Admin   12-19-2011, 11:19 AM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alaykum va rohmatulloh.birodarlar juma namoziga borgan kishi masjidga kirgan paytda imom hutba uqiyotgan bulsa tahiyatul masjid uqiydimi? jazakalloh hoyron
Муслим   12-19-2011, 11:25 AM
#2
Quote:assalamu alaykum va rohmatulloh.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:birodarlar juma namoziga borgan kishi masjidga kirgan paytda imom hutba uqiyotgan bulsa tahiyatul masjid uqiydimi?
Имом хутба қилаётган пайтда масжидга кириб келган киши қисқа икки ракъат намоз (таҳийятул масжид) ўқимасдан ўтирмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жумъа куни бировингиз келганида имом (хутбага) чиққан бўлса, икки ракъат намоз ўқиб олсин», деганлар (Бухорий (930, 931) ва Муслим (857) Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Имом Муслим ривоятида: «тезгина ўқиб олсин», деб зиёда қилинган. Агар ўтириб олган бўлса ҳам, туриб икки ракъат ўқиб олади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ракъат намоз ўқимай ўтириб олган кишига: «Туриб, икки ракъат ўқиб олинг», деб буюрганлар.
Валлоҳу аълам.
Quote:jazakalloh hoyron
Ва ийякум!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.