Ғалаба қозонадиган тоифа кимлар?
1. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилганлар:
عَنْ ثَوْبَانَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ظَاهِرِينَ عَلَى الْحَقِّ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللَّهِ (رواه مسلم)
”Менинг умматимдан бир тоифа ҳақда намоён бўлиб бораверади. Уларни ташлаб кетганлар Аллоҳнинг буйруғи (Қиёмат) келгунча уларга зарар келтира олмайдилар” (Имом Муслим ривояти, Савбон разияллаҳу анҳу).
2. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилдилар:
عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ قُرَّةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا فَسَدَ أَهْلُ الشَّامِ فَلَا خَيْرَ فِيكُمْ وَلَا يَزَالُ أُنَاسٌ مِنْ أُمَّتِي مَنْصُورِينَ لَا يُبَالُونَ مَنْ خَذَلَهُمْ حَتَّى تَقُومَ السَّاعَةُ(رواه أحمد, حديث صحيحٌ)
“Қачон Шом вилоятидаги одамлар (Сурия, Фаластин ва уларнинг атрофлари) бузилиб кетса сизларда яхшилик қолмайди. Ва менинг умматимдан ғалаба қозонувчи бир тоифа давом этаверади ва уларни ташлаб кетганлар Қиёматгача уларга зарар етказа олмайдилар” (Саҳиҳ, Аҳмад ривояти).
3. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар:
”Мен уларни “Асҳабул ҳадис” (ҳадис аҳли) деб биламан”.
4. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар:
”Али бин ал-Маданий шундай деганлар: ”Улар Асҳабул ҳадис (ҳадис соҳиблари) дир”.
5. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
”Ғалаба қозонувчи гуруҳ ҳадис аҳли бўлмаса бошқа ким эканлигини билмайман” (Яъни бу гуруҳнинг асҳабул ҳадис эканлигида шак-шубҳа йўқдир).
6. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга мактуб йўллаганларида шундай деган эканлар:
”Сиз мендан ҳадис соҳасида кўпроқ илмга эгасиз. Агар бирон саҳиҳ ҳадис сизга учраб қолса мени хабардор қилинг. Мен унга амал қилай. У ҳадис Ҳижоздан, Кўфадан ёки Басрадан топилган бўлса ҳам”.
7. Шак-шубҳа йўқки ҳадис аҳллари, уларнинг суннатни билишликка бўлган хирслари туфайли, Пайғамбаримизнинг суннатлари ва уларни аҳлоқлари, жанглари ва қўлга киритган ютуқларига оид илмларга ҳар тарафлама энг мукаммал билган зотлардир. Яъни улар кўр-кўрона бирон бир шахс тарафига чақиришмайди, у кимсанинг муҳим, обрўли, ёки мартабали бўлишлигидан қатъий назар. Улар аҳлул ҳадисга эътибор бермайдиган ва ҳадисларга амал қилмайдиганлардан фарқли ўлароқ, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари тарафига чақиришади. Дарҳақиқат, аҳлул ҳадис Пайғамбаримиз суннатларига чақирганлари каби, баъзи шахслар ҳам кўр-кўрона ўзларининг имомларига чақиришади. Мана шунинг учун ҳам аҳлул ҳадис ҳақиқатдан ғалаба қозонувчи ва нажот топгувчи фирқа эканлигида шак-шубҳа йўқдир.
8. Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
“Агар аҳли рай (Яъни фақат далили бир кимсанинг ёки ўзининг фикри бўлган кимсаларга айтилади) кимсаси ўзини дин илмлари ва Пайғамбаримизнинг суннатларини билишлик билан вақтларини сарфлаганида, бунданда фойда берадиган нарсани топа олмас эди. Чунки, ҳадис илми - тавҳид таърифи ва илмини, Пайғабаримиз алайҳиссаломнинг жазо ва мукофот, оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳ таолонинг сифатлари, Жаннат ва Жаҳаннам, Аллоҳнинг муттақин ва фосиқ кимсаларга ҳозирлаб қўйган ваъдалари ва Аллоҳнинг еру-осмонда яратган махлуқотларига оид хабарларини ташкил қилади.
Ундан ташқари, ривоятлар – Пайғамбарлар қиссаси, Аллоҳнинг авлиёларига оид хабарлар, ақл эгаларининг доно сўзлари, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ва мўъжизаларидан ташкил топгандир. Ва унда (яъни ҳадис илмида) Қуръони Каримнинг тафсири, башоратлар, саҳобалардан сақланиб қолган асарлар (яъни доно сўзлар) бордур.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло аҳлул ҳадисни шариатнинг устунлари қилди ва улар орқали ҳар бир маломатли бидъатни йўқ қилди. Улар - Пайғабаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга содиқ бўлишликлари билан Аллоҳга содиқ бўлган кимсалардир. Улар - Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг уммати орасини боғлаб турувчи йўлдурлар ва ҳадис ривоятларини сақланиб қолиши учун қаттиқ курашган инсонлардур. Уларнинг нурлари порлоқдур ва фазилатлари маълум ва машҳурдур.
Дарҳақиқат, ҳадис соҳибларининг (асҳабул ҳадиснинг бидъат аҳллари билан курашадиган) қуроли Аллоҳнинг Китобидир ва суннат уларнинг далилидур. Улар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳизби (гуруҳи)дурлар ва унгагина ўзларини боғлаб, нисбатлайдилар. Улар қуруқ фикрларга таянмайдилар ва эътибор ҳам бермайдилар ва кимда ким уларга қарши чиқса Аллоҳ томонидан ҳалок қилинадилар ва уларга душманлик қилганларни Аллоҳ эътиборига олмас”. (Имом Хатиб Бағдодийнинг “Шарҳ Асҳабул Ҳадис” китобидан).