WeleUemd   03-04-2019, 06:52 AM
#1
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ‎
тахоратда мазмаза ва истиншок бир кафт сувдан эмас балки мазмаза учун алохида истиншок учун алохида сув олиниши хакида Сахих хадислар борми? Бу масалада нима дейилади?
جزاك اللهُ خيرًا
Admin   07-28-2019, 12:10 PM
#2
Таҳоратда оғиз ва бурунни бир кафтдан сув олиб чайиш ҳақида

Талҳа ибн Мусоррифдан ривоят қилинади, у киши отасидан, у бобосидан ривоят қилиб айтди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз ва бурун чайишни алоҳида қилганларини кўрдим”. Абу Довуд заиф иснод билан келтирди.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши таҳоратни сифатлаб бераётганларида шундай дедилар: “Кейин оғизни ва бурунни уч марта чайдилар. Кафтга сув олиб оғизга ва бурунга ўша кафтдан сув олардилар”. Абу Довуд ва Насоий келтиришди.

Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши таҳоратни сифатлаб бераётганларида шундай дедилар: “Кейин у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини сувга киргизиб оғиз ва бурунга бир кафтдан сув олиб чайдилар ва буни уч марта қилдилар”. Муттафақун алайҳ.

Шу ҳадислар жумласида оғиз ва бурун чайиш ҳақидаги ҳадислар бор. Улар алоҳида қилинадими, яъни олдин оғиз чайилиб, кейин бурун чайиладими, ёки улар бир кафтдаги сув билан бирга қилинадими? Бу борада турли ҳадислар бор. Ҳақиқатга яқинроғи: бир ҳовуч сув олиб ундан оғиз ва бурун чайилади. Иккинчи ва учинчи ҳовучдан ҳам шундай қилинади. Шундай қилиб уч мартада уч ҳовуч сув ишлатилади. Бундай қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада ривоят қилинган нарсага энг яқинроғидир. Агар оғиз чайиш билан бурун чайишни алоҳида қилса, умид қиламизки, ҳеч қиси йўқ, лекин афзали уларни бирга қилишдир. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.