Pages (2): 1 2   
Abu Amina   10-08-2011, 09:13 PM
#1
Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан
ҳадя

ёки
мусулмоннинг тўрт мазҳабдан бирига эргашиши шартми?


Муаллиф:

Шайх Муҳаммад-Султон ал-Маъсумий
ал-Хўжандий ал-Маккий


Қайта тайёрлаш ва шарҳлар:

Шайх Солим ибн Ийд ал-Ҳилолий





بسم الله الرحمن الرحيم


СЎЗБОШИ

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унга мақтовлар йўллаймиз ва Ундан ёрдам сўраймиз ҳамда истиғфор айтамиз. Аллоҳдан нафсимиз ёмонлигидан ва гуноҳларимиздан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоятлаган кимсани адаштирувчи йўқ ва адаштирган кимсани ҳидоятловчи йўқдир. Ва Ягона Аллоҳдан бошқа сиғинишга лоиқ хеч ким йўқлигига ва Муҳаммад Ул зотнинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик берамиз.
Ундан сўнг:
Шайx Муҳаммад-Султон ал-Маъсумийнинг куйидаги асари мазҳабларнинг[1] Исломдаги ўрни ҳақида билишни ва бу масалада тўғри тушунчага эга бўлишни истаган ҳар бир мусулмон учун ниҳоятда аҳамиятли ва фойдалидир.
Шайx ал-Маъсумийнинг нуқтаи-назарини тўғри англаш учун ва уни Ислом мазҳабларни инкор қилишликда айблаётган тақлидчиларга [2] алданмаслик учун бу асарни диққат билан ўқиб чиқиш зарурдир.

Quote:[1]Мазҳаб – бирон-бир олимнинг диний-хуқуқий мактаби. “Мазҳаб” сўзи арабий “заҳаба” – бориш, йўл олиш деганидир. Шунинг учун бирон-бир кимсанинг фикрига асосланган диндаги ҳар қандай йўналиш “мазҳаб” деб атала бошланди. Ал-Файюми “Мисбах ал-мунир” 1/211 китобида айтади: “ Араб тилида “фалончининг мазҳабида бўлиш” дегани унинг изидан ва йўналишидан юришдир, “ динда фалончининг мазҳабида бўлиш” дегани эса унинг диний масалалардаги фикрига эргашишдир.”

[2] Тақлид – бу бирон-бир олимга кўр-кўрона эргашишдир. Муқаллид деб бирон-бир имомга, ҳаттоки унинг фикри Қуръон ва Суннатга хилоф бўлса ҳам кўр-кўрона эргашаётган инсонга айтилади. Тақлидни ҳамма давр имомлари тақиқлашган ва улар Қуръон ва Суннатга хилоф қилган холда у ёки бу имомга кўр-кўрона эргашишни қоралагандирлар. Имом Таховий айтдилар: “Фақат асабий ёки бепарво инсонгина тақлид қилади”. Қаранг. “Расмул-муфти” 1/32.
Имом Ибн Ҳазм айтдилар: “Дарҳақиқат эргашилаётган имомларнинг ўзлари кўр-кўрона тақлиднинг муҳолифи бўлишган. Улар ўзларининг фикрларига кўр-кўрона эргашишни тарафдорларига тақиқлашардилар. Бу масалада уларнинг ораларида энг рашқдори имом Шофеъий رحمه الله эдилар, чунки у бошқаларга нисбатан тез-тез ва мунтазам равишда далилларга мувофиқ келадиган саҳиҳ ҳабарларга эргашиш ҳамда уларни қабул қилиш кераклигини такидлар эди. Шунингдек у кўр-кўрона унга эргашишга қаршилик қиларди ҳамда атрофдагиларни бундан огоҳлантирар эди. Аллоҳ бу учун унга роҳмат ато қилсин ва унинг мукофоти улкан бўлсин, чунки у кўп яхшиликларнинг сабаби бўлди”. Қаранг. “Усулул-ахкам” 6/118.

Аслида, барча Суннат имомлари каби, Шайx мазҳабларни инкор ҳам этмайди ва қораламайди ҳам. Бироқ, олдин ўтган имомлар каби, шариатга зид холатларда бирор кимсага кўр-кўрона тақлид қилишдан қайтарарди, гўёки “Мазҳаб – Ислом асоси” деган фикрни қораларди ва “имомлардан фақат биттасининг фикри билан чегараланиш лозим” деган таъкидни рад этарди. Шайx Жамолиддин ал-Қосимий ажойиб сўзларни айтган: “Ҳақиқат бирон-бир олимнинг сўзида ва бирон-бир мазҳабдаги ҳукумларда чегараланган эмас. Аллоҳ мусулмонлар умматига мужтаҳид олимларнинг кўплиги билан марҳамат қилди.” У шунгдек айтади: “ Тақлид – инсонлар орасида тарқалган ва шиддат билан уларни чиритаётган вабодир. Бу – сингиб кетган касаллик, умумий шоллик ва ақлдан озишликдирки, у инсонни бекорчилик ва дангкасалликга дучор қилади.” (қаранг “ал-Истиънас” 44 бет).
Шайx ал-Маъсумий رحمه الله ўз асарида мазҳаблар ва машхур имомларнинг фикриларини моҳиятини тўғри тушунишга ишора қилмоқда. Олимларнинг килган хизмати кўр-кўрона тақлид учун мўлжал бўлишдан иборат эмас, балки улар инсонларга Қурон ва Суннатни тўғри тушунчасини етказишга, инсонларга улар асосида хаёт кечиришга ёрдам беришга каратилган.

Имом Шофеъий رحمه الله шундай деганлар: “Фақихларнинг сўзларидан ва уларнинг фикрларидан фойдаланиш – бу гўёки сув бўлмаганда тупроқ билан таямум қилиш кабидир. Агарда Бирон-бир масалада маълум маъноли матн Қуръонда, Суннатда ҳамда саҳобаларнинг фикрларида мавжуд бўлса, бу матндан фойдаланиш шарт (вожиб) бўлади ва ундан бирон-бир
олимнинг сўзини фойдасига воз кечиш жоиз бўлмайди!” қаранг. “ар-Рисала” 599.

Шунингдек имом Шотибий ҳам шундай айтганлар: “Агар биз олимларни шариат ахкомларини билиш манбааси ўрнига нишон қилиб олсак, у ҳолда биз залолатга ботамиз”. Қаранг “ал-Итисам” 2/872.

Шайxул-Ислом Ибн Таймия айтганлар: “Эй инсон эхтиёт бўл. Нафсинг сабабли, ёки бирон-бир мазҳаб ёки ўзингнинг Шайxинга тарафдорлик сабабли, ёки дунёга қизиқшинг сабабли инкор этишдан эхтиёт бўл! Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳеч кимни Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқага итоат қилишликга буюрмади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келганни олиш зарур, ҳаттоки бу учун банда барча маҳлуқотларга хилоф қилса ҳам. Агар бундай вазиятда инсон пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашадиган бўлса, Аллоҳ ундан бирон-бир кимсага хилоф қилганлиги учун уни сўроқ қилмайди! Дарҳақиқат, қачонки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига мувофиқ келгандагина, бирон-бир кимсага итоат этиш шарт бўлади. Буни билгин, эшитгин ва амал қилигин ҳамда бидъатни олиб кирмагин!” қаранг “Мажмуул-фатава” 16/528.

Биз Аллоҳ таъаладан ҳақга интилаётган ҳар бир мусулмон учун бу кичкина асарни фойдали қилишини сўраймиз.


“Таҳририят”

Шайx Солим ал-Ҳилолийнинг сўзбоши[3]


Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

“Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар! (Оли Имрон 3:102).

“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз) ! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир” (Нисо 4:1).

Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди” (Аҳзоб 33:70-71).

Quote: [3] Солим ибн Ийд ал-Хилолий 1377 ҳижрий йилда (1957 мелодий йил) таваллуд топган. У Шайх Албонийнинг энг машҳур шогирдларидан бири бўлган. Ақъида ва манҳаж бўйича кўпгина китоблар муаллифи, шунингдек аввал ўтган имомларнинг кўпгина машҳур китобларидаги ҳадисларни ва асарларни (саҳоба ва уларга эргашганларнинг ривоятлари) саҳиҳлик даражасини кўриб чиққан тадқиқотчидир (мухаққъиқ). Бу инсонга замонавий олимларнинг кўпгинаси тазкия беришган, булардан унинг Шайхи – Шайх Албоний, шунингдек Шайх Муқъбил, Абу Бакр Абу Зайд ва бошқалар. Қаранг “Тахриф ан-нусус” 93, “Тухфатул-мужиб” 160.
Ундан сўнг:
Кимда-ким турли мазҳабларга эргашувчиларнинг кўпдан-кўп тортишувларига ҳолислик билан ёндошиб назар солса, буни ҳақиқий фитна эканлиги, ҳамда мусулмонларнинг қолоқлигига сабаб бўлганлиги ҳақидаги фикрга келиши муқарардир. Гап шундаки, мазҳабчилар тақлид қилишда шунчалик чуқурлашиб кетишдики, ҳатто бировнинг ақли билан фикр юритадиган бўлиб қолишди. Бироқ, мусулмонларнинг биринчи авлоди бундай бўлишмаган, ҳамда дастлабки авлодларнинг имомлари ҳам мутаассиблик ва сўзсиз бирон-бир инсонни сўзига эргашишга мажбур қилишмаган. Мазҳабчилар ҳар бир юзага келган ихтилофларни кучайтираверишдики ҳатто шайтон уларнинг орасида фитна ва шавқатсиз курашни авж олдириб юборди.

Бу аниқ ҳақиқатни алақачон кўпгина олимлар тушуниб етишди, ва асрлар давомида у ёки бу олим бундай кўр-кўрона тақлидни ҳамда мазҳабларга ва хакозо ҳизбларга (гуруҳларга) бўлинишни қоралаб келишди. Бу мавзуга бағишланган кўпгина ажойиб асарлар мавжуд, бироқ Шайx ал-Масъумийнинг رحمه الله “Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан ҳадья” деб номланган асари алоҳида аҳамиятга эга. Китобнинг ҳажми унча катта бўлмаганлигига қарамасдан муаллиф унда энг кўп Қуръон ва Суннатдаги аниқ далилларни, биринчи авлодларнинг буюк имомларининг фикр-мулоҳазаларини ва турли асрларда яшаб ўтган олимларнинг сўзларини тўплашга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, бу асар мазҳаблар атрофида “ўралашиб қолган” фитнага қарши кучли далил бўлиб қолди.

Бу китоб бир неча марта нашр этилган эди, булар ҳақида Шайx ал-Маъсумийнинг таржимаи ҳолида айтиб ўтилади, лекин уларнинг камчилиги шундан иборат эдики унда муаллиф мурожаат этаётган ҳадисларни манбаси кўрсатилмаган эди, баъзи жойлар эса қўшимча шарҳларга муҳтож эди. Китобни тушуниш ҳамда ундан фойдаланишни енгиллаштириш мақсадида куйдагиларни амалга оширдим:
1. Умумий белгиланган тартибда барча оят ва ҳадисларни манбасини, ҳар бир ҳадисни даражасини, яъни уларнинг саҳиҳлиги, ҳасанлиги ёки заифлигини ўтган йирик олимларнинг хулосалари билан ва айниқса Шайxимиз Албонийнинг хулосалари билан солиштирган ҳолда кўрсатиб ўтдим.

2. Муаллиф қўллаган жумлаларни асл манбалари билан солиштирдим ва агар сўзларда бирон-бир номувофиқлик аниқланса, Шайxнинг китобидагини эмас балки унинг асл манбасидаги сўзларни ёздим.

3. Китобда қўшимча шарҳларга муҳтож бўлган жойларда ўзимнинг сўзларимни ва фикр-мулоҳазаларимни (бетнинг остига тушуриб ёзилган алоҳида изоҳларда) қўшдим. Бундан ташкари, ўқувчининг толиқтирмаслик учун матнда чўзилиб кетган жойларини уларни маъносини ва муаллифнинг мақсадини ўзгартирмаган ҳолда қисқартиришни лозим топдим.
Қаерда ҳақ бўлган бўлсам, у ҳолда “ва ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман” (Худ 11:8). Агар мен бирон жойда хато қилган бўлсам, у ҳолда “ Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс – агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса – албатта барча ёмонликларга буюргувчидир” (Юсуф 12:53).
Мен Аллоҳдан бу китобни мусулмонлар учун фойдали қилишини сўрайман. Олимлардан бири айтганидек:

Тушунгин, билим – бу фақат қачонки сени Аллоҳ бундай деган, пайғамбар бундай ва саҳобалар бундай деганлигини билишлигиндир.
Бу ҳар қандай шубҳадан холидир!
Билим пайғамбарнинг фикрига қарама-қарши бўлган бегона фикрларни, инсонларнинг ихтилофлари ва турли хил сўзларини билишликда деб ўйлаб адашма.

Аллоҳдан мусулмонларни Қуръон ва Суннатга солиҳ ўтмишдошларнинг йўлида амал қилишга қайтишларини, бизнинг динимизни ажралишликга ҳамда ҳизб ва гуруҳларга бўлинишига олиб келган хар қандай нотўғри талқин қилишлик, бидъатлардан, адашишликдан ва мутаасибликдан Исломни тозалашини сўрайман.
Аллоҳдан китоб муаллифини, уни тайёрлаганни ва уни нашр килганларни олий даражада мукофатлашини сурайман.

(Абу Усома) Солим ал-Хилолий
1403 ҳижрий йил.

Муаллиф хакида қисқача маълумот[4]


Унинг даври ва жамиятнинг холати
Мазҳабларга эргашиш – янгилик эмас. Бироқ сўнги вақтларда у даҳшатли кўринишда авж ола бошлади. Шундай оқибатларидан бири Қуръон ва Суннатдаги далилларни келтирмасдан кўр-кўрона мазҳабга тақлид кенг тарқалганлиги бўлди. Айниқса бу ҳолат Ўртаосиё мамлакатларида, ёки қадимдан “дарьё ортидаги ерлар” деб номланиб келаётган Мовароунахрда кучли авж олди. Айнан шу ерларда мазҳаб ва тақлид масаласи ўта муҳим бўлган ва мазҳабдан озгина бўлса ҳам четга чиқиш “тўғри йўлдан” воз кечиш деб тушунилган. Тақлид тарафдорлари қуйидаги ғояларга эга бўлишган:
“Фақат Абу Ҳанифа мазҳаби асосида хаёт кечираётганларгина - мусулмонлардир” ;
“Барча моликийлар, шофеъийлар, ҳанбалийлар ва ҳадис тарафдорлари адашганлардир ва улар залолатда” ;
“Шофеъий аёлларига кофирлиги сабабли уйланиш тақиқланган, чунки улар “Мен мўминман Аллоҳ хоҳласа (иншааллоҳ)”[5] деб айтишни жоиз деб хисоблашади” ;

Quote:[4] Таржимаихол манбаалари: “Хукму-ллах ал-ваҳид”; “Хаблу аш-шар ал-матин”нинг кириш қисмида; Муҳаммад Иида ал-Аббосийнинг “Бидъат-таъссубю ал-мазҳаби” 274 китобида.

[5] Бу “истисна фил-иман” деб аталади. Бу масала юзасидан учта фикр мавжуд. Биринчиси шундан иборатки, мусулмонга “Мен мўминман агар Аллоҳ хоҳласа (иншааллоҳ)” деб айтиш мумкин эмас, чунки бундай ҳолатда инсон ўзининг динида шубҳаланаётган бўлади. Бу фикр тарафдорлари муржиалар ва куллабийлардир. Иккинчи фикр шундан иборатки, аксинча фақат “Мен мўимнман иншааллоҳ” айтиш мумкин. Ва учинчи фикр шундан иборатки, бу сўзни баъзи ҳолатда айтиш мумкин баъзи ҳолатда эса мумкин эмас. Масалан, агар мўмин сўзининг негизида Аллоҳга иймон келтирган мусулмон назарда тутилаётган бўлса, у ҳолда “агар Аллоҳ хоҳласа (иншааллоҳ)” сўзини айтиш керак эмас. Агарда иймоннинг мукаммаллиги ҳақида сўз бораётган бўлса “Мен мўимнман иншааллоҳ” деб айтиш керак, чунки инсон Аллоҳнинг олдидаги ўзининг холатини билмайди, чунончи ҳар бир мўмин - бу мусулмондир, бироқ ҳар бир мусулмон – мўмин эмас! Бу
Суннат тарафдорларининг фикри. Алқама айтади: “Бир куни бир одам Ибн Масъуднинг رضي الله عنه олдида: “Мен мўминман” деди. Шунда Ибн Масъуд رضي الله عنه унга жавобан: “Ундай бўлса мен Жаннатдаман деб айтақолгин!” деб айтди. Абу Убайд “ал-Ийман”да 11, Ибн Абу Шайба “ал-Ийман”да 47. исноди саҳиҳ.
Шунингдек Суфён Саврий ва Ибн Муборак айтганлари ривоят қилинади: “Инсонлар бизлар учун қонунчилик ва меросхўрликда мўминдирлар, бироқ биз уларни Аллоҳ таъаланинг хузуридаги холатларини ва қайси динда вафот этишларини билмаймиз!” қаранг “Шарх вал-ибана” 1/153.

Бу масалада “иншааллоҳ” сўзи ўзининг динида шубҳаланишга ишора бўлмоқда деб такидлаётганларга келсак уларни фикри хатодир, чунки бу ишонч, истисно билан келмоқда. Шариатда бунга мисоллар жуда кўп. Масалан Аллоҳ таъала Қуръонда айтади: “Албатта сизлар иншааллоҳ Масжидул-ал-Ҳаромга тинч-омон, бошларингизни (сочларингизни) қирдирган ва қисқартирган ҳолларингизда хавф-хатарсиз кирурсизлар”.

Шунингдек пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Мен сизларни орангизда энг тақволиман иншааллоҳ”, ёки у зот қабристондан ўтаётганда: “Биз иншааллоҳ сизларнинг ёнингизга келамиз” – деб айтардилар. Ахир пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг энг тақводорликлари ёки вафот этишликларида шубҳаланганмилар

Шундай қилиб, “Мен мўминман иншааллоҳ” сўзи агар ўзида иймон нинг комиллиги яъни, мукаммал иймон маъносига эга бўлмаса маломат қилинмайди.
“Ҳар бир мусулмон бирорта суфийлик тариқатларининг Шайxига байат бериши шарт, уларнинг энг Афзали эса “нақшбандия тариқати” ;
“Аҳли-сунна – фақат “мотрудий” ва “ашъарий”лар, колганлар эса бидъат тарафдорлари (мубтадиун)”.
Суфийлик ва тақлид кучайган мана шундай жамиятда Шайx ал-Маъсумий туғилиб улғайди.
Унинг туғилиши ва насаби
Унинг тўлиқ исми – Абу Абдулкарим Муҳаммад-Султон бин Муҳаммад-Урун бин Муҳаммад-Мирсаид ибн Муҳаммад-Маъсум. Ўзининг ота-боболарининг бирига нисбатан ал-Маъсум деб номланди.
У 1297 ҳижрий йилда (1880 м.й) Фарғонага яқин жойлашаган Ҳўжанд шаҳрида (замонавий Тожикистон) таваллуд топди ва унга нисбатан ал-Ҳўжандий деб номлана бошланди.
Муҳаммад-Султон етарли даражада таъминланган ва ўқимишли оилада вояга етди ва биринчи билимни – яъни ёзиш ва ўқишни – ўзининг ота-онасидан ўрганди.

Унинг маълумоти, илм ва устозлар талабида сафари
Муҳаммад-Султон ёшлигиданоқ форс тилида ёзилган дин китобларни ўргана бошлади. Сўнг араб тилини ўрганишга киришди ва сарф, наху ва балағъа (араб тили грамматикаси ва нотиқлик илми) бўйича турли китобларни ўрганди, сўнг мантиқ ҳатто фалсафани ҳам ўрганди. Эътиқод бўйича унинг биринчи ўрганган китоблари “Ақъида Насафия”, “Адудадия”, “Таҳовия”, “Жавхара ат-тавҳид”, “Санусия” ва бошқалар бўлди.
Айнан ўша даврда ал-Маъсумийда тадқиқот қобилияти очилди. У аввалги муаллифларнинг китобларини ўқишга киришиб аста секинлик билан ўлкасида тарқалган Ислом билан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва салафлардан келган Исломнинг орасидаги фарқни топа бошлади. 23 ёшида у илкбор ўзининг ватандошлари динларининг асоси бўлмиш тақлидий қарашларини очиқчасига танқид қилиб, хатоларини фош қилди. Бироқ бунга ўзларини ота-боболаридан келган урф-одатларни химоя қилган маҳаллий “Шайx” ва “мулла”лардан фақатгина хақоратларни эшитди холос. Кўпчиликга қарши якка ўзи қаршилик кўрсатавериб, ал-Маъсумий ўзининг она-диёрини тарк этиб Маккага боришни аҳд қилди. 1323 ҳижрий йилда (1905 м.й) ал-Маъсумий ўзининг уйидан чиқиб узоқ сафарга йўл олди.
Бухоро шаҳридан Муҳаммад-Султон поездга ўтириб Красин-ободга йўл олди. У ердан кемада Бокуга келди, сўнг у Тифлисга, сўнг – Новоросийскга, кейин – Ялтага, Севастополга ва Одессага, ундан сўнг эса денгиз орқали Истамбулга етиб келди. У даврда Истамбул Усмон халифалигининг пойтаҳти эди. Ал-Маъсумий “Юлдуз” номли жомеъ масжидига йўл олди, сўнг султон Абдулҳамиднинг қабулига таклиф этилди. Муҳаммад-Султонда Истамбулда кўрганлари кучли таасурот қолдирди.
Истамбулдан сўнг ал-Маъсумий Измир, сўнг Александрия ва Мисрнинг бошқа шаҳарлари орқали Маккага йўл олди ва у ерга 1323 ҳижрий йилнинг ҳаж бошланишига етиб келди. Ҳаж амалларининг тугатганидан сўнг у Макканинг баъзи олимлари билан учрашди. Ўшанда у Шайx Шуъайб ал-Мағрибийга Бухорий ва Муслимларнинг “Саҳиҳ”ини, имом Моликнинг “Муватто”ларини ўқиб берди ва ундан иснод[6] ва ижозат[7] олди. Бундан ташқари ал-Маъсумий Шайx Солиҳ Камол ал-Ҳанафийдан (ҳанафий мазҳабининг билмдони), Муҳаммад-Саид Бобсил аш-Шофеъийдан (шофеъий мазҳабининг билимдони) ва бошқалардан таълим олди. Шунингдек унинг устозлари орасида Шайx Муҳаммад-Мурод Рамзи ал-Қозоний ҳам бор эди
Ҳақиқат учун ал-Маъсумийнинг таржимаи холидаги куйидаги ҳолатни ҳам айтиб ўтиш лозим бўлади. Унинг баъзи устозлари сўфий бўлганлар. Маккадаги ҳаётининг дастлабки йилларида улар унга маълум бир таъсир кўрсатишди. Шайx Муҳаммад-Султон уларни жуда хурматда қиларди, ҳаттоки улардан бири – нақшбандия тариқатининг вакили – Муҳаммад-Маъсум ал-Мужаддидийга байят ҳам берди. У унга сўфийларнинг барча урфларини ўргатиб, доимо “Аллоҳ” сўзини такрорлашни, зикр қилаётганда эса кўзонги олдида Шайxнинг тасавур қилишини буюрди. “Устоз” ўз муридларни еғишга ижозат берганда ал-Маъсумий рад этди ва сўфиялар билан алоқани узишга қарор қилди.
Шундан сўнг ал-Маъсумий Қуръон ва ҳадисга мавжуд бўлган шарҳларни ўрганишга чуқур киришди. Унинг даврида Масжидул-Харомда ҳанузгача тўрт мазҳаб имоми учун олоқида намоз ўқиш маъқоми мавжуд эди. У баъзи мусулмонлар жамоа намозига турганларда қолганлар ўзларининг имомлари келмагунча ўз ишларида машғул бўлишни давом этаётганликларини гувоҳи бўлади. Суфиялар билан бўлиб ўтган воқеалар ва кўрган тўрт мақом мусулмонларнинг кундан- кунга гуруҳлар ва ҳизбларга бўлиниб кетаётганликлари ҳақидаги фикрини мустаҳкамлади холос, натижада бунга қарши Шайx кўпгина китоблар ва асарлар ёзди.
Маккадаги уч йиллик хаётидан сўнг ал-Маъсумий Мадинага йўл олди ва у ерда таълимини давом эттириб. Турли ҳадис тўпламларидан “ижаза” олди ва Шайx ал-Қудумийдан ҳанбалий мазҳабини ўрганди.
Ал-Маъсумийнинг илм талабида йўл олган кейинги манзили Шом, яъни Урдун ва Сурия худудлари бўлди. Димашқда Муҳаммад-Султон Шайx-муҳаддис Бадриддин ал-Маъамрда ва бошқаларда таълим олиб, улардан турли илмларда “ижаза” олди. Димашқда ал-Маъсумий сўфиялар билан Маккадагига нисбатан бошқача мулоқатда бўлди. У очиқчасига сўфийликни танқид қилди, “мавлавий тариқати”нинг тарафдорларини рақсга тушиши, айланиши, чилдирма чалиши ва шунга ўхшаш урфларини қоралади. “Рифоилар”ни эса Аллоҳни “шайтоний” зикр қилишлари ва харакатлари учун қоралади. Димашқдан сўнг ал-Маъсумий Байрутга кўчиб ўтиб, у ердаги Шайxлар билан учрашди, ундан сўнг Қуддусдаги ал-Ақсо масжидига бориб у ерда бир неча кун ўтказди.
Шомдан ал-Маъсумий Мисрга боришга қарор қилди. Қоҳирада у “Ал-Манар” тафсирининг муаллифи ҳамда шу номли ойноманинг ношири Шайx Муҳаммад-Рошид Рида билан танишди. Бу ойномада ал-Маъсумий муаллифлигида кўпгина мақолалар чоп этилди. Ал-Маъсумий ўзининг ишлаб топган пуллари эвазига ойноманинг илгари чоп этилган сонларини, сўнг эса Шайx Муҳаммад Абдонинг барча нашр этилган китобларини, Ибн Таймия ва Ибн Қоййимларнинг барча китобларини сотиб олди, ҳатто унинг замондошларининг сўзларига биноан ундаги китобларнинг сони минг жуздан ортиқ бўлганлиги хабари берилади. Айнан шу ерда, Мисрда, Шайx ал-Маъсумий ўзининг ватани Ҳўжандга қайтишга қарор қилди.
Шайxнинг ортга қайтиши учун ҳам келиши каби узоқ вақтни талаб қилди. У Мисрдан Истамбулга кемада етиб келди, сўнг Одессага, ундан кейин эса поезд билан Харьков орқали Москвага, Пензага, Самарага, Оренбургдан Тошкентга, у ердан эса – ота-онаси ва қариндошлари интизор билан кутаётган уйига йўл олди.
Уйига қайтгач Шайx отаси асос солган мадрасада таълим беришни бошлади. Харид қилиб олинган китобларни синчиклаб ўқиб чиқишга кўп вақт талаб этилди, айниқса уни Ибн Таймия, Ибн Қоййим ва Ибн Абдул-Баррларнинг асарлари қизиқтирарди. Шундай қилиб Шайxнинг ҳаётида янги давр бошланди, яъни ҳар бир шариат масаласини синчиклаб таҳлил қиладиган, ҳар бир муаллифнинг мавжуд масала бўйича келтирган далилларини ўрганиб чиқадиган, фикрларни таққослайдиган даври бошланди. Шариат қозиларининг муфтийсини тайинлаш масаласи кўтарилганда бу лавозимга айнан Шайx ал-Маъсумийни уни кенг билимга эгалиги ва турли масалалардан хабардорлиги учун сайланганлиги бежиз эмас эди. Ҳар хил давр олимларининг турли фикрларини таҳлил қилатуриб, Шайxнинг Исломдаги тўғри йўл фақат салафлар, яъни саҳобалар, тобеъинлар ва уларга эргашганлардан иборат солиҳ ўтмишдошларнинг тутган йўли эканлигидаги фикри фақат мустахкамлашди холос. Бундан кейин ал-Маъсумий соф Суннатга қайтишни ҳамда динни салафлар тушунганидек тушунишга чақирди. Шу билан бир қаторда ўтган давр ва замонавий муқаллидларни қоралади. Аста секин Шайx ал-Маъсумийнинг даъватини оддий инсонлар тушуна бошлашди ва Ўртаосиё ерларида Тавҳид ҳамда Суннатни қайта тикланиш даври бошланди. Шунда якка Аллоҳга ибодат қилишни ўрнига иснонлар ибодат қилиб келган кўпгина “улуғ авлиё” ва машҳад[8] деб аталмиш қабрлар бирин кетин йўқ бўла бошлади.

Quote:[6]“Иснад”нинг луғавий маъноси – таянчиқ. Куйдагидака номланиши шу билан изоҳланадики “санад” ҳадиснинг таянчи бўлиб хизмат қилади.

[7] Ижаза – бу Шайхнинг ўзининг шогирдига ҳадисни ёки бутун бир ҳадис тўпламини ривоят қилишга берадиган руҳсатига айтилади.

[8] Машҳад – бу қабр устидаги инсоннинг улуғлаш учун қурилган мақбарадир. Машҳадлар Исломда асоси йўқ, уларни қуриш пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалардан келган саҳиҳ хабарларга асосан тақиқланган. Масалан Абу ал-Ҳайёж айтади: Али ибн Абу Толиб رضي الله عنه менга шундай дедилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени юборган ишга сени ҳам юборайми? Биронта ҳам ҳайкални қўймай бузиб ташлайсан, биронта ҳам кўтарилган қабрни қўймай текислайсан” Муслим 968,969. имом Нававий бу ҳадисни шарҳида ёзади: “Бундан мурод қабр Суннатга мувофиқ баланд ёки туяни ўркачи каби кўтарилган бўлиши мумкин эмас, фақат уни ердан беш қарич баландликда кўтариш мумкин”



Синовлар ва уларни енгиш
Шайx ал-Маъсумийнинг Аллоҳ йўлига бўлган даъвати эндигина тарқалаётган даврда, Шайxнинг ўзи эса оддий инсонларнинг хурмат ва эътирофларига сазовор бўлганда 1917 йилда шўролар инқилоби бўлди. Кўпгина инсонлар шўроларнинг озодлик, тенглик ва адолат ҳақидаги ваъдаларини эшитиб уларни қўллашга шошилишди. Бироқ шўроларни динга бўлган муносабати маълумдир, шундай қилиб мусулмонларнинг ва айниқса – ислом олимларининг таъқиб этиш бошланди. Ўша даврда кўпгина олимлар отиб ташланди, ундан ҳам кўпи эса Сибирга сургун қилинди ва у ердан ҳеч ким қайтиб келмади! Ал-Маъсумийга келсак у икки мартта хибсга олинди: биринчиси 1342 йилда (1924 й), сўнг 1344 йилда (1926 й). Бироқ Аллоҳнинг иродаси билан иккисида ҳам озод бўла олди, аммо бундан сўнг ўзининг Ҳўжандини тарк этишга тўғри келди. Бироқ шўролар уни ўз холига қўйишни истамадилар. Биринчи улар унинг барча мол-мулкини тортиб олишди ва талон-тарож қилишди, сўнг уни учинчи бор хибсга олиб отиб ташлашга хукм қилишди. Бироқ уларнинг барча қилган харакатларига қарамасдан Аллоҳ таъала Шайxга нажот берди. У хибс ва таъқиблардан қочиб Ҳитойга етиб бориш муваффақ бўлди. Бу воқеа 1928 йилда содир бўлган эди, Шайx Ҳитой ерларини бир неча ийллар ўтгач тарк этди.
1353 ҳижрий йилда (1934 м.й) Шайx Маккада қолиш мақсадида ҳаж қилишни ният қилди. Бу ерда уни самимият билан кутиб олишди ва машҳур “Дар ал-ҳадис” олийгоҳига муддарис этиб таинлашди. Бундан ташқари, ҳар йили ҳаж мавсумида масжидул-Ҳаромда турк тилида Ўрта Осиё ва Туркиядан келган ҳожиларга таълим берар эди.
Айнан ўша йилларда, яъни Маккада истиқомат қилган даврда, Шайx ал-Маъсумий китобларининг аксар қисмини ёзган эди. Уларнинг турли мавзуларга бағишланган китобларининг 24таси машхур бўлди. Улардан бири – муаллиф томонидан “Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан ҳадъя” деб номланган китоб бўлди.
1948 йил ҳаж мавсумида Шайx Муҳаммад-Султоннинг Маккадаги уйига кўп йиллардан сўнг “20 асрнинг буюк олими” деб танилган Шайx Муҳаммад Носириддин ал-Албоний رحمه الله эди. Шайx Муҳаммад Носириддин ал-Албоний биринчи келиши биланоқ шогирднинг ўз устозига нисбатан одобига биноан Шайx Муҳаммад-Султонни зиёрат қилишни канда қилмади. Унинг уйига келиб, Шайxнинг насиҳатларини диққат билан тинглади ва учрашувни сўнгида ундан “Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан хадья” номли китобини хадья тариқасида қабул қилди. Бу ўша китобнинг биринчи нашри бўлиб, у даврда кам миқдорда чоп этилган эди.
Шайx Муҳаммад-Султон ал-Маъсумий 1380 ҳижрий йилда (1960 м.й. 80 ёшида) Маккада вафот этди, Аллоҳ уни Жаннат боғларига жойлаштирсин. Бироқ саҳиҳ ҳадисда келтирилганидек: “Қачонки инсон вафот этса, унинг барча амаллари тўхтайди, магарам учта амали бундан мустасно: садақаи жория, инсонларга манфаат келтирадиган илм ва ота-онасини ҳаққига Аллоҳга дуо қилгувчи солиҳ фарзанд” Муслим 3/1255.
Шайx вафот этди, лекин унинг билими ва асарлари хозиргача мусулмонларга манфаат келтирмоқда. Бунга бир далил куйдаги “Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан хадья” номли китобидир. Шайx Албонийга хадья этилган китоб нусҳаси 1970 йилгача унинг кутубхонасида сақланиб келди, сўнг нашр этилди. Айнан ўша даврда Шайx Албоний Қуръон ва Суннатни салафлардек тушунишга бўлган даъвати билан машхур бўлди. Салафлар йўлига бўлган даъват Аллоҳнинг мадади билан аввал Сурияда, сўнг бошқа мамлакатларда кучга тўла бошлади. Бу хақиқат, тўла-тўккис салафий даъватига ва хусусан Шайx Албонийга қарши бир қўшин бўлиб ёпирилган мазҳабчилар ҳамда тариқатчиларнинг эътиборидан четда қолмади. Хозирги кунгача улар томонидан соф ақъида ва Суннатни тикланишини, ижтиҳод[9] эркинлигини қоралайдиган мавъизалар, шариат[10] ҳамда ақидада бирон-бир мазҳабга эргашишга даъват этувчи мавъизалар ўтказилмоқда, китоблар чоп этилмоқда. Шу вазиятда Шайx Албонийнинг баъзи шогирдлари, хусусан улардан Шайx Муҳаммад Ийд ал-Аббосий “Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан хадья” китобини қайта нашр этишни ва китобнинг номи унинг мақсади ва мазмунига ишора бўлиши учун унга “мусулмонга тўрт мазҳабнинг бирон-бирига эргашиш шартмиҳ” жумласини қўшишни таклиф қилишди.
Бу китоб 1978 ва 1981 йилларда нашр этилди. Барча нашр этилган нусҳалар тез сотилиб бўлгандан сўнг “Дар Ибн ал-Қоййим” нашриёти 2001 йилда куйдаги китобни бешинчи бор нашр этишни қарор қилди.

[9]Ижтиҳод – Қуръон ва Суннатда тўғридан-тўғри ишора бўлмаган диний-хуқуқий масалаларни мустақил еча оладиган, обрули дин билимдонининг хуқуқи. Ижтиҳод билан фақатгина араб тилини мукаммал биладиган, Қуръон ва унинг тафсирини ёддан биладиган, Суннатни ва уни шартларини яхши билган ҳамда яна бир қатор талабларга жавоб берадиган шахслар шуғулланиши мумкин.

[10] Замондош Суриялик доктор Рамазон Бутий бу инсонлар қаторидандир. У сўфия бўлиб, “ихван ал-муслимин” фирқасини Суриядаги рахбарларидан биридир. У инсон Шайх ал-Маъсумий келтирганларни аниқ рад этишга харакат қилган холда “Мазҳабсизлик – бидъатларнинг энг ёмони” номли китобни ёзди. Бу китоб Шайх ал-Маъсумий ва Шайх Албонийлар номига бўхтон ва турли айбловлар билан тўлиб тошиб ётибди, у шуниннгдек рус тилига ҳам таржима қилинган. Бироқ унда ислом умматининг фақат битта олимига эргашиш зарурлиги ҳамда фақат унинг фикри тарафдори бўлиш кераклигига Қуръон ва Суннатдан ёки салафларнинг сўзларидан биронта ҳам далил-хужжат келтирилмаган.

Шайx Муҳаммад-Султоннинг сўзбоши


بسم الله الرحمن الرحيم
Бизларга Ислом ва иймонга йўл кўрсатган Аллоҳга мақтовлар бўлсин. У Зот бизга Қуръонни маъноларини англатди ва инс ва жинлар жаноби бўлмиш пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хадисларини тушунтирди. Бизларга солиҳ саҳобалар ҳамда уларга комиллик ва мукаммалликга интилган ҳолда эргашганлар юрган йўлидан юришга имкон берган Зотга мақтовлар бўлсин.

Ундан сўнг:
Айтди Аллоҳ таъаланинг роҳматига муҳтож бўлган банда, Абдулкарим ва Абдурроҳманнинг отаси Муҳаммад-Султон ибн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад-Урун ал-Маъсумий ал-Ҳўжандий ал-Маккий. Аллоҳ уни Қуръонга мувофиқ амалларга йўлласин ва пайғамбарнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суннатлари тарафдори қилсин ҳамда уни оҳиратини обод қилсин!
Узоқ шарқдаги Япониянинг Токио ва Осакадаги мусулмонларидан менга савол келди:
“Ислом динининг ҳақиқати нима? Мазҳабнинг маъноси нима? Ислом дини билан мушарраф бўлган кишига тўрт мазҳабдан бирини ихтиёр қилиши лозимми? Яъни моликий, шофеъий, ҳанафий, ҳанбалий ёки ундан бошқа бўлиши лозимми (вожиб) ёки лозим эмасми?
Гап шундаки, бу ерда катта ихтилов ва низо содир бўлди. Япон фуқароларининг бир гуруҳи ўйлаб кўриб, Ислом динига кирмоқчи бўлишди ва буни Токиодаги мусулмонлар жамоасига маълум қилдилар. Шунда Ҳиндистонлик бир жамоат “ Умматнинг – нурли чироғи”[11] бўлган имом Абу Ҳанифа мазҳабини танлаш лозимлигини айтишди. Индонезиялик бир жамоат эса шофеъий мазҳабининг танлашни айтишди. Айнан шу сабабдан мусулмонлар ўртасида ихтилоф юзага келди.

Quote:[11] У ёки бу мазҳабга кўр-кўрона эргашишлик шу даражага олиб келдики, ҳатто баъзи бир тақлидчилар ўзининг мазҳабининг фикрини тасдиқлаш учун ҳадислар ўйлаб топишга мажбур бўлишарди. Шайх Солим Ҳилолий айтади: “ Мазҳабларга эргашишдаги кўр-кўрона тақлид ёлғон ва тўқма ҳадисларни пайдо бўлиш сабабларидан бири бўлган. Масалан куйдаги айтиладиган сўзларни инсонлар ҳадис деб ҳисоблашади: “Абу Ҳанифа – умматни нурли чироғидир”, - бу тўқма ҳадис, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай сўзларни айтмаганлар. Бундан ташқари бу сўзлар куйидаги Қуръоннинг аниқ оятига қарама-қарши келмоқда: “ Эй пайғамбар, дарҳақиқат Биз сизни гувоҳлик бергувчи, хуш-хабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У зотга даъват қилгувчи ва нурли чироқ қилиб юборгандирмиз” (Аҳзоб 33:45-46).
Юқорида айтилганлар куйдаги манбаларда келтирилади: “Лисан ал-мизан” 5/7; “Тариҳ-Бағдод” 5/309 ва бошқаларда, айниқса охиргисида муаллиф ал-Ҳакимнинг сўзидан ривоят қиладики, бу “ҳадис”ни ўйлаб чиқарган ровий Муҳаммад ибн Саъид ал-Баврақий эди.
Бундай нутқларни эшитган японияликлар жуда ажабланишди ва қарорлари тўғрилигига иккиланиб қолишди. Шундай қилиб, мазҳаблар масаласи уларни Исломга кириш йўлида тўсиқ бўлди.
Хурматли устоз! Сизнинг ўқимишлигингизни билиб, Аллоҳнинг мадади билан билимингиз бу дарддан қутилиш ва ундан даволаниш сабаби бўлишига умид қиламиз. Бизнинг қалбларимизга дадиллик ва хурсандчилик бўлиши ва бу дарддан фориғ бўлиш учун денгиз каби кенг саҳоватингиз билан бизларни кўзларимизни ҳақга очишингизни сўраймиз.
Аллоҳдан сизни мукофатлашини сўраймиз! Ва биз, Россиялик муҳожирлардан миннатдорчилигимизни қабул қилинг.
Сизга ҳамда барча ҳақ йўлига эргашганларга тинчлик бўлсин!


1357 ҳижрий йилнинг (1938 й)
муҳаррам ойида Токиода ёзилди.
Муҳаммад Абдулҳай Курбол ўғли
ва Муҳсин Жобиқ-ўғли
This post was last modified: 10-10-2011, 09:34 PM by Abu Amina.

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   10-10-2011, 03:44 PM
#2
Иймон ва исломнинг моҳияти


Уларга жавобан мен – ал-Маъсумий Аллоҳ менга билдирганини ёздим. Гувоҳлик бераманки Аллоҳ таъала томонидан ато этилгандан бошқа менда на имконият, на куч мавжуд эмас! Ва Аллоҳ изн берсагина менда мувоффақият бўлади, чунки У – солиҳ амалларда ёрдамчидир.
Билингларки, Абу Ҳанифа[12] , Молик[13] , Шофеъий[14] ва Аҳмад[15] каби имомлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин,мазҳабларини бирига эргашиш шарт деган кўпгина мусулмонлар орасида оддий инсонлар каби олимлари ҳам[16] бор.

Quote:[12]Нўъмон ибн Собит ибн ал-Марзубан ал-Кўфий رحمه الله, Абу Ҳанифа номи билан машхур бўлган. У 80 ҳижрий йилда туғилиб, 150 ҳижрий йилда вафот этган ва у тобеъинларнинг охирги авлодидандир. У динда имом ва Ахли-Сунна вал-жамоанинг буюк олими бўлган. Абу Ҳанифа исломий илмларнинг турли соҳаларини жуда яхши тушунарди, шу жумладан ҳадисшунослик ва ақида илмини ҳам. Бироқ, у асосан фикх илми бўйича мутаҳассис сифатида танилган, бу учун унинг замондошлари каби кейинги кўпгина мусулмон олимлари ҳам уни номини хурмат билан тилга олиб “фикхдаги имом” деб аташади. Баъзи олимларнинг Абу Ҳанифа ҳақида мана бундай сўзларни айтишган:

Яҳё ибн Маин رحمه الله айтганлар: “Абу Ҳанифа обрули ҳадис ровийси бўлган”

У яна шундай деган: “Абу Ҳанифани ҳаттоки ёлғонда гумон қилиб бўлмайдиган ҳақиқатгўй инсонлардан деб ҳисоблаймиз. Волийларнинг бири – Ибн Хубайра, ўзининг шаҳрида Абу Ҳанифани қози бўлиб ишлашга мажбур қилар эди, аммо у рад этди. Ва бу учун волий уни дарралаш билан жазолади, бироқ Абу Ҳанифа бардош берди”

Абдуллоҳ ибн Муборак رحمه الله айтдилар: “ Ҳаётимда мен иснонларнинг энг тақводорини, энг диёнатлигини, динда энг билимдони ва саводлисини учратганман. Энг тақводори – бу Абдулаъзиз ибн Руод; энг диёнатли – бу Фузайл ибн Ийяд; энг билимдони – бу Суфён Саврий; динда энг саводлиси эса – бу Абу Ҳанифа!” Сўнг айтди: “Фикхда унга тенг келадиган ҳеч кимни билмайман!”

Буюк имомларнинг бир-бирлари ҳақидаги айтган сўзлари алоҳида қимматга эга. Улардан биз билишимиз мумкинки, катта олимлар бир-бирларига хурматда бўлишган, уларнинг кўпчилиги эса – дўст бўлишган. Бунга асосан шу нарса маълум бўладики, мазҳаблар ўртасидаги адоват ва нафрат имомлар даврида юзага келмаган, бу анча кейин пайдо бўлиб, мусулмонларнинг қолоқлигини, уларни мазҳабларга мутаассиблигини ва диндаги ихтилофларини номоёни бўлди. Олимлар даврида бундай мутаассибликни бўлмаганлигига куйдаги далиллар ишора бўлади;

Имом Шофеъий رحمه الله айтдилар: “Бир куни имом Молик ибн Анасдан Абу Ҳанифани кўрганмисиз деб сўрашди. У уларга жавобан: “Ҳа, мен агар сенга мана шу девор тилладан эканлигини исбот қилишни хоҳласа исботлаб бераоладиган инсонни кўрганман, шунчалик унинг далиллари кучли эди!”

Муҳаммад ибн Бишр رحمه الله айтдилар: “Мен хали таълим олаётганимда Абу Ҳанифа ва Суфён Саврийни олдиларига илм олишга қатнар эдим. Шунда Абу Ҳанифани олдига келганимда у мендан қаердан келаётганлигимни сўрар эди. Мен Суфённинг олдидан келаётганлигимни айтар эдим. У эса менга айтарди: “Сен буюк инсоннинг олдидан келибсан! Агар хозир Алқъама ва Асвад тирик бўлганларида албатта Суфённинг таълимига муҳтож бўлишар эди”. Ундан сўнг мен Суфённинг олдига борар эдим, у ҳам мендан қаердан келаётганимни сўрар эди ва мен Абу Ҳанифани олдидан келаётганимни айтар эдим. Шунда у менга айтди: “Сен ер юзидаги энг саводли инсоннинг олдидан келдинг!”.

Шофеъий رحمه الله айтдилар: “Фикхда барча инсонлар Абу Ҳанифанинг ҳисобидан хаёт кечиришади”. Бу жумлалар имом ал-Миззийнинг “Тахзиб ал-камал” ва ҳофиз Ибн Ҳажарнинг “Тахзиб ат-тахзиб” 10/451 китобларидан олинди.

[13] Молик ибн Анас ибн Молик ибн Абу Амр ал-Асбахий ал-Химярий رحمه الله, 93 ҳижрий йилда туғилиб, 179 ҳ.й. вафот этган, ва у тобеъинларнинг аввалги эргашувчиларининг авлодига таълуқли. У динда имом ва Аҳли Сунна вал-жамоанинг буюк имоми бўлган. У Мадинада истиқомат қилган, шунинг учун уни “имам Дарул-ҳижра” (пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ҳижрат қилган диёрнинг имоми) деб аташган.

Ҳофиз Ибн Ҳажар رحمه الله имом Моликни мана шундай тасвирлаган: “ У – Дарул-ҳижра имоми, мукаммал олимлар орасида энг каттаси ва ишончли ровийлар орасида энг улуғидир”.

Имом Моликнинг رحمه الله диний билимини ва олимларнинг у ҳақидаги фикрларини тушуниш учун имом Бухорийдан رحمه الله барча мавжуд иснодлардан энг саҳиҳи қайси деб сўралганини эслаб ўтиш етарли бўлади. У: “Энг яхши иснод – бу ҳадисни Моликнинг Нофиъадан ривоят қилиши, у эса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган Ибн Умардан رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ривоят қилган”. Уни динни ва Суннатни тиклашга бўлган содиқлиги ҳақида жуда кўп сўзлар айтилган. Маълумки имом Молик ҳадис таълимини берадиган дарсга кираётганда аввал ғусл қиларди сўнг ўзининг энг яхши оқ рангли кийимини киярди ва бошига салла ўрарди. Қачонки ундан нима учун бундай қилишини савол қилишганда, у жавоб берди: “Пайғамбарнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларига хурмат кўрсатаман”.

Имом Моликнинг رحمه الله шогирди бўлган имом Шофеъий رحمه الله айтадилар: “Молик тобеъинлар давридан бери инсонларга қарши Аллоҳнинг далилидир”.

Имом Насоий رحمه الله айтдилар: “ Менимча, тобеъинлардан кейин яшаганлар орасида Моликдан кўра олийжаноблироқ, хурматлироқ ва ҳадисларда ишончга сазоворроқ ҳеч бўлмаган”.

Имом Молик رحمه الله ўзи ҳақида шундай деб айтарди: “Мен токи етмиштадан ортиқ олимлар фатво беришга лойиқлигимга гувоҳлик бермагунларича фатво бермас эдим”. Бу жумлалар имом ал-Миззийнинг “Тахзиб ал-камал” ва ҳофиз Ибн Ҳажарнинг “Тахзиб ат-тахзиб” 10/8 китобларидан олинди.

Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ал-Қурайший رحمه الله, Шофеъий номи билан машхур бўлган. У 150 ҳ.й. Шомда туғилган, сўнг узоқ йиллар давомида Маккада яшаган, сўнг Мисрда, 204 ҳ.й. вафот этган. Имом Шофеъий тобеъинларга эргашганларнинг охирги авлодига таълуқли. У динда имом ва Аҳли Сунна вал-жамоанинг буюк имоми бўлган. У Қурайшийлар авлодидан бўлиб, пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлоди битта эди.

[14] Имом Шофеъийнинг билимига келсак, маълумки унинг даражаси юқори эди. У ўз ҳақида айтарди: “ Мен 7 ёшлигимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим, 10 ёшлигимда эса имом Молик ибн Анаснинг “Муватто” ҳадис тўпламларини ёд олдим”. Шунинг учун ҳам Шофеъий кўпгина олимларнинг хурматини қозонди ва уни шунингдек “диннинг чуқур биладиган имом” деб аташган. Бироқ, имом Шофеъийни кўпроқ “мужаддид” деб аташарди.

Бир куни имом Аҳмад ибн Ҳанбал رحمه الله: “ Албатта Аллоҳ ҳар юз йилнинг бошида бу умматдан улар учун мужаддид чиқаради” деган ҳадисни ўқиди, сўнг айтди: “ Биз бундай инсонларни кимлигини аниқлашни бошладик ва маълум бўлдики, биринчи асрда бундай инсон Умар ибн Абдулаъзиз бўлган экан, иккинчида эса – Шофеъий”

Ҳофиз Ибн Ҳажар رحمه الله ҳам Шофеъийни رحمه الله тавсирлаб, шундай деди: “У – имом, ҳадисларни ҳимоячиси, обрўйли олим”.
Ҳабар бериладики, имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Абдуллоҳ отасидан сўради: “Бу Шофеъий ким бўлган? Ахир мен сизни Аллоҳдан унинг ҳаққига тез-тез дуо қилаётганингизни кўраман”. Бунга жавобан Аҳмад ибн Ҳанбал айтди: “Эй ўғилчам! Шофеъий бизнинг дунёмиз учун гўёки Қуёш бўлган ва инсонларга гўёки уларни соғлиги бўлган. Ўйлаб кўр, ахир бирон-бир нарса буларсиз бўла оладими ёки бизлар учун ўрнини боса оладими”

Имом Али ибн Мадиний رحمه الله ўзининг ўғлига васият қилди: “Агар Шофеъий айтганларини эшитсанг, у ҳолда улардан биронтасини қолдирмасдан ёзиб ол, ахир уларнинг ҳар бири илмдир!” Бу жумлалар имом ал-Миззийнинг “Тахзиб ал-камал” ва ҳофиз Ибн Ҳажарнинг “Тахзиб ат-тахзиб” 9/29 китобларидан олинди.
[15] Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал Шайбоний رحمه الله 164 ҳ.й. Бағдодда туғилиб, 241 ҳ.й. ўша ерда вафот этди. У тобеъинларга эргашганларнинг аввалги шогирдларининг авлодидан эди. У ислом умматининг буюк имомларидан бири бўлган, шунинг учун ҳам “Аҳли-Сунна вал-жамоа имоми” деган номни олган. Аллоҳ унинг матонатлиги сабабли, Қуръон гўёки Аллоҳнинг сўзи эмас, яратилган маҳлуқ деган адашишликнинг устидан ғалабага қозонишга муваффақ қилди. Унинг даврида сал кам ҳамма адашди. Шайх Ибн Қоййим رحمه الله айтдилар: “Имом Аҳмаднинг даврида барча инсонлар йўлдан озишди, озчилик бундан мустасно, улар жамоа эди! Ва ўша даврда қозилар ҳам, муфтийлар ҳам, халифа ҳам ҳамда шунингдек уларга эргашганлар йўлдан озишди. Имом Аҳмад ўша даврда ал-жамоа эди!” қаранг. “ал-Хавадис вал-бидъа” 1/22.

Бу олимнинг хизмати унгача яшаб ўтган кўпгина олимларнинг хизмати каби улкандир. Эслатиб ўтамизки, ҳадисларни йиғиш ва динни ўрганиш учун имом Аҳмад кўп мамлакатлар ва шаҳарлани кезди – Қўфа ва Басра, Макка ва Мадина, Яман ва Шомларда бўлди. Ўзининг сафарини эса ўнолти ёшлигида бошлади. Айнан шунинг учун имомлар Вақи ибн ал-Жарроҳ ва Хафс ибн ал-Ийёс, Аҳмад ҳақида айтганлари ривоят қилинади: “ Ҳеч қачон хали Қўфага бу йигит каби инсон келмаган эди!”.

Имом Шофеъий رحمه الله айтади: “Мен Бағдодда бўлганимда, энг саводли, зоҳид ва тақводор инсон Аҳмад ибн Ҳанбал эканлигини кўрдим”.

Қутайба رحمه الله айтган эди: “Агар Аллоҳ бу уммат учун Суфён Саврийни тайинламаганда, тақводорлик йўқ бўлиб кетарди. Агар Аҳмад ибн Ҳанбални тайинламаганда, у ҳолда бидъат тарафдорлари ўзларининг бидъатларини динга киритган бўлар эдилар!” Бу жумлалар имом ал-Миззийнинг “Тахзиб ал-камал” ва ҳофиз Ибн Ҳажарнинг “Тахзиб ат-тахзиб” 1/75 китобларидан олинди.

[16] Бу ерда гап олимлар деб аталаётганлар ҳақида боряпти, чунки муқъаллид олим эмас ва у ном билан аталмайди ҳам. Имом аш-Шатибий رحمه الله (790 ҳ.й. вафот этган) айтганлар: “Муқъаллид – олим эмас!” қаранг. “Мувафақъат” 4/294.

Ҳофиз ас-Суютий رحمه الله (911 ҳ.й. вафот этган) айтганлар: “Муқъаллид – олим деб аталмайди!” қаранг. “Шарҳ Суннан Ибн Можа” 1/70.

Имом аш-Шавқоний رحمه الله (1250 ҳ.й. вафот этган) айтганлар: “Дарҳақиқат, кўр-кўрона тақлид илм эмас, жохилликдир!” қаранг. “Иршад ал-фухул” 267.

Бироқ бундай фикр – кўпол хато бўлиб, у жохиллик ва Исломни билмасликга далолат қилади. Барчага машҳур бўлган саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинадики, Жаброилнинг عليه السلام пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ислом ҳақида сўраганида ва у зот жавоб бердилар: “Ислом – бу Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг росули эканлигига гувоҳлик бермоғинг, намозни тўла барпо қилмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон ойида рўза тутмоғинг ва агар йўлга қодир бўлсанг ҳаж қилмоғинг”.
Жибрил عليه السلام сўради: “Иймон нима?” Унга жавобан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳга, унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, қиёматга ҳамда қадарга яхшию ёмонига иймон келтиришинг”
Эҳсон нима эканлиги ҳақидаги саволга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб қилдилар: “Эҳсон – бу қачонки сен гўёки Аллоҳга уни кўриб турганингдек, агар сен уни кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб турганидек ибодат қилмоғинг”. Бухорий 1/114, Муслим 1/164.
Абдуллоҳ ибн Умар رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا келтирган ҳадисда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ислом беш устунга асосланади: Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг росули эканлигига гувоҳлик беришлик, намоз ўқишлик, закот тўлашлик, Рамазон ойида рўза тутишлик ва қодир бўлганларга ҳаж қилишлик” Бухорий 1/49, Муслим 1/176.
Бундан ташқари Муслим Абу Ҳурайрадан رضي الله عنه ривоят қиладики Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бир инсон келиб айтди: “Эй Росулуллоҳ менга шундай бир амални айтингки мен уни бажаришим натижасида Жаннатга кирайн”. У зот жавоб бердилар: “Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг росули эканлигига гувоҳлик бер, намоз ўқи, закотни тўла ва Рамазон ойида рўза тут”.
Бундан сўнг у инсон айтди: “Менинг руҳим қўлида бўлган Зотга Қасамки бирон нарса қўшмайман ва камайтирмайман ҳам” Бунга жавобан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар бу киши қавлида мустаҳкам бўлса, нажот топади”. Бухорий 3/261, Муслим 1/174.

Бу ҳадисда ҳажнинг зикр қилинмаганлигини сабабини шарҳловчилар у даврда ҳаж қилиш фарз қилинмаган эди деб такидлашади.
Бухорий ва бошқалардан шунингдек Анасни رضي الله عنه ҳадисини келтиришади: “Мажлисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтирган эдик. Бир киши туя миниб келди-да, туяни тизасига чўктириб, тушовлади. Кейин деди: “Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?” Росулуллоҳ саҳобалар ўртасида суяниб ўтирган эдилар. “Мана бу суяниб ўтирган оқ юзли киши”, - деб кўрсатдик. Росулуллоҳга қараб: “Муталлибнинг ўғлимисиз?”, - деб сўради. “Ҳа”, - дедилар.

- Шунда у Росулуллоҳга қараб: “Мен сиздан баъзи бир масалаларни жиддий сўрайман, мендан ҳафа бўлмангиз”, - деди.

- “Сўраверинг”, - дедилар Росулуллоҳ.
- “Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг роббини ўртага қўйиб сўрайман, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?”, - деб сўради.

- “Ҳа, шундай”, - дедилар Росулуллоҳ.
- “Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайман, беш вақт намоз ўқмоғимизни Аллоҳ буюрдими?”, деди.

- “Ҳа, шундай”, -дедилар Росулуллоҳ.
- “Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб бермоқни сизга Аллоҳ буюрдими?”, деди.
- “Ҳа, шундай”, - дедилар.
- “Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутмоқни Аллоҳ буюрдими?”, - деб сўради.
- “Ҳа, шундай”, - дедилар.

Шундан сўнг у киши деди: “Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдурман, исмим Зимам ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман.” Бухорий 1/148
Аллоҳ инсонларга шарт қилган ва уни тушунтириш учун пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборган Ислом, мана шудир[17].

Тўрт мазҳабдан бирон-бирига эргашиш мақбул ҳам эмас ва ундан ҳам ўлароқ шарт ҳам эмас

Мазҳаблар – бу бирон-бир инсоннинг фикри, уларни у ёки бу масалани тушунишлари ва нуфузли ижтиходи. Қуръон ва Суннатдаги очиқ-ойдин матнлар бор бўлган вақтда бундай фикр, шарҳ ва тушунчаларга эргашишликни Аллоҳ таъала ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюришмаган. Инсонларнинг мулоҳазаси натижаси тўғри хулоса ҳам нотўғри хулоса ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун аниқ ва хатосиз фикр фақат пайғамбардан соллаллоҳу алайҳи ва саллам келгани бўлиши мумкин[18]. Кўпинча олимлар бирон-бир масалада фикрларини айтишарди, бироқ ундан сўнг ҳақиқат унинг аксида эканлиги маълум бўлса, улар ўзларининг аввалги фикрларидан қайтишарди[19]. Шундай экан, кимки Исломни қабул қилишни ва ҳақ динга эришишни истар экан, унга фақатгина Аллоҳдан бошқа ибодат қилишга лойиқ зот йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бериши, ҳар куни беш маҳал намоз ўқиши, закот тўлаши, Рамазон ойида рўза тутиши ҳамда қодир бўлса Ҳаж қилиши лозим бўлади холос.
Юқорида айтиб ўтилган тўрт мазҳабнинг бирон-бирига ёки яна бошқларга[20] эргашиш эса, вожиб ҳам, мустаҳаб ҳам, мандуб ҳам эмас. Мусулмон барча амалларда бу мазҳабларнинг маълум бирига эргашиши шарт эмас. Агар инсон ҳар бир масалада битта мазҳабга эргашадиган бўлса, шунинг ўзи ҳато, кўр-кўрона тақлиддир! Инсоннинг ўзи эса динни ажратувчи ва гуруҳларга бўлинувчиларнинг бирига айланади. Аллоҳ таъала динда ажралишни қатъий тақиқлаб, айтган: “ Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (маъсул) эмассиз!” (Анъам 5:159).
Шунингдек Аллоҳ таъала айтади: “Улар динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар” (Рум 30:32).
Ислом – яхлит дин. Унда Аллоҳнинг росули Муҳаммаднинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлидан бошқа ҳеч қандай мазҳаб ва йўлларга ўрин йўқ ! Аллоҳ таъала айтади: “Айтинг: “Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга-ишончга эгамиз. Аллоҳни поклайман. Мен мушриклардан эмасман”. (Юсуф 12:108).

Quote: [17] Шайх Солим Хилолий айтади: “Ҳадисларнинг маъноси ислом динини, уни қабул қилувчига енгил эканлигига ишора қилади. Бундай инсондан қалбида қаттиқ ишониб, шаҳодат калималарини айтиш талаб қилинади, сўнг Исломнинг устунларини бажаришга киришилади. Бироқ бирон-бир мазҳабга кириш умуман Исломни қабул қилиш шартига кирмайди.

[18] Ибн Аббос رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا айтганлар: “Ҳар кимнинг сўзи қабул этилиши ёки рад этилиши мумкин, магарам пайғамбарнинг сўзлари бундан мустасно!” Табароний “ал-Кабирда” 11/339. Ҳофиз ал-Ироқий иснодини яхши (ҳасан) деган.

[19] Шайх Солим Хилолий айтади: “Муаллиф мазҳабларда далилларга асосланмаган шаҳсий фикр кўплиги ҳақидаги ўзининг фикрини тасдиқламоқда. Шундай қилиб бундай холатлар бажарилиши шарт бўла олмайди, энг кўпи билан бундай фикрлардан фойдаланиш мумкин бўлади, қачонки агар бундай факиҳнинг фикри шариат далилларига асосланган тўғри бўлган ҳолда”

[20] Тақлид фақат тўрт имомларнинг мазҳабларига таълуқли эмас. Бу шунингдек кўр-кўрона эргашилаётган ҳар қандай олимга таълуқлидир. Бизнинг давримиздаги қанчадан-қанча мусулмонлар мазҳабларга кўр-кўрона эргашишни танқид қилишади, бироқ ўзлари эса бирон-бир замонавий олимга кўр-кўрона эргашишади, ҳаттоки ўзининг Шайхи бирон-бир нарсада ҳато қилиши мумкинлигини ҳаёлларига ҳам келтиришмайди. Биз бундай мусулмонларга савол берамиз тўрт мазҳаб имомларига кўр-кўрона эргашиш билан замонавий олимларга шундай муносабтда бўлишни фарқи нимада? Ҳеч қандай фарқи йўқ! Ва бундан ташқари, агар далилсиз бирон-бир олимнинг фикрига эргашиладиган бўлса, у ҳолда дарҳақиқат илгари ўтган имомлар замонавийларга нисбатан кўпроқ ҳақлидирлар!

Мазҳабларнинг ақидасига тақлид қилувчилар ўртасида тез-тез бўлиб турадиган жанжал ва тортишувларни кўришимиз мумкин, ваҳоланки Аллоҳ таъала айтган: “ва талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир”. (Анфол 8:46).
Ҳамда Аллоҳ таъала бўлинмасликни ва Китобини маҳкам ушлашга буюриб айтади: “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!” (Оли Имрон 3:103).



Исломнинг асоси – Аллоҳнинг Китоби ва Унинг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларига
мувофиқ бўлган амаллар



Соф Ислом мана шудир, унинг асоси эса – Қуръон ва Суннат. Ҳар қандай ихтилоф юзага келганда мусулмонлар айнан шу манбаларга мурожаат этишлари зарур. Кимда-ким бу манбаларни рад этиб, ихтилофларни ҳал этиш учун бошқа манбаага мурожаат қиладиган бўлса, у мусулмон эмас. Бу ҳақда Аллоҳ таъала айтган: “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларида сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар!” (Нисо 4:65).
Шуни ҳам айтиш керакки, имомларнинг биронтаси ҳам: “Мен нима фикрга келган бўлсам ҳам, менга эргашинглар” деб айтишмаган, аксинча улар бизларга таълим бериб айтишдики: “Бизлар қаердан олган бўлсак, сизлар ҳам ўша ердан олинглар”. Бундан ташқари, мазҳаблар таълимотига кейинги асрларда четдан кўпгина хато фикрлар қўшилган [22]. Шунингдек, “Агар бундай бўлишни тахмин қилсак, у ҳолда нима қилиш керак?” деган принцип асосланган, илгари юзага келмаган, балки келажакда эҳтимол юзага келмаслиги ҳам мумкин бўлган масалаларни ечимлари киритилган. Агарда мазҳаблар рўкач қилаётган улуғ имомлар буларнинг ҳозирги кундаги мана шу кўринишини кўрганларида эди, аниқ улардан ҳамда улар ўйлаб топганлардан воз кечишарди.
Сўзларидан дин ва ақидани мерос қилиб қолдирган ўтмиш имомлари Қуръон ва Суннатга қатъий амал қилиб, инсонларга уларни қўлланма ва амал қилишликга даъват қилишган. Булар саҳиҳ даражада куйидаги имомлардан Абу Ҳанифа (150 ҳ.й вафот этган), Молик (179 ҳ.й вафот этган), Шофеъий (204 ҳ.й вафот этган), имом Аҳмад (241 ҳ.й вафот этган), Суфен Саврий (161 ҳ.й вафот этган), ва Суфён Уяйна (197 ҳ.й вафот этган), Ҳасан Басрий (110 ҳ.й вафот этган), Абу Юсуф Яъқуб ал-Қоъзий (182 ҳ.й вафот этган), Муҳаммал ибн Ҳасан Шайбоний (189 ҳ.й вафот этган), Абдурроҳман ал-Авзоий (157 ҳ.й вафот этган), Абдуллоҳ ибн Муборак (181 ҳ.й вафот этган), имом Бухорий (256 ҳ.й вафот этган), Муслим (261 ҳ.й вафот этган) ва яна кўпгина бошқалардан аниқ маълум, Аллоҳ барчаларини роҳмат қилсин [23].
Уларнинг ҳар бири диндаги бидъатнинг ҳавфлилиги ҳақида огоҳлантиришган ҳамда адашмайдиган зотдан, яъни Аллоҳнинг пайғамбари саллаллоху алайхи ва салламга тақлид қилишдан бошқа бирон-бир кимсага тақлид қилишдан қайтаришган. Бошқа ҳар қайси инсон ким бўлишидан қатъий назар, ҳатодан холий эмас. Унинг айтганларидан фақатгина Қуъон ва Суннатга мувофиқ келгандагина олинади холос, уларга зид келгани эса рад этилади [24]. Имом Молик, Аллоҳ ундан рози бўлсин, айтганларидек: “Ҳар бир инсоннинг сўзи қабул қилинади ва рад этилади, магарам мана бу қабр эгасининг сўзи рад этилмайди” – ва пайғамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг қабрларига ишора қилди [25] . Эслаб ўтилган тўрт имом ҳам, шунингдек кўпгина бошқа мусулмон олимлари шу йўлга эргашишган ва ҳар бири тақлид ҳавфи ҳақида огоҳлантиришган, чунки Аллоҳ таъала Китобининг кўпгина жойларида кўр-кўрона эргашувчиларни коралади. Ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам кофирларнинг кўпчилиги фақатгина ўзларининг китобҳонлари, руҳонийлари, ота-бувалари ва шуларга ўхшашларга кўр-кўрона тақлид қилишганлиги сабабли шу холатда қолишган.
Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий, Аҳмад ва бошқа имомлар, Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин, айтишган:
“Сўзимизни қаердан олганимзни билмаганга, бизнинг сўзимизни олиш ва фикрларимизга асосан фатво бериш жоиз бўлмайди”

Имомларнинг ҳар бири айтган: “Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, демак у менинг мазҳабимдир”.

Улар шунингдек айтишган: “Агар сенга бирон-бир фикр етиб келса, уни Аллоҳнинг Китоби ва Унинг пайғамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг Суннати билан солиштир. Агар қарама-қарши бўлмаса қабул қил, қарама-қарши бўлса уни деворга ур”

Буюк имомларнинг фикри шундай бўлган, Аллоҳ таъала уларни Жаннат боғларига жойлаштирсин.
Бироқ ўтмишда буюк имомлардан кейин яшаган муқаллидларнинг харакатлари инсонда афсус-надомат пайдо қилади! Оддий ҳалқ уларни хато қилмайдиган олимлар деб ҳисоблашади, чунки улар тоғ-тоғ қоғозларни ёзиб тўлдиришганда! Бироқ улар нимага даъват қилишган. Айнан шулар инсонларга тўрт мазҳабнинг таълимотидан бирига эргашишни шарт қилишган [26]. Бунга мажбурлаб, улар бошқа олимларнинг фикрларига эргашишни тақиқлаб қўйишди. Шундай бир фикр пайдо бўладики, гўёки бу муқаллидлар у ёки бу имомни Аллоҳнинг пайғамбари даражасига олиб чиқариб қўйишади. Қани энди, агар уларнинг ўзлари ана шу имомларнинг фикрларига амал қилганларида эди! Бироқ уларнинг кўпчилиги ўзларининг имомларини исмидан бошқа, улар ва таълимотлари ҳақида ҳеч нарса билишмас эди. Шундай қилиб, кейинги авлодларининг баъзилари ўзлари илгари бўлмаган саволларни, қандайдир муаммоларни, ўзларининг таълимотларини [27] ўйлаб тўқишарди, сўнг буларнинг барчасини ўзларининг имомларига нисбат беришардилар!

Quote:[21] Қўр-кўрона тақлид шу даражага етиб бордики, турли мазҳаблар тарафдорлари адоватда бўлишарди ҳатто бир-бирларини кофирликда айблашарди. Масалан, бир вақтлар Димашқда қози бўлган ҳанафий Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ат-Туркий ал-Баласоғуний айтарди: “Агар менда имконият бўлганда эди, мен шофеъийлардан жизя олган бўлар эдим” қаранг. “Лисанул-мизан” 5/402. машҳур шофеъий мазҳабининг имоми – аш-Шийрозий эса айтарди: “Ҳанафий имомига иқтидо қилиб намоз ўқигандан кўра бир ўзи ўқиган авзал” қаранг. “Кифоя ал-ахйяр” 1/272.

[22] Булар қаторига ҳанафий мазҳабида пайдо бўлган сўфиялар ва шунингдек матрудий ақидаси пайдо бўлиши ёки ашарий ақидасини ҳанбалий ва шофеъий мазҳабларида пайдо бўлишини киритиш мумкин.

[23] Шуни айтиш лозимки, қадимда юқорида санаб ўтилган имомларнинг шогирдлари бўлган, улар устозларининг фатволари асосида ўзларининг Шайхларининг мазҳабларини ташкил этишарди. Шундай қилиб, Суфён Саврийнинг мазҳаби бўлган, Ҳасан Басрийнинг мазҳаби, Авзоийнинг мазҳаби, Ибн Жарир Табарийнинг ва кўпгина бошқа имомларнинг. Бироқ Аллоҳнинг иродаси билан бу мазҳаблар бизнинг давримизгача етиб келиши насиб этмади (буларнинг йўқ бўлиб кетишининг баъзи сабаблари ҳақида куйдаги китобда Шайх ал-Маъсумий айтиб беради), бироқ бунга қарамасдан биз уларни тарих саҳифаларидан ўчириб ташлай олмаймиз. Шунинг учун Исломда тўрт мазҳабдан кўп бўлиши мумкин эмас деган тарқалган замонавий фикр мутлақо нотўғридир. Бундай вазиятда айтиш мумкинки: агар тўрттадан кўп мазҳаблар ўтмишда бўлган бўлса, у ҳолда нима учун келажакда ҳам айнан шундай бўлиши мумкин эмас?

[24] Ҳофиз Ибн Касир رحمه الله айтдилар: “Инсонларнинг сўзлари ва амаллари, пайғамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг сўзлари ва амаллари билан солиштирилади, ва унга мувофиқ келгани – қабул қилинади, уларга мувофиқ келмагани эса, кимга таълуқли бўлишидан қатъий назар рад этилади”. Қаранг. “Тафсир Ибн Касир” 3/415.

[25] Шайх Солим Хилолий айтади: “Бу қимматли ва доно сўзларни биринчи бўлиб Ибн Аббос رضي الله عنه айтганлар. Ибн Аббосдан رضي الله عنه унинг шогирди Мужоҳид олган. Қаранг. “Жомиъ байан ал-ъилм ва фаздлиҳи” 1/91. Мужоҳиддан имом Молик олган ва айнан ундан сўнг бу сўз машҳур бўлди ва кенг тарқалди. Имом Аҳмад шунингдек улардан бў сўзларни олган. Қаранг. “Масаил имам Аҳмад” 276.

[26] Имом Аҳмад رحمه الله айтганлар: “Факиҳга инсонларни ўзининг мазҳабига тарғиб қилишли жоиз эмас” қаранг. “ар-Радул-муфхим” 16.

[27] Шайх ал-Маъсумийнинг رحمه الله мазҳаблар ҳақидаги турли китобларда келган ҳар хил масалаларга баъзи мисолларни келтириш мумкин. Масалан, ҳанафий Шайх ал-Жабавий намозда имом бўлишга ким кўпроқ ҳақлилиги тўғрисидаги саволга жавобан ҳадисда зикр қилинган волий унинг ноиби ва бошқаларни эслаб ўтиб, ёзади: “Намозда имом бўлишга ҳаммадан кўра кўпроқ чиройли ҳулқ эгаси сазовор, ундан сўнг энг ҳусни чиройлиси, сўнг энг гўзал хотинга эга бўлган, сўнг энг бой одам, ундан сўнг кимнинг эгнида энг тоза кийим бўлса ва ундан сўнг кимнинг боши катта бўлса, ва ундан сўнг кимнинг жинсий аъзоси кичкина бўлса” қаранг. “Бидъат-таъсуб ал-мазҳаби” 193.
Ахир уларнинг орасида умуман ақл бовар қилмайдиганлари ҳам мавжуд бўлган бундай шартлар динга бирон-бир таълуқли жойи бормиҳ! Мана яна бир мисол. Шофеъий мазҳабидаги ал-Бажурий “Ҳошия ала шарҳ Ибн ал-Қосим”да ғусл қачон вожиб бўлиши масаласини таҳлил қилатуриб, барча масалар ичида куйдаги “фантастик” бўлган нарсаларни ёзади: “Агар эркакнинг жинсий аъзоси иккига бўлинса ва бири битта аёлга, иккинчиси эса бошқа аёлга кирса, у ҳолда унга ғусл қилиши шартдир”. У яна ёзади: “Агар бир эркак ўзининг жинсий аъзосини бошқа эркакнинг жинсий аъзосига киргизса, у ҳолда уларнинг иккаласига ғусл қилиш шарт бўлади”. У давомида ғазабга лойиқ ва инсонни ҳайрон қолдирадиган сўзларни ёзади: “Агар инсон ўзининг аёлини жинсий аъзосига бутун вужуди билан кирса, у ҳолда уларнинг иккаласига ғусл қилиш шарт бўлади. Ахир ғусл жинсий аъзонинг бошини киргизганда бузилса, демак инсон бутунлай жинсий аъзога кирса, ғусл шарт бўлиб қолади”.
Субҳаналлоҳ, ахир бундай ақл бовар қилмайдиган масалалар синчиклаб ўрганиб чиқишга муҳтожми! Ахир бу буюк имомларнинг мазҳабидан фақатгина номи қолди холос. Ва бу фақатгина кейинги имомларнинг мазҳаблар бўйича келган китобларида келтирилганларнинг оз қисми холос. Кимки кейинги мазҳабчиларнинг китобларида келган бундай аҳмақона нарсалар ҳақида кўпрок билиш истагида бўлса, унга Шайх Муҳаммад Ийда ал-Аббосийнинг “Бидъат-таъасуб ал-мазҳаби” китобини ўқиб чиқиш зарур.

Шундай қилиб, улардан кейин келганлар бу уйдирмаларни ҳақиқатдан ҳам имомга тегишли ва унинг таълимотига мувофиқ келади деб ўйлашардилар. Аслида бу фикрлар имомнинг айтган сўзлари ва қарорларига зиддир, ахир уни уларга ҳеч қандай алоқаси йўқдир. Бунга мисол қилиб Абу Ҳанифага эргашганларнинг кейинги авлодлари намоздаги “ташаҳҳуд”да [28] кўрсаткич бармоқни кўтариш тақиқлаган деб Абу Ҳанифага нисбат беришликларидир! Бошқа мисол: уларнинг (ҳанафийлар) кўпчилиги Қуръондаги Аллоҳнинг қўли деганда Унинг қудрати деб тавил қилишади! Ёки – ундан ҳам ёмонроғи, Аллоҳ таъала Аршга кўтарилмаган, балки У яратилган дунёнинг ҳар қаерида деб айтишларидир[29].


Quote: [28] Ибн Зубайр رضي الله عنه ривоят қилади: “Аллоҳнинг пайғамбари саллаллоху алайхи ва саллам намозда ташахудда ўтирганларида ўнг кафтларини ўнг сонларига, чап кафтларини чап сонларига қўярдилар ва бармоқлари билан ишора қилардилар” Муслим 579.

Воил ибн Ҳужр رضي الله عنه ривоят қилади: “Мен пайғамбар саллаллоху алайхи ва салламни ўнг қўлларининг кўрсаткич бармоқларини кўтариб ва Аллоҳга дуо қилиб харакатлантирганларини кўрганман.” Насоий 889, Ибн Хузайма 1/86, Ибн Ҳиббон 485. Бу ҳадиснинг саҳиҳлигини имом Ибн Хузайма, имом Ибн Ҳиббон, Байҳақий, ҳофиз Ибн Абдул-Барр, имом Нававий, ҳофиз Ибн Мулаққъин, Шайх Ибн Қоййим, Шайх Албоний ва Абдулқодир Арнаут. Қаранг “ал-Мажмуъ” 3/453, “Задул-маъад” 1/237, “Тамамул-минна” 214, “Таҳқъиқ Жомиъ ал-усул” 5/404.

[29] Маълумки имом Абу Ҳанифа رحمه الله Аҳли-Сунна ақидасида бўлганлар. Шунинг учун у зот: “Кимки “Билмайман Роббим осмондами ёки ердами” деб айтса, у шубҳасиз кофир бўлади” деб айтганлар. Айнан шундай жавобни: “Аллоҳ Аршни устида лекин билмайман Арш осмондами ёки ердами” деб айтганга ҳам берганлар. Қаранг “ал-Фикх ал-абсат” 46.
Шунингдек бир аёлнинг: “Сиз ибодат қилаётган Роббингиз қаерда” деган саволига Абу Ҳанифа жавоб бердилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳана ва таъала осмондадир ерда эмас”. Шунда бир инсон: “Аллоҳ таъаланинг: “Роббингиз сиз қаерда бўлмасангиз ҳам сиз билан бирга”деган сўзига нима дейсиз” деди. Абу Ҳанифа жавоб бердилар: “Бу шунга ўхшайдики, гўёки бирон-бир инсонга “Мен сен билан биргаман” деб ҳат ёзасанда, бироқ унинг ёнида бўлмайсан”. Қаранг. “ал-Асма ва ас-сифат” 429.
Шунингдек баъзи аввалги имомларнинг китобларида Абу Ҳанифа Қуръонни яратилган деб ҳисоблаганлиги ҳақида хабарлар келтирилади. Имом Аҳмад айтади: “Абу Ҳанифа Қуръонни яратилган деб айтганлиги ҳақидаги хабарларни биз саҳиҳ деб хисобламаймиз” қаранг. “Муҳтасар ал-улув” 156.
Ибн Муборак айтадилар: “Аллоҳга қасамки Абу Ҳанифа: “Қуръон яратилган” деб вафот этмаган” қаранг. “Шарҳ усул ал-итиқъад” 2/269.
Шайх Албоний “Таҳқъиқ ал-Улув”да ёзадилар: “Буларнинг барчаси Абу Ҳанифага رحمه الله нисбатан қилинаётган таҳминлардир холос, чунки аслида ундан бунга қарама-қарши фикр ривоят қилинади”.
Имом Абу Ҳанифа رحمه الله айтганлар: “Қуръон – бу қоғозга ёзилган, қалбларда сақланган, оғиз билан тиловат қилинадиган ва пайғамбар саллаллоху алайхи ва салламга нозил бўлган Аллоҳнинг сўзидир”. Қаранг. “ал-Фикх ал-акбар” 301.
У шунингдек айтарди: “Қуръон яратилган эмас!” қаранг. “ал-Фикҳ ал-акбар” 302.

Шу ва шунга ўхшаш сабаблар деб мусулмонлар орасида низолар бўлди, аҳиллик ва бардамлик бузилди, ер юзи мунофиқлик ҳамда ихтилоф билан тўлди. Бир-бирларини бидъатда айблашди, ҳар қайси гуруҳ уларга қарши чиқганларни арзимаган баҳона билан залолатда айблашди. Улар хаттоки бир-бирини кофирликда айблаш даражасига етиб боришди, ўрталарида жанжал ва қирғинлар пайдо қилишди. Бу амаллари билан пайғамбар саллаллоху алайхи ва саллам куйдаги ҳадисда хабар берганларга ўхшаб қолишди: “Менинг умматим 73 фирқага бўлиниб кетади, уларнинг ҳар бири Оловда, магарам биттаси нажот топгувчидир” У зотдан сўрашди: “ Ё Росулуллоҳ, бу нажот топгувчи фирқа ким улар?” Бунга жавобан у зот жавоб бердилар:“Улар мен ва менинг саҳобаларим йўлида бўлганлар”[30] Термизий 2641, Ҳоким 1/128.
This post was last modified: 10-17-2011, 06:21 AM by Abu Amina.

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   10-17-2011, 07:24 AM
#3
Ҳаммани мазҳабга эргаштириш мақсадида кейинги авлодлар матнларни ўзгартиришди, сўнг
ўзлари ҳам бўлиниб кетишди

Аллоҳга қасамки, мусулмонлар солиҳ халифалар ва уларга муносиб бўлган ўринбосарлари каби Исломда мукаммал ва ҳаққоний бўлишганда иймон байроғини баланд кўтариб ғалабаларга эришган бўлардилар ва мамлакатларни забт этишарди! Аммо мусулмонлар оламлар Роббиси Аллоҳнинг буйруқларини ўзгартиришгач, Аллоҳ таъала уларга берган ҳузр-ҳаловатини ўзгартириб, уларни ягона давлатларидан ҳамда ҳукумронликларидан маҳрум қилиши билан жавоб қилди!

Quote:[30] Баъзилар “у жамоатдир” лавзи билан келган ҳадисни саҳиҳ деб айтишди, бироқ “Улар менга ва менинг саҳобаларимга эргашганлар” лафзи билан келган ривоятни саҳиҳлигини инкор этишмайди. Шайх Солим Хилолий айтдилар: “Баъзи муаллифлар ҳадиснинг бу қисмини унинг санадида заиф ровий Абдурроҳман ибн Зиёд ал-Ифриқий борлиги сабабли заиф деб хисоблашади. Бироқ, бу лавз бошқа иснод билан Табарийнинг “ал-Авсат”да 626 ва “ас-Соғир”да 196 Абдуллоҳ ибн Суфён ал-Хузаи у Яҳё ибн Саид ал-Ансорийдан у эса Анасдан келтиради. Абдуллоҳ ибн Суфённинг ўзи заиф бўлганлигига қарамасдан олдинги иснодлар билан қувватланиш натижасида қабул қилиниши керак бўлган ҳасан ҳадисга айланади.
Бу ҳадиснинг саҳиҳлигини Шайхул-ислам Ибн Таймия “Мажму ул-фатава”да 3/345, Ибн Қоййим “Муҳтасар ас-Саваиқ”да 2/410, имом Шотибий “ал-Итисам”да 1/189, ҳофиз ал-Ироқий 3/199 ва Шайх Албоний “Саҳиҳ ал-жомиъ”да 5343 тасдиқлаганлар.

Оқибатда бундай бўлиши ҳақида Қуръоннинг кўпгина оятларида хабар берилган [31].
Исломга киргазилган кўп ғоялар ичида мазҳабларнинг бирига кўр-кўрона эргашиш ва ҳатто улар бирон-бир нарсада адашаётган бўлишса ҳам мутаассибларча уларни тарафдори бўлиш ғояси ҳам шу жумладандир. Демак, бу мазҳаблар бидъатдир! Улар ислом жамиятида биринчи уч асрдан кейин пайдо бўлганлиги ва киритилганлигида шак-шубҳа йўқ.
Маълумки, динда ҳар қандай бидъат, бу залолатдир, агар инсонлар уни яхшилик деб билсалар ҳам![32]
Бизнинг солиҳ аждодларимиз фақат Қуръон ва Суннатга, уларга асосланган қиёс ҳамда уммат олимларининг ижмосига қатъий риоя қилишганликлари ҳаммага маълум. Айнан улар ҳақиқий мусулмон бўлишган, Аллоҳ уларни роҳмат қилсин ва улардан рози бўлсин, бизларни улардан қилсин ва сафларида тирилтирсин! Бироқ “мазҳабпарастлик” ёйилгандан сўнг аввалги бирдамлик емирила бошланди. Баъзилари бошқаларини залолатда айблашардир, ҳатто иш шунга ҳам етиб бордики, ҳанафий шофеъий имомга иқтидо қилиб намоз ўқиши жоиз эмаслиги ҳақида фатво чиқардилар![33] . Бироқ сўзларда тўрт имомга эргашувчилар суннийлар деб тилларида айтишса ҳам, амаллари бунга бутунлай зид бўлиб, уларнинг сўзларни рад этарди

Quote:[31] Масалан, Аллоҳ таъала айтади: “Аллоҳ бир қавмга инъом қилган неъматини то улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи эмас” (Анфол 8:53).

[32] Баъзи инсонлар шубҳали далилларга таянган ҳолда Исломда яхши ва ёмон бидъат мавжуд деб айтишади. Қандай ва ким томонидан яхши бидъат билан ёмон бидъатнинг чегаралари белгиланади? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳар қандай бадъат – бу залолатдир” (Муслим 2/135) деб айтганларига қарамасдан улар мана шундай гапларни айтишади.
Пайғамбарнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам машҳур ва энг кўп билимга эга бўлган саҳобаларидан Ибн Умар رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا гўёки кейинги авлодларнинг бундай фикр юритишларини олдиндан билганларидек айтганлар: “Ҳар қандай бидъат – бу залолатдир, ҳатто агар инсонлар уни яхши деб айтса ҳам!” Даромий 1/39. Шайх Албоний иснодини саҳиҳ деган.
[33] Шайх Солим Хилолий айтади: “Уларнинг баъзилари ўрталаридаги ихтилофларни шунчаки кучайтириб юборишдики, хатто ҳанафийларга шофеъий аёлларига уйланишни тақиқлайдиган фатволар чиқаришди, чунки уларнинг фиркича шофеъийлар: “Мен мўминман иншааллоҳ” деб айтишни жоиз хисоблаганликлари учун кофир бўлишади. Қаранг Шамсиддин ал-Кахшаий “Шарҳ мухтасар ал-виқоя”. Бошқалар эса (“Муфтий ас-Сақолайн” муаллифи кабилар) шофеъийлар бундай вазиятда Ахли Китоб (насоро ва яхудлар) аёллари ҳукмида бўлиб, уларга уйланиш жоиз деб айтишди. Фақат мана шундай кўринишда – яъни муслимани кофир билан тенглаштирган ҳолдагина, улар шофеъий аёлларига уйланишга руҳсат беришди. Бироқ бундай қиёслаш шунга далолат қиладики, шофеъий эркак ҳанафий аёлга уйланиши мумкин эмас худди аҳли Китобларга муслимага уйланиш мумкин бўлмагандек!”

Маккадаги Масжидул-Ҳаромда тўрт имом учун алоҳида мақомнинг мавжудлиги “мазҳабпарастлик” нималарга олиб келишига яққол мисол бўлади![34]. Мусулмонларнинг яхлит жамияти парчаланди, ҳар бир “мазҳабчи” намоз ўқиш учун фақат ўзининг мазҳабидаги жамоатни қидирар эди. Иблис бу бидъатдан фойдаланиб ўз мақсадини амалга оширди, яъни мусулмонлар орасида ихтилофни кучайтирди ва уларни ажратиб юборди.
Мен бундай ёвузликдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман.

Quote:[34] Шайх Солим Хилолий айтади: “Ибн Обидийн ўзининг “Радд ал-мухтор” китобининг намоз ҳақидаги бобида ёзадики, қачонки ҳар бир мазҳабда биринчи бўлиш иштиёқи юқори чўққисига етгандан сўнг, Масжидул-Ҳаромда 500 ҳижрий йилдан кейин 4та мақом қурилди. Шайх Аҳмад Шокир эса ўзининг “Сунан ат-Термизий”га 1/432 берган шарҳида ёзади: “Илгари Масжидул-Ҳаромда ҳар бир мазҳабга алоҳида бўлган 4та мақом бўлганлиги ҳақида маълумот келди. Бироқ мен ўзим кўрмаганман. Мен Ҳаж қилганимда Маккада саудлар авлодидан бўлган Абдулазиз подшоҳ эди ва менга маълум бўлдики айнан у бу бидъатга қарши чиқиб, тўрт мақомдан воз кечди ва барча намозхонларни битта имомнинг орқасида жамлади. Аллоҳдан бутун дунё масжидларида бу бидъат билан курашиш учун мусулмон олимларига қуч-қувват ато этишини сўрайман”.

Инсон вафотидан кейин қабрда мазҳаби ва тариқати ҳақида сўраладими?

Эй онгли ва холис мусулмон мен сендан сўрайман! Ахир инсон вафотидан сўнг қабрда ёки Қиёматда қайси мазҳабда бўлганлиги ҳақида сўраладими? Ёки қайси тариқатда бўлганлиги ҳақида? Аллоҳга қасамки, сендан бу ҳақда сўрашмайди! Аксинча, қайси қонун асосида ва нима учун фалон мазҳабда ёки тариқатда бўлганлигин учун жавоб беришинга тўғри келади! Буларнинг барчаси “Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билиш”дан бошқа нарса эмас, зеро ҳар қайси ажралиб олган мазҳаблар ва машҳур бўлиб қолган тариқатлар диндаги фитна ва бидъатдан бошқа нарса эмас!
Эй инсон, сендан Аллоҳ ва Унинг росулига соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлган иймонинг ҳақида сўрашади, чунки Аллоҳ таъала шунга буйрган! Иймонга ҳос амаллар ҳақида сўрашади. Аммо ўзига бирон-бир мазҳаб ёки тариқатни танлаш, бу иймононга ҳос амаллардан эмас. Сендан атрофингда Қуръон ва Суннатни билган олимлар бўлатуриб, нима учун илм олишга харакат қилмаганлигин ҳақида сўрашади. Агар сен бирон-бир нарсани тушунгмаган бўлсанг, у ҳолда Қуръон ва Суннатга мурожаат қилишинг керак эди. Бу Исломнинг талаби ва бу билан бизларга жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ томонидан элчи этиб жўнатилганлар.
Эй мусулмон! Ўзингнинг дининга қайт, яъни: Қуръон ва Суннатда белгилангандек, салаф солиҳларнинг ва имомларнинг ижмоларига мувофиқ ҳолда Аллоҳга ибодат қил. Мана шунда сенинг нажотинг ва бахтинг!
Шундай экан мусулмон бўл, мўмин бўл, Аллоҳдан бошқага ибодат қилма, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан сўрама, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқма! Ҳар бир мусулмонга биродар бўл, ўзинга раво кўрганингни уларга ҳам раво кўр! Бизларга имом Термизийнинг “ас-Суннан” ҳадис тўпламларида Ирбоз ибн Сориядан رضي الله عنه ривоят қилинган ҳадис кифоя қилади. У ривоят қиладики: Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан сўнг бизларга юзланиб, ғоят таъсирли мавъиза қилдилар, бундан кўзларимиз ёшланиб, дилларга қўрқув тушди. Шунда бировимиз: “Ё Росулуллоҳ, бу сўзларингиз гўё видолашувчининг насиҳатига ўхшайди, бизларни нимага тавсия қиласиз?”, деб сўради. Шунда у зот: “Сизларни Аллоҳдан тақво қилишга ва ҳабаш қул (амир қилинган) бўлса-да қулоқ солишга ва итоат қилишга васият қиламан. Чунки, мендан кейин яшаганларингиз тез орада кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимни ҳамда ҳидоят ва тўғри йўл устидаги халифаларнинг суннатларини лозим тутинглар, уларни маҳкам ушланглар ва тишларингиз билан ёпишинглар. (Динда) Янги пайдо қилинган ишлардан сақланинглар. Зеро, ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир” дедилар.[35] Абу Довуд 4607, Термизий 2676, Ибн Можа 43,44, Даромий 1/44.
Демак, бундай бўладиган бўлса, у ҳолда жон-жанҳти билан тақлиддан сақланиш лозим бўлади, чунки ҳар қайси инсон кўпгина саҳиҳ ҳадисларга мувофиқ амал қилмайди ва бўйин сўнмайди, ҳар бир масалада битта мазҳабга эргашишга харакат қилади, бу эса залолатдан бошқа нарса эмас. Айнан шунинг учун кўпгина ҳанафий ва бошқа мазҳабларнинг тадқиқотчилари маълум бир мазҳаб тарафдори бўлиш шарт эмаслигини айтганлар. Бу ҳақда Камол ибн Ҳумомнинг “ат-Тахрир” китобида ва Ибн Обидийннинг (1203 ҳ.й вафот этган) “Радд ал-мухтор” китобининг бошида айтиб ўтилган. Фақат бирон-бир мазҳабга эргашишнинг шартлиги ҳақидаги такидлар асосга эга эмас.

Quote:[35] Шайх Солим Ҳилолий айтади: “Имомлар бу ҳадиснинг саҳиҳлигида ижмо қилишди. Унинг саҳиҳлигини тасдиқланганлар орасида: ад-Дия ал-Мақъдисий “Иттиба ас-Сунан”да 1/79, ал-Харовий “Заммул-калам”да 1/69, ал-Бағовий “Шарҳу-Ссунна”да 102, Ибн Абдул-Барр “ал-Жомиъ”да 1758, Абу Нуъайм “ал-Мутабир”да 78, Ибн Қоййим “ Иъламул-муваққъийн”да 4/140, Ибн Ражабнинг “Жомиъ ул-улуми вал-хаким”да 391, Ибн Касир “Тухфату-тталиб”да 46, Ибн Ҳажар “Мувафиқъахул-хабар”да 1/137, Албоний “ас-Саҳиҳа”да 937 ва бошқалар.

Мазҳабга эргашиш зарурлиги ҳақидаги даъволарнинг замирида сиёсий сабаблар мавжуд

Дарҳақиқат, маълум бир мазҳабга амал қилиш зарурлиги ҳақидаги даъвонинг замирида фақатгина сиёсий сабаблар, жамиятдаги тарих асосидаги ўзгаришлар ва шунингдек психологик сабаларга эга эканлиги тарихдан хабардор бўлган ҳар қандай оқил инсонга сир эмас, бу масалага кейинроқ тўхтаб ўтамиз. Бизнинг бурчимиз ҳақиқатни билиш ва унга мувофиқ амал қилишдан иборат.
Билгинки, сўзсиз эргашиш лозим бўлган ҳақиқий мазҳаб – бу пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълимотидир. Унга барча нарсада эргашиш шарт бўлган имом ал-аъзамдир (буюк имом)[36] . У зотдан сўнг солиҳ халифаларнинг таълимоти келади, Аллоҳ улардан рози бўлсин. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа бирон-бир кимсага эргашишга ҳеч ким бизни мажбур қилаолмайди, ва фақат унгагина эргашилади !!!
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъала айтади: “Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар” (Ҳашр 59:7).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса васият қилганларки (юқорида айтиб ўтилди): “Бас, менинг суннатимни ҳамда ҳидоят ва тўғри йўл устидаги халифаларнинг суннатларини лозим тутинглар, уларни маҳкам ушланглар”.
Имомларнинг биронтаси ҳам – на Абу Ҳанифа, на Молик, биронта бошқаси ҳам ўзининг шогирдларига: “Фақат менинг фикрим тарафдори бўлинглар”[37] деб айтмаганлар ва фақат ўзларининг таълимотларига амал қилишни талаб қилмаганлар. Бундан ташқари, Абу Бакр ва Умар رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا каби мусулмон олимларининг аввалгилари бундай нарсага чақиришмаган, аксинча, буни тақиқлашган. Шундай экан, бу мазҳабларнинг барчаси қаердан келиб чиқди? Нима сабабдан улар кенг тарқалдилар ва мусулмонларга мажбуран қабул қилдирилди? Ўйлаб кўр, ахир бу мазҳаблар Исломнинг энг яхши асрларидан кейин пайдо бўлиб тарқалди. Мусулмонларни мажбурлаганларга келсак, улар адолатсиз ва жохил волийлар ҳамда залолатга ботган олимлар бўлган.

Quote:[36] Бу ном билан Абу Ҳанифани رحمه الله аташади.

[37] Имом Абу Ҳанифадан رحمه الله куйдаги саҳиҳ иборалар ривоят қилинади: “Менинг далилимни билмасдан менинг сўзим билан фатво берувчи кишига (менинг сўзим) ҳаромдир!” қаранг. Ибн Обидийнинг “ал-Ҳошия” китобига 6/293.

Мазҳабнинг бидъатлиги тўғрисида ад-Дехлавийнинг хулосаси

Машҳур олим Валию-Ллоҳ ал-Дехлавий (1176 ҳ.й. вафот этган) ўзининг “ал-Инсаф” (68 бет) асарида ёзади: “Билингларки, ҳижратнинг биринчи ва иккинчи асрларида инсонлар “тақлид” ва бирон-бир мазҳабга эргашиш нима эканлигини билишмаган, чунки ҳеч қандай мазҳаб бўлмаган! Бу ҳақда Абу Толиб ал- Маккий айтганидек: “Қуръон ва Суннатга асосан эмас, балки инсонларнинг фикрларига асосланиб ҳукм чиқариш, мазҳаб ўрнатган чегарада фатво бериш, маълум бир кишининг фикрини танлаш ва барча инсонларга мажбур қилишга интилиш, мазҳаб ўрганиш йўли билан динни билиш..... Буларнинг барчаси ислом оламининг биринчи ва иккинчи асрларида умуман мавжуд бўлмаган!”
Бундан сўнг баъзи ўзгаришлар рўй берди, бироқ, тўртинчи асрдаги инсонлар орасида кўр-кўрона эргашиш, динни бирон-бир мазҳабнинг таълимотига асосан тушуниш ва бу мазҳабни барча инсонларга мажбур қабул қилиш ҳали ҳам кенг тарқалмаган эди. Бу ҳақиқат Ислом тарихини мунтазам ва синчиклаб таҳлили қилинганда очиқ-ойдин бўлади. Бу асрдаги инсонлар икки турда бўлишган: олимлар ва оддий ҳалқ.. Динни ўрганиш ҳар қайси хоҳловчи учун осон бўлган. Таҳорат, намоз, закот қоидалари ва шунга ўхшашларни ҳамма ерда таълим берилган, инсонлар буларни ўзларининг диёрларидаги олимлардан ёки авлод-аждодларидан қабул қилиб келишарди. Бирон-бир мураккаб вазият юзага келганда ва кимдадур савол пайдо бўлганда улар мазҳабини суриштирмаган ҳолда ҳар қайси илмга эга бўлган инсонга мурожаат қилишарди. Ибн ал-Ҳумом “ат-Тахрир” китобида ёзади: “Улар (тўртинчи аср инсонлари) ўзларининг саволларини бир олимга, сўнг бошқасига беришарди, маълум бир мазҳабдаги муфтийни қидиришмасди!”
Шунингдек “Хужжату-Ллаҳи ал-балағъа” 1/153-155 китобида Шайx ад-Дехлавий Ибн Ҳазмнинг (456 ҳ.й. вафот этган) сўзларини келтиради: “Тақълид – ҳаром! Ҳеч кимга Росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам фикрларидан бошқа бирон-бир кимсанинг далиллар билан қувватланмаган фикрини қабул қилиш мумкин эмас! Бу ҳақда Аллоҳ таъала айтган: “(Эй инсонлар), сизларга Парвардигорингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз, ундан ўзга “дўстларга” эргашмангиз!” (Аъроф 7:3).
У шунингдек айтган: “Аллоҳ нозил қилган ҳукмларга бўйсунингиз” дейилса, улар: “Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз” дейишади” (Бақара 2:170).
Кўр-кўрона эргашмайдиганларни Аллоҳ таъала мақтаб айтади: “Бас, Менинг бандаларимга сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига эргашадиган зотларга хушхабар беринг! Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир” (Зумар 39:18).
Шунингдек Аллоҳ таъала айтди: “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, - агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз – у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!” (Нисо 4:59).
Кўриб турганимиздек, Аллоҳ ихтилоф юзага келганда Қуръон ва Суннатдан бошқа манбаага мурожаат қилишга рухсат бермади. Демак, бундан келиб чиқадики, инсонларнинг фикрига мурожаат қилиш – харом, чунки у Қуръон ҳам ва Суннат ҳам эмас. Аниқ маълумки, барча ихтилофлар ва саволларни хал этиш учун саҳобалар орасида бир кишини танлаб, фақат унгагина мурожаат қилишни тақиқловчи ижмо мавжуд. Айнан шундай ижмо тобеъинларнинг биринчисидан то охиргисигача ҳам мавжуд бўлган, сўнг – тобеъинларнинг шогирдларини ижмоси ҳам.
Абу Ҳанифанинг сўзларини ўзига дин қилиб олган ва у билан бошқа олимлардан ўзини чегаралаганлар билиб қўйсин! Қуръон ва Суннатда келганга таянмасдан имом Моликнинг, ёки Шофеъийнинг ёки Аҳмаднинг сўзини дин қилиб олганлар билиб қўйсин! Ислом заминининг мақталган биринчи уч авлодидаги барча мусулмон олимларининг ижмосини бузганлигини билиб қўйсин! У ҳеч қачон ўзига баҳона ёки аввалги мусулмонлар орасидан мисол топа олмайди! У мўминларнинг йўлига эргашмади. Бундай ҳолатга тушиб қолишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман! Ва яна маълумки, олимларнинг ўзлари тақлидни қоралашган, бу дегани тақлид қилаётган хатто ўзининг имомига зид чиқмоқда!”

Бунга ўхшаш сўзларни имом Ийз ибн Абдуссаломнинг (ал-Ҳанафий) “Қъаваид ал-аҳкам фи масалих ал-анам”да ва Шайx Солиҳ ал-Фуланийнинг “Ийқъаз ал-химам”да топишимиз мумкин.
Тақлидчиларнинг ўз мазҳаблари ҳукмларига мутаассиблик билан ёпишиб олаётганликлари жуда ҳам ажабланарли. Баъзилари ўз мазҳабларидаги бирон-бир ҳукмга унинг далиллар билан қувватланмаган тўғри фикрдан узоқ бўлиши мумкинлигига қарамасдан эргашаверишади. Бундан ташқари, улар бу ҳукмга худди Росулуллоҳдан келгандек эргашишади. Ахир бунга ўхшаш нарсалар ҳақиқатга мувофиқ келмайди ва соғлом фикрдан узоқдир.
Биз ўз кўзимиз билан кўриб ҳамда тажрибамизда ишонч хосил қилдикки: муқаллидлар ўзларининг имомларини хато қилишмайди ва улар айтганлари – бу шубҳасиз ҳақиқат деб ўйлашади![38] Муқаллид қалбида ўзининг имомини ҳеч қачон ташлаб кетмаслик туйғуси яшайди, ҳаттоки унинг фикрини рад этувчи далил келса ҳам. Бунга ўхшаш холатни куйдаги Термизий (279 ҳ.й. вафот этган) ва бошқалар Ади ибн Ҳотимнинг رضي الله عنه сўзларидан ривоят қилишган ҳадисда айтилган билан мувофиқ келади: “Мен пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни: “Улар (аҳли-Китоблар) Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандалирни ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар” (Тавба 9:31) оятини ўқиганларини эшитдим. Шунда мен айтдим: “Эй Росулуллоҳ, уларга ибодад қилишмас эди!” Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: “Дарҳақиқат, уларга бир нарсани халол қилиб беришса, уни халол деб қабул қилишарди, бирон-бир нарсани харом қилиб беришса харом деб қабул қилишарди. Уларга қилган ибодатлари мана шундадир.” Термизий 5/278, Табарий 10/81, Байҳақий 10/116. Шайxул-Ислом Ибн Таймия ва Шайx Албоний ҳадисни ҳасан (яхши) деб айтишган.

Quote:[38] Бундай замонавий муқаллидлардан бири Зоҳид ал-Кавсарий رحمه الله (1371 ҳ.й. вафот этган) бўлган, уни олимлар шу жумладан Шайх Ибн Боз ҳам: “Абу Ҳанифанинг мазҳабини мажнуни” деб аташган. У Абу Ҳанифа мазҳабига мухолиф бўлган сўзларни айтган Аҳли-сунна имомларини қоралаганлиги билан машҳур бўлган. Шундай қилиб, у имом Ибн Ҳузайманинг машҳур “Яккахудолик китоби”ни кўпхудолик деб атаган. Шайхул-Ислам Ибн Таймия – у учун адашган, Ибн Қоййим эса куфрга кетган бидъатчи, эшак ва каззоб. Имом Шавконий у учун Ислом ва мусулмонларнинг душмани. Ҳофиз Ибн Ҳажарни эса йўлда кетаётган аёлни кўриб қолиб унинг кетидан борган ва унинг уйига етиб боргач унинг хусни чиройли эмаслигини кўриб ортига қайтган деб айбларди. Бу инсон қоралаган Суннат имомларининг рўйҳатини охирига етиб бўлмайди. У шунингдек имом Аҳмадни, Бухорийни, Ибн Қудомани ва кўпгина бошқаларни ҳам четлаб ўтмади. Бундан ташқари у ҳатто пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаси Анасни رضي الله عنه ҳадис маъносини ўзгартирганлигида айблади. Бухорий ва Муслимнинг иккита саҳиҳ тўпламларида келган саҳиҳ ҳадисларни Абу Ҳанифанинг мазҳабига мухоллиф бўлганлиги учун ёлғон ҳадислар деб атади. Аҳли-Сунна олимларининг қоралаган китобларининг орасида энг машҳури – бу “ат-Таниб” ва “ал-Мақъалат”.
Юқоридаги айтилганларга асосан Аҳли-суннанинг замонавий олимлари, ундан ва ўзининг Шайхини ҳар қанча оқлашга харакат қилган ва унга мадад берган шогирди Абдулфаттоҳ Абу Ғъудийдан эхтиёт бўлишни огоҳлантиришган.
Шайх Ибн Боз, Кавсарийни инсофсиз, гунохкор деб атаган, Шайх Албоний эса – у бидъат тарафдори деб айтган. Шунингдек Шайх Бакр Абу Зайднинг “Бараату аҳли-сунна минал-вақъиати фи ъуламаил-умма” китобига қаранг.

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-03-2012, 10:54 PM
#4
Пайғамбардан соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бирон-бир кишига мутаассиблик билан эргашувчиларнинг ҳаммаси адашган жохил хисобланади

Эй мусулмонлар! Агар Аллоҳ итоат этишга буюрган гуноҳдан пок Росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларидан хабар топган бўлсак ҳам, бирон-бир инсоннинг мазҳабига тақлид қиладиган бўлсак, биздан ҳам золимроқ кимса бўлиши мумкинми ва инсонлар бутун оламлар Роббисининг ҳузурида турган вақтларида, биз мағфиратга умид қилишимиз мумкинми? Агар кимдур Росулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бирон-бир инсонга мутаассибларча содиқ бўлса ва фақат унинг фикри ҳақиқат бўлганлиги учун эргашиш шарт деб хисобласа, унда бу инсон залолатга ботган жохилдир, хатто кофир бўлиши ҳам мумкин ва унга тавба қилиш зарур бўлади. У тавба қилса, жуда яхши, бўлмаса у халок бўлибди. Ахир у инсонлар аниқ бир шахсга хатто у имомоларнинг бири бўлса ҳам, эргашишлари керак деб ўйлаши билан ўша шахсни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тенглаштирган бўлади, бу эса – куфрдир!

Саводсиз мусулмон учун энг кўпи билан қилиши мумкин бўлгани – бу олимларнинг бирига, улардан аниқ биттасини хоҳ Зайд ёки Амр бўлсин ажратмасдан эргашиш мумкин.
Агарда мусулмон имомларни биронтасини ажратмасдан хурмат қилиб уларни қуллаб-қувватласа ва уларнинг ҳар биридан Суннатга мувофиқ келганини қабул қилса, у ҳолда бу инсон тўғри қилган бўлади. Саҳобаларга эргашганлар каби аввалги олимларни хисобга олмаётганлар эса, саҳобаларнинг буткул биттасини тарафдори бўлиб, қолганларини тан олмаган инсонга ўхшайди. Бундай йўлни рофизия-шиалар, насибийлар ва ҳаворижлар тутишган. Бу – бидъатчи ва нафсига қул бўлганларнинг йўли, уларнинг қораланганлиги ва ҳақ йўлдан узоқлиги ҳақида Қуръон, Суннат ва ижмода далиллар мавжуд.

Шайxул-Ислом Аҳмад ибн Таймия رحمه الله (728 ҳ.й) ўзларининг фатволарида айтдилар: “Агар бир инсон олимларнинг бирига масалан, Абу Ҳанифага ёки Моликга ёки Шофеъийга ёки Аҳмадга, Аллоҳ уларнинг барчасини роҳматига олсин, эргашган бўлса, бироқ баъзи масалаларда бошқа имомнинг мазҳаби кучли эканлигини кўриб унга эргашса, у ҳолда бу инсон тўғри қилган бўлади ва унинг амали динига ҳамда виждонига салбий таъсир кўрсатмайди. Аксинча, бундай амал қилиши пайғамбарни соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўйиб бирон-бир кимсага мутаассибларча эргашгандан кўра Афзалдир ва ҳақиқатга яқиндир ҳамда у Аллоҳ ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга суюмлироқдир. Бунга Абу Ҳанифага мутаассибларча содиқ бўлиб, фақат унинг мазҳаби ҳақиқатнинг ўзгинаси ва унга эргашиш шарт, аммо баъзи масалаларда унга хилоф қилган имомларнинг мазҳабига эмас деб хисоблайдиган мисол бўлади. Ким агар шундай деб ўйласа, у жохилдир мумкинки хатто кофирдир, Аллоҳ бизни бундан асрасин!”

“ал-Иқна”га берилган шарҳларда муаллиф ёзади: “Бирон-бир мазҳабга амал қилиш шартлиги ва бошқалардан бирон нарса қабул қилишни тақиқлаш масаласига келсак, у ҳолда олимларимизнинг кенг тарқалган фикри унинг аксидир. Олимларимизнинг кўпчилиги бирон-бир мазҳабга эргашишни шарт деб ҳисоблашмайди ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга зид бўлган масалада бирор шахсга эргашишни жоиз эмас дейишди. Ахир Аллоҳ таъала хар бир инсонга барча ҳолатларда фақат Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этишга буюрди.”

Шайxул-Ислом Ибн Таймия رحمه الله айтдилар: “Маълум бир имомга кўр-кўрона эргашишни шарт қилаётган кимса тавба қилиши зарур, бўлмаса у қатл этилиши лозим ,39 чунки бундай қилиш шариатни ўрнатишда Аллоҳга шерик бўлиш билан тенгдир. Шариатнинг ўрнатиш эса (тавҳид ар-рубубият) – Аллоҳнинг сифатларидан биридир.”

Quote:39 Шайхул-Ислом Ибн Таймия رحمه الله айтадиларки, агар бир инсон онгли равишда қолган инсонларни Аллоҳ ва Унинг пайғамбари юкламаган вазифани юкласа, у куфрга кетади, чунки у динда Аллоҳ ва Унинг пайғамбари қонунлаштирмаган нарсани қонунлаштирмоқдадир. Агар унга далиллар келтирилгандан сўнг тавба қилиб қайтмаса, мусулмон хоким уни муртад сифатида қатл этиши лозим.

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-05-2012, 12:39 PM
#5
Бирон-бир мазҳабга эргашиш шарт (вожиб) эмаслиги ҳақидаги Ибн ал-Ҳумомнинг хулосаси

Камол ал-Ҳумом ҳанафий мазҳаби фикҳининг асосларига таъаллуқли ўзининг “ат-Тахрир ва-ттақрир” китобида ёзган: “Маълум бир мазҳабга эргашиш шарт эмас, чунки Аллох ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ёки бу имомга эргашишни ва унга тақлид қилишни, ҳамда диний масалаларда фақатгина унга тақлид қилишни шарт қилишмаган. Ахир Исломнинг олтин асрларида маълум бир мазҳабга амал қилиш ҳақида сўз бўлганми? Имомнинг таълимоти ҳақида ҳеч нарса билмасликларига қарамасдан кўпчилик муқаллидлар мен ҳанафий, мен шофеъий ва хоказо, дейишади. Ахир шунчаки айтиб қўйишлик билан унинг барча фикрларини билиб қолмайдику. Бу дегани “мен фақихман”, “мен шоирман” деб айтади, лекин бу сўзларни айтгани билан улардан бўлиб қолмайди. Қандай қилиб бундай мавҳум даъватлар ва таги пуч сўзлар билан имомларга эргашувчилар қаторига даъво қилиш мумкин?”

ал-Фуланий “Ийқъаз ал-химам” китобида муаллифи “муқаъллид” (кўр-кўрона эргашувчи) сўзи билан “муттаби” (эргашувчи) сўзларининг фарқини тушунтириб берди. У ёзади: “Муқаллид – бу Аллоҳ ва Унинг Росулининг соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюргани ҳақида сўрамасдан фақат ўзининг имомининг фикрини сўрайдиган кимсадир. Хаттоки агар имомининг таълимоти Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳнинг Суннатларига қарама-қарши бўлса ҳам, уларга мурожаат этмайди. “Муттаби”га келсак, у ўзининг мазҳаби ёки бирон-бир бошқасини фикри билан қизиқмасдан аввал Аллоҳ ва Росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам буйруқлари ҳақида сўрайди. Агар у бирон-бир муаммо билан тўқнашиб қолса уни ечимини топиш учун ўзининг мазҳабининг олимини изламасдан саволни ҳар қайси муносиб бўлган олимга беради. Мусулмонларнинг охирги авлодларга хос бўлган тақлид билан Исломнинг аввалги асрларида яшаган салафлар йўлида бўлган эргашувчининг (иттибаъ) фарқи шундан иборатдир”

“Тақлид” шариатда бирон-бир кимсанинг далиллар билан қувватланмаган фикридан фойдаланишга айтилади, бу эса шариатда тақиқланган!

“Иттибаъ” – бу бирон-бир инсонинг далиллар билан қувватланган фикридан фойдаланишдир. Шундай қилиб, Аллоҳнинг динида кўр-кўрона тақлид қилиш гуноҳ амал, эргашиш – зарурият. Агар оддий инсон учун (хаттоки умумий Исломий маълумоти йўқ бўлса ҳам) муфтийнинг фикрини, ҳато эҳтимоли бўлса ҳам, қабул қилишга йўл қўйилса, ва ҳаттоки шарт дейилса, у ҳолда қандай қилиб Пайғамбарнинг ҳадислари билан қувватланган фикрини қабул қилмаслик мумкин?!

Росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суннатларига амал қилишга руҳсат фақат фалон киши шунга мувофиқ амал қилганлиги учун бўлганда эди, бу улкан бўғтон бўларди! Шунинг учун ҳам Аллоҳ Ўзнининг инсонлар орасида пайғамбарини соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳужжат ва далил қилиб қўйди, лекин Аллоҳ оддий инсонларнинг биронтасини ҳам Суннатдан нимани қабул қилиш кераклиги ва нима керак эмаслигини ҳал этувчи қози қилиб тайинламади! Ким ҳадисдан келиб чиқиб ёки унга асослан амал қилса ва ҳадисни тушуниб фатво чиқарса, унинг адашиш эҳтимоли жуда камдир. Албатта, бундай ҳолат ижтиҳод хуқуқига эга бўлганга таъаллуқлидир. Агарда бундай хуқуқга эга бўлмаса, у ҳолда Аллоҳ таъаланинг сўзига мувофиқ амал қилиши керак бўлади: “агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангиз аҳли илмлардан сўранглар” (Анбиё 21:7).

Эътибор беринг, агар бир инсонга фатво керак бўлса ва шу масала мавжуд бўлган китоб унга берилса, китобдаги Шайxининг ва муфтийнинг сўзларидга таяниши мумкинми?40.
Агар мумкин бўлса у ҳолда ишончли ровийларнинг Пайғамбарни соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларидан ёзиб олинганларга таяниш ундан аълороқдир.
Агар бирор киши буларни инкор этиб, одамлар ҳадиснинг маъносини тўғри тушунаолмайди деса, у ҳолда мен айтаман: “Таҳмин қилингки, бир киши фатволар китобини ўқиди ва тушунмади, унда нима қилади?” Улар: “Фатволарни тушунтириб берадиганни топиб сўрасин” деб айтишса, мен айтаманки: “Нима учун ҳадисни ўқиб, маъносини тушунмаса худди шундай йўл тутиши мумкин эмас?” Шундай экан, бу ҳадисни тушунтириб берадиганнинг олдига борсин!!! Ҳаммага маълумки, Суннат – қиёс 41 ва ижтиҳоддан юқори турадиган далилдир, шунинг учун бирон-бир инсоннинг ҳаттоки олимнинг фикрига таянгандан кўра ҳадисга мувофиқ амал қилиш Афзалроқдир.
Буюк олим Ибн Нужайм (970 ҳ.й вафот этган) ўзининг “ал-Бахр ар-Роъиқ” китобида ёзади: Қиёсга асослангандан кўра очиқ-ойдин матнга (Қуръон ва Суннатдан) асосан амал қилиш тўғри бўлади. Аниқ адис бор бўлса унга амал қилиш шарт бўлади!”
Онгли инсон дини учун ҳадисдан қанча ўзининг фойда олишга қодир бўлса, шунча мувофиқ амал қилиш кераклиги барча олимларнинг фикридир. Имом Абу Ҳанифа, Аллоҳ ундан рози бўлсин, фатво чиқараётганда айтардилар: “Бу - биз билишга қодир бўлганимиз, агар кимда-ким бундан аниқроқ баён топса, у ҳақиқат бўлишга лойиқроқ.” аш-Шаъроний “Танбих ал-муғътаррин” китобида шундай ривоят қилинган.
Шайx Али ал-Қорий (1014 ҳ.й. вафот этган) ҳанафий мазҳабининг тарафдори бўлишига қарамасдан тақлид ҳақида шундай деб айтган: “Мусулмонларга ҳанафий ёки шофеъий ёки моликий ёки ҳанбалий бўлишликларида эҳтиёж йўқ. Имлга эга бўлмаган инсонларга эса, ҳар қайси Қуръон ва Суннат билимдонига мурожаат қилишлиги лозимдир! Тўрт имом эса – айнан шундай билимдонлардир. Шунинг учун: “Ким олимга эргашса у эсан-омон Аллоҳни учратади” дейишади. Ҳар қайси лаёқатли мусулмонга эса пайғамбарларнинг сайиди – бизнинг пайғамбаримиз Муҳаммадга соллаллоҳу алайҳи ва саллам эргашишлари шарт.”





Quote:40Саҳиҳ китобларда мавжуд бўлган ҳадисларга ёки саҳобалар ва имомларнинг айтганларига таяниш жоиздир ва бундан ташқари булар далилдирлар. Имом Ибн Бурхон “ал-Авсат”да ёзади: “Барча Ислом фукаҳолари бирон-бир ҳадисга мувофиқ амал қилиши учун унинг тўғридан-тўғри ровийсидан эшитишлиги шарт қилинмайди деб хисоблашган. Агар нусҳа (китобнинг) ишончли бўлса у ҳолда унга мувофиқ амал қилиш мумкин бўлади хатто буларни тўғридан-тўғри муаллифдан эшитмаган бўлса ҳам” қаранг. “Шарҳ ат-Тақриб” 49. Шайх Ийз ибн Абдуссалом “Жавабу суал”да айтади: “Фикҳ бўйича саҳиҳ ва ишончли китоблар масалсига келсак бизнинг давримизнинг олимлари уларга таяниш ва мурожаат қилиш жоизлиги ҳақидаги фикрга келишди, чунки улар иснод билан ривоят қилинган хабарлар сазовор бўзлган ишончга лойиқдир. Шунинг учун инсонлар грамматика, тилшунослик, тиббиёт ва бошқа илмлар бўйича китобларга таянадилар”.

41 Қиёс – бу фикҳда кенг тарқалган хулоса чиқариш усули. Фукаҳоларнинг кўпчилиги ўрганилаётган масалага Қуръон ва Суннатда далил топаолмаганларидагина қиёсга мурожаат қилишади. Шундай қилиб, кўпчилик олимлар қўллайдиган манбааларини кетма-кетлиги куйдагича: “Қуръон ва Суннат, сўнг ижмо, сўнг қиёс”. Зарурат бўлганда қиёснинг қўлланилиши жоизлигига кўпгина ишоралар мавжуд.
Бироқ ҳар доим ҳам қиёсга йўл қўйилавермайди, шунинг учун уни 2 турга ажратишган: жоиз ва тақиқланган қиёс.
Ибн Масъуд رضي الله عنه айтган: “Агар сизлар дин масалаларида қиёсга таянадиган бўлсангиз, кўпгина харом нарсаларни халол қилиб қўясизлар ва кўпгина халол нарсаларни харом қилиб қўясизлар!” ал-Хатиб “ал-Факиҳ вал-мутафаких” 180. саҳиҳ хабар.

Шунингдек Масруқ ҳам айтади: “Динда қиёсдан ва шаҳсий фикрдан эҳтиёт бўлингиз!” Даромий 1/191.

Қачонки ўрганилаётган масала бўйича Қуръон ва Суннатдан далил бўлса қиёс қилиш тақиқланади. Бундай холатда далилдан фойдаланиб қиёс қилиш ўринсиз бўлганлиги учун фойдаланилмайди. Айнан манбаалардан фойдаланиш тартибини бузишлик, ҳусусан Қуръон ва Суннатда далил бўлатуриб қиёс ва ижтиҳоддан фойдаланиш баъзи мазҳаб ва фуқаҳоларнинг хатолари бўлди. Мана шундай йўл тутишни барча асрлар олимлари қоралаб келган.
Шунинг учун биринчи бўлиб тақиқланган қиёсдан фойдаланган Иблисдир деб айтган имомлар ҳақ бўлишган, чунки Аллоҳдан аниқ ва бир маъноли буйруқ келганда, у итоат этмади ва: “ Одам лойдан яратилган, мен эса – оловдан, олов лойдан устун турар экан демак унга сажад қилиш ҳам нотўғри бўлади” деб қиёс қилди. Имом Ибн Жарир Табарий (310 ҳ.й) оятнинг тафсирида: “ (Аллоҳ) деди: “Сенга буюрган пайтимда нима сени сажда қилишдан тўсди?” “Мен ундан яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг” деди у “ (Аъроф 7:12), айтди: “Ҳасан Басрий ва Ибн Сирин хато қиёс қуллаганларнинг биринчиси Иблис бўлган деб айтганлар” қаранг. “тафсир ат-Табарий” 5/438.
Шунинг учун олимлар очиқ оят ва ҳадисларни инкор этиб, қиёсдан фойдаланганларни “Улар Иблиснинг таълимотига эргашишаяпти” деб айтишган. Қаранг. “Тафсир ал-Қуртубий” 7/152, “Тафсир ал-Қодир” 2/281.

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-06-2012, 09:43 PM
#6
Мазҳабларга тақълид қилиш сабабли тарқоқлик ва ихтилофлар келиб чиқди


Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирон-бир масалага таъаллуқли бир неча кўринишда ҳадислар ривоят қилинса, ва уларнинг қайси бири мансуҳ бўлганлигига ишора бўлмаса, бундай вазиятда уларнинг ҳаммасини қабул қилиб бир гал биттасига, кейин эса – бошқасига амал қилиш лозим! Шунда сен пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларининг ҳаммасига амал қиласан ва тўла эргашувчи бўласан. Лекин, биттаси Билан чегараланиб қолганларини тарк қилсансанг, демак сен Суннатдан саҳиҳ келганни рад этасан!!! Бу эса ўта хавфлидир!
Сен ўзинга қандайдир бахоналарни топиб, очиқ-ойдин ҳадислардан юз ўгирсанг, ўзинг сезмаган ҳолда ҳақдан узоқлашиб қолишинг ҳавфи пайдо бўлади. Қандай қилиб мусулмон, Аллоҳнинг қули, ҳеч қачон ўз нафисдан гапирмаган, фақат унга қилинган ваҳийга мувофиқ сўзлаган пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган саҳиҳ маълумотларни инкор этиши мумкин?
Қачоки инсонлар орасида нафсига қараб Суннатдан бирини олиб бошқасини тарк қилиш пайдо бўлганда, “Сизларда бундай – бизларда эса бошқача”, “Сизларнинг китобларингиз ва бизларнинг китобларимиз”, “сизларнинг мазҳабингиз ва бизларнинг мазҳабимиз”, “сизларнинг имомингиз ва бизнинг имомимиз” каби сўзларни айтадиган, мусулмонларни ажратидиган мазҳаблар пайдо бўлди. Шундан бир-бирларига адоват ва гина, ҳасад ва кибр келиб чиқди, натижада мусулмонларнинг ишлари ортга қайтди, уларнинг ягона жамоати парчаланди, ўзлари эса ажнабийлар ва золим хокимларга “озуқа” бўлишди.
Quote:42
Ахир аҳли-Сунна имомларини, Аллоҳ улардан рози бўлсин ва бизларни улар билан тирилтирсин, барчаларини бизнинг имомларимиз деб эътироф этишимиз керак эмасми?
Мутаассибларнинг холати қанчалик ачинарли! Эй Аллоҳ уларни ҳам ва бизларни ҳам тўғри йўлга йўллагин!
Агар куйдаги масалани синчиклаб тахлил қилинса, мазҳабларга бўлган қизиқиш кенг тарқалиши ва машҳур бўлиши мусулмонларни ажратиб тарқоқ холга келтириш учун Ислом душманлари қўли борлиги аён бўлади. Жохиллар буни яхуд ва насороларга тақлид қилиб пайдо қилишди, чунки бундай ҳолат уларда мавжуд эди. Мутаассиб жохиллар барча давр ва замонларда жуда кўп бўлишган. Улар адолатлик билан фарқланишмайди ҳамда ҳақ билан ботилни жарата олишмайди.
Буюк олимлар Ибн Абдул-Барр (463 ҳ.й) ва Ибн Таймия أجمعين رحمه الله айтишган: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фикрлари мавжуд экан, бирор кишининг фикрига ўрин бўлиши мумкин эмас. Суннатга мувофиқ амал қилишгина тўғри бўлади. Ҳар бир мусулмон шундай йўл тутиши лозим! Ўзининг фикрини ва мазҳабини ҳадисга қарши қўйиб олдинга сураётган муқаллидлар фиркаси каби эмас. Қуръон ва Суннатга қарши ақлий мулоҳазалар, шаҳсий таҳминлар ва мутаассибликни қўйишга йўл қўйиб бўлмайди, аҳир булар барчаси – шайтондандир. Масалан, саҳиҳ ҳадисларга амал қилишни хоҳламайдиган баъзилар хийла қўллаб айтишадики: “Балки, бизнинг имомимиз бу ҳадисни билиб қолдирган, чунки унда қандайдир кимчиликни топган! Ёки унга бошқа далил етиб келган!” Ва улар бундай вазиятда мутаассиб-фуқахолар гуруҳи қўллайдиган баҳоналарни келтиришади, муқаллид жохиллар эса буларга қулоқ солишади. Буни тушунгин!”
Умар ибн Хаттоб رضي الله عنه айтганлар: “Суннат – бу Аллоҳ ва Унинг Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламни қонунидир. Ўзнигизнинг хато бўлиши мумкин бўлган шаҳсий фикрларингизни ислом уммати учун қонунга айлантирманглар”.
Умар, гўёки бундай холат юзага келиши мумкинлиги сезгандек, олдиндан огоҳлатирди.
Бизнинг давримизда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатига зид бўлган ва Аллоҳнинг Китобида мавжуд бўлганни бузадиган фикрларни кўрамиз! Баъзилар эса бу фикрларни диндан деб қонунга айлантириб олишади, ихтилофли вазиятда унга мурожаат қилиб буни ҳаммасини мазҳаб деб аташади! Аллоҳга қасамки, буларнинг барчаси Ислом ва мусулмонларнинг мағлубиятга учратган қопқон ва баҳтсизликдир, мутаассиблик ва хаддан ошишликдир. “Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз” (Бақара 2:156).

Имом Абдурроҳман Авзоий رحمه الله атганлар: “Салафларнинг изидан юргин, хатто агар барча инсонлар сендан воз кечишса ҳам. Ва инсонларнинг фикриларидан эҳтиёт бўлгин, хатто агар улар чиройли сўзлар билан зийнатлашса ҳам”.
Билол ибн Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладики унинг отаси Абдуллоҳ ибн Умар رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا унга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг : “Аллоҳнинг аёл бандаларини масжидлардан тўсманглар” деб айтганларини хабарини берди. Шунда Билол “Мен эса ўзимнинг аёлларимга барибир буни тақиқлайман, ким хоҳласа руҳсат бераверсин” деб рад этди. Ибн Умар унга ўгирилиб қарадида ва айтди: “Аллоҳнинг лаънати бўлсин сенга, Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Мен сенга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тақиқламасликга буюрганлар деб айтсам, сен эса : “Мен барибир тақиқлайман” деб айтасан-а!” Бундан сўнг Ибн Умар йиғлаб юборди ва ғазабланган ҳолда қайтиб кетди” .
Аллоҳ таъала барча саҳобалардан рози бўлсин!



Quote:42 Шайхул-Ислам Ибн Таймия رحمه الله айтганлар: “Аллоҳнинг татар-моғилларга мусулмонлар устидан берган ҳукумдорлигининг сабабидан бири, бу ўзларининг ўрталарида мазҳаб ва бошқа нарсалар бўйича ихтилофлар ва ажралишларга ботиб кетган шарқ мамлакатлари бўлган” қаранг. “Мажмуул-фатава” 2/250.


Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-08-2012, 10:58 PM
#7
Quote:43 Шайх ал-Маъсумий келтирган ҳадиснинг бу ривоятини имомлар Ҳоким ва Табароний ривоят қилишган ва унинг исноди саҳиҳдир. Унинг асоси эса Муслимда 4/162 мавжуд. Бу ҳадиснинг бошқа кўринишидаги ривоятларида хабар бериладики Ибн Умар ўзининг ўғлини илгари ҳеч ким эшитмаган сўзлар билан урушган ва вафот этгунга қадар у билан гаплашмаган. Аҳмад 5/194, Ибн Ҳузайма 1684. Дарҳақиқат, саҳобаларнинг диний рашқи ва улар Суннатга эргашишликлари улкан эди! Ҳофиз ибн Ҳажар бу ҳадиснинг шарҳида айтди: “Бу ҳадисдан Суннатни ўзининг фикрига асосан рад этаётганларга нисбатан қораланиш ҳукми олинади” қаранг “Фатҳул-Барий” 2/349

Имом Абу Ҳанифанинг (ва бошқа имомларнинг) мазҳаби – Қуръон ва Суннатга амал қилишдир.


“ал-Хидая” китобининг муаллифи куйидаги асосни келтиради. Бир куни имом Абу Ҳанифадан رحمه الله сўрашди: “Агар сизнинг фикрингиз Аллоҳнинг Китобига қарама-қарши келса, биз нима қилишимиз керак?

У жавоб берди: “У ҳолда менинг фикримни ташланглар ва Аллоҳнинг Китобидагини олинглар”.

Улар сўрашди: “Агар у Пайғамбарнинг сўзлари ва амалларига қарама-қарши келсачи?”

У жавоб берди: Ундай бўлса менинг сўзларимни ташлаб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ривоятларини олинглар”.

Улар давом этишди:“Агарда у саҳобаларнингرَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا
сўзларига қарама-қарши келсачи?”

Имом Абу Ҳанифа айтдилар: “Уни саҳобаларнинг сўзлари фойдасига тарк этинглар”.

Байҳақий رحمه الله (458 ҳ.й) ўзининг “ас-Сунан” китобида имом Шофеъийнинг қуйдаги айтганларини келтиради: Агар мен бирон-бир нарса айтсам, ва сизлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларида унга бирон-бир зиддият топсанглар, у ҳолда ҳадисни олинглар. Ва менга тақлид қилманглар”.

Имом Шофеъийнинг худди шундай сўзларни имом ал-Харамайн ҳам ривоят қилдилар.

“ал-Кафи” китобида айтилган: “Агар мужтаҳид-муфтий бирон-бир масала бўйича ҳукм чиқарса ва ҳукм Пайғамбарнинг ҳадислари билан мувофиқ келмаганлиги аниқланса, у ҳолда ҳадисга мувофиқ амал қилиш керак бўлади, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари муфтийнинг сўзларидан паст эмас. Аиҳр саҳиҳ ҳадисни муфтийнинг сўзлари билан тенглаштириб бўлмайди. Муфтийнинг фикри шаърий далил бўла олса, у ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фикрлари далил бўлишга Афзалроқ ва ундан кўра лойиқроқдир”.
Буюк олим Ибн Қоййим (751 ҳ.й вафот этди) ўзининг “Иълам ал-муваққъийн” китобида айтади: “Хатто заиф ҳадис, қиёс ёки бирон-бир инсоннинг фикридан Афзаллигига Абу Ҳанифага эргашганлар иттифоқ қилишган”.
Шунинг учун ким бизнинг давримизда ҳадисларга мувофиқ амал қилиш кераги йўқ ва ҳаттоки мумкин эмас деб айтаётган бўлса, у инсон Аллоҳнинг далилларини рад этишга харакат қилаётган бўлади. Ҳақиқий мусулмон эса бундай амал қилмайди.
Агар кимда-ким биз ҳадисларни тўғри тушунишга қодир эмасмиз деб ўзнини оқласа мен бу баҳонага қўшилмайман! Қандай қилиб Суннат тушунарсиз бўлиши мумкин, қачонки Китобини инсонлар унга мувофиқ яшаб амал қилишлари учун тушурган Аллоҳ таъала Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга маъноларини барчага тушунтиришга буюрган бўлса. Аллоҳ таъала айтди: “Сизга эса одамларга нозил қилган нарсаларни баён қилиб беришингиз учун ва шояд тафаккур қилсалар, деб бу эслатмани – Қуръонни нозил қилдик” (Наҳл 16:44).
Қандай қилиб инсонларга англатиш учун айтилган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари қадимда яшаган бир-икки имомлардан бошқа ҳамага тушунарсиз бўлиб қолиши мумкин? Бундан ташқари, улар такидлашича, ҳадислар ҳозирги даврда ҳеч бир инсонга тушунарли эмас, чунки гўёки оламда юз йиллардан бери биронта ҳам мужтаҳид йўқ ва “ижтиҳод эшиклари ёпилган” эмиш. Эҳтимол, бундай сўзлар ўзларининг фикрлари ҳақидаги ҳақиқат оддий инсонларга маълум бўлишини истамаётганларидан келиб чиқаётгандир, чунки улар Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларига зиддир.
Бу инсонлар қўллаётган услуби оддий: аввал улар мужтаҳид даражасига етмагунча ҳеч ким Қуръон оятларини ва ҳадисларни тушуна олмайди деб айтишди. Сўнг улар ижтиҳод эшикларини “ёпишди” ва бизнинг давримизда мужтаҳидлар бўлиши мумкин эмас деб айтишди! Ундан сўнг, оят ва ҳадислар тушунарли эмас деган фикрга келишди, демак уларни ўрганиш керак эмас!
Мумкинки, буюк имомларнинг даври ўтгандан сўнг ижтиҳодни тақиқлашни ундайдиган объектив сабаблар мавжуд бўлгандир. Масалан, фуқаҳоларнинг баъзилари бу тақиқни инсонлар мазҳабларни таққослаб, Қуръон ва Суннатга кўпроқ мувофиқлиги учун бирини бошқасидан афзал кўрмасликлари учун қўллашган. Бошқалар эса бир мазҳабдан бошқасига ўтишни тақиқлаш учун ёки оддий инсонлар ўзлари учун мазҳабларда турли енгилликларни қидирмасликлари учун қўллашди. Қисқаси, одамлар мазҳабларнинг яхшироғини қидирмасликлари учун.
Бундай “яхши ниятлар” Аллоҳнинг динига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги, уларнинг кўпи соғлом идрокга ва диний манбааларга ҳам зид эканлиги илмли ва ақлга эга инсонга сир эмас. Шундай бўлсада, биз Пайғамбарнинг буйруқлари фарз бўлишига қарамасдан эргашишга бош тортаётган кўпгина олимларни кўрамиз. Улар ишончли инсонлар ривоят қилган Пайғамбарнинг саҳиҳ иснодли сўзларига аҳамият беришмайди. Аммо ўзларининг мазҳаб имомлари ҳақидаги ҳар қандай ҳикояни қабул қилишга тайёрлар, ҳаттоки у ҳеч қандай иснодга эга бўлмаса ҳам! Агар улар бирон-бир инсонда озгина бўлса ҳам имомнинг фикрини оят ва ҳадис билан таққослаш иштиёқи туғилганини сезиб қолишса, бу инсонни залолатга кетган бидъатчи деб ҳисоблашади.
Ҳақиқатан, ҳар бир мусулмон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ сўзларига мувофиқ амал қилиши шарт, бунга қаршилик қилса унинг ҳолати ачинарлидир, чунки Аллоҳ таъала айтди: “ (Пайғамбар) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!” (Нур 24:63).
Бирон-бир ҳадис саҳиҳ бўлса, мусулмон киши кўр-кўрона мазҳабга эргашиши керак эмас. Агар у барибир қайсарлик қилса Аллоҳ айтганларга ўхшаб қолади: “Қасамки, агар Сиз китоб берилган кимсаларга бор мўжизаларни келтирсангиз ҳам улар қиблангизга боқмайдилар” (Бақара 2:145).
Мусулмон ҳадисни қабул қилиб унга амал қилиши керак, “бегона” мазҳабда ривоят қилинганлиги уни қабул қилишдан қайтармаслиги керак. Аллоҳ таъала айтган: “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, - агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз – у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!” (Нисо 4:59).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайтариш керак бўлган нарсаларга, ихтилофли масалаларда у зотнинг айтганларини қабул қилиш ҳам киради. Агар имомлар ўртасида ихтилоф юзага келса, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини қабул қилиш шарт бўлади.



Мужтаҳид тўғри ҳам ва ҳато ҳам қилиши мумкин, Пайғамбар ҳатодан ҳолилар.

Таъажублиси шуки, кўпгина тақлидчилар ҳато қилмайдиган инсонлар бўлмаслигини ва ҳар бир мужтаҳид ҳато қилиши ҳам ва тўғри ҳам қилиши мумкинлигини билишади. Фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳато қилишдан химоялангандирлар! Уларнинг ақидаси шундай, ва бу холатда қолган мусулмонларнинг ақидаси билан мувофиқ келади. Лекин амалда улар ўзларининг мужтаҳидларининг сўзларига мутаассибларча ёпишиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига эса амал қилмаслигига назар солинглар. Улар мужтаҳиднинг фикрида мустаҳкам турсалар ҳам майлиди, аммо улар кам танилган қандайдир инсоннинг ёзганини ушлаб олишади фақатгина мазҳаб тўғри келса бас!
Бунга мисол тариқасида “дарё ортидаги” {44} вазиятни эслаб ўтаман. У ерда чаласавод ҳанафийлар ал-Кайданийнинг “Хулоса” китобидаги сўзларни ушлаб олиб, намозда ташаххудда кўрсаткич бармоқни кўтаришни тақиқлашга асос қилиб олишди. Аммо, бу амални Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ Суннатлари, шунингдек барча саҳобаларнинг رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا фикрилари ва барча мужтаҳидларнинг, шу жумладан Абу Ҳанифа ва машҳур икки шогирдлари – имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад Шайбонийларнинг фикрлари билан ҳам тасдиқланган! Бу ҳукмни тасдиқлаш учун аввалги ҳанафий олимларнинг бу ҳақда аниқ тушунтиришган куйдаги китобларни санаб ўтиш лозим деб топдим: Муҳаммад Шайбонийнинг “Муватто”; Таҳовийнинг “Шарҳ маъани ал-асар”; Бадриддин Айнийнинг “Фатх ал-қодир”, “ал-Иная”, “умда ал-Қъори” ва бошқа ҳанафий мазҳабининг машҳур манбаалари! Шундай экан, бунга диққат билан аҳамият бер!{45}

Биз Аллоҳга ибодат қилишда ва солиҳ амалларда намуна бўлган инсонларни учратдик, бироқ улар ҳадисга мувофиқ амал қилишга келганда ожизликларини намоён қилишди. Улар бу масалага аҳамият бермасдан фақат мазҳаб китобларида келган билан машғул бўлишган, ҳадисни эса эътиборга олинмайдиган нарса деб ўйлашди. Буларнинг барчасини сабаби – ҳақдан бехабар эканликларидадир.
Шайx Муҳаммад Хаёт ас-Синдий айтганлар: “Ҳар бир мусулмон Қуръон ва ҳадисларнинг маъносини тушунишга мустақил харакат қилиши керак, уларни ўқиб ва тафаккур қилган ҳолда улардан зарур бўлган илм, қонун-қоидаларни олишлари лозим. Агар бунга қодир бўлмасагина олимларга тақлид қилиши мумкин. Шу билан бирга қолган олимларни четга суриб, фақат бир мазҳаб билан ўзини чегаралаши мумкин эмас, чунки мазҳабни бундай кўринишда қабул қилиниши уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга тенглаштиришга ўхшаб қолади. Олимларнинг фатволарига тўла таянган вазиятда мусулмонга ҳар бир мазҳабдан шундай фикрни олиши керак бўладики, у ҳавфсизлироқ ва бошқаларникига нисбатан ҳаром ва шубҳалардан узоқроқ бўлиши лозим. Фақат ўта зарурият пайдо бўлгандагина мусулмон “заифдан” фойдаланиши мумкин. Бироқ бунга зарурият бўлмаса “заифга” амал қилинмагани яхшироқдир. Ҳар бир инсон мазҳаблардан бирига амал қилиши зарурлиги билан бир қаторда бир мазҳабдан бошқасига ўтишни тақиқлайдиган замонавий муаллифларнинг уйдирмаларига келсак, буларнинг барчаси жохиллик, бидъат ва ўзбошимчаликдир. Биз уларни мансух бўлмаган саҳиҳ ҳадисларни ташлаб ҳар қандай исноддан маҳрум бўлган ўзларининг мазҳабларига ёпишиб олаётганларини кўрганмиз.”

Имом Шофеъий رحمه الله айтганлар: “Агар кимдур бир нарсани ҳаром ёки халол деган бирон-бир имомга тақлид қилган бўлса, бироқ тўғри ҳукм унга қарама-қарши эканлиги саҳиҳ ҳадис билан аниқланса ва агар бу мусулмон Суннатга мувофиқ амал қилишдан бош тортиб тақлидни Афзал кўрса муфтийни маъбудга, Аллоҳдан бошқа илоҳга айлантирган бўлади! Чунки бундай вазиятда Аллоҳ ҳаром қилганини у ҳалол қилади ва ҳалол қилганини ҳаром қилади!”

Сўнгра муқаллидлар билан бундан ҳам ажойиб ҳодисалар юз бермоқда! Шундай қилиб шариат масалалари ичида куйдагилари мавжуд: “Агар биз бирон-бир масала бўйича саҳобанинг ривоятига қарама-қарши бўлган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларини топсак, нима қилишимиз керак? Тўғри жавоб шундан иборатки агар саҳобага бу ҳадис етиб келганда эди унга қаршилик қилмаган бўларди, демак у бу ҳадсини билмаган! Мазҳаблар ва тақлид тарафдорлари бундай вазиятда бизлар билан ҳамфикр бўлишлари таъажублидир. Бироқ имомларининг айтганларига мувофиқ келмайдиган ҳадисга дуч келишганда эса, улар имоми бу ривоятни билмаганлигини тан олишдан бош тортишади! Бундай вазиятда улар ҳадисни рад этишга мувофиқ келадиган шарҳ бериш учун барча имкониятларини ишга солишади, баъзида эса ҳадиснинг маъносини ўзгартириб шарҳлашади! Агар улар ҳеч қандай мантиқий изоҳ бера олмасалар ва уларга сизлар тақлид қилаётган имом бу ҳадисни билмаган, чунки унга етиб келмаган бўлиши ҳам мумкинку, дейилса, бу мутаассиблар айтган кишини калтаклаб, қаттиқ ҳақоратлашади, чунки бундай натижа улар учун ёқимсиз ва оғирдир! Қандай қилиб бу бечоралар саҳобалар бехабар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрга йўл қўйишадида, бироқ ўзларининг имомларини бирон-бир нарсани билмаганлигини қабул қила олмасликларига қараб қўй!!! Томонлар орасидаги фарқи эса худди ер билан осмондек фарқланади. {46}
Биз кўпинча уларни ҳадис китобларини ўқиётганларини, “диққат билан” ўрганаётганларини кўрамиз, аммо нима учун? Маълум бўлишича уларга мувофиқ амал қилиш учун эмас, балки “барака топишлик учун”дир!
Агар қўлларига таълимотларига зид бўлган ҳадис тушиб қолса, уни ўзларининг фикрларига мувофиқлаштириш учун барча имкониятларини ишга соладилар. Агарда буни эплай олмасалар, биз эргашаётган инсон бу ҳадисни бизлардан яхши билган у ҳақда сизларга маълум нарса унга маълум бўлган ва шу сабабли уни қабул қилмаган деб айтадилар. Ахир бу билан Аллоҳнинг ҳужжатини ўзларига қарши қўллаётганликларини фаҳмламаяптиларми? Агарда уларнинг қўлларига мазҳаблари билан мувофиқ келадиган ҳадис тушиб қолса улар мамнунлик билан табассум қилишади. Бирор ҳадис уларнинг таълимотига қарама-қарши бўлса, у ҳолда улар хомуш бўлишади ва унга қулоқ солишмайди! Бироқ Аллоҳ таъала айтган: “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларида сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар” (Нисо 4:65).

Санад ибн Инан رحمه الله ўзининг “Мудавана Малик” китобига берган шарҳида куйидагиларни ёзади: “Билгинки, ақлли иснон оддий тақлид билан завқланмайди, чунки бу – бефаросат жохил ва қайсар тентакнинг қисмати. Биз тақлидни жоиз эмас демоқчимасмиз. Бироқ бу учун далилларни ва олимларнинг фикрларини билишни шарт деб хисоблаймиз. Маълумотга эга бўлмаган оддий инсонга келсак, у учун тақлид қилиш шарт, бу дегани бошқа инсоннинг фикрини қабул қилиши ва уларга далил-хужжатсиз ишонишдир. Албатта бундай усул билан билимга эга бўлаолмайди. Фақат маълум бир инсоннинг мазҳабига эргашиш эса – бу бидъат, чунки биз саҳобалар даврида ҳеч қандай мазҳаб бўлмаганлигини аниқ биламиз! Маълумки, уларнинг барчаси Қуръон ва Суннатга мурожаат қилишган, далиллар мавжуд бўлмаган вазиятда эса чуқур ўрганиб чиқиш орқали келган фикрларига мурожаат қилишарди. Тобеъинлар ҳам шундай йўлни тутишган. Аслида у иккинчи ҳижрий асрда пайдо бўлишига қарамасдан муқаллидларнинг: “Тақлид қадимдан маълум” дейишлари инсонни таъажубга солади.!”
Мен маълум бир инсонга тақлид қилишни, Қуръон ва Суннатга зид келганда ҳам унинг фикри ҳамда таълимотини динга айлантирилишини қоралаган Санадни رحمه الله ҳақ деб хисоблайман. Шубҳасиз, буларнинг барчаси мусулмонларни ажратиш, уларнинг орасида низо ва нафрат уруғини экиш учун лаънати Иблис қўллайдиган бидъат ва жирканч хийладир.
Уларнинг ҳар бири ўзининг имомини шунчалик улуғлайдики, хаттоки саҳобаларнинг биронтасини ҳам бунчалик улуғламайдилар.
Тақлидчилар буларни барчасини ўзлари учун дин ва таълимот қилиб олиб шундай даражага етишдики, хатто агар сен уларга ҳадисларга асосланган минглаб далиллар келтирсанг ҳам улар сенга қулоқ солишмасдан “худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб” (Муддассир 74:50-51) шошилиб қочишади. Макка ва Мадинада яшаётган кўпгина бухороликлар, шунингдек ҳиндлар ва турклар ҳам шундай қилишади. Улар қулларига ва бўйинларига тасбеҳларни осиб, бошларига масжиднинг гумбазини эслатадиган саллалар кийшади, “Далаил ал-хайрот”, “Хотам ҳаважа”, “Бурда” каби “машҳур” китобларини ўқишга киришишади, ва бу амаллар барчаси ҳақиқий Исломга мувофиқ солиҳ деб ҳисоблашади!{47}
Аммо Суннатда келган саҳиҳ амалларни бажаришга келганда эса улар бош тортишади. Бунга яна ўша – намоздаги ташаххудда ўтирганда бармоқ билан ишора қилиш мисолини келтираман. Уларнинг биронтаси ҳам бунга амал қилишмайди! Мен кўп маротаба улардан нима учун буни қилмасликларини, “ахир бу кичик амал Росулуллоҳнинг саҳиҳ суннатлариданку, саҳобалар ва имомлар ҳам бунга амал қилишган, чунки бу шайтон билан курашишда бериладиган зарбада унга темирдан ҳам қаттиқроқдир?” {48} деб сўрар эдим. Бунга жавобан улар айтардилар: “Биз ҳанафий мазҳабимизга ва бизнинг таълимотимизга асосан бундай ишора қилиш нафақат жоиз эмас, балки ҳаромдир! Мен бу амални ҳанафий мазҳабга эргашганлар томонидан тан олинганлигини ва имом Муҳаммаднинг “Муватто”да, имом Таҳовийнинг “Шарҳ маъани ла-асар”да ва Ибн ал-Хумамнинг “Фатҳ ал-Қодир”да келтирилганлигини уларга айтдим.
Бунга қарши жавобан бу инсонлар айтишдики, ҳақиқатда аввалги ҳанафийлар шундай фикрда бўлишган. Бироқ кеийнгилари эса ал-Масудийнинг “Китаб ас-солаҳ” ва ал-Кайданийнинг “Хулоса” китобларида келтирилганидек, ўзларининг тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда бундай ишора қилишни тақиқлаб бекор қилишган.
Ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бундай беҳуда сўзларни айтиб жохил инсонлар тақво ва мукаммалликга яқинлашмоқдамиз деб ўйлашади. Ҳа, улар ҳақиқатан ҳам яқинлашдилар фақат мукаммалликга эмас, балки шайтонга! “Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз” (Бақара 2:156).
Абу Қосим ал-Кушарий رحمه الله айтган: “Ҳақга интилаётганнинг бурчи ҳеч қачон хато қилмайдиганга эргашиш ва хато қилиши мумкин бўлганга тақлид қилишдан сақланиши. Келинглар, имомлардан келганларни Қуръон ва Суннат билан солиштирайлик, мувофиқ келганини - қабул қиламиз, мувофиқ келмаганини - рад этамиз. Бизларда Шариат асосчиси – Қонун чиқарувчига эргашишлик ҳақида буйруқ бор, лекин турли фуқахолар ва сўфияларнинг сўзларини Қуръон ва Суннат билан мувофиқлигини солиштирмасдан туриб қабул қилишга буюрилмаганмиз. Далиллардан узоқлашган ва тақлид йўлига кўр-кўрона эргашганнинг холига вой бўлсин. Шариат далиллари, фуқахоларнинг асослари ва хатто сўфияларнинг урфлари тақлидни рад этади, эҳтиёткорлик билан масалани ўрганувчиларга ва шубҳали нарсада пухта ўйлаш учун тўҳтовчиларга мақтовлар айтишади. Агар бирор киши имомларга тақлид қилган бўлса, сўнг бу имомнинг фикри Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳнинг Суннатларига, ижмога ёки рухсат этилган аниқ қиёсга зидлиги маълум бўлиб қолса, бироқ бунга қарамасдан инсон тақлид ққилишда давом этаверса, унда бу инсон ушбу имомининг йўлини ҳақидаги даъвоси ёлғондир. Аксинча, бундай инсон ўзининг нафси ва инжиқлигига эргашмоқда! Барча имомлар бундай “эргашувчидан” воз кечишади ва улар унга умуман алоқалари йўқдир. Унинг имомларга бўлган муносабати насоролардан бўлган “Китобхонларнинг” пайғамбарларига бўлган муносабатига ўхшайди, ваҳоланкки ҳар бир имом ўзларининг эргашувчиларини дин ва шариат асосларини бузишдан қайтарганлар.



Quote:44 Шайх ал-Маъсумий бу ерда Ўрта Осиёни назарда тутмоқда, чунки қадимда араблар орасида бу диёр “Мовароуннахр” (дарё ортидаги ерлар) деб аталарди.

45 Машҳур ҳанафий Шайх Абул-Ҳасан ас-Синдий айтган: “Бизнинг имомларимиз ва бошқа олимлар ташаххудда бармоқни кўтариш ҳақидаги ҳадисга таянишган, буни қоралаётган бизнинг тарафдорларимизга келсак, уларда бунга асос йўқ.” Қаранг. “Хошия ала ан-Насаий” 2/236.

46 Баъзи мусулмонлар ўзининг мазҳабини оқлашга харакат қилиб: “Сен билиб, фалон имом билмай қолибдида?!” деб айтаётганини тез-тез гувоҳи бўлиб турамиз. Ҳа, айнан шундай! Бунинг нимасига тажубланиш керак? Кўпгина саҳобалар, уларнинг орасида Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алилар ҳам Пайғамбарнинг ҳар доим кузатиб юришга харакат қилишлари ҳамда улар кўпгина диний масалаларни яхши биладиган катта имом ва олим бўлишларига қарамасдан баъзи диний масалалардан бехабар бўлишган. Бундан ташқари у ёки бу ҳадис бирон-бир имомга етиб бормаган деб айтиш, яхши бўлади, чунки бу билан уни оқламоқда ахир. Пайғамбарнинг бирон-бир ҳадисларини билатуриб унга хилоф қиладиган ақлга эга имомни қанчалик тасаввур қилиш қийин.

47 Шайх Солим Хилолий айтади: “Бу шарҳлар ва қасидаларнинг барчасини ўқишлик билан инсонга ажр-мукофотга эга бўлмайди, чунки уларнинг Суннат ва шариатга алоқаси йўқ. Аксинча, уларда адашишлик, ширк ва сўфияларнинг бидъатлари мавжудлиги сабабли, ўқиш гуноҳ бўлади.

48 Шайх Солим Хилолий айтади: “ У (яъни кўрсаткич бармоқ билан ишора қилиш) шайтонга темирдан ҳам қаттиқроқдир” деган ҳадисни назарда тутмоқда. Бу ҳадис ҳасан, уни Аҳмад 4/15 ва ал-Баззор келтиришган. Шайх Албоний ҳам “Сифатус-солаҳ”да 171 ҳасан деган.

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-10-2012, 10:53 PM
#8
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фикриларидан бошқа ҳеч кимнинг фикри билан ҳақиқат чегараланмайди

Тўрт имомнинг муқаллидга ҳеч қандай алоқаси йўқ, унинг ҳам уларга алоқаси йўқ, чунки у бидъат тарафдори, нафсига эргашувчи, ўзи адашиб ўзгаларни ҳам адаштирувчидир. Мусулмонда бу ҳақда шак-шубҳа йўқ.. Барча ҳақиқат бир инсонга бориб тақалмайди ва унинг фикрида жамланмайди, магарам ваҳий туширилган зот, жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мустаснодирлар. Айнан унинг олиб келган йўлида барча ҳақиқат жамланган.
Холис инсон бу масала устидан тафаккур қилса, бирон-бир имомга далилсиз тақлид қилиш буюк жахолат ва катта бахтсизлик эканлиги унга маълум бўлади. Бундан ташқари бу инжиқлик ва мутаассибликдан бошқа ҳеч нарса эмас. Мутлақо барча мужтаҳид-имомлар бунга қарши чиқишган, чунки уларнинг уларнинг сўзларидан маълумки, барчалари далилар талаб қилмасдан эргашишликни қоралашган {49}. Кимки далиллар йўлидан юрган бўлса, у ўзининг имомига эргашган бўлади, демак Қуръон ва Суннатга эргашган бўлади. Бундай амал қилишлик билан, у ўзининг имомини таълимотига хилоф қилган бўлмайди. Ўзининг имомининг ҳамда барча имомларнинг таълимотидан фақат қайсарлик ва кўр-кўрона далилларга хилоф фикрларга тақлид қилувчигина воз кечади, чунки агар олимга ҳадис етиб келганда эди у ўзининг фикридан воз кечиб, ҳадисга эргашган бўларди. Шундай қилиб ким қайсарлик билан тақлидни ушлаб олса гуноҳкор бўлади, чунки у ўзининг инжиқлигига эргашиб Аллоҳ таъалага ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатсизлик қилади. Унинг имомлар билан алоқаси узилади ва шайтон ҳамда ўз нафсининг шеригига айланади: “ҳавойи нафсини ўзига “илоҳ” қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз?” (Жосия 45:23).
Унинг қалбида нур ўчган. Ҳақ йўлига эргашганимиздан сўнг, кўр бўлишдан Аллоҳ асрасин!
Ар-Рабиъ ибн Сулаймон ал-Жийзий атган: “Бир куни имом Шофеъийнинг رحمه الله олдиларига бир инсон келиб, савол берди, имом эса (унга жавоб бериш ўрнига) ривоят келтирди: “Менга маълум бўлишича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга бундай ва бундай деб жавоб берганлар”. Шунда савол берувчи сўради: “Сен ҳам шундай деб ҳисоблайсанми?” шунда Шофеъий ғазабдан титраб кетди, юзи қизарди ва ҳайқириб: “Сенга қайғу бўлсин! Қайси ер мени кўтара олади, қайси осмон мени беркита олади, агар мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирон-бир нарса ривоят қилсамда ўзим эса бундай хисобламасам? Ҳа, сенинг саволинга менинг жавобим худди ҳадисда айтилгандек бўлади!” Ва у яна қайтадан биринчи айтганини такрорлади.
Билгинки, кўпгина инсонлар зиёндадирлар, фақат озгиналари муваффақият қозонишган. Агар кимдир ўзининг зиёни ёки фойдасига назар ташламоқчи бўлса, ўзининг амалларини Қуръон ва Суннатга солиштирсин. Агар мувофиқ келса у инсон мувоффақ бўлибди ва агар қарма-қарши келса у холда у зиёнда ва унинг тақдирига хавас қилиб бўлмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таъала бу ҳақда хабар берди ва вақт билан қасам ичиб айтдики – “барча инсонлар зиёнда магарм ўзида тўрт сифатни жамлаганлар бундан мустасно”.{50}
Агар сен хавода учишни ёки сувда юришни биладиган ёки ғайб ҳақида хабар берадиган инсонни учратсанг, шу билан бирга у ҳаромни қилиб ва вожибни тарк этиб шариатни бузса, билгинки бу жохилларни васваса қилиш учун тайинланган шайтондир. Бу холат Парвардигор адашганларга тайинлаб қўйган йўлидан узоқ эмас. Шайтон инсоннинг қон томирларидан ҳаракат қилади, Дажжол эса ўлдиради ва тирилтиради, осмондан ёмғир ёғдиради – буларнинг барчаси адашганларга васвасани ўзидир! Бу шунингдек илонларни ютадиган ва оловга кирадиганларга ҳам таъаллуқли.
Аш-Шаъроний ўзининг “ал-Мизан” китобида Абу Довуд ривоят қилади деб ёзади: “Мен имом Аҳмаддан сўрадим: “Кимга эргашгани Афзал: Авзоийгами ёки Моликгами?” Бунга жавобан имом Аҳмад айтдилар: “Ўзингни динингни уларнинг биронтасига тақлид қилишга айлантирма. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини ва у зотнинг саҳобаларидан رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا келганини, сўнг тобеъинлардан келганини ол. Менга ҳам тақлид қилма, Моликга ҳам, Абу Ҳанифага ҳам, Шофеъийга ҳам, Авзоийга ҳам, Саврийга ҳам أجمعين رحمه الله , лекин улар қаердан олган бўлсалар, сен ҳам ўша ердан ол! Инсоннинг саводсизлигига ўзининг динида бирон-бир кимсага кўр-кўрона тақлид қилиши далолат қилади.”


Quote:49 Жуда ажойиб сўзларни айтди имом Шофеъий: “Кимки далилсиз илмни талаб қилса, гўёки ўтинлар билан уни чақаётган илонни олаётган тундаги ўтин терувчига ўхшайди!” Байҳақий “ал-Мадҳал”да 1/211.

50 Аллоҳ субҳана ва таъала айтади: “Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўл)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар).” (Аср 103:1-3).
Ўз-ўзидан олимларнинг сўзл

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-12-2012, 08:33 PM
#9
Жуда муҳим огоҳлантириш


Билгинки, катта мужтаҳид-олимнинг шарҳ ва фикрлари – Аллоҳнинг қонуни ва ҳукми дегани эмас!{51} Ахир агар Аллоҳнинг қонуни бўлганида, Абу Юсуфга ва Муҳаммадга (Абу Ҳанифанинг шогирдлари) Абу Ҳанифанинг фикридан ва унинг шарҳларидан воз кечишларига руҳсат этилардими? Шунинг учун имом Абу Ҳанифа айтганлар: “Бу менинг фикрим, кимда-ким ундан яхшисини олиб келса, мен қабул қиламан”. Қолган имомлар шунга ўхшашни айтишган: “Биз шу фикрга келдик. Ким хоҳласа уни қабул қилсин, хоҳламаган эса – қолдирсин”
Мен (ал-Маъсумий) бу масала бўйича бирон-бир имомга тақлид қилувчидан сўрайман: “Нима учун бошқа олимларнинг ичидан айнан уни танлаб олдингиз? Агар менга у ўзининг замондошлари ичида кўпроқ билимга эга, унинг сифатлари аввалги яшаганларникидан устун туради деб жавоб берсалар, мен эътироф билдириман: “Сен ўзинг олим бўлмасанг, буни қаердан билишинг мумкин?!” Лекин сен бу имом ўз замонида энг илмли бўлган деб гувоҳлик беряпсан! Бундай мавзуларни фақатгина барча мазҳабларни, уларнинг далилларини, кучли ва заиф томонларини ўрганиб чиққангина муҳокама қила олади. Ҳалқ нақл қилгандек “кўр одам дирҳамларнинг ҳисобини қаердан билсин?!” Агар сен энг билимлига тақлид қилишга интилаётган бўлсанг, Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Ибн Масъуд رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ҳақли эмасмилар? Ахир улар сен танлаган имоминга нисбатан илмлироқдирлар! Бу мусулмонлар томонидан ҳамжихатлик билан тан олинган.

Биз муқаллидга айтамиз: “Сизлар танлаб олган, унга тақлид қилаётган, унинг фикрларини Қонунчиқарувчининг оятлари даражасига кўтариб олган имомларингиздан аввал инсонларнинг дини қанақа бўлган?” Қани энди бу билан чегаралансангиз эди! Ахир сизлар Қонун чиқарувчининг оятларига эргашишдан кўра уларга эргашишни устун қилиб қўйдингиз. Шундай қилиб, кўрсатиб ўтилган имомлар пайдо бўлишларидан олдин инсонлар ҳақ йўлда бўлганмилар ёки залолатда бўлганмилар? {52} Муқаллид инсонлар ҳақ йўлда бўлишган деб айтишга мажбур.
Шунда биз айтамиз: ахир у инсонлар Қуръон ва Суннатдан ҳамда шунингдек саҳобаларнинг мисолидан бошқа бирон-бир нарсага эга бўлишганми? Ахир уларга зид келганни ҳаммасини ташлаб, биринчи ўринга уларни қўйишмаганми? Ахир ихтилофлар юзага келганда уларга мурожаат қилишмаганми? Демак, агар уларнинг барчаси ҳақ йўлда бўлишган бўлса, унда яна қандайдир йўлни қидиришга хожат борми, ахир: “Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос” (Юнус 10:32).
Ўзларининг йўлбошчи ва илоҳ қилиб олган имомдан бошқа обрўли инсон қолмаслиги учун муқаллидлар саҳобалар, тобеъинлар ва исломнинг барча катта олимлари эгаллаган юқори ўринларни йўқ қилишга интиладилар. Муқаллидлар улар билан намалар ҳам қилишмади. Уларнинг сўзларини эътиборга олинмайдиган, фатволари кўриб чиқилмайдиган, “илоҳ”ларининг фикрларига зид келганда уларга раддиялар ёзишдан бошқа нарсага ярамайдиган даражагача пасайтириб юборишди.{53}
Улар иймон асосини ва таянчини хароб қилишларига оз қолди, бироқ динни асрайдиган ва химоя қиладиганлар ҳар доим топилади, буни Аллоҳ субҳанаҳу ва таъала ваъда берди. Саҳобалар, тобеъинлар ва қолган мусулмон олимларининг обрўларини тан олмаган, фикрларини хурмат қилмаган, шарҳ ва фикрларидан фойдаланишни лозим топмаганларнинг муносабати ва иймонидан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкинми? Уларни қўйиб, кейинги асрлардаги қандайдир инсоннинг фикрини қабул қилади ва унинг диний тушунчаси ҳамда шарҳлари билан ўзини чегаралаб олиб, ўзига илоҳ қилиб олади!
Билгинки, “Фақихларнинг сўзларидан ва уларнинг фикрларидан фойдаланиш – бу гўёки сув бўлмаганда тупроқ билан таямум қилиш кабидир. Бирор масала бўйича Қуръон Суннат ҳамда саҳобаларнинг фикрлари мавжуд бўлса, у ҳолда бу матндан фойдаланиш шарт (вожиб) бўлади ва ундан бирон-бир олимнинг сўзини фойдасига воз кечиш жоиз бўлмайди!” {54} Бироқ замонавий тақлидчилар сув бўлишига қарамасдан таяммум қилишади, ваҳоланки сув таяммумни бекор қилади.
Мен тақлидчиларга буюк имомларнинг аввалги авлодларидан бўлмиш Бухорий, Ибн Муборак, Авзоий, Саврий ва уларнинг бошқа замондошларининг сўзларини ташлаб, ўзларининг кейинги сардорларининг фикрлари билан чегараланишларига ҳайронман. Шунингдек, энг аввалги ислом олимлари бўлмиш Саъид ибн Мусаййиб, Ҳасан Басрий, имом Абу Ҳанифа, имом Молик ва бошқаларнинг таълимотини менсимайдилар, ваҳоланки, уларнинг фикрларини билиш жуда зарур. Бундан ташқари муқаллидлар ислом умматининг энг яхши инсонлари бўлмиш Абу Бакр, Умар, Усмон, Али сўнг Ибн Масъуд ва қолган саҳобалар رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا фатволари ўрнига ўзларининг мазҳаб ёзувчиларининг фикрларини Афзал кўришди! Кейингиларнинг сўзлари ва фатволари билан мусулмонларнинг аввалги авлодининг сўзларини ва фатволарини тенг қилганликлари учун мазҳабчилар Қиёматда Аллоҳнинг олдида қандай қилиб жавоб берадилар, билмайман. Улар умуман кейингиларни Афзал кўриб, аввалги таълимотларни улоқтириб ташлаган бўлсаларчи?


Quote: 51 Ўз-ўзидан олимларнинг сўзлари хужжат бўлавермайди ва улар кучга эга эмас. Шайхул-Ислом Ибн Таймия айтганлар: “Ҳақиқатда, олимларнинг сўзлари шариат далиллари билан қувватланиши керак бўлади, аммо шариат далиллари олимларнинг сўзлари билан қувватланилмайди!” қаранг. “Мажму ул-фатава” 26/202.
52 Шайхул-Ислом Ибн Таймия айтганлар: “Ахли-Сунна вал-жамоа мазҳаби Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмадлар яратилишларидан олдин маълум бўлган қадимий мазҳаб. Дарҳақиқат, бу Пайғамбардан ўрганган саҳобаларнинг мазҳаби. Кимки унга қаршилик қилган бўлса, Ахли-Сунна вал-жамоа бидъатчилар тарафдори деб хисоблашган!” қаранг. “Минхажу-Ссунна 2/601.
53 Шайхнинг айтаётганларига мисол тариқасида қуйидаги: “Менинг умматимда шундай инсон пайдо бўладики, у Муҳаммад ибн Идрис (имом Шофеъий) номи билан танилади ва у умматимга Иблисдан ҳам кўп зиён келтиради” ҳадисни тўқиган ҳанафий мазҳабининг мутаассиби ва ашаддий эргашувчиси Маъмун ал-Харовийнинг келтирса бўлади. қаранг. “Ас-Силсила аз-заифа” 570.
54 Шайх Солим Хилолий айтади: “ал-Маъсумий имом Шофеъийнинг ўзларининг “ар-Рисала” китобида айтган сўзларини айтдилар.


Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-17-2012, 08:40 PM
#10
“Бу умматнинг охиргилари нажот топишмайди, магарам аввалгилари нажот топган нарса устида турмасалар”


Бу буюк сўзларни имом Молик رحمه الله айтганлар: “Бу умматнинг охиргилари нажот топишмайди, магарам аввалгилари нажот топган нарса устида турмасалар”

Аввалги (ва энг яхши) мусулмонлар авлодлари Қуръон ва Суннатга шунингдек салафи-солиҳларнинг ягона фикрига амал қилганликларига шубҳа йўқ! Бироқ қачонки инсонлар Аллоҳнинг қонунларидан юз ўгириб бегона нарсага мурожаат қилганларидан сўнг, Аллоҳ уларни ваъда қилинган ғалабадан маҳрум қилганига таъажубланишга ҳожат йўқ, ахир уларда Аллоҳ Ўзининг Китобида мўминларни зикр қилган сифатларидан ҳеч нарса қолмаган.
Ҳижратнинг на биринчи, на иккинчи асрларида бундай кўр-кўрона тақлид ва хозирги кунда кўраётган бундай ишлар бўлмаган. Агар Исломни ақиллик инсон ёки юқори маданиятли ҳалқ қабул қилишини таҳмин қилсак, нимага эргашишликни, қайси таълимот ва иймон асослари бўйича китобни лозим тутишликда аниқ довдираб қолишарди. Бизлар Ислом – бу ҳақиқий дин, имомларнинг барча таълимотлари эса уларни ҳар хил бўлишига қарамасдан бир бутундан иборат ва бир-бирини тўлдирувчилигига уни ишонтиришимиз қийин бўлади. Японияда бўлиб ўтган каби тортишув бўлмаган бўларди. Агар биз, мусулмонлар Қуръон ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлига қатъий амал қилсак, у ҳолда ҳақ дин, бузилмаган ва зиддиятларсиз иймон ҳақида барчага тушунтиришимиз ҳеч қандай мушкуллиги бўлмас эди.
Агар хар хил фуқахоларнинг билдирган фикрларини, ихтилофлари ва далилларини кўриб чиқсак, баъзилари уларнинг далилларни кучга эга деб айтадилар, лекин унга амалда ва фатво чиқаришда асосланишмайди, бундан қаттиқ таъажжубланса бўлади. Нима учун? Ҳаммаси кимдур бошқа фикр айтганлиги учунми. Наҳотки, шунча инсонлар орасида, хатто таржимаи холи маълум бўлмаган {55} бир инсоннинг фикри саҳиҳ Суннатни ташлаш учун етарли бўлса? Айнан мана шу ерда бизнинг холатимиз билан динимизнинг асоси ва унинг манбааси орасида алоқа узилмоқда. Хар кимга маълум бўлсинки, инсонга хоҳ ақида масалаларида, хоҳ диний ибодат масалаларида бўлсин Аллоҳ субҳанаҳу ва таъала ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳеч кимга мурожаат қилишга йўл қўйилмайди. Биз шунингдек динда қонун ўрнатиш – ёлғиз Аллоҳнинг ҳуқуқи, бошқа ҳеч кимдан дин қабул қилинмаслигини ўзимиз учун тушуниб олишимиз лозим. Айнан шундай йўл билан бутун иймонини ягона Аллоҳга бағишловчи тавҳид тарафдорлари бўламиз. Буни Аллоҳ Ўзининг ойдин Китобида буюрди. Кимки айтилгандан четга чиқса, Аллоҳга ширк келтиради ва халокатга дучор бўлади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъала айтди: “ У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади. Эргашувчилар: “Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак”, дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ таъала уларнинг амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар” (Бақара 2:166-167).

Билгинки, бу оят тақлидчиларни ер қимирлашдан ҳам қаттиқроқ титратади, чунки улар диний масалаларда инсонларнинг сўзларини ушлаб олишди ва мутаассибларча унга эргашаяптилар! Бу тақлид ақидага таъаллуқли бўладими ёки ибодатгами, ёки ҳаром ва ҳалол масалаларигами - бунинг аҳамияти йўқ. Буларнинг барчаси фақат Аллоҳнинг ва Унинг Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан олинади! Уларда бирон-бир кимнинг сўзи ва фикри бўлиши мумкин эмас.
Баъзи Қуръон тафсирчилари юқорида келтирилган оятлар фақат кофирларга таъаллуқли деб айтишади. Ҳа, ҳақиқатан бу оятлар кофирлар сабабли нозил бўлган. Бироқ, Аллоҳнинг қўрқитуви фақат мушрикларга, яхудийларга ва насороларга таъаллуқли деб ҳисоблаш хато бўлади, чунки оятни бундай тафсирлаш уни ҳақиқий маъносидан узоқлаштиради ва мусулмонларни Қуръондан ажратиб қўяди. Айнан шундай бўлаётганлиги учун ҳам бугун кўпгина мусулмонлар Қуръоннинг талабларини тушунмасликларини кўрамиз. Уларнинг жуда кўпчилиги “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб шунчаки айтиб қўйиб, бу сўзлар чақираётганга ва талаб қилаётган нарсага амал қилмаса ҳам Жаҳаннамдан қутулишга етарли деб ҳисоблашади. Бироқ, бу калимани кўпгина мунофиқ ва кофирлар ҳам фойдаланишади! Шунинг учун ҳам айтамизки, Қуръонда зикр этилган мушрикларнинг амаллари, кофирларнинг сифатлари, уларнинг ҳаракатлари ва хоказолар фақат улар билан чегараланган эмас, балки бизлар уларнинг хато ва залолатларини қайтармасликларимиз учун намунадир. {56}

қўшимча қилиб айтаманки, мен бу оят ҳусусида“Йўлбошчилар эргашувчилардан воз кечишларига аниқ далиллар” деб номлаган асарни тайёрладим. Аллоҳнинг мадади билан у Мисрда нашр этилди. Ҳақга интилаётган мени ҳам ва сени ҳам Аллоҳ тўғри йўлдан олиб борсин.

Quote:55 Ибн Умар رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا айтган: “Дин сеники! Дин сеники! Дарҳақиқат у сенинг жисмин ва вужудинг! Шундай экан ўзингни динингни кимдан олаётганинга аҳамият бер! Ал-Хотиб “ал-Кифоя”да 122.
Шунингдек Муҳаммад ибн Сирин, Даҳҳақ, имом Молик ва бошқалар айтишган: “Дарҳақиқат, бу билимлар – диндир, шундай экан ўзингни динингни кимдан олаётганинга аҳамият бер” Муслим 1/23, Даромий 1/124, ал-Хотиб 2/92.
56 Шайхул-Ислом Ибн Таймия ёзадиларки, хатто агар маълум бир оят маълум бир инсонларга ёки шаҳсга нисбатан, ёки бирон-бир давр билан боғланган бўлса ҳам, барибир унинг маъноси умумий бўлади ва барча бунга ўхшаш холат ва вазиятларга тарқалади. қаранг. “Мажму ул-фатава” 13/341-342


Баъзи олимлар Аллоҳнинг дини ва қонунини ўзгартирганликлари ҳақидаги Фаҳруддин ар-Розийнинг ҳикояси

Мен сенга илгари айтганимдек, мисол тариқасида аввалги асрларда динга қандай қилиб ўзгартиришлар ва бузилишлар киритилганлиги ҳақида қуйидаги ҳикояни келтирмоқчиман.
Фаҳруддин ар-Розий (606 ҳ.й. вафот этган) ўзнининг “Мафатиҳул-ғойб” 4/431 китобида Аллоҳ таъаланинг: “ Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар” (Тавба 9:31) сўзини тафсир қилди. Мана унинг сўзлари: “Бир куни мен фуқахолардан бирининг мазҳабига эргашаётган муқаллидлар гуруҳини учратдим ва уларга турли масалалар бўйича Аллоҳнинг Китобидан кўпгина оятларни ўқиб бердим. Модомики уларнинг мазҳаби бу оятларга зид бўлганлиги учун, улар қабул қилишмади ва эшитишни ҳам хоҳлашмади! Аксинча, гўёки “қандай қилиб бу ойдин оятларга мувофиқ амал қилиш мумкин ахир уларнинг фикри бўйича аждодларининг таълимотига зид келмоқдаку” дегандек таъажжуб билан менга қарашди! Агар сен диққат билан бу мавзу бўйича фикр юритсанг, кўпгина мусулмонлар бундай залолатга ботганликларини ва бу юқумли касаллик билан зарарланишганликлари маълум бўлади!”
Ҳозирги кунда ҳам, тақлид қилиш учун ўзларига бирон-бир Шайxни танлаб барча диний масалаларни - ақида, диний урфлар, ҳаром ва ҳалол ва хоказоларни – ундангина олишни Афзал кўраётган мусулмонларни кўриш мумкин. Бу Шайx ҳақни айтаяптими, унинг сўзлари Қуръон ва Суннатга мувофиқ келадими, йўқми - уларни умуман қизиқтирмайди! Балки инсонларни ўзидан узоқлаштирмаслик учунгина ўзини мазҳабга қўшиб қўймоқдадир, аслида мазҳабга умуман мос келмаса ҳам? Мазҳаб билмдони ниқоби остида эса инсонларнинг саводсизлигидан фойдаланиб ўзига мақбул маслакни тарқатаётгандир?
Мана шундай ишлар бугунги кунда содир бўлмоқда. Бундан ташқари ҳозирги аҳвол ар-Розий айтиб ўтгандан ҳам ёмон. Бу ҳақда Шайx Муҳаммад Рошид Рида ўзининг “ал-Манар” 10/367 тафсирида айтган.
Бу сатрларнинг муаллифи “Биринчи сура “ал-Фотиҳа”ни шарҳидаги энг ойдин далиллар” сарлавҳа остидаги Қуръоннинг биринчи сураси “ал-Фотиҳа”га берган ўзининг шарҳида кўрсатиб ўтилган ҳодисаларни батафсил тушунтириб ўтди. Китоб 1357 йилда Макка шаҳрининг нашриётида чоп этилди.





Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.