишмайди. Далил Аллоҳнинг қовли:
فَلَمَّا قَضَيْنَا عَلَيْهِ الْمَوْتَ مَا دَلَّهُمْ عَلَىٰ مَوْتِهِ إِلَّا دَابَّةُ الْأَرْضِ تَأْكُلُ مِنْسَأَتَهُ ۖ فَلَمَّا خَرَّ تَبَيَّنَتِ الْجِنُّ أَنْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ الْغَيْبَ مَا لَبِثُوا فِي الْعَذَابِ الْمُهِينِ
«Қачонки, Биз унга-(Сулаймонга) ўлимни ҳукм этганимизда, уларга унинг ўлими ҳақида ҳассасини еяётган-(кемираётган) ёғоч қуртидан бошқа ҳеч бир нарса далолат қилмади. Қачонки, у йиқилганда, жинларга, агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди».
(Сабаъ сураси 14-оят).
Кимки ғайбни билишни иддао қилса, у кофирдир. Кимки ғайбни билишни иддао қилган кишини тўғри, деб билса, у ҳам кофирдир. Чунки у Қуръонни ёлғонга чикарувчидир.
Тавфиқ Аллоҳдандир!
Аллоҳ набиййимиз Муҳаммадга ва уни оиласига ҳамда саҳобаларига салавот-у саломлар йўлласин.
Манба: Илмий тадқиқотлар ва фатволар қўмитаси
Аъзолар: Бакр Абу Зайд, Солиҳ ал-Фавзон
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Линк:
http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapt...&BookID=12