Pages (3):    1 2 3
Abu Odil   02-01-2012, 11:03 PM
#21
Муфтий шайх Абдулазиз Оли Шайх Афғонистон ва Чечинистонга жиҳодга бориш ҳақида

Биз ҳам шу нарсанинг гувоҳи бўлиб турибмизки, бугунги кунда Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюргандек уламоларга нисбатан бўлган ҳурмат ва керакли муносабат йўқ. Уламоларга бўлган муносабатда инсонлар асосан ҳаддан ташқари улуғлайдиган ва уларни менсимайдиган, қоралайдиганларга бўлинади. Одамлар орасида шундайлари борки, улар мусулмонларнинг хор ҳолатига уламолар айбдор дейишга журъат қилади. Гўёки улар сафсатабозлик билан шуғулланадилар ва ҳукмдорларга ёқадиган гапларнигина гапирадилар. Афсуски улар орасида, Аллоҳ таоло ҳузурида айтилган ҳар бир сўз учун жавоб берилишини хис қилмаган ҳолда, Аҳли-сунна вал-жамоа уламоларини кофирликда айблайдиганлари ҳам бор.
Масалан, баъзи жоҳил кимсалар турли интернет саҳифаларда шайх Ибн Боз ёки Албонийни муҳокама қилишга, залолат ёки кофирликда айблашга журъат қиладилар. Бидъатга қарши курашган ва мағрибу машриқда соғлом ақидани ёйишликда катта хисса қўшган одамларни, залолат ва кофирликда айблашда фақатгина бидъат ва ҳаво аҳлларигина журъат қиладилар. Шайхулислом Ибн Таймия айтади: «Мусулмон уламоларни кофирликда айбловчи жоҳилларнинг ўзбошимчаликларига келсак, бу қораланишга лойиқ энг улкан амаллардандир. Бу ишларни хавориж ва рофизалар бошлаб берган. Улар ўзларининг гумонларига суяниб, мусулмонлар имомларини кофир дейишди. Уларни динда хатога йўл қўйишган деб ҳисоблашди» («Мажмуъ ул-фатава» 35/100).
Одамлар орасида уламоларсиз амаллаб яшаса бўлади деб ҳисоблайдиганлар бор. Улар Али розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларига таянадилар: «Ҳақиқат одамлар орқали танилмайди, балки одамлар ҳақиқат орқали танилади». Наҳотки мана шундай фикрда бўлганлар Қуръон ва Суннатни, уламоларнинг ёрдамисиз, тўғри тушунишга лаёқатлимиз деб ўйласалар?! Шубҳа йўқки Али розияллоҳу анҳунинг сўзларида улкан ҳикмат бор, бироқ бу сўзларни тўғри тушуниш керак. Имом Шотибий деди: «Ҳақиқатдан ҳам одамлар ҳақиқат орқали таниладилар, ҳақиқат одамлар орқали эмас. Шундай бўлсада биз ўша ҳақиқатни одамлар орқали биламиз» («ал-Эътисом» 2/880).
Шунингдек, ҳар ким ҳам одамларни ҳақиқат мезонида баҳолаш ҳуқуқига эга эмас, фақатгина ҳақиқатни билган бундан мустасно.
Бугунги кун мусулмонларининг муаммоси шундаки, улар уламо ким эканлигини билмайдилар ва Исломда далил нима ҳисобланишини тушунмайдилар. Улар олимни мутафаккир ёки хатибдан ажрата олмайдилар ва ҳар кимдан ёки фатвоси эҳтиросига асослангандан фатвоолаверадилар. Имом Молик ҳикоя қилади: «Бир куни Робиъа қаттиқ йиғлади. Ундан сўрадилар: «Сенга кулфат етдими?» У жавоб берди: «Йўқ, бироқ илми йўқ одамдан фатво ола бошладилар ва Ислом даҳшатли нарсага йўлиқди»» (ал-Фасавий 1/670, Хотиб 1039).
Агар минг йилдан кўпроқ йил аввал яшаб ўтган Робиъа ҳақли бўлмаганлар фатво бераётганига йиғлаган бўлсалар, ҳар ким ўзини олим санаб, мусулмонларнинг омма муаммоларини ҳал қилишга киришаётган бугунги кунимиз ҳақида нима дейиш мумкин?! Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳали одамларга шундай алдамчи замонлар келадики, унда ёлғончининг гапини рост деб кўрилади, ростгўйни ёлғончига чиқарилади, хиёнатчига омонат қўйилади, омонатдор хиёнат қилади, унда рувайбиза гапдонлик қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, рувайбиза ким?», деб сўралди. «Ақлсиз одам, омманинг ишига тааллуқли гапларни гапиради», деб жавоб бердилар (Аҳмад 2/291, Ибн Можа 4036. Шайх Аҳмад Шокир ва шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди).
Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ҳақ эканлигини бугунги кунда гувоҳи бўлиб турибмиз. Динда бошланғич илмга эга бўлмаган одамлар, мусулмон оммаси муаммоларини ҳал қилишга киришаётганларини кўриб, эшитмоқдамиз. Масалан, аввалда кофирга чиқариб, кейин мусулмон ҳукмдорларга қарши чиқишлар (ҳуруж); ёки жиҳод масалалари, қаерда жиҳод бор ёки йўқлиги, уни қачон бошлаш, қачон бошламаслик; кофирликда айблаш масаласи (такфир); қотиллик; бировнинг молига эгалик қилиш ва ҳ.к.
Дарҳақиқат, уламо бўлмаган, бироқ одамлар уламо ҳисоблаганлар, ўзларига, Исломга ва мусулмонларга катта зарар келтиришлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, умматим учун залолатга етакловчи имомлардан қўрқаман!» (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон, Ҳоким. Имом Абу Исо Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, ҳофиз Ибн Касир ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. «Саҳиҳул Жомиъ» 2316).
Зиёд ибн Ҳудайр ривоят қилади: «Бир куни Умар ибн Хаттоб мендан сўради: «Исломни ким бузишини биласанми?» Мен жавоб бердим: «Йўқ». У айтди: «Исломни уч нарса бузади: олимнинг хатоси, мунофиқнинг Қуръон устида тортишуви ва адаштирувчи имомларнинг ҳукми» (Доримий 1/71. Шайх Абдулқодир Арнаут ҳасан деди).
Имом Шотибий деди: «Одамларнинг муаммолари, ўшалар олим ҳисоблаган жоҳиллар сабабли юзага келади» («ал-Эътисом» 1/145).
Имом Абу Шома деди: «Кўпинча одамлар қандайдир инсонни илм ва тақво эгаси деб ҳисоблаб, аслида у бундай бўлмаган инсон сабабли бидъатга кириб қоладилар. Бундай одамлар унинг сўз ва амалига қараб, унга эргаша бошлайдилар. Шундай қилиб улар ўзларининг амалларини барбод бўлган ҳолда топадилар!» («ал-Маърифа ват-тарих» 1/670).
Тўқсон тўққиз кишини ўлдирган ва тавба қилишга аҳд қилиб, ўзи олим деб ҳисоблаган, аслида олим бўлмаган инсондан ўзининг ҳолати ҳақида сўраган инсон ривоятини эсланг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан аввал ўтган умматлардан бир одам тўқсон тўққиз кишини ўлдирган эди. У одамлардан ер юзидаги энг олим кишини излади. Улар бир роҳибни кўрсатишди. У роҳиб ҳузурига бориб деди: «Мен тўқсон тўққизта одам ўлдирганман, менга тавба борми?». У: «Йўқ», деди. Шунда у роҳибни ҳам ўлдириб, ўлдирган одамлар сонини юзтага етказди. Бироқ у яна ер юзидаги барчадан олимроқ кишини излашни давом этди ва унга яна бир олим киши кўрсатилди. Олимнинг олдига бориб: «Юзта одамни ўлдирдим, менга тавба борми?» деганида, олим: «Ҳа. Ким тавба қилувчининг тавбасини тўса олади?!» деди» (Бухорий 3480, Муслим 2766).
Кўриб турганимиздек, «Сенга тавба йўқ» деган киши тавба қилишга аҳд қилган одамга қанча зарар келтириши мумкин эди. Ахир у яна гуноҳида бардавом бўлиб, шу ҳолатида вафот этиб кетиши мумкин эдику. Бизга маълумки амаллар фақат хотимасига қараб баҳоланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Бир банда одамлар аҳли жаннатнинг амали деб биладиган ишларни қилиб юради. Ваҳоланки ўзи аниқ дўзах аҳлидан бўлади. Бир банда одамлар дўзах аҳлининг амалидан деб биладиган ишларни қилиб юради. Ваҳоланки ўзи жаннат аҳлидан бўлади. Амаллар фақат хотимасига қараб ўлчанади», деганлар (Бухорий 6493).
Бундан ташқари ўша жоҳил роҳиб хато фатво бериб ўзининг ўлимига сабабчи бўлди.
Бугунги кунда мусулмонларни оёққа турғазиш ва ораларини парчалаш учун, одамлар аҳли илм деб ҳисоблаган биргина инсон кифоя қилади. У мусулмонларни ва айниқса уларнинг ҳукмдорларини кофирликда аблайди. У буни мана қуйидаги оятни ўзича тафсир қилиш орқали қилади:
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 44). Ёки мана бу оятни:
«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» (Бақара: 120). У ушбу оятларни мусулмонлар мажлисларида чиройли ва ҳиссиётга берилган ҳолда ўқийди. Шунингдек у мусулмонлар таҳқирланаётгани ва қийноқларга солинаётгани ҳақида ҳикоялар айта бошлайди. Бу билан у ҳиссиётни қўзғатади. Шу билан у мусулмонлар сафига фитна солиб, уларни шошма-шошарлик ва пухта ўйланмаган, шариат қатъий ҳаром қилган амалларни қилишга чорлайди. У ёки бу ҳолатда қандай йўл тутиш ва ушбу оятларни қандай тушуниш кераклигини уламолардан сўрамасликнинг оқибатидир. Кўпгина мусулмонлар мана шундай даъватчилар ва ҳиссиётларига эргашишлик оқибатида шундай амалларга қўл урадиларки, бунинг оқибатида нафақат ўзлари, балки барча мусулмонлар зиён кўрадилар. Бунга мисол тариқасида дунё бўйлаб содир этилаётган кўп сонли портлашларни келтириш мумкин. Биз ўша инсонларга савол берамиз: «Агар сиз ҳиссиётингизни ўйнаган оддий бир инсонга мана шундай кўр-кўрона эргашар экансиз, ўликларни тирилтириш, ёмғир ёғдириш ва бошқа Аллоҳ берган кўпгина мўъжизакор қобилиятлари билан одамларни фитнага солувчи Дажжол пайдо бўлса нима қиласиз?» Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Дажжол ҳақида эшитса, ундан қочсин! Аллоҳга қасамки, биров унинг олдига ўзини мўминман деб ўйлаб келади. Бироқ, у (Дажжол) ёяётган шубҳалар сабабли Дажжолга эргашиб кетади!» (Аҳмад, Абу Довуд 4319. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳул-жомиъ» 6301).
Муҳаммад ибн Сийрин дедилар: «Дажжол пайдо бўлганида, нафс-ҳаво аҳлининг дарҳол унга эргашганини кўрасан»[12] (Лалакаий 235. Исноди саҳиҳ).

Мақоланинг тўлиғи мана бу ерда http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=937
Pages (3):    1 2 3
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.