Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Витр намози қандай ўқилиши ҳақида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат-у саломлар бўлсин.
Сўнг:
Витр намози Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилинадиган энг улкан ибодатлардан. Ҳатто баъзи уламолар –улар ҳанафийлар- уни вожиблардан деб билади. Бироқ тўғриси шуки, у мусулмонга уни муҳофаза қилиши ва тарк этмаслиги лозим бўладиган суннати муаккада-(таъкидланган суннат)лардандир.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ деди:
“Ким витрни тарк этса у ёмон кимса. Унинг гувоҳлиги қабул қилинмаслиги лозим бўлади”.
Бу эса витр намози таъкидланган эканига далолат қилади.
Витр намозининг кайфиятини қуйидаги нуқталарда қисқача айтиб ўтишимиз мумкин:
Вақти:
Инсон ҳуфтон намозини ўқиганидан бошлаб тонг отгунча, гарчи шомга жамлаб –жам тақдим- ўқиган бўлса-да. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан:
“Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга бир намозни зиёда қилди. У ҳам бўлса витрдир. Аллоҳ уни сизларга ҳуфтон намози билан тонг отгунгача жорий қилди”. (Термизий (425), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ Термизий”да саҳиҳ деди).
Уни аввалги вақтида ўқиган афзалми ёки кечиктиришликми?
Суннат, кимки тун охирида туришга умид қилса, бас, афзали уни кечиктиришлик эканига далолат қилади. Чунки тун охиридаги намоз афзал ва у машҳуд-(фаришталар гувоҳ бўладиган)дир. Ким тун охирида туролмасликдан қўрқса Жобир розияллоҳу анҳунинг ҳадисларига биноан ухлашдан олдин витр ўқийди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Ким тун охирида туролмасликдан қўрқса, бас, унинг аввалида витр ўқисин. Ким унинг охирида туришга умид қилса, бас, туннинг охирида витр ўқисин. Чунки тун охиридаги намоз (фаришталар) гувоҳ бўладиган ва бу афзалдир”. (Муслим (755)).
Нававий деди: ана шу тўғри. Қолган мутлақ ҳадислар ушбу тўғри, очиқ-ойдин афзалликка йўйилади. Шу жумладан мана бу ҳадис:
“Севиклигим фақат витр ўқиб ухлашимга васият қилдилар”. У уйғонишига ишонмайдиган кишига йўйилади. Сўзи тугади.
(“Шарҳ Муслим” (3/277)).
Ракатларининг адади:
Витрнинг энг ози бир ракат. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан:
“Витр тун охирида бир ракатдир”. (Муслим (752)). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан:
“Тунги намоз икки ракат-икки ракатдан. Агар сизлардан бирингиз тонг (отишидан) қўрқса модомики намоз ўқир экан бир ракат витр ўқисин”. (Бухорий (911), Муслим (749)). Агар инсон шунга чекланса, дарҳақиқат, суннатга амал қилган бўлади… Витр уч, беш, етти ва тўққиз ракат билан ўқилиши ҳам жоиз.
Агар уч ракат витр ўқиса у икки сифатга эга. Иккиси ҳам машруъ:
Биринчи: уч ракатни бир ташаҳҳуд билан ўқийди. Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисларига биноан:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрнинг иккинчи ракатида салом бермасдилар”. Бир лафзда:
“У киши уч ракат витр ўқиб, фақат охирида ўтирардилар”. (Насоий (3/234), Байҳақий (3/31), Нававий “Мажмуъ” (4/7)да: Насоий ва Байҳақий “Ҳасан иснод” билан ривоят қилдилар, деди).
Иккинчи: иккинчи ракатда салом беради сўнг бир ракат тоқ қилиб ўқийди. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ворид бўлган асарга биноан: у киши жуфт ва тоқ ўртасини салом бериш билан ажратарди. Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганликларини хабар берди.
(Ибн Ҳиббон (2435), Ибн Ҳажар “Фатҳ” (2/482)да: исноди кучли, деди).
Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳоким (1/304), Байҳақий (3/31) ва Дорақутний (172) ривоят қилган ҳадисда уч ракат витрни шомга ўхшатиб ўқишликдан қайтардилар:
“Уч ракат витрни шомга ўхшатиб ўқиманглар”. Ҳоким иккиларининг шартига биноан саҳиҳ, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ирода қилганлари –илм аҳли баён қилганидек- шом намозига ўхшаб қолиши учун аввалги ташаҳҳудга ўтиришдан қайтарувдир.
Бу борада қуйидаги манбаларга қаранг: Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” (4/301). Ҳофиз: исноди икки шайх шартига биноан, деди. “Авнул Маъбуд” (1423)-ҳадис шарҳи. Албоний “Солат Таровиҳ” (97).
Агар беш ёки етти ракат витр ўқиса, батаҳқиқ, у муттасил боғланган бўлади. Фақат охирида битта ташаҳҳуд билан салом беради. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилганига биноан:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда ўн уч ракат намоз ўқирдилар. Шундан беш ракатида витр ўқиб, фақат охирида ўтирардилар”. (Муслим (737)).
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам беш ва етти ракат билан витр ўқиб, улар орасини на салом ва на калом билан бўлардилар”. (Аҳмад (6/290), Насоий (1714). Нававий: санади яхши. “Фатҳур Раббоний” (2/297), Албоний “Саҳиҳ Насоий”да саҳиҳ деди).
Агар тўққиз ракат витр ўқиса, батаҳқиқ, у муттасил боғланган бўлиб, саккизинчи ракатда ташаҳҳудга ўтиради. Сўнг салом бермай туради ва тўққизинчи ракатда ўтириб, салом беради. Муслим (746)да ворид бўлганидек Оиша розияллоҳу анҳонинг ривоятларига биноан:
“Набий солаллоҳу алайҳи ва саллам тўққиз ракат намоз ўқиб, фақат саккизинчи ракатда ўтирардилар ва Аллоҳни зикр қилиб, Унга ҳамд айтиб, Унга дуо қилардилар. Сўнг салом бермай турардилар. Сўнг туриб, тўққизинчи ракатни ўқирдилар. Сўнгра ўтириб, Аллоҳни зикр қилардилар, Унга ҳамд айтардилар ва Унга дуо қилардилар. Сўнг бизга эшиттириб салом берардилар”.
Агар ўн бир ракат витр ўқиса, батаҳқиқ, ҳар икки ракатда салом беради ва охирида бир ракат тоқ ўқийди.
Мукаммал витрнинг энг қуйи даражаси ва унда қайси суралар ўқилиши:
Витрдаги энг қуйи мукаммаллик икки ракат ўқиб салом бериши. Сўнг бир ракат ўқиб салом бериши. Уни бир салом билан ўқиши ҳам жоиз. Бироқ бир ташаҳҳуд билан, икки ташаҳҳуд билан эмас. Юқорида ўтганидек.
Биринчи ракатда
“سبح اسم ربك الأعلى”ни тўлиғича ўқийди. Иккинчи ракатда “Кафирун”, учинчи ракатда “Ихлос” сураларини ўқийди.
Насоий (1729) Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрда "سبح اسم ربك الأعلى”", “ “قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ ва “قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ”ни ўқирдилар”. Албоний “Саҳиҳ Насоий”да саҳиҳ деди.
Витр намозидаги ушбу сифатларнинг бари суннатда келган. Энг мукаммали мусулмон бир сифатни лозим тутмаслигидир. Балки бу сифатга бир марта, бошқасига бир марта амал қилади…ваҳаказо. Тоинки суннатнинг барига амал қилган бўлсин.
Витрнинг ҳукми ва витрдаги қунут вожибми?
Савол: мен мусулмон, намозхон, рўза тутадиган йигитман. Витр ўқийман. Бироқ гоҳида бир ёки икки кеча муддатида уни тарк этаман. Мен шу билан гуноҳкорманми? Менга билдирсангиз, Аллоҳ сизларга билдирсин. Витрдаги қунут зарурийми? Бизга билдирсангиз, Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин.
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Сўнг… Витр таъкидланган суннат, вожиб эмас. Агар уни баъзи вақтларда тарк этса ҳараж-(танглик) йўқ. Бироқ уни муҳофаза қилиш суннатдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни сафар ва муқимликда муҳофаза қилардилар, алайҳиссалоту вассалам. Мўмин ва мўминага гарчи ҳуфтондан кейин ёки тун давомида ёҳуд кечаниниг охирида фақат бир ракат бўлса-да витрни муҳофаза қилиши мустаҳаб. Агар уч ёки беш ёҳуд кўпроқ ўқисанг, бас, бу афзал. Бир ракат қониқарли. Шунингдек, қунут вожиб эмас. Балки у витрда мустаҳаб. Агар баъзи вақтларда уни тарк этса ҳечқиси йўқ ва бунда ҳараж йўқ. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Аллоҳ сизларга ажр-у савоб берсин.
Витр намозидаги қунутнинг ҳукми
Савол: витрдаги қунутнинг маъруф йўлга биноан асоси борми? Далили нима?
Жавоб: ҳа. Тунда витрдаги қунут суннат. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Ҳасан ибн Алийга таълим бердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалардан бир шахсга таълим беришлари умматнинг барига таълим беришларидир. Суннат деб айтадилар. Демак, мўминга охирги бир ракатни ўқиганда рукуъдан кўтарилгандан кейин икки қўлини кўтариб, шундай дейиши лозим бўлади: “Аллоҳуммаҳдиний фийман ҳадайта…”. Ва муяссар бўлганча дуо (ўқийди). Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек ва саҳобалар қилганларидек сажда қилади.
Қунут витр намозини лозим тутувчилариданми?
Савол: қунут витр намозини лозим тутувчиларданми? У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қунутсиз витр ўқиганлари ворид бўлганми?
Жавоб: қунут лавозимлардан эмас. Қунут мустаҳаб. Витр мустаҳаб, қунут мустаҳаб. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Ҳасан ибн Алийга ўргатдилар. У мустаҳаб, фарз эмас. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қунутда бардавом бўлганларини билмаймиз. Худди у киши гоҳида тарк этиб, гоҳида қилганларини билмаганимиз каби. Бироқ саҳобалар гоҳида уни қилишган ва гоҳида уни тарк этишган. Убай ибн Каъб Умар даврида одамларга имомлик қилганида гоҳида уни тарк этарди ва гоҳида уни ўқирди. Уни тарк этишда ҳараж йўқ. Чунки у нафл. Агар баъзи вақтларда уни тарк этса ҳечқиси йўқ.
Витр намозидаги қунут дуосининг ворид бўлган кўринишлари
1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан ибн Алий розияллоҳу анҳумога ўргатган кўриниш:
“اللهم اهدني فيمن هديت ، وعافني فيمن عافيت ، وتولني فيمن توليت ، وبارك لي فيما أعطيت ، وقني شر ما قضيت ، فإنك تقضي ولا يقضى عليك ، إنه لا يذل من واليت ، ولا يعز من عاديت ، تباركت ربنا وتعاليت ، لا منجى منك إلا إليك”
(«Аллоҳуммаҳдиний фийман ҳадайта, ва аафиний фийман аафайта, ва тавалланий фийман таваллайта, ва барик лий фиймаа аътойта, ва қиний шарро маа қозойта, фа иннака тақзий ва ла юқзо алайка, иннаҳу ла язиллу ман ваалайта ва ла яиззу ман аадайта, табарокта Роббана ва таъалайт, ла манжаа минка илла илайк»). (Абу Довуд (1213), Насоий (1725), Албоний “Ирва” (429)да саҳиҳ деди).
Маъноси:
“Эй Аллоҳ! Мени ҳидоят қилган кишиларинг сафида ҳидоят қил. Офият берган кишиларинг қаторида менга офият бер. Дўст тутган кишиларинг қаторида мени ҳам дўст тут. Ато этган нарсаларимгни менга баракали қил. Ҳукм қилган нарсангнинг ёмонлигидан мени сақла. Сен ҳукм қиласан, Сенга қарши ҳукм қилинмайди. Сен дўст тутган киши хор бўлмайди. Сен душман тутган кимса азиз бўлмайди. Раббимиз Сен буюк ва олий Зотдирсан. Фақат Сенгина бошпана-(нажот) берурсан”.
2- Алий ибн Абу Толибдан ривоят, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрларининг охирида шундай дердилар:
“اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ وَبِمُعَافَاتِكَ مِنْ عُقُوبَتِكَ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ لا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ”.
("Аллоҳумма инний аъузу биридоока мин сахотика, ва бимуъаафатика мин уқубатика, ва аъузу бика минка. Ла уҳсий санаъан алайка. Анта кама аснайта аъла нафсика"). (Термизий (1727), Албоний “Ирва” (430) ва “Саҳиҳ Аби Давуд” (1282)да саҳиҳ деди).
Маъноси:
"Эй Аллоҳ! Мен Сенинг розилигинг билан менга ғазаб қилишингдан, афву кечиришинг билан мени азоблашингдан, ғазабингдан асрашингни сўрайман. Сенга бўлган ҳаму санонинг ҳисобига етолмайман. Сен ўзинга сано айтганинг кабидирсан".
Сўнг витр қунутининг охирида баъзи саҳобалардан розияллоҳу анҳум собит бўлганидек Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтади. Улардан: Убай ибн Каъб ва Муоз ал-Ансорий розияллоҳу анҳумолар.
(Бакр Абу Зайд “Тасҳиҳуд Дуа” (460)га қаранг).
Савол: қунут дуоси рукудан олдин бўладими ёки кейинми?
Жавоб: “Ҳадисларнинг аксари ва илм аҳлининг кўпи: қунут рукудан кейин, дейди. Агар рукудан олдин қунут қилсангиз, бас, ҳараж йўқ. У қироатни тугатгач руку қилиши, кўтарилганда: Роббана валакал ҳамд, дея қунут қилиши билан қироатни тугаллагач қунут қилиши сўнг такбир айтиб, руку қилиши ўртасида ихтиёрли. Бунинг бари суннатда ворид бўлган”. Шайх Муҳаммад ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг “Шарҳ ал-Мумтиъ” (4/64)даги сўзлари тугади.
Кундузи витрнинг қазоси қандай ўталади
Савол: киши ухлаб қолганда кундузи витрнинг қазоси қандай ўталади дея савол йўллаяпти. Чунки бизга баъзи уламолар витрнинг қазоси ўталади деганлари (хабари) етди. Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб: Витрнинг қазоси ўталиши суннатдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам касаллик ёки уйқу сабаб тунда витрдан машғул бўлиб қолсалар кундузи ўқирдилар. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни витрларидан касаллик ёки уйқу машғул қилиб қўйса кундузи ўн икки ракат намоз ўқирдилар”. У кишининг витрлари асосан ўн бир ракат бўлар эди. Агар бирор нарса уни машғул қилиб қўйса ўн икки ракат ўқийди. Бир (ракат) зиёда қилади. Ана шу суннат. Кундузи қазосини ўтайди. Бироқ жуфт, тоқ эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолда зиёда қилади. Агар одати тунда бир салом билан уч ракат бўлса, кундузи икки салом билан тўрт ракат ўқийди. Агар одати беш ракат бўлса, кундузи уч салом билан олти ракат ўқийди. Агар одати тунда етти ракат бўлса, кундузи тўрт салом билан саккиз ракат ўқийди ваҳаказо. Агар одати Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек ўн бир ракат бўлса, кундузи олти салом билан ўн икки ракат ўқийди. Агар одати ўн уч ракат бўлса, кундузи етти салом билан ўн тўрт ракат ўқийди. Ана шу афзалдир. У нафл суннат, вожиб эмас. Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин.
Витр ўқишни хоҳлаганда тонг отди
Савол: витр намозини ўқиш учун тун ўртасида уйғонишни ният қилдим. Вақтлироқ уйғонганимда витр намозини ўқишдан олдин (тунги) намоз ўқидим. Бироқ витр намозини ўқишимдан олдин вақт ўтказиб юбордим ва бомдодга азон айтди. Бомдод намози киргандан кейин витр ўқийманми ёки намоздан кейинги вақтга витрни тарк этиб бомдод ўқийманми?
Жавоб: агар бомдодга азон айтса ва инсон витр ўқимаган бўлса, уни зуҳо-(чошгоҳ)га қолдиради. Зуҳода қуёш кўтарилгандан кейин муяссар бўлганча ўқийди. Икки ракат ёки икки ракатдан тўрт ракат ўқийди. Агар одати уч ракат бўлиб, уни ўқимаган бўлса зуҳода уни икки салом билан тўрт ракат ўқйди. Агар одати беш ракат бўлиб, тунда уни адо этишга муяссар бўлмаса, зуҳода уч салом билан олти ракат ўқийди ваҳаказо. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам асосан ўн бир ракат витр ўқирдилар. Агар касаллик ёки уйқу у кишини машғул қилиб қўйса, кундузи уни ўн икки ракат ўқирдилар. Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар. Ўн икки ракат ўқирдилар, яъни, олти салом билан. Ҳар икки ракатда салом берардилар алайҳиссалоту вассалам. Ана шу, у киши алайҳиссалоту вассаламга иқтидо қилган ҳолда уммат учун машруъ қилинганидир.
Бомдод азонидан кейин витр намозининг ҳукми
Савол: бир куни бомдод намозининг азонидан кейин кечикиб турдим. Мен витр ўқимагандим. Суннат ўқийманми ёки витрми?
Жавоб: витр вақти ўтди. Кундузи Аллоҳ сенга муяссар қилганча ўқи. Агар уч ракат витр ўқийдиган бўлсанг, кундузи икки салом билан (тўрт ракат) ўқийсан. Агар одатинг беш ракат бўлса, кундузи уч салом билан олти ракат ўқийсан ваҳаказо.
Витр намози асносида бомдодга азон айтиб қолди
Савол: витрга боғлиқ ҳодиса, бир ёки икки марта витр ўқиётганимда бомдодга азон айтди. Гоҳида саломдан кейин азон бошланиб қолади. Менга ушбу витрни қайта ўқиш вожибми?
Жавоб: кифоя қилади. Чунки азон гумонга кўра – тонг отиши гумонида бўлди. Инсон витрда экан азон айтиб қолса уни охирига етказади. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Ҳечқиси йўқ, кифоя қилади.