Admin   11-13-2011, 02:20 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатухи.
Аллох илмингизни янада зиёда килсин,бродар сизлардан бир масалани жавобини сурамокчиман. яьни закот хакида. Мен укам билан бирга ишлардим,кейинчалик аллохнинг иродаси ила ишимиз тухтаб колди,кейинчалик колган молни хисобладик, хисоблаган пайтимизда пул етмади,укам шу пулларни узи харажат килган,яьни мени фойдамни хам,укам шу пулни менга кайтаришга имкони йук,аллоху аълам
качон кайтаришига,балки кайтариб хам олмас,.Балки иншааллах кайтарар. Агар кайтара олмаса хам майли,иншааллох, аллох учун сурамайман, ака- укачилигимиз фарздур.Узингиз тушунасиз агар доимо талаб килиб юрсам,окибати нимага олиб боришлигини,
Масала шундаки,мен хар йили шу пулдан закот бериб турардим,хозир шу пул йук,менга йук пулдан закот беришим фарзми?ёки йукми?нима килишим керак?иншааллох сахих жавобингизни кутаман.
Ассаламу алайкум,барака аллоху фикум.
Abdulloh Salafiy   11-13-2011, 03:43 PM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллаҳи барокатуҳ!
Пул эгаси бировга қарз берган бўлса ёки бировга мол сотгану ҳали пули қўлига тегмаган бўлса, бундай ҳолатларда закот бериш тартиби қуйидагича бўлади:
Қарз олган, зиммасида омонат бўлган одам ўзига тўқ киши бўлса ва пулни қачон талаб қилинса ўша заҳоти қайтариб беришга қодир бўлса, бу ҳолатда пулнинг эгаси унинг закотини бераверади. Лекин бундай маблағнинг закотини ҳар йили мунтазам бериб бориш шарт қилинмайди. Омонатни қўлига олган йили ўтган барча йилларни ҳисоблаб, ҳаммасининг закотини қўшиб, битта қилиб берса ҳам жоиздир. Лекин афзали албатта, бундай омонатларнинг закотини ҳар йили мунтазам бериб боришдир.
Зиммасида омонат бўлган киши омонатни талаб қилинганда қайтариб бера олмайдиган даражада қашшоқлашиб, ночор аҳволга тушиб қолган ёки қайтиб беришга қодир бўла туриб, ғирромлик билан чўзиб юрган бўлса, бундай омонатлар бировлар зиммасида неча йил қолиб кетса ҳам уларнинг закоти ажратилмайди. Қачон омонат ўз эгасининг қўлига тегса, фақат ўша пул қайтган йилнинг закотини чиқариб берилади.
http://tavhid.com/kitoblar/zakot/zakot-haqida-risola
-------------------------------------------------------------------------
Савол: Қарзини тўлай олмаслиги бир неча йилларга чўзилиши мумкин бўлган камбағал қарздор зиммасида қолаётган қарз закотининг ҳукми қандай бўлади? Қарзни тўлашга қурби етса-да, тўламасдан чўзиб юрган бадавлат киши зиммасидаги қарз закотининг ҳукми-чи? Қарзни тўлашга қурби етиши ва тўлаш нияти қатъийлиги маълум бўлган киши зиммасидаги қарзнинг ҳукми қандай бўлади? Албатта бунда орадан бир ҳавл ўтганлиги аниқ.

Жавоб: Қарздор киши камбағал бўлса ёки бадавлат бўла туриб чўзиб юрган бўлса, қарз эгасининг эса ҳоким олдида ўз ҳаққини исбот қилиб берувчи далили йўқ бўлса ёки одамлар ҳуқуқлари умуман ҳимоя қилинмайдиган баъзи давлатларда бўлгани каби қўлида исбот-далили бор бўлса-ю, аммо ҳокимнинг унга ҳаққини олишга ёрдам бермаслигини аниқ билса, яъни қарзини қайтариб олишнинг имкони бўлмаса, қарз эгасига то қарзга берган маблағи қўлига тегиб, орадан бир ҳавл ўтмагунча, закот фарз бўлмайди.

Аммо қарздор бадавлат бўлиб, ундан исталган пайтда қарзни тўла қайтиб олишнинг имкони бўлса, ҳар гал ҳавл тўлиши билан қарзнинг ўзи нисобга етса ёки бошқа пуллар ва нарсаларга қўшганда нисобга етса, қарз эгасининг зиммасида унинг закотини бериш фарз бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир ва пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин.

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси

Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Қўмита раисининг ноиби: Абдурраззоқ Афифий.
Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Муслим   11-13-2011, 05:57 PM
#3
Қарздан тўланадиган закот

Қарз - қарз берувчининг мулки ҳисобланади. Бироқ қарз сифатида берилган пул ҳақиқий мулкдорнинг қўлида эмас экан, фақиҳлар бу борада ихтилоф қилишди:
Ибн Умар, Оиша ва Ибн Аббоснинг мавлоси Икрима, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин, қарзга берилган пулдан закот берилмайди деб ҳисоблашган. Улар буни ўша мулк кўпаймаслиги ва у шахсий фойдаланиш учун ишлатиладиган мулк каби экани, шунинг учун ҳам ундан закот берилмайди деб тушунтиришган.
Жумҳур фуқаҳолар эса масалани мана бундай изоҳлашади:
Қарз икки хил ҳолатга эга бўлиши мумкин:
1) Қайтариши умид қилинган «қарз тўлови» (الدين الحال). [Яъни тўлов муддати келган қарз]
2) Қайтариши умид қилинмаган «қарз тўлови».
1. Қайтариши умид қилинган «қарз тўлови» - бу қарзни тан олган, уни тўлашга интилган (тўлашга қодир) кимса қўлидаги қарздир. Бу борада уламоларнинг фикри қуйидагича:
Ҳанафий, Ҳанбалийлар ва Саврийнинг фикрича, қарз берган одам бундай қарздан ҳар йили закот тўлаши керак. Чунки бу унинг мулки. Аммо у закотни ўша пулларни қўлига олганида, бу пул қарздорда бўлган барча йиллар учун тўлаши керак бўлади. Улар буни шундай тушунтиришади: қарз қарздорники бўлиб турибди, шунинг учун то у қўлига тушмагунича, унга закот тўлаши фарз бўлмайди. Шунингдек уларнинг айтишича, у (қарз берувчи) айни пайтда ушбу пуллардан ҳеч қандай фойда олмайди. Фойда келтирмаган пулдан закот тўлаш тўғри бўлмайди. Бироқ эгаси истаган вақт олиши мумкин бўлган, фойдага тикилган маблағ бу каби қарздан фарқ қилади ва бундан бир йил ўтгач закот берилиши керак.
Имом Шофеий, Ҳаммод ибн Абу Сулаймон, Исҳоқ ва Абу Убайданинг фикрича, ўз қўлида бўлган маблағдан тўланиши керак бўлганидек, қайтариши умид қилинган қарздан ҳам ҳар йил ўтиши билан закот тўланади. Бунинг сабаби қарз берувчи у пулни истаганида қайтариб олиши ва улардан фойдаланиши мумкин бўлади... (Қаранг: «ал-Муғний» 3/46; «Шарҳ ал-Минҳаж» 2/40).
2. Қайтариши умид қилинмаган «қарз тўлови» - бу камбағал, ёки қайтаришни чўзаётган, ёки қарздан бош тортаётган одам қарзидир. Бу борада уламоларнинг фикри қуйидагича:
Ҳанафий мазҳаби, шунингдек Қатода, Исҳоқ, Аҳмаддан, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин, келган бир ривоятдаги фикрга кўра, ва бу фикр имом Шофеийнинг фикрига хилоф фикр: тўлиқ эгалик бўлмагани учун бу каби қарздан закот берилмайди. Чунки у (қарз берувчи) улардан фойда ололмайди.
Бошқа қавл (имом) Саврий, Абу Убайда, (имом) Аҳмаддан келган бир ривоятда ва имом Шофеийнинг фикридир. Уларнинг фикрича: у (қарздор) пулларни қўлига олганида ўша маблағдан ҳар йил учун закот тўлаши керак. Бу Алий розияллоҳу анҳудан қайтарилиши умид қилинган қарз ҳақида келган ривоятга мувофиқдир: «Агар у ҳақ бўлса, уни олганида ўшандан ўтган вақт учун закот берсин».
Имом Моликнинг фикрича, агар қарздан закот берилиши лозим бўлган ҳолат бўлса, қарз неча йил қарздорнинг қўлида турмасин, у бир йил учунгина закот беради. Бу фақатгина қарзни қўлига қайтариб олгандагина бўлади. Бу Умар ибн Абдулазиз, Ҳасан, Лайс ва Авзоийнинг фикри бўлган, Аллоҳ барчаларига раҳм қилсин.

Муҳлати кечиктирилган қарз

Ҳанбалийлар, шунингдек Шофеийларнинг икки фикридан бирига кўра: муҳлати чўзилган қарз, қарзини ўташга қодир бўлмаган қарздор каби бўлади. Бунда қарз берувчи берган қарзини айни вақтда олиш имконига эга бўлмаслиги керак. Шунинг учун у қарзидан закотни, пулини қўлга олганида, қарз эгасида турган барча йиллар учун тўлайди. Шофеийларнинг бошқа фикрига кўра, бундай қарз учун ҳар йили закот бериш керак бўлади, ҳатто агар қарз тўланмаган бўлса ҳам (Қаранг: «ал-Муғний» 3\46: «Шарҳ ал-Минҳаж», «Хошия ал-Қалубий» 20\40).
Моликий ва Ҳанафийларда биз «қарз тўлови» ва «муҳлати кечиктирилган қарз» орасини фарқлашганини кузатмадик.
Манба: «ал-Мавсуа ал-Фиқҳийя» 23 жилд, 238-239 бет.

Маълумки шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Шарҳ ал-Мумтиъ» номли китобларида баён қилишларича тўлашга қодир бўлган қарздор қўлидаги «қарз тўлови» борасида, пул қўлга келиб тушганидан кейин, қарздорда турган барча йиллар учун закот тўлаш керак деган фикрга мойил эканликларини билдирганлар. Қарзни қайтаришга қодир бўлмаган қарздан «қарз тўлови» бериш борасида эса шайх имом Молик фикрларига мойил бўлганлар: яъни қарз қарздорнинг қўлида қанча йил турмасин, қарз қайтарилганида фақатгина бир йил учун ундан закот берилиши лозим. Қарз қарздор қўлида кўп йиллар мобайнида бўлгани аҳамиятсиз.
Қаранг: «Шарҳ ал-Мумтиъ» 6 жилд, 27-28 бет.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   07-24-2014, 10:26 AM
#4
Қарзимни узайми ёки закотимни берайми?

Савол: «Фазилатли Шайх, Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Савол берувчи охирги саволида, уни бўйнида қарзи бор эканлигини айтади. (Қарзи) милиён сурия лирасидан ортиқ бўлиб, (унга атиги) йилига уч юз минг лира келиб турар экан. Бу маблағ эса қарзни тўртдан бирини қоплайди (холос). Айтадики, «Мен закот чиқаролмайман, чунки менга келаётган молни (яъни пулни) тасарруф қилишга эга (ҳақли) эмасман. Хозир эса (нима қилишга) ҳайронман». Бу (ҳолатда) мени энг тўғри йўлга (бошлашлик билан) фойдалантирсангиз?».

Жавоб: «Агар моли (закот нисобига етишлиги учун) бир йил тўлишидан олдин ишлатилган ёки ишлатиб юборган бўлса, унга закот тўлашлик (мажбурияти) йўқ. Аммо бир йил тўлган бўлса, ҳаттоки қарзи бўлса ҳам унга закот беришлиги вожиб бўлади. Чунки закот, зиммада (адо қилинишлигига) тааллуқли бўлганидек, молга тааллуқлидир. Аллоҳ таъало айтади: «Ва мол-у мулкларида, сўровчи ва маҳрум (бечора)ларнинг ҳаққи бордир» (Зухруф 19). Ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва ала аалиҳи ва саллам Муозни Яманга жўнатаётиб айтгандиларки, «Аллоҳ уларга молларидан садақа қилишларини (яъни закот беришларини) фарз қилдиганини уларга билдиргин. Бойларидан олиб, фақирларига бергин».
Аммо, кимдур илм аҳли(ни сўзи)дан айтсаки, агарда кишини қарзи бўлса, уни муқобилидаги (тўлайдиган қисми)дан (вожиблик) тушиб қолади, закот тўламайди. Мисол учун, уни бўйнида беш минг (қарзи) бор. Ўзида ўн минг бор. Баъзи уламолар дедики, у фақатгина (қарзидан ортган) беш мингдан закор беради. Чунки у (закот) қарзини тўлаганидан афзалдир. Энг тўғри сўз эса, у ўн мингни ҳаммасидан закот беради. Қарзини эса Аллоҳ (ҳоҳлаганида) узади. Балки Аллоҳ уни қолган молига барака нозил қиларки, ҳатто қарзига вафо қилиб узишга қодир бўлиб қолар.

Манба: «Мажмуъул фатава ибн Усаймин» роҳимаҳуллоҳ. «Закот ва рўза фатволари» боби, 590-бетдан, 420-фатво.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.