Меҳмон   11-16-2009, 12:42 PM
#1
Ҳайз ёки нифос кўраётган аёлга яқинлик қилиш

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Эркак киши хотини ҳайз ёки нифос қони кўраётганда вақтда яқинлик қилиши ва эркалаши уч хил бўлади:
Биринчи: Қинга яқинлик қилиш. Бу барча мусулмонлар ижмоъси билан ҳаром бўлган ишдир. Бунга Қуръон оятлари далолат қилади. Аллоҳ таоло айтади: «Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади»» (Бақара: 222).
Иккинчи: Киндикдан тепаси ва тиззадан пасига яқинлик қилиш. Бу ерда яқинликдан мурод эркалаш (ўпиш, қучоқлаш ёки ушлаш кабилар) тушунилади. Бу ишнинг жоиз эканига барча уламолар ижмоъ қилишган (Қаранг: Нававий Шарҳ Муслим; ал-Муғний 1/414).
Учинчи: Киндик ва тизза орасидаги ўринга, қинга ва орқа йўл яқинлик қилмаган ҳолда, яқинлик қилиш, эркалаш. Бу масалада уламолар ихтилоф қилишди. Имом Абу Ҳанифа, Молик ва Шофеий бундай қилишни ҳаром деб ҳисоблаган. Имом Аҳмад эса буни жоиз деб санаган. Имом Аҳмаднинг фикрларини баъзи ҳанафий, моликий ва шофеий уламолари тўғри деб санаган. Нававий роҳимаҳуллоҳ деди: “Бу энг кучли далил ва лозим тутиш керак бўлган фикрдир”.
Учинчи турни жоиз санаган уламолар Қуръон ва Суннат далилларига суянишган. Қуръонга келсак, улар қуйидаги оятга суянишган: «Сиздан ҳайз (ал-маҳид) ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади»» (Бақара: 222).
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ деди: “Оятда зикр қилинган “ал-маҳид” сўзи ҳайз муддати ва унинг ўрнини англатади. Ҳайз ўрни қиндир. Аёл киши ҳайзда экан, қинига яқинлик қилиш ҳаромдир” (Шарҳ ал-мумтиъ 1/413).
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ деди: “Оятда ажратилганидек, қон чиқадиган ўриндан четлашишга буйруқ ундан бошқа барчаси жоиз эканига далолат қилади” (ал-Муғний 1/415).
Суннатга келсак, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, яҳудийлар аёлларининг ҳайзи бошланганида бирга еб-ичмас ва бир уйда жамланишмасди. Шунда саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилишди ва Аллоҳ таоло бу ҳақда оят нозил қилди: «Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У (эр-хотин учун) азиятдир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз» (Бақара: 222). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қўшилишдан бошқа барча нарсани қилаверинглар». Яҳудийлар буни эшитганидан кейин шундай дейишди: «Бу одам биз қилаётган ҳар бир ишнинг тескарисини қилмагунича тинчимайди шекилли?!» (Муслим № 302).
Нававий роҳимаҳуллоҳ деди: «”Бир уйда жамланишмасди”, яъни улар билан гаплашишмасди ва бир уйда яшашмасди».
Икрима Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз вақтида аёлларидан бирор нарса истасалар, жинсий аъзосига кийим ташлардилар (Абу Довуд № 272). Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ деди: «Ушбу ҳадис исноди кучли”. Албоний ҳадисни «Саҳиҳ Аби Довуд» (№ 242)да саҳиҳ деди.
Доимий фатво қўмитаси фатволарида шундай дейилган:
«Эр хотини ҳайз кўраётганида қинига қўшилиши ҳаром. Унга бундан бошқасида у билан яқинлик қилиши жоиз» (Фатава ал-лажна ад-даима 5/395).
Агарда эркак киши ҳайз кўраётган хотинидан лаззатланмоқчи бўлса, хотинига киндик ва тиззаси оралиғини ёпиб турадиган кийим кийиб олишига буюргани афзал. Шундан кейингина бундан бошқа жойига яқинлик қилса, яъни эркалаши мумкин бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бизлардан бировимиз ҳайз ҳолатида бўлса-ю, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кийимсиз ҳолда қучмоқчи бўлсалар, ҳайз даврида изор кийиб олишни буюрар, сўнг уни қучар эдилар» (Бухорий № 302, Муслим № 2293).
Маймуна розияллоҳу анҳо айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари ҳайз кўраётганда изорларининг юқори қисмига яқинлик қилар эдилар (Муслим № 294).
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ «Авнул маъбуд» китобидаги 2167-ҳадисни шарҳ қила туриб деди: «Қўшилишдан бошқа барча нарсани қилаверинглар» ҳадиси таъқиқ фақатгина ҳайз ўрнига таалуқли эканига далолат қилади, бу (ҳадис матни) зоҳир (бўлган маъно)дир. Қинга яқинлик қилиш ҳаром, бундан ташқари барчаси жоиздир. Изор ҳақидаги ҳадислар бунга тескари эмас, чунки бу зарар (ҳайз қони)дан йироқ қилади ва мана шу афзалдир” («Таҳзиб ас-сунан»дан қисқартирилган ҳолда келтирилди).
Мумкинки ҳайз муддати боши ва охири орасида фарқ бордир. Одатда ҳайз бошланишида қон кўп бўлади, бу кунларда киндик ва тизза ораси ўрнини изор билан ёпишлик мустаҳаб бўлади.
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ деди: “Буни Ибн Можа ҳасан иснод билан Умму Саламадан қилган ривояти қувватлайди. (Ривоятда айтилишича) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қон кучли келган уч кунда четлашар, шундан сўнг яқинлик қилардилар” (Қисқартирилган ҳолда келтирилди).
Эслатма: Юқорида эслаб ўтилган барча ҳолатлар нифос қони кўраётган аёлга ҳам тегишли. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ эр ҳайз аёлига яқинлик қилиш турларини санаб ўтганларидан сўнг шундай дедилар: “Нифос кўраётган аёл ҳайз кўраётган аёл кабидир” (ал-Муғний 1/419).
Валлоҳу аълам.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
абу довуд   05-22-2017, 11:02 AM
#2
ассалому алайкум рохматуллохи ва барокатух. Аёл киши узрли холатларда эрини кандай килиб кондириш мумкин булади бу хакда сахих далилларда нима дейилган. Жазакаллоху хойрон
Admin   05-23-2017, 10:53 AM
#3
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Юқоридаги мавзудан саволингизга жавоб топасиз деб умид қиламиз.
Ва анта фажазакаллоҳу хойрон.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.