1304   02-17-2016, 07:08 PM
#1
Фаластиндаги Мадаядаги Бирмадаги ва бошка жойдаги диним Ислом деган мазлум мазлумаларга еш гудакларга карияларга хакида ертага Аллох сураса нима деб жавоб берамиз
mutaallim   02-17-2016, 11:27 PM
#2
Мусулмонларнинг мазлум биродарлари қаршисидаги вазифаси

Савол: Иордания Қироллигидан биродар М.А.С шундай дея савол йўллаяпти: эй муҳтарам шайх! Доим юртимизда жума маърузаларида Қуддус шарифни қайтариб олиш мавзуси ҳақида эшитамиз. Табиийки, мен бунга қарши эмасман. Бироқ жаннатга киришимиз билан Қуддус шарифни қайтаришимиз ўртасини боғлашлигимиз ҳақданми? Мен Қуддусни янгидан фатҳ қилишга қодир бўладиган кучли уммат бўлишимизга сабаб бўладиган жамиятимиздаги хато ва фаҳшларни тўғирлашимиз афзал деб биламан. Фаҳш ишлар дея мисол учун аёлларни бошяланг (кўчага) чиқиши, намоз, рўза, қариндошлик ришталарини боғлаш, яхшиликка буюриш ва ёмонликданқ қайтаришни тарк этиш, мунофиқлик ва чақимчилик, ҳаётнинг умумий ўрин-(жабҳа)ларида, олийгоҳ, иш ва бошқаларда (аёл ва эркак) аралаш эканини назарда тутмоқда. Авваламбор зеҳниятга ақидани чуқур сингдириш авло эмасми? Биз доимо баъзи жумлаларни эшитганимизда (иш) барбод бўлгани-(пучга чиққани)ни ҳис қиламиз. Мисол учун: “Сизлар шу ҳолатда экансизлар Қуддус сизларга ҳаргиз қайтмайди”. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қиёмат куни биздан Қуддус қайтарилмагани, кенгбағр шариатимиз татбиқ қилинмагани учун сарҳисоб қиладими? Бизга фойда улашсангиз! Аллоҳ сизларни ислом уммати номидан яхшиликнинг бари билан мукофотласин! Сизларга мендан тўла ташаккур ва эҳтиром! Аллоҳ умрингизга барака ато этсин!
Жавоб: шак-шубҳасиз ишларида мағлуб бўлган, диёрлари ҳалол қилинган-(тортиб олинган) мусулмонларга ёрдам бериш ҳамда Қуддусни мусулмонлар қўлида бўлишига ошиқиш учун Қуддусни яҳудлар қўлидан қайтариб олиш мусулмонлар зиммасидаги фарз иш. Тоинки Аллоҳнинг тоати, У субҳанаҳуни рози қиладиган намоз ва қироат ҳамда Қуддусда Аллоҳ жорий қилган ибодат турлари билан унга кўрк бағш этсинлар. Бироқ бу, жаннатга киришимиз билан Қуддусни фатҳ қилишимиз ўртасида боғлиқлик йўқ. Жаннатнинг (унга киришга сабаб бўладиган) ўз амаллари бор. Аллоҳ бизга якка Ўзига ибодат қилишимиз, буйруқларига бўйсунишимиз, қайтариқларидан қайтишимизни жорий қилди. Ким Унинг динида тўғри-(устивор) бўлса Аллоҳ уни жаннатга киргазади. Хоҳ Қуддус фатҳ қилиниб, ўз эгаларига қайтарилсин ёки йўқ баробардир. Бироқ Қуддус масаласи ҳукмдорларга, мусулмонларнинг ҳукмдорларига боғлиқ. Уларга Аллоҳ йўлида жиҳод қилишлари, Қуддусни мусулмонларга қайтариб олишлари, Фаластиндаги заиф-(бечора)ларга ёрдам беришлари вожиб бўлади. Ана шу, ҳукмдорлар зиммасига тоқат ва қудратларига қараб вожибдир. Чунки бу, Аллоҳнинг динига ёрдам бериш, мазлумларга ёрдам бериш, улардан озор ва зулмни тўсиш жумласидан. Мусулмонларнинг юртини уларга қайтариш бобидан. Бу эса мусулмонларнинг ҳукмдорларига боғлиқ бўлган нарса. Уларга бундан олдин Аллоҳнинг шариати билан ҳукм қилишлари ва Аллоҳнинг динида тўғри-(устивор) бўлишлари вожиб бўлади. Тоинки Аллоҳ уларга нусрат берсин. У субҳанаҳу деди: “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад: 7). У азза ва жалла деди: “Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир. Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар”. (Ҳаж: 40-41). Уларга тўғри-(устивор) бўлишлари, ўзларини сарҳисоб қилишлари, юрт ва халқлари устидан шариатни татбиқ қилишда тиришишлари вожиб бўлади. Тоинки Аллоҳ уларга яҳуд ва яҳуддан ўзгалар устидан нусрат берсин. Шак-шубҳа йўқки, улар Аллоҳ вожиб қилганини адо этсалар, Аллоҳнинг шариатида тўғри-(устивор) бўлсалар, Унинг йўлида жиҳод қилсалар, бас, улар бу билан Аллоҳ уларга нусрат бериши, уларга яҳудлар устидан кўмак бериши, уларга яна Қуддус ва бундан бошқа юртларини мусулмон эгаларига қайтаришда ёрдам беришига лойиқ бўладилар. Бироқ Аллоҳнинг буйруғида камчиликка йўл қўйиш, Аллоҳ ҳаром қилган ишларга қўл уриш, Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилмасликнинг мавжуд экани, бу мағлубият сабабларидан, душманлар устидан нусрат қозонмаслик сабабларидан. Мусулмонларнинг ҳукмдорларига ва мусулмонларнинг барчасига Аллоҳнинг буйруғида тўғри-(устивор) бўлишлари, Аллоҳ зиммаларига вожиб қилганларини адо этишлари, Аллоҳ уларга ҳаром қилган нарсалардан ҳазир бўлишлари вожибдир. Барча мусулмонларнинг ҳукмдорларига бандалар ўртасида Аллоҳнинг шариати билан ҳукм қилишлари, Унинг ҳад-ҳудудларини қойим қилишлари, мазлумга ёрдам бериб, золимни жиловлаб қўйишлари ва Аллоҳ уларга жорий қилган ишида тўғри-(устивор) бўлишлари вожиб бўлади. Тоинки Аллоҳ уларга яҳуд ва яҳуддан бошқалар устидан нусрат берсин. Сўнг бошқа бир иш, У ҳам бўлса мусулмонларнинг барчаларига ўзларини сарҳисоб қилишлари, Аллоҳдан ўзлари ҳақида қўрқишлари, Аллоҳ ҳаром қилганларини ташлашлари, Аллоҳнинг динида тўғри-(устивор) бўлишлари вожиб. Хоҳ ҳукмдор ёки якка шахс ва авом бўлсин баробар. Бу барчага вожиб. Мусулмонларнинг ҳар бир шахсига. Балки мукаллафларнинг ҳар бирига якка Аллоҳга ибодат қилиши, буйруқларига итоат қилиши, қайтариқларидан қайтиши, ҳад-ҳудудларида тўхташи вожиб бўлади. Аллоҳ уларни шунинг учун яратди. Аллоҳ уларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратди. “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт: 56). У Зот уларни шунга буюриб, деди: “Эй инсонлар,… Парвардигорингизга ибодат қилингиз”. (Бақара: 21). Шундай деди: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!”. (Нисо: 59). У жалла ва аъла деди: “(Эй мўминлар), намозни тўкис адо этинглар, закотни ато этинглар ва пайғамбарга бўйинсунинглар. Шояд раҳматга эришсангизлар”. (Нур: 56). Ҳар мусулмон эркак ва аёлга Аллоҳдан тақво қилиш, У субҳанаҳуга вожиб қилганини адо қилиш, ҳаром қилганини тарк этиш, қаерда бўлмасин Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларида тўхташ, Аллоҳ амр қилганидек намоз ўқиши, Аллоҳ буюрганидек рўза тутиши, Аллоҳ буюрганидек закот бериши, Аллоҳ буюрганидек ҳаж қилиши, ота-онасига яхшилик қилиши, қариндошлик ришталарини боғлаши, Аллоҳ унга ҳаром қилган зино, зулм, ўғирлик, рибо ейиш, ғийбат, чақимчилик ва бундан бошқа Аллоҳ ҳаром қилганларига қўл уришдан йироқ бўлишда У субҳанаҳуга итоат қилиш вожиб бўлади.
Бу, мусулмонларнинг барчасига, эркак ва аёлларга вожиб. Қачонки мусулмонлар Раббиларининг динида тўғри-(устивор) бўлсалар Аллоҳ уларга, ҳукмдор ва халққа нусрат беради. Уларни Ўз нусрати билан қўллаб-қувватлайди. Уларга душманларига қарши жиҳод қилишда ёрдам беради. Дунё ва охиратда оқибатни улар фойдасига қилади. У азза ва жалла айтганидек: “Агар сабр-тоқат қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар қила олмайди”. (Оли Имрон: 120). Ва У субҳанаҳу деди: “Бас (ҳақ динга даъват қилишда кофирларнинг етказаётган озорларига) сабр қилинг. Албатта, оқибат — натижа Аллоҳдан қўрқувчи кишиларникидир”. (Ҳуд: 49). У субҳанаҳу деди: “Ва иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган”. (Рум: 47). Нусрат ҳақ-ҳуқуқларни адо қилишга боғланган. Нусрат Аллоҳнинг амрини адо этишимиз, Аллоҳнинг динида тўғри-(устивор) бўлишимиз, Унинг динига ёрдам беришимизга боғлаб қўйилган. Тоинки У субҳанаҳу ва таоло бизга нусрат берсин. Аллоҳдан мусулмонларнинг барчаларини Ўзининг Розилигига муваффақ қилиши, уларни тўғри йўлга бошлаши, ҳукмдорларини Ўзининг Розилигига муваффақ айлаши, қалбларини Унинг шариатини ҳакам қилиш, халқни унга лозим туттириш ҳамда унда тўғри-(устивор) бўлишга кенг ёзиб қўйишини сўраймиз. Албатта, У субҳанаҳу сўралгувчиларнинг энг яхшисидир.

“Йўлдаги ёғду” дастури фатволаридан
138-тасма, савол № 6 (18/ 255-259)

Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...ageID=5237
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.