Admin   09-17-2010, 10:17 PM
#1
Ҳозирги аср хаворижларининг исноди

Ҳозирги асрда хаворижларнинг фикрини энг кўп тарқатганлардан бири Ҳасан ал-Банно асос солган Мисрдаги «Ихвон ал-Муслимин» жамоатидир. Саййид Қутб хаворижларнинг заҳридан нафас олди. Абдуллоҳ Аззом эса ундан бир қадаҳ олди-(сипқорди). Завоҳирий ва Усома бин Ладинлар эса қултумлаб ичдилар. Уни жамийки издошларига эмлаб тарқатдилар. Ҳатто мана ушбу фикрдан заҳарландилар. У ҳақиқатда аччиқ. Чунки биз фарзандларимиз орасида ўшаларга олқиш айтаётганларни учратяпмиз. Уни таълим ва тарбия бераётганлардан ўшаларга ўхшаганларга олқиш ва мақтов айтилиш эшитилган вақтда бу нарса мавжуд эканлигидан ажабланманг.

Admin   08-17-2015, 11:20 AM
#2

У (хавориж)ларнинг аломатларидан, улар фақат қоронғуликда гапиришади, айни кўршапалакдек, худди Завоҳирий, Мақдисий, Усома бин Ладин ёки залолат аҳли бўлиб уларнинг йўлидан юрганлар каби. Улар умматни фитнага солишди, қон ва молларни ўзларига ҳалол қилиб олишди, залолатга бошловчи фатволари ва касал амаллари билан Афғонистон ва Ироқни ғарбга топширишди. Сўнг ўша икки давлат қулаганидан кейин, ўз ўқини қаерга йўналтиришди? Бир неча йил аввал, ўз ўқини кимга йўналтиришди? Мусулмонларга, ернинг энг муқаддас қисмига – Макка ва Мадинага.

Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий
Наҳотки мусулмонлар қатли – Жаннат сари йўл бўлса?!
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.