Тавҳид форуми
Бекор қилинган постлар - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41)
+--- Thread: Бекор қилинган постлар (/showthread.php?tid=1499)

Pages: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13


RE: Ҳажнинг фазилатлари - Меҳмон - 11-06-2010

Иккинчи хутба
Вақтларни ибодат мавсумлари қилиб қўйган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

Мен ягона, рубубийяти, улуҳийяти, гўзал исмлари ва олий сифатларида шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига, Муҳаммаднинг эса яхшилик мавсумларини ўтиб кетмасидан ғанимат билишга рағбатлантирган Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг оиласи ва яхшиликларни қилиб қолишга шошилган саҳобларига кўплаб салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Ҳой одамлар, Аллоҳдан тақо қилинглар! Тайёрлаб қўйилган савобларга эришиш учун – савоблар тайёрдир! – Аллоҳ машруълаштириб қўйган ибодатларни қилиш билан вақтларингизнинг қадрига етинг! Аллоҳ таоло айтганидек, вақтларни зое қилгач, ўлимлари олдида афсус қилган одамлардан бири бўлманг: «Токи қачон улардан (яъни мушриклардан) бирига ўлим келганида: «Роббим, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар» (Мўъминун: 99). Унга «Йўқ!»– дейилади. Яъни, ўлгандан сўнг дунёга қайтиш йўқ. Қилган орзуларинг пучга чиқди.

Ҳа, Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳнинг фазли бошингиздан ёғилмоқда. Рўза ойи битди ҳамки, Байтуллоҳни ҳаж қилиш ойлари эшик қоқмоқда.

Рамазон ойининг рўзасини тутган ва (кечаларини ибодат билан) қоим қилган одамнинг ўтган гуноҳлари кечирилганидек, Каъбани қасд қилган, жинсий алоқага тааллуқли сўз ва ҳаракатларни қилмаган ҳамда гуноҳ ишлардан воз кечган одам гуноҳларидан онасининг қорнидан туғилган кундагидек пок бўлади.

Мўъминнинг ўтказаётган умридаги ҳар бир соатида Аллоҳ учун ибодат вазифаси бордир. Шунинг учун ҳам банда, Аллоҳнинг тоат-ибодатидан бўш ўтказган ҳар бир вақтидан зиён кўради. Аллоҳнинг зикридан ғафлатда ўтказган ҳар бир соати эса, Қиёмат куни унга ҳасрат ва надомат бўлади. Аллоҳнинг тоат-ибодатини қилган бўлса унинг қабул бўлганининг аломати, унга бошқа ибодатларни ҳам боғлашдир. Ибодатнинг қабул бўлмаганининг аломати эса, унинг кетидан оқибати зарар бўлган гуноҳ ишни қилишдир. Ёмонликдан кейин қилинган яхшилик, қандай яхши-я! Яхшиликнинг ортидан қилинган яхшилик, ундан ҳам яхши-я! Ҳасан (раҳимаҳуллоҳ): «Аллоҳ, мўъминнинг амали учун ўлимсиз ажал қилмади»– деб Аллоҳнинг ушуб оятини ўқиди: «... то сизга аниқ-нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Роббингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр: 99).

Аллоҳ сизларга раҳматларини ёғдирсин, вақтларингизни ўзингизни қувонтирадиган нарсалар билан ўтказишга ҳаракат қилиб, зарар берадиган нарсаларда зое қилмангиз! Чунки сизларнинг энг яхшингиз умри узун ва амали чиройли бўлганингиздир!

Аллоҳнинг бандалари!

Аллоҳдан тақво қилингиз ва билингизки, сўзларнинг яхшироғи – Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – (дин ниқоби остида) янги пайдо бўлганларидир. Жамоатдан айрилмангиз! Чунки Аллоҳнинг қўли жамоат узра бўлиб, ким жамоатдан ажралса жаҳаннамда ёлғиз қолади. Аллоҳ сизларга Ўзидан бошлаган амрни берганини унутманглар: «Аллоҳ ва фаришталари Пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавотлар айтадилар. Ҳой мўъминлар, сизлар ҳам Унга салавоту саломлар айтинглар!».

Аллоҳим, банданг ва расулинг бўлган Муҳаммадга салавоту саломлар айт! Унинг тўғри йўлдаги халифалари ва тўғри йўлдаги имомлар – Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий ва барча саҳобалардан, тобиинлар, тобиинларнинг шогирдлари ва уларга Қиёмат кунигача издош бўлганлардан рози бўл!

Аллоҳим, Ислом ва мусулмонларни азиз, ширк ва мушрикларни хор қил!
Аллоҳим, Ислом душманларининг кулларини кўкка совур!
Аллоҳим, ё Роббал-оламийн, бу ва бошқа барча мусулмонларнинг диёрларини ўзинг осуда қил!
Аллоҳим, устимизга энг яхшиларимизни раҳбар қил! Ёмонларимизнинг шаррига ўзинг кифоя қил! Аллоҳим, етакчилигимизни Сендан қўрққан, Сендан тақво қилган ва Сенинг розилигингга эргашганларга бер! Аллоҳим, раҳбарларимизни Ўзинг ўнгла! Уларни адашмаган ва адаштирмаган ҳидоятдаги кишилардан қил! Аллоҳим, уларнинг ички дунёлари – сийратларини ислоҳ қил ва улардан ичи қора ва бузғунчи инсонларни узоқлаштир!
Аллоҳим, яҳудий ва масиҳийлар каби Ислом душманларини, бошқа кофир ва мушрикларни, уларга кўмакчи бўлган мунофиқ ва муртадларни хонавайрон қил!
Аллоҳим, уларнинг иттифоқларини буз, ўрталарига ихтилоф сол, мусулмонларга қарши тайёрлашган режаларини ўзларининг ҳалокатларига сабаб қил! Аллоҳим, уларни бир-бирларига қайра, ўзларини ўзлари билан овора қил! Макру-ҳийлаларини эса ўзларининг кўксига қайтар! Дарҳақиқат, Сен барча нарсага қодирсан!
Роббимиз, биздан қабул эт! Дарҳақиқат, Сен Эшитувчи ва Билгувчисан!
Аллоҳим, Сен Аллоҳсан ва Сендан бошқа илоҳ йўқдир! Сен беҳожатсан, бизлар эса муҳтожмиз! Аллоҳим, Сен – Аллоҳсан ва Сендан бошқа илоҳ йўқдир! Сен беҳожатсан, бизлар эса муҳтожмиз! Аллоҳим, Сен Аллоҳсан ва Сендан бошқа илоҳ йўқдир! Сен беҳожатсан, бизлар эса муҳтожмиз! Аллоҳим, бизга ёмғир ёғдир ва бизларни ноумид қайтарма! Аллоҳим, бизни суғор ва ёмғир ёғдир! Аллоҳим, бизни суғор ва ёмғир ёғдир! Аллоҳим, бизни суғор ва ёмғир ёғдир!
Аллоҳим, биз Сендан азоб, ғарқ қилиш, хонавайрон қилиш ва бало сувларини эмас, раҳмат сувларини сўраймиз!
Аллоҳим, биз ҳам махлуқларингдан бирисимиз. Бизни гуноҳларимиз сабабли марҳаматингдан маҳрум айлама! Аллоҳим, бандаларинг, шаҳарларинг ва ҳайвонларингни суғор! Раҳматингни ёй! Ўлик диёрингни тирилтир! Ёғдирган нарсаларингни бизлар учун яхшиликларга сабаб ва бир муддатгача етарли қил!
Роббимиз, биздан (дуолариизни) қабул эт! Дарҳақиқат, Сен – Эшитгувчи ва Билгувчи Зотсан!

Аллоҳ, одиллик, эҳсон қилиш ва қариндошларга (яхшилик қилишни) буюрар ва ҳаёсиз нарсалар, гуноҳ ва зулм қилишни таъқиқлар. Кошки эсларсизлар дея Аллоҳ сизга насиҳат қилар. Аллоҳга берган аҳдларингизга вафо қилингиз! Таъкидлагандан кейин қасамларингизни бузмангиз! Ахир Аллоҳни ўзингизга кафил қилдингиз! Албатта, Аллоҳ қилган ишларингизни билади. Аллоҳни эсланглар, Аллоҳ ҳам сизларни эслайди. Унинг берган неъматларига шукр қилингиз, неъматларини сероб қилади. Аллоҳнинг зикри буюк (иш эканида) ҳеч шубҳа йўқдир. Аллоҳ сизлар қилаётган ишларни билиб туради.

Admin Wrote:



RE: Зулҳижжа 2010 - drmuslim - 11-07-2010

(11-07-2010, 07:08 AM)Муслим Wrote:
Зулҳижжа ҳилоли кўринди ...

Аллоҳга ҳамдлар ва Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...
Сўнг ...
Саудия Арабистони Қироллиги Олий Маҳкамаси 1431 ҳижрий йилнинг 29 зулқаъда (шанба) кунида одил ва ишончли кишилар тарафидан зулҳижжа ойининг ҳилоли кўрингани ва бунга кўра 2010 йилнинг 7 ноябрига тўғри келган бозор куни зулҳижжа ойининг биринчи куни эканига қарор қилди.
Бундай қарор Муқаддас тупроқларга ҳаж ибодатини адо этиш учун кетган ҳожилар учун ҳам, ўз юртларида қолган бошқа мусулмонлар учун ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Бу қарорга кўра 15 ноябрь душанба куни ҳожилар Арафот тоғида турадилар ва 16 ноябрь сешанба – Қурбон ҳайити кунидир. (Манбаъ: http://islamtoday.net/albasheer/artshow-12-141543.htm).
Манба: www.hikmatnuri.com

«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд».


Зулҳижжа ҳилоли кўринди ... - Abdulloh Salafiy - 11-08-2010

Аллоҳга ҳамдлар ва Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...

Сўнг ...

Саудия Арабистони Қироллиги Олий Маҳкамаси 1431 ҳижрий йилнинг 29 зулқаъда (шанба) кунида одил ва ишончли кишилар тарафидан зулҳижжа ойининг ҳилоли кўрингани ва бунга кўра 2010 йилнинг 7 ноябрига тўғри келган бозор куни зулҳижжа ойининг биринчи куни эканига қарор қилди.

Бундай қарор Муқаддас тупроқларга ҳаж ибодатини адо этиш учун кетган ҳожилар учун ҳам, ўз юртларида қолган бошқа мусулмонлар учун ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Бу қарорга кўра 15 ноябрь душанба куни ҳожилар Арафот тоғида турадилар ва 16 ноябрь сешанба – Қурбон ҳайити кунидир. (Манбаъ: http://islamtoday.net/albasheer/artshow-12-141543.htm).

http://www.hikmatnuri.com


Зулм - Admin - 11-20-2010

Зулм қилманг!

Хатиб: Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Биринчи хутба

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.
«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71)).
Сўнг ...
(Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).
Ҳой мўъминлар, сизлар учун дунё ва охиратда Аллоҳнинг тақвоси билангина саодат бордир.
Ҳой мўъминлар, зулм ва тажовуз катта ва оқибати ёмон гуноҳдир. Улар – барча қабоҳат ва бузғунчилик, барча бало ва жазонинг сабабчисидир. Улар – разиллик ва ҳалокат, шар ва ёмонликлар манбаидир. Улардан айбу офатлар келиб чиқади.
Зулм қайси давлатда ёйилса Аллоҳ у давлатнинг емирилишига изн беради, қайси шаҳарда ёйилса у шаҳарнинг йўқолиш сабаблари бошланади. Зулм сабабли ўлкалар ва давлатлар хароб бўлиб, Қаҳҳор, Жаббор ва Ягона Зотнинг ғазабига дучор бўлади. Аллоҳ таоло айтди:
«Ана у шаҳарларни (уларнинг аҳолисини, улар) зулм қилишгач, ҳалокат вақтларини аниқ белгилаб (яъни, пайғамбарларингизга итоат қилмасангизлар, ҳалок бўлурсизлар, деб) қўйган ҳолимизда, ҳалок қилдик» (Каҳф: 59);
«Роббингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши — азоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд: 102);
«Қанча золим-кофир бўлган қишлоқ-шаҳарларнинг (аҳлини) ҳалок қилдик» (Анбиё: 11);
«Зотан қанчадан-қанча золим-кофир бўлган ҳолларида Биз ҳалок қилган, бас томлари (йиқилиб) ҳувиллаб қолган қишлоқ-шаҳарлар, (қанча) ташландиқ қудуқлар ва юксак (лекин кимсасиз) қасрлар бордир» (Ҳаж: 45).
Ҳой мўъминлар, Аллоҳ таоло Ўзидан зулм қилишни бекор қилди ва айтди:
«Роббингиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир» (Фуссилат: 46);
«Роббингиз ҳеч кимга зулм қилмас» (Каҳф: 49);
«Шубҳасиз, Аллоҳ бировга бир зарра вазнича зулм қилмас» (Нисо: 40);
«Ҳолбуки, Аллоҳ ўз бандаларига зулм қилишни истамас» (Ғофир: 31).
Аллоҳ таоло зулм қилишни Ўзига ҳадис қудсийда ҳам ҳаром қилди. Абу Зарр разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббиси таборака ва таоло ҳақида ривоят қилар экан шундай дедилар: «Ҳой, бандаларим! Мен Ўзимга зулм қилишни ҳаром қилдим ва сизларнинг ўртангизда ҳам зулм қилишингизни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилмангиз!»» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2577).
Ушбу ҳадисда Аллоҳ таоло бандалари ўртасида зулм қилишни ҳаром қилишдан илгари, Ўзи учун зулм қилишни ҳаром қилганини таъкидлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам энг буюк йиғин ва мақом – Арафот тоғида қилган хутбасида зулм қилиш ҳаром эканини эълон қилдилар ва: «Билингларки, сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва номусларингиз(ни тўкиш), шу шаҳрингиздаги шу ойингиздаги шу кунингизнинг ҳурматидек сизларга ҳаромдир» – дедилар (Имом Аҳмад «Муснад», ҳадис № 18487; Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 67; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 1679).
(Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг) икки «Саҳиҳ»(и)да (шундай ҳадис бор): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулм қилишдан сақланинглар! Чунки зулм – Қиёмат кунидаги зулматлардир» – дедилар» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривояти, ҳадис № 2447; Имом Муслим «Саҳиҳ», Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривояти, ҳадис № 2578).
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло зулм арбоблари ва золимларига таҳдид солиб шундай дейди:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг!» (Иброҳим: 42).
Аллоҳ таоло золимларни доим кузатиб туради. (Имом Муслим ва Имом Бухорийларнинг) «Саҳиҳ»лар(и)да Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ушбу ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ золимга муҳлат беради. Агар бир ушласа қўйиб юбормайди» – деб, ушбу оятни тиловат қилдилар:
«Роббингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши — азоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд: 102)» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 4686; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 4680).
Аллоҳ таоло золимларни лаънат қилди:
«Огоҳ бўлингизким, бундай золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлур» (Ҳуд: 18).
Аллоҳ таоло золимлардан нафратланишидан дарак берди:
«Аллоҳ золимларни суймайди» (Оли Имрон: 57).
Аллоҳнинг бандалари!
Зулм – хавфсизликнинг йўқолиши, шахслар ва жамиятларнинг ҳидоятдан йўқсил қолишларининг сабабчисидир. Аллоҳ таоло айтди:
«Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар» (Анъом: 82).
Шахс ва жамиятлардаги зулм нисбатига кўра хавфсизлик ва ҳидоятланиш йўқ бўлиб боради. Жазо – қилинган ишнинг жинсидан бўлади:
«Роббингиз бандаларга зулм қилгувчи эмас» (Фуссилат: 46).
Ҳой мўъминлар, ҳаромлиги, ёмон оқибати ҳақида ҳамда огоҳлантириб насслар келган зулмнинг даража ва босқичлари бўлиб, уларнинг энг катта ва энг хатарлиси – Аллоҳ таолога ширк келтиришдир. Ғафур (кечиримли), Карим (саховатли) ва Раҳийм (ўта меҳрибон) Аллоҳ, Аллоҳга ширк келтирганларни шу ширкларидан воз кечиб, тавба қилсаларгина мағфират қилади. Бўлмаса, мағфират қилмайди.
(Ширк) – ибодатни яхлит, ёки ибодатнинг айрим турларини Аллоҳдан бошқалар учун қилиш, демакдир. Масалан, Аллоҳдан бошқаси учун дуо, сажда қилиш, жонлиқ сўйиш, назр қилиш, Аллоҳдан бошқанинг қонунини олиш, ҳукм қилиши учун Аллоҳдан бошқасига мурожаат қилиш. Аллоҳ таоло Луқмоннинг ўғлига қилган васиятини шундай ҳикоя қилади:
«Ўғилчам, Аллоҳга шерик қилма! Чунки ширк – гуноҳи азиймдир!» (Луқмон: 13).
Аллоҳ бу зулмни тавба қилинсагина мағфират қилади:
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирар» (Нисо: 48). Ҳой Аллоҳнинг бандалари, шундай экан ибодатингизни Аллоҳ учун холис қилингиз! Чунки, чин қалбдан «Ла илаҳа илаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақиқий илоҳ йўқдир) деган одам жаннатга киради. Ширк ва мушрикларга қарши тавҳидга чорлаш билан курашингиз!
Зулмнинг иккинчи даражаси – банданинг ўзидан бошқа махлуққа қилган зулмидир. Мазлум золимдан ҳаққини олмагунича, Аллоҳ бу зулмнинг пешини ташламайди. Зеро Аллоҳ таоло ҳадис қудсийда (мазлумга қарата): «Иззатим ва буюклигимга қасамки, кейинроқ бўлса ҳам, абатта, сенга ёрдам бераман!» – деди (Аллома Албоний «ас-Силсилатус-саҳиҳаҳ», ҳадис № 870).
Қуйидаги байтларни ёзган шоир нақадар тўғри айтган:
Кучинг етган пайтда қилмагин зулм,
Зулм оқибати надомат эканига боқ.
Кўзинг қоқилсада, мазлум дуо-ла,
Уйғоқдир, Аллоҳнинг кўзи ҳам уйғоқ!
Ҳой мўъминлар, зулм қилишдан қўрқинглар! Чунки чин сўзли Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам замона охирида дунёнинг жабру зулмга тўлишидан дарак берди. Мана, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган сўзлар рўёбга чиққанига гувоҳ бўлиб турибмиз. Зулм одамлар ўртасида уларнинг қонлари, молу-мулклари ва номусларига қарши шунчалар ёйилдики, замондошларимизнинг кўпининг хулқ-атворига жоҳилият даврида яшаган шоирнинг ушбу сўзлари муносиб кела бошлади:
Зулм нафслар учун айбдир катта,
Номусли инсон зулм қилмаса, узри бордир, албатта.
(«Адабуд-дуня вад-дин», 1/163, шоир Мутанаббий шеъри).
Дўстим, бу сўзларни муболағали деб ўйламанг. Бу – талайгина замондошимизнинг воқеий ҳаётидир.
Қанча-қанча иш берган одамлар борки, ишчиларига кучлари етмайдиган ишларни юклаш, маошлари ёки лойиқ бўлган мукофотларини кечиктириш, ҳуқуқларини поймол қилиш ёхуд ортиқча солиқлар солиш билан зулм қилмоқдалар.
Қанча-қанча оила бошлиқлари борки, оила аъзоларига, фарзандлари ва рафиқаларига зулм қилмоқдалар.
Анчагина савдогарлар борки, молларида қаллоблик, ишчиларига эса хиёнат қилмоқдалар.
Талайгина раҳбарлар борки, Аллоҳнинг Китоби-Қуръонни ортларига отиб, «қонунлар»ни ижро этар эканлар аҳоли ўртасида тенг адолат қилмаяптилар.
Қанча-қанча одамлар борки, бошқаларнинг, хусусан, мўъминларнинг шарафи-номуси ва қонига тил узатиб вайсамоқдалар. Уларнинг қонларини арзон кўрмоқдалар! Бундайлар жуда ҳам кўўўп!
Аллоҳ таоло шундай деган:
«Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирадилар» (Анъом: 116).
Аллоҳга қасамки, бошқалар учун ҳаракат қилаётган ва муфлис – инқирозга учраган инсонлар нақадар кўп-а! Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Инқирозга учраган ким эканини биласизларми?» – деб сўрадилар. Саҳобалар: «Ичимизда инқирозга учраган одам кумуш тангаси ҳам, матоҳи ҳам бўлмаган одамдир» – деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Инқирозга учраган одам Қиёмат кунида намози, рўзаси ва закоти билан келган, бироқ, уни сўккан, бунга туҳмат қилган, унинг молини еб кетган, бунинг қонини тўккан ва уни урган. Шунинг учун унга ва бунга (мазлумларга) бу одамнинг яхшиликларидан олиб берилади. Устидан ҳукм чиқарилгунига қадар яхшиликлари тугаса, уларнинг гуноҳларини бунга юкланади ва жаҳаннамга ташланади» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2581).
Оҳ, бу қандай зарарли ва даромадсиз савдо?! Қиёмат куни тарозининг яхшиликлар палласи оғир бўлиши учун битта яхшиликка муҳтож бўлиб келсанг-у, даъвогарларинг атрофингни ўраб, буниси қўлингдан, униси пешонангдан ушласа, бошқаси бўйнингга ёпишиб: «Менга зулм қилгансан!», бошқаси: «Мени ҳақорат қилгансан!», учинчиси: «Мени ғийбат қилиб, устимдан кулгансан!», тўртинчиси: «Менга қўшни бўла туриб жабр қилгансан!», бешинчиси: «Менга қаллоблик қилгансан!», олтинчиси: «Менинг ҳаққимни егансан!» – деб турса-я?!
Аллоҳга қасамки, зулм айбдир,
Аслида гуноҳкор ўзи мазлумдир!
Ҳой золим, эртага Малик олдида,
Учрашсак, аҳволларинг малумдир.
Quote:Малум – маломатли, расво.
Аллоҳнинг бандалари, ишни вақт ўтишидан илгари тушуниб етинглар. Бир лаҳза ўтиб қабрлар ёрилади. Юрагингиздаги сирлар очилади. Даъвогарлар Аллоҳ ҳузурида тўпланишади. Золимдан мазлумнинг ҳаққи олиб берилади. Дўстлар, дирҳам ва динорларни бой беришдан аввал, қилган зулмлар учун кечирим сўраб қолинг!
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким биродарига номуси ёки молида зулм қилган бўлса, бугун, динор ва дирҳами қўлдан кетмасидан аввал кечирим сўраб қолсин! (Чунки) унинг солиҳ амаллари бўлса, қилган зулми бадалига ундан тортиб олинади. Агар яхшиликлари бўлмаса давогарининг ёмонликларини олиб, бунинг устига юкланади»» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 2449).
Мўъминлар, зулмнинг учинчи босқичи банданинг ўзига гуноҳ ва ёмонликлар билан жабр қилишидир. Ҳой Аллоҳнинг бандаси, қилаётганинг ҳар бир гуноҳ ва ёмонлик ўзинг тарафингдан ўзингга қилинган жабр ва зулмдир. Аллоҳ таоло айтди:
«Ким Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, ана ўшалар золимлардир» (Бақара: 229).
Аллоҳ таоло осий, гуноҳкор ва золимларни зикр қилар экан, ушбу жумлаларни кўп такрорлаган:
«Биз уларга зулм қилмадик, балки улар ўзларига (ўзлари) зулм қилгувчи бўлдилар» (Наҳл: 118).
Ҳа, ҳар бир гуноҳкор ва осий ўз жонига жабр қилади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, ўзини Аллоҳнинг аламли ва шиддатли азобига гирифтор қилади. Ибн Можжаҳ ва бошқалар (раҳимаҳумуллоҳ) амал қилса бўладиган санад билан Сулаймон ибн Амр ибн Аҳвасдан, у эса отасидан ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажжатул-вадоъда: «Огоҳ бўлингизки, жиноятчи ўз жонигагина жабр қилади» – дедилар» (Ибн Можжаҳ, ҳадис № 2669; Термизий, ҳадис № 2159).
Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳнинг буюрган амрларини қилиш, таъқиқлаган нарсаларини қилмаслик ва қилинган гуноҳлар учун тавба қилиш билан, ўзингизга жабр қилишдан сақланинглар! Чунки, гуноҳлардан тавба қилган одам – гуноҳи бўлмаган одам кабидир.

Иккинчи хутба

(Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамдлар, Унинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад, Унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхшилик билан издош бўлганларга салавоту саломлар бўлсин).
Сўнг ...
Ҳой мўъминлар, унутмангларки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло зулмнинг барча турларини қилишни таъқиқлади ва золимларга қарши курашиш, мазлумлар бошига тушаётган зулмни йўқ қилиш учун сафарбар бўлишга амр қилди ҳамда адолатни тиклаш ва зулмни бартараф қилиш учун Китобларини нозил қилди. Аллоҳ таоло айтди:
«Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик» (Ҳадид: 25).
Агар золимни ўз ҳолига қўйиб, қўлини тизгинламасак, пайғамбарлар олиб келган таълимотларга хилоф иш қилган бўламиз ҳамда умумий жазо ва аниқ балолар билан таҳдид остида қоламиз. Абу Бакр разияллоҳу анҳу айтди: «Ҳой одамлар, сизлар ушбу:
«Эй мўминлар, ўзингизни билингиз! (Яъни гуноҳлардан сақланингиз!) Модомики, ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас» (Моида: 105), оятини ўқияпсизлар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Одамлар золимни кўриб уни тийиб қўйишмаса, Аллоҳ уларга Ўз жазосини ёппа қилади» – деганларини эшитганман» (Абу Довуд, ҳадис № 4248; Термизий, ҳадис № 2168).
Зулмга барҳам бериш ва золимга қарши чиқиш, ҳар бир кишига имконияти ва тоқатига қараб фарз бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дўстингга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам эт!» – дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, мазлумга-ку ёрдам берамиз. Золимга қандай ёрдам берамиз?» – деб савол беришганида: «Уни тийиб қўясизлар!» – деб жавоб бердилар (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 2444).
Ҳой мўъминлар, мазлумларнинг ёрдам ва ҳамкорликка энг лойиқроғи – динлари сабабли мазлум бўлиб курашилган, уруш очилган, қувиб чиқарилган, урилган, қамалган ёки Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб рози бўлган мўъминлардир.
«Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга — осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» (Буруж: 8-9).
Бу ва бунга ўхшаган одамлар ёрдам ва ҳамкорликка ўта лойиқдирлар. Хусусан, яҳудий, насоро, бутпараст, даҳрий, бидъатчи ва мунофиқлар каби Аллоҳнинг душманлари эркин ҳаракат қилаётган ушбу фитналар даврида, улар ёрдамга ўта лойиқ инсонлардир. Бу душманлар мусулмонларга қарши бир ёқадан бош чиқариб ҳужум қила бошладилар. Инчунун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Савбон (разияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда шундай деганлар: «Халқлар сизларга (қарши) худди очкўзлар косага ташланганидек ташланадилар» (Абу Довуд, ҳадис № 4297).
Дунёнинг кўп мамлакатларида Ислом ва мусулмонлар бошига келаётган офатлар, чин сўзли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган хабарларни тасдиқламоқда.
Исломга зулм ила кофир бўлиб,
Ҳақ динга қарши манмансирайди...
Бас, Аллоҳ фарз қилган динингиз ва дўстларингизга ёрдам қилингиз! Бу ёрдам бир неча йўллар билан амалга ошади:
Биринчи: Барча гуноҳлардан насуҳ – самимий тавба қилиш.
Аллоҳ таоло айтди:
«Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар» (Нур: 31).
Умматимизнинг бошига келган балоларнинг барчаси қўлларимиз қилган гуноҳлар сабабли бўлсада, Аллоҳ кўп гуноҳларни авф қилади:
«(Эй инсонлар), сизларга не бир мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса — гуноҳ сабабли (етар). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборади» (Шўро: 30).
Аллоҳга қилинган тавба золимлар зулмини кўтариш ва зўравонлари дастидан қутулишнинг катта омилларидан биридир. Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ): «Тажовуз этилган ёки озорланган ёхуд душманлари ғолиб келган одам учун чин юракдан қилинган тавбадек фойдалироқ нарса йўқдир» – деди («Бадааиъул-фавааид» 2/467).
Иккинчи: Аллоҳнинг душманларига қарши курашиш ва уларни, турлари қанча бўлмасин, ўзига яраша бўйинсундиришга ҳаракат қилиш: кофир ва мушрикларга қарши қурол билан, мунофиқ, шубҳалантирувчи ва шаккокларга эса ҳужжат, далил, билим ва тушунтириш билан курашиш. Золим ва осийларга қарши эса, амру маъруф – савобли ишларга буюриш, наҳйи мункар – гуноҳ ишлардан тўсиш, динни тушунтириш, Қуръон ва суннатдаги фармонлар, таъқиқлар ва эзгу ишларни баён қилиб етказиш билан курашиш.
Учинчи: Қариндош бўлсин ёки бўлмасин, Аллоҳ йўлида азият чеккан барча инсонларга ёрдам ва ҳамкорлик қўлини узатиш.
Бу – нақд моддий ва маънавий ёрдамлар воситасида амалга оширилади.
Дўстлар! Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, бу мамлакатда яшаётган одамларнинг кўпи, алҳамдулиллаҳ, боён ва фаровон ҳаёт кечирмоқда. Шунинг учун ҳам, зиммамиздаги масъулият бошқаларникидан кўра каттароқдир. Шундай экан, Аллоҳ сизларга баракаларини ёғдирсин, дунёнинг ҳар бир бурчагидаги мусулмон биродарларингиз учун саховат билан қўлларингизни узатингиз! Билингларки, садақа – Аллоҳнинг ғазабини сўндиради, ёмон оқибатлардан сақлайди. Мумсикликдан паноҳ сўрангиз. Чунки, мумсик ўзигагина бахиллик қилади.
Нафсингиз бахил ёки дўстларингизга берадиган нарсаларингиз бўлмаса, Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин, тилингиз билан дуо қилиш, тазарруъда бўлиш ва Аллоҳдан аҳли Исломни азиз ва душманларини хор қилишини тилаб сўрашдан бахиллик қилманг!
Ҳой мўъминлар, дини сабабли мазлум бўлган биродарларингиз ҳаққига дуо қилинглар! Мазлумнинг ўз дуоси ва унга қилинган дуо билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир! Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз (разияллоҳу анҳу)ни Яманга жўнатар экан: «Мазлумнинг дуосидан қўрқ! Чунки у (дуо) билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир» – дедилар» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 2448).




Ислом одоблари - Admin - 11-20-2010

Иккинчи хутба

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Мен Унга ҳамду истиғфорлар айтиб, тавбалар қиламан ва Ундан ёрдам сўрайман ҳамда шериксиз ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган барчага салавоту саломлар йўлласин.
Сўнг ...
Ҳой одамлар, бу кунингиз ҳафта айёмларининг ва Қуёш нурларини сочган кунларнинг энг яхшисидир. Бу кунга Аллоҳ сизларни ҳидоят қилди ва бу кундан яҳудий ва насороларни адаштирди. Шанба яҳудийларники, якшанба эса насороларники бўлди. Мусулмонларники эса жума куни бўлди.
Бу кунга хос ишлардан бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вожиб қилганларидек, бу кунда ғусл қилишдир: «Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кимса учун вожибдир» (Имом Бухорий, 811, 830; Имом Муслим, 1397).
Шундай экан, жума намози учун ғусл қилинглар ва чиройли кийимларингизни кийинглар! Атир суринглар ва масжидга эртароқ келинглар! Чунки, бундай қилишнинг савоби кўпдир.
Бу кун – ҳафтада бир кунгина келади. Наҳотки одам бир кун нафсига ғолиб бўлиб, масжидга эртароқ келиб бу ажру савобларни ола олмаса?! Агар уйларингиздан масжидга намозни қасд қилиб таҳорат билан чиқсангиз, босган ҳар бир қадамингиз боис бир даражангиз кўтарилади, битта хатойингиз кечирилади. Агар масжидга борсангиз ва намоз ўқиб, кейинги намозни кутиб турсангиз, модомики намозни кутар экансиз, намозда тургандек савоб оласиз. Фаришталар сизлар учун истиғфор айтиб: «Аллоҳим, уни мағфират қил! Аллоҳим, уни мағфират қил! Аллоҳим, унга раҳм қил!» – дейдилар (Имом Бухорий, 426; Имом Муслим, 1060).
Жума, қалби бўлган ёки гувоҳ бўла туриб қулоқ осган кимсалар учун катта фурсатдир.
Бу куннинг хусусиятларидан бири шуки, бу куни (жума намози учун) азон айтилгач бирон нарсани харид қилиш ёки сотиш жоиз эмасдир. Чунки, масжидга бориб хутбани тинглаш вожибдир. Иккинчи азондан сўнгра, гарчи масжидга келишаётган бўлсаларда, мусулмонларнинг бирон нарсани харид қилишлари ёки сотишлари ҳаромдир. Бу савдо – бекордир. Шундай экан, қўй, мол ва туяларини иккинчи азондан сўнгра савдо қилишлари сабабли кечикиб келаётган одамларнинг ҳоли нима бўлар экан?! Улар ҳаром ишни қилмоқдалар. Қилган савдолари эса – бекордир. Харид қилинган мол эгасига қайтарилиши ва янги савдо қилишлари керак. Чунки, бекор бўлган савдони ижро қилмаслик, балки, мол ва пулларни эгаларига қайтарилиши керак.
Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан қўрқингиз ва Аллоҳнинг ушбу оятларига қулоқ берингиз:
«Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар!» (Жумъа: 9).
Сизларга «шошилинглар ва тарк қилинглар!» – деб ким айтди? Сизларни яратган, ризқлантирган ва неъматлари билан қувват берган Роббингиз эмасми?! Жума намозининг азонидан сўнгра олди-сотди қилиб, Роббингизга қандай осий бўласизлар?! Аллоҳдан уялмайсизларми?! Аллоҳнинг жазосидан қўрқмайсизларми?! Савдо ҳаром йўллар билан бўлса унда яхшилик ҳам, барака ҳам бўлмаслигини, балки, иймоннинг камайиши, савдойингиздан баракаларнинг тортиб олиниши ва ёмонликларнинг кўпайиши содир бўлишини билмайсизларми?!
Билингларки, гапларнинг яхшироғи – Аллоҳнинг Каломи, ҳидоятларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидояти, ишларнинг ёмонроғи – (дин ниқоби остида) янги пайдо бўлганлари, Аллоҳнинг динида янги пайдо бўлганлари – бидъат, барча бидъат – залолат ва ҳар бир залолат – жаҳаннамга олиб боргувчидир.
Жамоатдан айрилмангиз! Чунки, Аллоҳнинг қудрат қўли жамоат устидадир. Ким айрилиб ёлғиз қолса, жаҳаннамда ҳам ёлғиз қолдирилади.
Билингларки, Аллоҳ сизларни бир ишга буюрдики, у ишда аввало ўзини зикр қилди:
«Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтадилар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56).
Роббимизга лаббай деймиз (ва айтамиз): Роббимиз! Аллоҳим, банданг ва пайғамбаринг бўлмиш Муҳаммадга салавоту саломлар йўлла! Аллоҳим, бизга Уни севиш ва Унга зоҳиран ва ботинан издош бўлишни насиб айла!
Аллоҳим, бизларнинг руҳимизни Унинг миллатида ол ва Унинг гуруҳи ичида қайта жон бахшида эт!
Аллоҳим, бизни Унинг ҳовузидан суғор ва Унинг шафоатига лойиқ қил!
Аллоҳим бизларни Ўзинг инъом этган пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар қаторида неъмат жаннатларида У билан бирга бўлишни насиб айла!
Аллоҳим, Унинг тўғри йўлдаги халифалари, порлоқ юзли фарзандлари, мўъминларнинг оналари бўлмиш рафиқалари, бутун саҳобалари ва уларга издош бўлган барча инсонлардан Ўзинг рози бўл!
Аллоҳим, улар билан бирга биздан ҳам рози бўл ва уларнинг ҳолларини тузатганингдек, бизнинг ҳолимизни ҳам тузат!
Аллоҳим, Ислом ва мусулмонларни азиз қил!
Аллоҳим, дин душманларининг кулини кўкка совур!
Аллоҳим, мўъмин бандаларингга ёрдам айла!
Аллоҳим, улар учун Сенинг Китобинг ва пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари билан етакчилик қиладиган солиҳ раҳбарларни тайёрла!
Аллоҳим, мўъминлар устидан раҳбарлик қилаётганларнинг ички дунёларини ислоҳ қил, ё, Роббал-Оламийн!
Аллоҳим, мўъминларга раҳбарлик қилаётган, бироқ, шариатингда устивор турмаган, бандаларингга насиҳат қилмаган кимсаларни уларга раҳбарлик қилиш мақомидан узоқлаштир! Мўъминлар қалбини уларга бўлган нафрат билан тўлдир-ки, уларни мансабларидан узоқлаштирсинлар! Дарҳақиқат, Сен жўмард саховатпешасан!
Аллоҳнинг бандалари, бошингизга етган мусибат ўзингизнинг қилмишларингиз туфайлидир! Аллоҳ эса кўп гуноҳларни кечиради. Юртингизга ёмғирларнинг ёғмаслиги қилган гуноҳларингиз сабаблидир.
Инъомлар соҳиби бўлган Аллоҳ, ёмғир ёғдирмасликни хоҳлади. Унинг неъматни ато этиши ва этмаслиги – ҳикматлидир.
Шояд сизлар бу ҳикмат сабабли Аллоҳга қайтарсизлар, гуноҳларингиздан Аллоҳга истиғфор айтарсизлар.
Шояд зиммангиздаги ҳақларни эгаларига берарсизлар.
Шояд ўзингиз ва Аллоҳнинг бошқа бандаларига жабр қилишдан тийиларсизлар.
Бас, тавба ва истиғфорни кўп қилингиз! Чунки, Нуҳ алайҳиссолату вассалом ўз қавмига:
««Роббингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирар. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берар ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилар ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилар» (Нуҳ: 10–12) – деб кўп айтар эди.
Аллоҳим, бизга ёмғир ва раҳматлар ёғдир! Аллоҳим, бизга ёмғир ва раҳматлар ёғдир ҳамда бизларни ноумидлардан қилма!
Аллоҳим, бизга ёмғир ёғдир! Аллоҳим, бизга ёмғир ёғдир! Аллоҳим, бизга ёмғир ёғдир!
Роббимиз, бизга дунё ва охиратда яхшиликлар бер ва жаҳаннам азобидан қутқар!
Аллоҳим, банданг ва расулинг бўлмиш Муҳаммадга, Унинг оиласи ва бутун саҳобларига салавоту саломлар йўлла!




Даъватчининг рафиқаси – номаълум аскар - Admin - 11-21-2010

Даъватчининг рафиқаси – номаълум аскар

Муаллиф: Мустафо Дайёб

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий


Асл сарлавҳа: زوجة الداعية.. الجندي المجهول

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамдлар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг ...
Даъватчининг қайғулари, фикрлари ва маслаҳатларига ўртоқ, фикрий йўналишларига ҳамоҳанг бўлган рафиқага эҳтиёжи бордир. Чунки рафиқа даъват майдонида ҳаракат қилаётган, кўп ишларнинг мағзини биладиган, билган ва чекаётган кўплаб нарсаларини ошкор қилмайдиган даъватчи ёки мураббий умр йўлдошига чин юракдан ишонади. Шунинг учун ҳам рафиқа эрини қувватлаши, унга қарши чиқмаслиги ва уни қувватлаган, фикрларига ҳамоҳанг, ишонган ва шерик бўлган ҳолатида унинг ҳаққига хайрли дуолар қилиши керак. Хадича онамиз разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғорда турган пайтларида Жибриил алайҳиссалом нозил бўлиб, биқинлари титраб уйларига қайтиб: «Мени ўранглар! Мени ўранглар!» – деб юзларида қўрқув аломатларини кўрган ва: «Ўлиб қолармикинман деб қўрқдим!» – деганларида ҳамдард бўлган эди.
Сиз эрини севган, унга меҳрибон, онгли рафиқанинг умр йўлдошининг бошига келган аламу изтиробларни қандай кетказганига бир боқинг. У эрига ишонч ва эҳтиёткорлик билан: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни ҳаргиз хор қилмас! Чунки сиз қариндошлар билан борди-келди қиласиз, қийналганга ёрдам берасиз, меҳмонга иззат кўрсатасиз ва ҳақдорларга ҳақларини олишларида ёрдамчи бўласиз» – деди (Имом Бухорий ривояти).
Саййида Хадича разияллоҳу анҳо, даъватчилар рафиқаси учун чиройли мисол ва ўрнакдир. Даъватчи, бошқа одамлар каби даъват масъулиятидан йироқ эмас. Шунинг учун ҳам, улардек бўлиш жуда ҳам қийин.
Даъватчининг умматнинг боши бўшлиги, фасоднинг чор атрофга ёйилиши, фасод инсонлар бозорининг авжига чиқиши, Ер юзида мусулмонларга қарши олиб борилаётган фитна, зулм, очлик ва хорлик, даъватчилар бошига келаётган қувғин, танглик ва сазойилар сабабли қайғулари бор. Шундай бўлсада, унинг бошқаларга етказиши керак бўлган вазифаси ҳам бор. Бу вазифа унинг уйқуси, роҳати, рафиқа ва фарзандларининг вақти ҳисобига бажарилади. У вазифа, модомики, Аллоҳ йўлида ва Аллоҳнинг ризолиги учун экан, молу мулк ва вақтни фидо қилишни талаб этади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло даъватчини, унинг оиласи ва фарзандларини зое қилмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
«(Бировнинг ўлимига ҳозир бўлган) кишиларнинг ўзлари ожиз-нотавон фарзандларини қолдириб вафот қилиб кетсалар, улардан хавотир олганлари каби (ўзгаларнинг етимлари ҳаққидан ҳам) қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқиб (ўлим олдидаги кишига) ҳақ сўзни айтсинлар!» (Нисо: 9).
Хотини қанчалар ахлоқли, тақволи, гўзал ва молу мулкка бой бўлмасин, Аллоҳ йўлига чорлаётган даъватчининг даъват масъулияти ва аҳамиятини, унинг қилаётган ва кўтараётган оғирликларни, бошидан кечираётган машаққат ва қайғуларни ҳис этиб, у билан вазифасини адо этишида тўғаноқ ва йўлида тикон бўлиб эмас, ёнма-ён турадиган кўмакчи хотинга эҳтиёжи бор.
Даъватчи ва даъватнинг муваффақиятида солиҳа хотиннинг катта таъсири бор. Бу, Хадича разияллоҳу анҳонинг илк ўлароқ ваҳий билан танишган пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ёнма-ён туришида яққол кўринган. Эрига ёрдамчи бўлиш вазифасини зиммасига олган солиҳа аёлнинг, бу дунёдаги вазифасини адо этаётган эрининг муваффақиятида катта роли бор. Аллоҳ йўлига даъват қилиш, башарият елкасига олган энг буюк масъулиятдир. Агар Аллоҳ таоло даватчига лаёқатли ва солиҳ хотин насиб этган бўлса, бу унинг бошқалар билан муваффақиятга эришишида энг муҳим омилдир. «Дунё –  лаззат (матоъ)дир. Дунё лаззатларининг энг яхшиси – солиҳа аёлдир» – деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай тўғри айтганлар (Имом Муслим) (Шайх Саллобийнинг «ас-Сийратун Набавийя» китобидан иқтибос қилинди).
Рафиқанинг эри билан ҳамкор бўлиши, унга тўғри фикрлар ва маслаҳатлар бериши учун, эрининг роли ва даъватдаги ўрнини тушунишининг аҳамияти ва зарурати каттадир. Бундай ҳолатнинг энг ёрқин кўринишларидан бири Умму Салама разияллоҳу анҳонинг Ҳудайбийя сулҳидан сўнгра умра эҳромидан чиққач берган маслаҳатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сулҳ шартномасини ёзиб бўлгач саҳобаларга: «Ўрнингиздан туриб, жонлиқларингизни сўйинглар ва сочларингизни қирдиринглар!» – деб, уч марта такрорладилар. Аммо бирон киши ўрнидан турмади. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳзун ҳолатда Умму Салама разияллоҳу анҳонинг олдига кирдилар ва унга одамларнинг итоатсизлигини айтиб бердилар. Онамиз Умму Салама разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайғусини енгиллатиш, ҳамдард бўлиш ва муаммони ҳал этиш учун фикрларини шундай баён қилди: «Ё Набийюллоҳ, сиз шуни хоҳлайсизми? Ундай бўлса, чиқингда, ҳеч кимга бирон сўз айтмай туянгизни сўйинг ва сартарошингизни чақириб, сочларингизни қирдиринг!»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқарига чиқиб, ҳеч кимга бирон оғиз сўз айтмай туяларини сўйдилар ва сартарошларини чақирдилар. Саҳобалар буни кўргач ўринларидан туриб, туяларини сўйдилар ва бир-бирларининг сочларини ола бошладилар (Имом Бухорий ривояти). Бу – тўғри ва соғлом фикр соҳиби бўлган фозила аёлнинг маслаҳати эди.
Ислом дини, модомики тўғри экан, маслаҳатнинг эркак ёки хотин тарафидан берилиши ўртасини ажратмайди. Шубҳасиз, бу ҳам Ислом динининг хотин-қизларга берган ҳурмати, эҳтироми ва мукофотидир. Ҳолбуки, Ислом душманлари Исломнинг хотин-қизлар ҳуқуқини поймол қилганини, ҳатто жамиятдаги хотин-қизлар ўрнига эътибор бермаганини айтиб келмоқдалар!
Хуллас, даъватчининг онгли рафиқаси эрига динга тўкис хизмат қилиши учун роҳатбахш йўлларни осонлаштириб, тўсиқларни босиб ўтишида ёрдамчи бўлади. Шунинг учун у эрига арзимас қайғуларни юклаб, қийматсиз ишлар билан чалғитмайди. Чунки арзимас ишлар билан чалғитиш, эрнинг соғлом фикрлаб, тўғри тадбирлар олишига монеълик қилади.
Эрининг вазифасини тушуниб унга ёрдамчи бўлган хотин, эрининг куч-қуввати ва фикрларини тўплаши учун хонадонида шароит яратиб, бунинг ажрини Аллоҳдан кутса, даъвати ва хайрия ишларида давом этиши учун рағбатлантирса ва айрим камчиликлари бўлсада, иншааллоҳ, эрининг қилаётган ишлари, ислоҳотлари ва ажру савобларида шерик бўлади. Эй даъватчининг рафиқаси, сизнинг эрингиз билан мусобақалашиб, мусулмон оилангизнинг савоблари кўпайиши учун Аллоҳнинг динига хизмат қилишда ҳақиқий ролингиз бўлиши керак!
Доктор Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Дувайш шундай дейди:
«Хатиб ёки устоз ёхуд Аллоҳ йўлида холис хизмат қиладиган даъватчилардан бирининг рафиқаси бўлишнгизга Аллоҳ муваффақ қилган аёл, сизга бир неча фикрларни айтишга рухсат беринг:
Биринчидан: Ўзи учун эмас, уммати учун яшаётган эркакнинг хотини бўлганингиз учун Аллоҳга ҳамду санолар айтинг. У гоҳида сафар қилиши мумкин. Бироқ унинг ўрнида бошқа биров эрингиз бўлса эди, унинг сизга хиёнат қилишидан безовта бўлишингиз мумкин эди.
У гоҳида банд бўлиши мумкин. Бироқ, сиз дунё молини тўплашга берилган кишининг хотини бўлишингиз ҳам мумкин эди.
У бандлигидан гоҳида уйга кеч келиши мумкин. Бироқ у, ўйин-кулгу билан тунларни бедор ўтказган одамдан кўра яхшироқдир.
Иккинчидан: Сиз текинга берилган дурни ёки фидокорлик кўрсатилмай қўлга киритилган самарани кўрганмисиз? Бундай солиҳ умр йўлдошингиз бўлиши сиз ва фарзандлариниз учун катта неъматдир. Бироқ сиз бунинг учун фидокорлик кўрсатишингиз керак. Чунки сиз кўп нарсангизни йўқотишингиз ва эрингиз матлабларингизга жавоб беришда кеч қолиши мумкин. Бироқ бу фидойилик бериладиган мукофот ҳамда шундай инсон билан ҳаётда ўртоқ бўлиш олдида ҳеч гап эмас.
Учинчидан: Эрингиз сиздан бирон қувватловчи гап эшитдими? Кучларини сарф этар экан, оғзингиздан рағбатлантириш ёки хушхабар чиқдими? Ёки яратувчи мақсадли танқид айтдингизми?
Бу нарсаларнинг йўқлиги эр ҳаққини камситиш эмасми? Ёки унга қилинган танқид: «Қаерларда юрибсиз? Ишларингиз мунча кўпайди? Оилангизга қармай қўйдингиз? Нима бало, вазифаларингизни бажармаяпсиз?» каби дашномлардан нарига ўтмай қолдими? Бундай дейишингиздан Аллоҳга сиғинаман!
«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни ҳаргиз хор қилмас! Чунки сиз қариндошлар билан борди-келди қиласиз, қийналганга ёрдам берасиз, меҳмонга иззат кўрсатасиз ва ҳақдорларга ҳақларини олишларида ёрдамчи бўласиз» (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рафиқаси – жаннатдаги инжудан қилинган ва ичи осуда ва қийинчиликлари бўлмаган қаср билан муждаланган Хадича разияллоҳу анҳудан эшитган бу сўзлар қандай ҳайратомуз-а?! У бу сўзлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни хотиржам қилди. Сиз, Хадича онамиз разияллоҳу анҳонинг йўлидан юриб кўрдингизми?!
Тўртинчидан: Сиз бундай солиҳ эрингизнинг хизматлар қилишингиз, ширин иборалар айтишингиз ҳамда тўғри ва соғлом фикрлар беришингиз, ҳеч бўлмаса: «Сизга қандай ёрдам беришим мумкин?» – деб айтишингизга лойиқ экани ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Бундай қилиш, унга муҳтож бўлганидан кўра кўпроқ қувват беради.
Ҳурматли синглим!
Мен сизнинг ҳиссиёт ва туйғуларингиз ҳамда келажак ҳақидаги орзуларингиз борлигини, сиз ҳам инсоний ҳиссиётлар билан яшашингизни яхши биламан. Бироқ, эрингизнинг уйини осуда хонадонга айлантирган маҳалингизда, унинг йўлини икки марта қисқартирган бўласиз. Чунки умр йўлдошингиз ҳам руҳий осудаликка, ёрдамчига ва ёнма-ён турадиган шахсга эҳтиёжи бўлган инсондир.
Ҳурматли синглим!
Мен билан бирга Аллоҳ таоло тавфиқ бериб, Умматга манфаатли қилган ушбу даъватчи ҳақида ўйлаб кўринг: У уйига қайтгач салбий танқидлар, дашномлар ва лоқайдлик-ла айблашлар билан «кутиб» олинса, у, жамият учун қандай фойда бериши мумкин? Бундай ҳолатда унинг руҳияти қандай бўлади? Сиз, бундай рафиқа ҳаракатнинг кечикиши ва карвоннинг йўлига тўғаноқ бўлишида ўз ҳиссасини қўшаётгани ҳақида мен билан ҳамфикрмисиз?
Шундай бўлсада, мен эрнинг ўз хотини ва оиласининг ҳаққини тўкис беришга чақираман. Айтмоқчи бўлган гапим, тўғрилик ва ислоҳга яқин нарсалардан иборат, холос».

Аллоҳ таолодан барчамизни ўз ризолигига муваффақ қилишини сўраймиз.
Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.      




Амру Маъруф ва Наҳий Мункар - Admin - 11-21-2010

Ислом устунларининг олтинчиси:

Амру Маъруф ва Наҳий Мункар

Муаллиф: Абдулмалик ал-Қосим

Мутаржим: Абу Иброҳим Намонконий

Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиб, Пайғамбаримиз Расулуллоҳга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлишини сўраймиз.
Аммо баъд:
Шак-шубҳасиз, насиҳатлашиш ва одамларни яхши, эзгу амалларга йўллаш ва биродарлар бир-бирлари билан ҳақ йўлда собитқадам бўлишга ва шу ҳақ йўлда етадиган қийинчилик, мусибатларга сабр қилишга бир-бирларини чақириб туришлари ва ноҳақ-ботил йўллардан, Аллоҳ таолони ғазабини келтирадиган ва У Зотнинг раҳматидан узоқлаштирадиган ёмон амаллардан огоҳ қилиб, қайтариб туриш энг афзал ибодатлардан ва энг катта масъулиятлардан биридир.
«Амру маъруф ва наҳий мункар» (яхши амалга буюриш ва ёмон амалдан қайтариш)нинг Исломдаги мартабаси жуда ҳам олийдир, ҳатто баъзи уламолар бу ибодатни «Исломнинг олтинчи рукни» - деб эътибор қилганлар.
Аллоҳ таоло қуйидаги ояти каримада бу амални Иймондан олдин зикр қилган:
Маъноси: «(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган энг яхши миллат бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз...» (Оли Имрон: 110).
Тавба сурасининг 71-оятида эса, Намозни қоим қилишдан ва Закотни адо этишдан олдин зикр қилган:
Маъноси: «Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар (қайтарадилар), намозни тўкис адо қиладилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қиладилар. Ана ўшаларга Аллоҳ раҳм қилади. Албатта Аллоҳ Азиз ва Ҳаким (ҳикматли)дир».
Мана шу тақдимда: (яъни бошқа фарз амаллардан олдин зикр қилишда) бу фарз амалнинг Исломдаги ўрни улуғ экани ва унинг шахслар, жамиятлар ва халқларнинг ҳаётидаги аҳамияти тушунтирилмоқда. Қачонки уммат бу фарз ибодатни тўла бажарса, албатта уммат тузалади, яхшилик ва баракот кўпайиб, ёмонлик йўқолиб, мункар амаллар (яъни гуноҳ-маъсиятлар) камаяди. Аммо вазифани тарк этса, алабатта умматнинг устига ёмон оқибатлар ва катта офатлар келади. Уммат парчаланиб, қалблар қотиб ёки ўлиб кетади, турли разилликлар тарқалади, ботил қулоч ёзиб, мункар ёйилади.
 
«Амру маъруф ва наҳий мункар»нинг фазилатлари

Бу ибодатнинг фазилатлари жуда ҳам кўпдир, қуйидаги сатрларда ана шу фазилатлардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:
1) Бу ибодат Аллоҳнинг элчилари бўлмиш Пайғамбарларнинг энг биринчи вазифаларидир. Аллоҳ таоло айтади:
Маъноси: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва «Тоғут»дан йироқ бўлинглар» (-деган ваҳий билан) Пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).
Quote:«Тоғут» шаръий ибора бўлиб, залолатга чақирувчи нарсаларга айтилади. Арабчада: «ўзининг ҳаддидан ошиб кетган» - деган маънони ифодалайди. Тоғутлар жуда ҳам кўп бўлиб, уларнинг катталари бештадир: 1 - Шайтон –лаънатуллоҳи алайҳи. 2 - Бир кимсаки унга ибодат қилинади ва у бунга рози бўлади. 3 - Инсонларни ўзига ибодат қилишга чорлаган кимса. 4 - Оз бўлсада ғайб илмидан хабардорман деб даъво қилган кимса. 5 - Аллоҳ нозил қилган шариатдан бошқаси (замонавий инсолар томонидан қўйилган конунлар) билан ҳукм қилган ҳоким.
2) Бу ибодат мўминларнинг сифатларидандир. Аллоҳ таоло айтади:
Маъноси: «(Улар — тавба қилувчилар Аллоҳнинг Ўзигагина) ибодат қилувчилар, шукр қилувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ-сажда қилувчилар, яхшиликка буюрувчилар, ёмонликдан тўхтатувчилар ва Аллоҳ белгилаб қўйган қонун-қоидаларга доимий риоя қилувчи (мўминлар)дир. (Эй Муҳаммад), бу мўминларга жаннат хушхабарини етказинг!» (Тавба: 112).
Демак Мўминлар ёмонлик ва фасод аҳлининг аксидирлар, чунки аҳли фасод ҳақида Аллоҳ таоло айтадики:
Маъноси: «Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар бир-бирларидандирлар (яъни, кофирликда бир-бирларига ўхшайдилар). Улар ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан тўхтатадилар ва (Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишдан) қўлларини (ўзларини) тиядилар. Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар ҳақиқий фосиқ-итоатсиздирлар» (Тавба: 67).
3) Бу ибодат солиҳ бандаларнинг хислатларидандир. Аллоҳ таоло айтади:
Маъноси: «(Аҳли китобнинг ҳаммаси ҳам) баробар эмас. Аҳли китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри йўлдаги кишилар ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалларга буюриб, ёмон амаллардан қайтарадилар ва яхшилик қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардандирлар» (Оли Имрон: 113, 114).
4) Бу Умматнинг (уммати Муҳаммаднинг) яхшилик сабабларидан бири амри маъруф ва наҳий мункардир. Аллоҳ таоло айтади:
Маъноси: «(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз ...» (Оли Имрон: 110).
5) Бу ибодатни қоим қилиш ер юзида тамкин (ғалаба) бўлишига ва Аллоҳнинг нусрати келишига сабабдир. Аллоҳ таоло айтади:
Маъноси: «Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир. Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» (Ҳаж: 40, 41).
6) Бу ибодатни бажаришнинг фазли жуда ҳам олийдир. Аллоҳ таоло айтади:
Маъноси: «Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан — агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар — ҳеч қандай фойда йўқдир. Ким Аллоҳ ризосини истаб бу ишларни қилса, унга улуғ мукофот берамиз» (Нисо: 114).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«من دعا إلى هدى كان له مثل أجور من تبعه لا ينقص ذلك من أجورهم شيئا» [رواه مسلم]
Маъноси: «Кимки бирон илмга чақирса унинг чақириғига эргашганлар ажрларининг мислича ажр унга ҳам бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан заррача ҳам камайтирмайди» (Муслим ривояти).
7) Шунингдек бу ибодатни адо этиш гуноҳларни мағфират қилинишига сабабдир, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«فتنة الرجل في أهله وماله ونفسه وولده وجاره, يكفرها الصيام والصلاة والصدقة والأمر بالمعروف والنهي عن المنكر» [رواه أحمد]
Маъноси: «(Мусулмон) кишининг аҳли аёли, мол-дунёси, ўзи, болалари ва қўни-қўшниси сабабли фитналарга (яъни кичкина гуноҳларга) тушиб қолишига рўза, намоз, садақа бериш, амри маъруф ва наҳий мункар қилиши каффорат бўлади» (Аҳмад ривояти).
8) Амри маъруф ва наҳий мункарни бажаришда — сақланиши фарз бўлган беш нарсани муҳофаза қилиш бор: «Дин, жон, ақл, насл ва мол». «Амри маъруф ва наҳий мункар»ни юқорида зикр қилинганлардан бошқа фазилатлари жуда ҳам кўп.
Қачонки «амри маъруф ва наҳий мункар» тарк этилса, унга амал қилинмаса, ер юзида: қуруқлик ва денгизларда фасод тарқайди. Бу амални тарк қилиш жуда оғир ишларга сабаб бўлади. Қуйидаги сатрларда шулардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:
1) Бу фарзни бажармаслик натижасида ҳалокат, азоб-уқубатлар бўлади. Аллоҳ таоло айтади:
Маъноси: «Ҳамда сизлардан золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) фитна-балодан сақланингиз!» (Анфол: 25).
Шайх Саъдий ўзларининг «Тайсирул Каримир Роҳман» номли тафсир китобларида бу ояти каримага изоҳ бериб бундай дейдилар:
«Яъни, зулм қилган золимнинг ўзигагина эмас, балки, золимга ва бошқаларга ҳам етиб қоладиган бало-мусибатдан эҳтиёт бўлинглар. У фитна балолар қачонки зулму зўравонлик ёйилса-ю уни инкор қилиб ўзгартирилмаса, ана шунда барчага етиб қолади. Бу фитна-балодан қутилиш ва сақланиш йўли: мункар ишлардан қайтариб, уларни тўхтатиш ва фасод, фисқу-фужур аҳлларини қаттиқ зажрлар билан бузғунчиликларидан тўхтатиш ва гуноҳ-маъсият, зулму зўравонлик йўлларини, имкон борича тўсиш билан бўлади».
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«والذي نفسي بيده! لتأمرن بالمعروف ولتنهون عن المنكر أو ليوشكن الله أن يبعث عليكم عقابا منه ثم تدعونه فلا يستجاب لكم» [متفق عليه]
Маъноси: «Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки! Яхши ишларга буюрасизлар ва ёмон ишлардан қайтарасизлар, ёки бўлмасам, Аллоҳ сизларнинг устингизга ўзи томонидан бир уқубат юбориб қолиши мумкин, ана ундан кейин сизлар дуо-илтижо қилсангизлар ҳам ижобат бўлмай қолади» (Муттафақун алайҳи).
Уммул Мўъминийн Зайнаб розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва салламдан сўрадилар:
«أنهلك وفينا الصالحون؟»
Маъноси: «Орамизда солиҳ бандалар бор бўла туриб ҳалокатга йўлиқамизми?»
Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«نعم! إذا كثر الخبث» [رواه البخاري]
Маъноси: «Ҳа! Агар ифлосликлар (яъни, бузғунчилик, гуноҳ-маъсият, фисқу-фужурлар) кўпайиб кетса!», дедилар (Бухорий ривояти).
2) «Амру маъруф ва наҳий мункар»ни тарк этиш натижасида келиб чиқадиган мусибатлардан иккинчиси: Дуо қабул бўлмай қолишидир. Бу ҳақикатни баён қилган ҳадиси шарифлар кўп бўлиб, юқорида ҳам биттаси зикр қилинди. Уммул-Мўминийн Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар:
«مروا بالمعروف وانهوا عن المنكر قبل أن تدعوا فلا يستجاب لكم» [رواه أحمد]
 Маъноси: «Дуо-илтижо қилсангизлар ижобат бўлмайдиган ҳолга тушиб қолишингиздан олдин яхшиликка буюринглар ва ёмонликдан қайтаринглар!» (Аҳмад ривояти).
3) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«والله لتأمرن بالمعروف ولتنهون عن المنكر ولتأخذن على يد الظالم ولتأطرنه على الحق أطرا ولتقصرنه على الحق قصرا أو ليضربن الله بقلوب بعضكم على بعض ثم ليلعنكم كما لعنهم» [رواه أبو داود]
Маъноси: «Аллоҳга қасамки! Амру маъруф ва наҳий мункар қиласизлар ва золимнинг қўлидан тутиб, уни ҳақ йўлда собит бўлишга ва ҳақ йўлдан чиқмасликка мажбур қиласизлар, ёки бўлмасам Аллоҳ қалбларингизни бир-бирига уриштириб, сўнг сизлардан олдин ўтганларни лаънатлагани каби сизларни ҳам лаънатлайди!» (Абу Довуд ривояти).
4) Кофирлар, фожирлар ва фосиқлар устун бўлиб, зулму зўравонлигини юргизади ва гуноҳ-маъсиятлар зийнатланиб, мункар амаллар тарқаб кетади.
5) Жаҳолатнинг зоҳир бўлиши, илмнинг йўқолиши, умматнинг тонги отмас зулмат-қоронғуликда адашиб кетиши. «Амру маъруф ва наҳий мункар»ни тарк этган кимсанинг устига душманлар ва мунофиқлар ғолиб бўлиши, унинг кучсизлиги ва ҳайбати йўқлиги Аллоҳнинг азоби ўлароқ кифоядир.
Мусулмон биродарим!
Ҳамад бин Атийқ роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Фаразан бир киши бўлса, у кундузлари рўза тутиб, кечалари туриб ибодат қилиб, дунёдан бутунлай зоҳид бўлса-ю, лекин мункар ишларни кўрганда Аллоҳ учун юзлари тиришиб, қизармаса, ғазаби келмаса, Амру маъруф ва наҳий мункар қилмаса, шак-шубҳасиз бу кимса Аллоҳнинг наздида энг ёмон кўрилган ва дини заиф одамдир. Гуноҳи кабираларни қилиб қўйган иймони ноқис мўминлар бундай кимсадан кўра яхшироқдир».
 
«Амру маъруф ва наҳий мункар»нинг босқичлари

Биринчи: Билдириш, танитиш:
Жоҳил киши бир ишни қилаётган бўлса уни мункар деб ўйламайди. Шунинг учун аввалам бор унга чиройли сўзлар, юмшоқлик ва ҳикмат ила бу амалнинг мункар-ёмон эканлиги билдирилади. Сўнгра унинг ўрнига яхши амални кўрсатиб, унинг мартабаси ва бундай солиҳ амални қилган кишига буюк ажр-мукофотлар берилишини баён қилинади.
Иккинчи: Ваъз-насиҳат:
Гуноҳ-маъсиятларни қилган кимсаларга Аллоҳ таоло аламли азобларни тайёрлаб қўйгани, гуноҳ ва маъсиятларнинг ёмон таъсирларни зикр қилинади. Ваъз-насиҳат қилинувчига нисбатан даъватчининг қалбида ачиниш туйғуси бўлиши керак.
Учинчи: Агар у ўтган икки босқичда ёмон амалидан қайтмаса ва қаттиқ туриб олса, у ҳолда бу кимса ҳақида мусулмон ҳоким тайинлаб қўйган «Амру маъруф ва наҳий мункар» қилувчи хайъатга етказилади.
Тўртинчи: Шу билан бирга унга доимо ваъз-насиҳат қилиб турилади ва ундан умидни узилмайди. Чунки пайғамбарлар одамларни узоқ йиллар давомида энг катта маъруф «Тавҳид»га чақирганлар ва энг катта мункар «Ширк»дан қайтарганлар.
Бешинчи: Мункар иш соҳибига Исломий китоблар ва фойдали кассеталарни совға қилинади.
Олтинчи: Мункар амални қилаётган кимса хотини ёки фарзанди каби ўзининг қўл остидагилардан бўлса, уларга қаттиқ тегиш, уриш ва гапирмай қўйиш билан уларга ўз таъсирини ўтказиши мумкин.
Еттинчи: «Амру маъруф ва наҳий мункар» одамдан юмшоқлик, чиройли муомалада бўлиш, бағри кенглик, турли қийинчиликларга дучор бўлганда сабр-тоқатли ва таҳаммулли ҳамда шахсий манфаатлардан йироқ бўлишни талаб қилади.
Мусулмон биродарим!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мункардан қайтаришнинг даражаларини баён қилиб айтдилар:
«من رأى منكم منكرا فليغيره بيده فإن لم يستطع فبلسانه فإن لم يستطع فبقلبه وذلك أضعف الإيمان» [رواه مسلم]
Маъноси: «Cизлардан қайси бирингиз бирон мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар қўли билан ўзгартиришга қодир бўлмаса тили билан ўзгартирсин, агар унга ҳам қодир бўлмаса қалби билан инкор қилсин. Бу эса энг заиф иймондир» (Муслим ривояти).
Шайхул-Ислом Ибн Таймийя бу ҳадисга изоҳ бериб айтадилар:
«Кимнинг қалбида Аллоҳ ва Росули ёмон кўрадиган: куфр, фосиқлик ва осийликдан иборат Аллоҳ ҳаром қилган мункар ишларни ёмон кўриш бўлмаса, у кимсанинг қалбида Аллоҳ буюрган Иймон йўқдир! Агар у ҳаром қилинган амаллардан биронтасини аслида ёмон кўрмайдиган бўлса, у кимсада асло иймон йўқ!»
Шайхул-Ислом Муҳаммад ат-Тамиймий айтадилар:
«Эй биродарларим! Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳдан тақво қилинглар, динингизни асоси: аввали-ю охири ва боши-ю оёғи бўлмиш шаҳодат калимаси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли ҳеч қандай илоҳ йўқ» - деб гувоҳлик беришни маҳкам ушланглар! Унинг маъносини яхши билинглар ва унинг аҳлини севинглар, узоқ ерларда бўлсалар ҳам уларни биродарларимиз, деб билинглар! Тоғутларга бўйсунманглар, уларга ва уларни яхши кўрганларга, уларни мудофаъа қиладиганларга ҳамда уларни кофирлигига ишонмай: «улар билан ишим йўқ, Аллоҳ мендан улар ҳақида хеч нарса талаб қилмаган» -дейдиганларга душман бўлиб, уларнинг барчасини Аллоҳ учун ёмон кўринглар! Чунки улар Аллоҳ таолога туҳмат қилиб, ёлғон гапирган кимсалардир. Албатта Аллоҳ таоло ҳамма қатори уларга ҳам «Тоғут»ларга кофир бўлиш ва улардан покликни эълон қилишни буюрган, агарчи улар ўзининг ота-онаси, фарзанди, ака-укаси бўлсалар ҳам!»
Мусулмон биродарим!
«Амру маъруф ва наҳий мункар» ибодатидан ғафлатда қолиш касаллиги одамлар орасида тарқаб кетганини гувоҳи бўлаяпмиз, ҳаттоки, кўпчилик бу ибодатга амал қилишни «бошқаларнинг ишига аралашиш» - деб қарайдиган бўлиб қолдилар. Албатта бу тушунча фикрнинг саёзлиги ва иймоннинг ноқислигидан келиб чиққандир.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтдилар: «Эй одамлар, сизлар мана бу оятни ўқийсизлар,
«Эй мўминлар, ўзингизни билингиз (яъни гуноҳлардан сақланингиз!) Модомики, ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас» (Моида: 105). Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим: «Одамлар золимни кўришса-ю унинг қўлидан тутиб, зулмидан тўхтатишмаса, Аллоҳ таоло уларнинг ҳаммасига уқубат юбориб қолиши мумкин» (Абу Довуд ривояти).
Биродарим! Қуйидаги ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамиятни худди бир кемага минган жамоага ўхшатганлар, ана шу ҳадисга яхшилаб эътибор қилинг:
«مثل القائم في حدود الله والواقع فيها كمثل قوم استهموا على سفينة, فصار بعضهم أعلاها وبعضهم أسفلها, وكان الذين في أسفلها إذا استقوا من الماء مروا على من فوقهم, فقالوا: لو أنا خرقنا في نصيبنا خرقا  ولم نؤذ من فوقنا, فإن تركوهم وما أرادوا هلكوا جميعا وإن أخذوا على أيديهم نجوا ونجوا جميعا» [رواه البخاري]
Маъноси: «Аллоҳ қўйган чегараларга риоя қилиб турган киши билан, уларга риоя қилмаётган кимсанинг мисоли, худди бир кемага минган, ўрталарида қуръа ташлаб бир қисми кеманинг юқори қисмига бошқа бир қисми эса қуйи қисмига тушган одамлар кабидир. Улардан кеманинг қуйи қисмига жойлашганлар сувга муҳтож бўлсалар кеманинг юқори қисмида жойлашганларнинг олдиларидан ўтишарди. Шунда пастдагилар: биз оладиган сувимизни шу ердан тешиб олсак ва тепадагиларга озор бермасак? - деб маслаҳат қилишди. Агар юқоридагилар буларни ўз хоҳишларига ташлаб қўйсалар барчалари (ғарқ бўлиб) ҳалок бўлишади, аммо уларнинг кўлларидан тутсалар ҳаммалари (ғарқ бўлишдан) нажот топишади» (Бухорий ривояти).
Минг афсуслар бўлсинки: баъзи жамиятларда жуда ҳам хатарли бир ҳолат ёйилди, у: «Амру маъруф ва наҳий мункар» қилувчи кишиларнинг устидан эрмак қилиб, уларни масхара қилиш ва уларга озор етказишдир! Аллоҳ азза ва жалла мўмин-мўминаларга озор берувчи кимсаларга жуда ҳам аламли азоб тайёрлаб қўйганини хабар берган.
Бу ҳолатнинг нақадар хатарли эканини муҳтарам биродарларимизга билдириб қўймоқчимиз: Имом Ибн Обидийн ўзларининг катта фиқҳий ҳошияларида айтадилар: «Кимки Амру маъруф ва наҳий мункар қилаётган кишига: "فُضُلِيٌّ" «беҳуда нарсалар билан шуғулланувчи» -деса, албатта у «муртад» бўлади».
«Ад-Дуррул-Мухтор» китобида ҳам «ал-Фудулий» бўлимида бундай деганлар: «Фудулий киши: бемаъни, кераксиз нарса билан шуғулланувчи кишидир. Кимки «Амру маъруф қилаётган кишига» «сен фудулийсан (яъни, бемаъни нарса билан шуғулланувчисан)» - деса, унинг кофир бўлиб қолиш хатари бор».
Эй Аллоҳ, эй Роббимиз, бизларни «Амру маъруф ва наҳий мункар» қилувчи, Cен белгилаб қўйган ҳадларингдан ошиб кетмайдиган бандаларингдан қил. Эй Роббимиз, қалбларимизни ҳидоят йўлига йўлладинг. Шу йўлдан адаштирма! Ўзингни ҳузурингдан бизга раҳматларингни ёғдир. Албатта Cен беҳисоб атолар берувчи «ал-Ваҳҳоб»дирсан. Парвардигоро! Бизларни ва ота-оналаримизни Ўз мағфиратингга ол, гуноҳ-маъсиятларимизни кечир, қолган ҳаётимизда динингда собит қадам бўлиб, Cени буйруқларингга итоат қилувчилардан қил! Пайғамбаримизга ва у кишининг аҳли байтларига ва асҳобларига ва барча мусулмон бандаларингга салоту саломлар йўлла!




Заминнинг ахбороти - Admin - 11-22-2010

Заминнинг ахбороти

Шайх Муҳаммад Алий ас-Собуний

Абдулҳафиз ибн Сирож таржимаси


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамду-санолар ва У Зотнинг Росули ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, аҳли байтлари, саҳобалари ва тобиъийнларига дуруду-салавотлар бўлсин!
Сўнг ...
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, мухтарам ўқувчиларимиз! Биз ушбу мусоҳабамизда Шайх Муҳаммад Алий ас-Собунийнинг “Суннат (ҳадис) хазиналаридан” номли китобида, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир ҳадисларига қилган шарҳларини эркин услубда таржима қилиб бермоқчимиз.
Аввало ҳадис матнининг таржимаси:
Абу Ҳурайра розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ўша куни (Ер) ўз хабарларини сўзлар” (Залзала: 4) оятини ўқиб кейин: “Унинг хабарлари нималар эканини биласизларми?”, — деб сўрадилар. Саҳобалар: “Аллоҳ ва Унинг Росули яхшироқ билгувчидир”, — дейишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Унинг хабарлари барча эркагу-аёл (Худонинг бандалари)га Ер ўзининг устида унинг қилган амалларига шаҳодат бериб: “Фалон куни фалон, фалон амалларни қилгансан”, — деб айтмоғи. Мана шу (гувоҳ бўлмоғи) унинг хабарларидир” (Термизий ривоятлари).

Ҳадиснинг шарҳи:
Бу замин ўз устида қанча-қанча золимликларга гувоҳ бўлмади?! Унинг устида турли кўринишдаги –  яхши ва ёмон, гўзал ва қабиҳ – не-не ҳодиса – воқеалар содир этилмади?! Вақт ўтиб замин аҳллари ўз қилмишларини унутдилар бироқ, уларнинг барча қилмишлари – бирортаси унутилмай, ушбу заминнинг хотирасига муҳрланиб қолди. У қиёмат куни одамларнинг барча қилган амалларини ўзларига сўзлаб беради.
«Ҳар бир жон ўз қилган яхши амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларнинг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган Кунни (эсланглар)! Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Аллоҳ бандаларига Ғамхўр – Меҳрибондир» (Оли-Имрон: 30).
Ана ўша даҳшатли кунда инсонларнинг ушбу замин устида амалга оширган барча жиноятларига, замин ўзи гувоҳлик бергувсидир. Инсон зоти ғалати тушунчага эга, унинг ишлари жуда ҳам ажабланарли. У ўзича: “Мен бу нотўғри – ҳунук ишларимни одамлардан йироқда, уларнинг кўзлари тушмайдиган жойда амалга оширсам азобга гирифтор бўлмайман, маломатга ҳам қолмайман”, — деб ўйлайди. У бечора, хомтама инсон мана бу замин, унинг устида қилинган ҳар-бир яхши-ёмон ишга гувоҳлик беришини, шайтонга тобе бўлиб, Парвардигорнинг зикридан ғафлатда бўлинган ўша номуборак лаҳзалардан хабар бермоғини фикрлаб ҳам кўрмайди.
Маконлар, замонлар – ойлар, кунлар барчаси қиёмат куни инсоннинг ҳамма амалларига гувоҳлик беришидан – ас-Содиқ, ал-Масдуқ (ростгўй) – Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердилар. Бу нарса Аллоҳ таолонинг қудратига асло душвор эмас. Инсонга сўзлаш қобилиятини ато этган Буюк Зот қиёмат куни набототу жамодотни ва инсон аъзоларини сўзлата олади. Аллоҳ таоло айтади:
“Бу Кун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Ва Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида уларнинг қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур” (Ясин: 65).
Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Залзала” сурасини тиловат қилиб,
“Ўша куни (Ер) ўз хабарларини сўзлар” (4-оят)ига етиб келганларида, Аллоҳ таолонинг қудратига ишорат қилиб, огоҳлантириб саҳобаларидан: “Ернинг хабарлари нима эканлигини биласизларми?”, — деб сўрадилар. Саҳобалар ҳурмат ва одоб билан: “Аллоҳ ва Унинг Росули яхшироқ билгувчидир”, — деб жавоб бердилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсон асло унутмаслиги лозим бўлган, доимо кўз ўнгига келтириб туришлиги керак бўлган бир ҳақиқатни”, — баён қилиб бердилар. У ҳам бўлса, инсоннинг қилган бирорта амали зое бўлиб, унутилиб кетмаслиги, унинг қилган ишларига замин гувоҳлик беришлиги, борлиқ унинг барча қилмишларини сўзлаб бериши, натижада у инсон қилган амалларининг эзгу ёки қабиҳлигига яраша мукофотланиши ёки жазоланишидир.
Қилаётган ёмонликларини одамлардан йироқда, уларнинг назари тушмайдиган жойларда амалга оширсам Аллоҳнинг азобидан қутулиб, Унга ҳисоб-китоб беришдан сақланиб қоламан деб ўйлаётган хомтама, нодон шахс ақлирасо комил инсонлар назарида жуда ҳам калтабин, ақли ноқис киши ҳисобланади.

Таржимондан:
Эй азиз биродарлар! Юқоридаги тиллодан қийматлироқ ҳадиси шарифда, ўз умматларига ота-оналаридан ҳам кўра меҳрибонроқ бўлган, шафоатхоҳимиз ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизу биз умматларини қўлимизда имкониятимиз борида, ушбу замин устида хайрлик – эзгу ишларни амалга оширмоғимизга ишора қиладилар, балки тарғиб этадилар. Чунки, ушбу замин устида қилинган ҳар қандай амал – яхши ёки ёмондир – барчаси манашу заминнинг хотирасида сақланиб қолиб, у қиёмат кунида инсоннинг фойдаси ёки зарарига гувоҳлик беради. Бу нарса Аллоҳ таолонинг қудратига қийин эмас. Пайғамбарларнинг вазифалари етказиш, огоҳлантириш. Ушбу насиҳатларга қулоқ солган банда, албатта фойда кўради. Аммо бу насиҳатга эътиборсиз бўлган шахслар эса, фақатгина ўзларига зарар қиладилар.
Аллоҳ таоло ҳаммаларимизга тўғри сўзни эшитганда унга эргашишни, ёмонини эшитганда огоҳланиб, ундан сақланишни насиб айласин!




Хонимлар, сизлар улар олдида кимсиз? - Admin - 11-25-2010

Хонимлар, сизлар улар олдида кимсиз?

Муаллиф: Шайх Холид Рошид

Мутаржим: Абу Жаъфар ал­−Бухорий


Мақоланинг асл сарлавҳаси: «أين أنتنَّ من هؤلاء»


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган окимсани ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.
«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).
Сўнг ...
Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.
Ҳурматли биродарлар ва опа–сингиллар!
Ассалому аалйкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Барчангиз бу суҳбатга хуш келибсиз!
Ҳурматли Арш соҳиби бўлган Аллоҳдан биз ва сизларни ўзининг ҳурматлар диёрида бирга қилишини, Ўз паноҳида сақлашини, биз ва сизларни Ўз пардаси билан тўсишини сўрайман.
Мен Аллоҳ таолодан бизни адашмаган ва адаштирмаган тўғри йўлдаги ҳидоятланганлар қаторида қилишини тилайман.
Синглим, бу кечадаги суҳбат сизга аталган. Чунки, сиз ҳар мавзунинг негизи бўлдингиз.
Аёл тузалса жамият тузалади.
Агар аёл киши ўз вазифасини бажарса, иншааллоҳ, Ер юзидаги мусулмонларнинг устуворлиги яқинлашади ...
Опа–сингиллар, «Хонимлар, сизлар улар олдида кимсиз?» сарлавҳали суҳбатимизга хуш келибсизлар!
Мавзуга киришишдан илгари бу мавзуга туртки бўлган омиллар ҳақида ҳам бир икки оғиз гапирмоқчиман.
Аввало, аёл кишининг ўрнакка эҳтиёжи.
Сўнгра:
– Муслима аёлларнинг ўрнаклар топилмаган бир пайтда ўрнакка эҳтиёжи;
– Кўплаб муслималарнинг пасайиб кетган ҳимматларини кўтариш;
– Биз яшаётган воқеълик;
– Одамларнинг дунёга берилишлари;
– Охиратни – Аллоҳ таоло унда мўъмин ва мўъминалар учун дунё ва дунёдаги неъматлардан кўра яхшироқ нарсаларни тайёрлаб қўйганини нафсга ва бошқа эркагу аёлларга хотирлатиш;
– Висолни хоҳлаган кимсанинг усулларни ушлаши лозим экани. Зеро, йўлга тушган одам, Аллоҳнинг изни билан, мақсадига етиб боради.
Ҳой, сиз бебаҳо гавҳар, биз (шонли тарихимизда) яшаб ўтган эркак ва аёллар ҳаётини ўрганишга ўта муҳтожмиз!
Сингилжон, биз улардан намуна олишга ўта муҳтожмиз!
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Ўрнак олмоқчи бўлган одам, вафот этганлардан ўрнак олсин! Чунки, тирикларнинг фитланиш хатарлари бор» – деган.
Ҳой бебаҳо гавҳар, биз ҳақиқатан ҳам йўналишимизни тузатишимиз, ўша эркак ва аёлларни ўзимиз учун намуна олароқ олишимиз керак!
Биз, ўрнаклар озайган пайтда намунага муҳтожмиз.
Биз, иззатли ва устувор эркак ва аёллар камайган бир замонда, ўшалардан иззат ва устуворликни ўрганишга муҳтожмиз!
Ҳой гавҳар, тушунчалар бутунлай ўзгариб кетганини кўрмаяпсизми?!
Ҳатто, артист ва артисткалар, хонанда эркак ва қўшиқчи аёллар ўрнак бўла бошладилар!
У ғофил ва ғофилаларни кузатиш ва улар ҳақидаги нарсаларни ўқиш учун кўплаб вақт ва талайгина бойликлар сарфланмоқда!!
Сингилжон, такрор айтаман: «Биз оқимни ўзгартириш ва ўрнак бўладиган шахслар кимлар эканини билишга муҳтожмиз!».
Муқаддимадан сўнгра мавзуйимиз, Аллоҳнинг изни билан, қуйидаги кичик мавзуларни ўз ичига олади:
– Иззат ва устуворлик намунаси
– Муҳаббат ва унинг маъноси
– Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат намунаси
– Қаҳрамонлар ижодкори
– Мўъмина ва ҳаё
– Хотима.
Ҳой гавҳар, сиз қавмига: «Ҳа, мен Унинг динидаман!» деган аёл ва унинг қиссасини эшитганмисиз?! У – Ғузайя Жобир ибн Ҳаким қизи разияллоҳу анҳо бўлиб, Қурайшнинг Омир уруғидан, Ислом динини турмуш ўртоғи билан илк қабул қилганлардан биридир. Унинг ўзи ҳаётини шундай ҳикоя қилади:
«Кунларнинг бирида эримнинг қариндошлари келиб менга: Шояд сен Муҳаммаднинг динида бўлсанг керак?! Шояд сен Муҳаммаднинг динида бўлсанг керак?! – деб қолдилар. Мен: Ҳа, Аллоҳга қасамки, мен Унинг динидаман! – дея жавоб бердим». Сиз бу аёлдаги иззат чақмоғи ҳақида фикр юритинг! «Мен: Ҳа, Аллоҳга қасамки, мен Унинг динидаман! – дея жавоб бердим».
Улар: Аллоҳга қасамки, бизни сени қаттиқ қийноққа соламиз, – дедилар.
Мени энг асов туяларига миндириб олиб кетдилар ...
Менга асал билан нон едириб, сув бермадилар ...
Кун ярмига келиб, қуёш жазирамаси ҳамма ёқни қоплагач мени туядан туширдилар. Ўзларига чодир тикиб, мени қуёшда тик турган ҳолимда ташлаб қўйдилар. Уч кун шу алфозда қолдим.
Охири, ҳеч нарсани эшитмай, кўрмай қолдим ва ҳушимни йўқотдим ...
Менга учинчи куни: Муҳаммаднинг динидан ва қилаётган ибодатларингдан воз кеч! – дедилар. Ичимда: Шояд булар менинг кўриш ва эшитиш қобилиятларимни йўқотиб, беҳуш бўлгунимча кўрсатган сабримни кўриб, инсофга келган бўлсалар. Шояд улар ўзларининг залолат ва бу қилмишларидан қайтиб Аллоҳнинг динига – мен ҳаловатини тотган динга қайтсалар, – дедим».
Ҳа, бебаҳо гавҳар, бу саҳобия ўзини қийноқлардан қутқариб қолиш учун етарли бўлган дунё – молу мулкка эга бўлмасада, қувончи қалбларга аралашиб, Ғайблар Билимдони бўлган Аллоҳ муҳаббати билан тўлиб – тошган ИЙМОНга эга эди!!
Ҳа, бу саҳобияни ҳаракатлантирган куч – ИЙМОН эди!!
Ғузайя разияллоҳу анҳо сўзида давом этди:
«Мен улар айтаётган гапларни сўзма-сўз эшита олмас эдим. Мен Аллоҳнинг битта эканида устивор эканимга ишора ўлароқ бармоғим билан осмонни кўрсатар эдим: У − биттадир!!
Мени энг оғир қийноқларга солдилар. Шундай бўлсада, Аллоҳ таоло менга шу балолардан кейин Ўз лутфини насиб этди.
Ахир Аллоҳ таоло қуйидаги оятларни айтмаганмиди:
«Ал­батта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб — юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қиламиз» (Муҳаммад: 31);
«(Эй мўминлар), ёки Аллоҳ сизларнинг ичингиздан ким ҳақ йўлда курашган-у, ким сабр-тоқат қилганини мутлақо билмай туриб жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?!» (Оли Имрон: 142).
Мен шу аҳволда турганимда кўксимга теккан пақирнинг совуқлигини ҳис этдим. Уни олиб бир қултум сув ичдим. Кейин у пақирни тортиб олинди. У кунлари кўзим кўр бўлишига қарамай, пақир ортидан қараб қолдим. У осмон билан ер ўртасида муаллақ турар эди. Қўлимни узатдим, бироқ етмади ...
Кейин менга иккинчи марта пақирни узатилди. Яна бир қултум сув ичдим ...
Кейин менга учинчи марта пақирни узатилди. Яна бир қултум сув ичдим ва чанқоғим босилди. Ортган сувни бошим, юзим ва кийимларим устидан қуйдим ...
Эримнинг қариндошлари чиқиб менинг ҳолатимни кўрдилар ва: Ҳой Аллоҳнинг душмани, сенга сувни ким берди? – дедилар.
Мен иззат ва сабот билан: Аллоҳнинг душмани – мендан бошқасидир!! Аллоҳнинг душмани – Аллоҳнинг динига мухолиф бўлган ва Унинг амрларига осий бўлгандир!! Сизлар ўрганмоқчи бўлган нарса – Аллоҳнинг менга берган ризқидир!! У Аллоҳки:
«Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган» (Намл: 62) ва:
«Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман» (Бақара: 186) деган Зотдир.
Мен яқинман ...
Эшитиб, ижобат қиламан ...
Узоқдагига ҳам, яқиндагига ҳам, дўстга ҳам, душманга ҳам ризқларини бераман ...
Мен яқинман ...
Музтарга ёрдам бераман, очни тўйдираман, чанқаганга сув бераман, эҳсонларимни узлуксиз давом эттираман ...
Мен яқинман ...
Атоларимиз берилажак, эзгуликларим эртаю кеч кезажак ...
Дарвозам ҳар доим очиқ ...
Мен – Ҳалим, Карим (жўмард) ва Кечиргувчиман ...
Мен яқинман ...
Мени денгизда ғарқ бўлаётган ҳам, саҳроларда адашган ҳам, деворлар ортида қамалган ҳам, ғорда қолиб кетган бандам ҳам чорлайди ...
Мен яқинман ...
Кушойишим бир лаҳзададир ...
Ёрдамларим бир ондадир ...
Енгилаётган Мени чорласа Ғолибга айланади ...
Субҳонаҳу ва таоло!!
У (гуноҳларни) кўрса яширади ...
Билса кечиради ...
Унга сиғинилса миннатдор бўлади!!! Унга озор берилса сабр қилади ...
Ундан ўзга илоҳ йўқ!
Субҳонаҳу ва таоло!! ...
Мен: Сизлар ўрганмоқчи бўлган нарса Аллоҳ азза ва жалла томонидан келди. У:
«музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган» (Намл: 62) Аллоҳнинг менга берган ризқидир, – дедим. Улар тўғри гапирганимни билиш учун дарҳол сув билан тўлдирилган осиғлиқ меш ва бошқа идишларига бориб қарадилар. Чунки меш ва идишлар олдида аниқ хабар бор эди!!
Мешларнинг сувга тўла ва оғзи ечилмаганини кўрдилар ва менинг олдимга қайтиб келиб: Сенинг Роббинг бизнинг ҳам Роббимиз эканига, бундай ер ва бундай ҳолатда биз берган қийноқлардан кейин ҳам сенга ризқ берган Зот бу буюк динни машруълаштирган эканига гувоҳлик берамиз! – дедилар.
У – ҳақиқий илоҳдир!!
Сўнгра, улар ҳам Ислом динини қабул қилдилар ва ҳаммалари бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига ҳижрат этдилар ...
Бу хотиннинг саботи, иззати ва қийинчиликлар олдидаги матонати туфайли одамлар Ислом динин қабул қилдилар ...
Одамлар Ислом динини қабул қилдилар ... Чунки уларга ҳақиқат аён бўлди ...
Бу – мўъминаларни қўзғалмас тоғдек қилган иймон ва устуворлик дарсидир.
На таҳдид ва на қийноқлар уларни таъвиз беришга ундай олди ...
Балки улар душманларнинг талабидан бош тортдилар, матонат ва устуворлик билан турдилар ...
Билол ибн Рабоҳ разияллоҳу анҳу энг оғир қийноқларни бошидан кечирган ва унга: Сен бу қийноқларга қандай бардош бердинг!, – деб савол берилганида: Менга қийноқ аламларига иймон ҳаловати қориштириб берилган ва иймон ҳаловати ғолиб келганди, – деб жавоб берган эди ...
Менга уларнинг сўзларин такрорла ҳар дам,
Жилоласин моғор босган қалбларни бирам!
«Саҳиҳ»да Анас разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадиси нақл қилинган: «Уч нарса борки, улар кимда бўлса иймон ҳаловатини тотибди – бошқа ривоятда: иймон завқини тотибди:
– Аллоҳ ва Расули унга бошқалардан кўра севимлироқ бўлса;
– одамни Аллоҳ учунгина севса;
– Аллоҳ таоло қутқарганидан сўнгра куфрга қайтишни оловга отилишни ётирмагандек ёқтирмаса» ...

Сингилчам!
Иймон – орзу-умид ва безаниш билан эмас, қалбга ўрнашиши, уни тил талаффуз қилиши ва амал тасдиқлаши билан бўлади ...
Иймон – тоат-ибодат билан кучаяди, гуноҳ-маъсият билан камаяди ...
Ҳой, бебаҳо гавҳар!
Илоҳ – бандалар муҳаббат ва ҳокисорлик, хавф ва умид, улуғлаш ва итоат билан сиғиниладиган ЗОТдир. Яъни У, қалблар суядиган ва олдида ҳокисор бўладиган тангридир.
Ақллар Аллоҳнинг муҳаббатини одамлар муҳаббати, нафс, мол, оила, фарзанд ва бошқа барча нарсалардан устун қўйишга қатъий ҳукм қилади. Бу устунликка ундамаган ақлларга эътибор берилмайди!!
Зеро ақл, фитрат ва дунёқарашнинг барчаси Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг муҳаббати, балки муҳаббатдаги тавҳидига чақиради ...
Кўп айтиб ўтилганидек, пайғамбарлар ҳам фитрат ва ақллардаги бу нарсани устувор қилиш учун келганлар.
Рабб таоло ҳузуридан юборилган у пайғомлар,
Ақлу фитрат хилқатига хўп ярашган эмасму?
Кимнинг ақли бунга қилолмаса итоат
Соғ ақллар бунга доим даъват этган эмасму?
Жамолларнинг гўзали ёлғиз Аллоҳга лойиқ,
Аллоҳимиз Китобида баён этган эмасму?
Бунга мункир бўлган кимса, ақлингни йўқотдингми?
Муваҳҳидман десангда, ҳолинг битган эмасму?
Суй Аллоҳ таолони пинҳонаю ошкорада,
Уни севмас одамларнинг ақли кетган эмасму?
Уни суймак фитратингда яралмишдир,
Касбинг-ла топай десанг, оёқ тойган эмасму?
Аллоҳни рози қил қашшоқлигу боёнликда,
Душманнинг макрини У кетказган эмасму?
Аллоҳнинг чўриси!
Онажоним!
Сингилчам!
Садоқатли ва севимли саҳобиялар ҳақидаги ҳикоятларга қулоқ беринг ва: «Биз улар олдида киммиз?!» – дея ўзингизга савол бериб кўринг!
Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ»ларида Оиша разияллоҳу анҳодан ушбу ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадичага жаннатда қайғу ва шовқини бўлмаган марвариддан қурилган уйни башорат қилдилар» (Имом Бухорий: 3533, 3536, 5545)...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳузуримга Жибрил келди ва: Ё Расулуллоҳ, Мана бу Хадича сизга идишда овқат ва ичадиган нарсалар олиб келаяпти. Агар келса унга Роббиси ва Менинг номимдан салом айтинг!,– деди» (Имом Бухорий: 3533, 3536, 5545) ...
Аллоҳу акбар!!
Роббиси Хадичага салом айтибди!! ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Муззаммил сурасида таҳажжуд намози ўқишга буюриб оятлар нозил қилганида, ота-онам фидо бўлсин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Хадича разияллоҳу анҳо ҳам таҳажжуд намози учун турар эди.
Саҳобалар ҳам ўн икки ой муттасил таҳажжуд намози ўқидилар...
Намоздаги қиёмнинг узунлигидан оёқлари шишиб кетди ...
Аллоҳ таоло уларнинг садоқатини кўргач, енгиллик нозил қилди:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), албатта Роббингиз сиз ва сиз билан бирга бўлган кишилардан иборат тоифа (яъни саҳобаларингиз гоҳо) кечанинг учдан иккисидан озроғида, (гоҳо) унинг ярмида ва (гоҳо) учдан бирида (бедор бўлиб, намозда) туришларингизни билади. Кеча ва кундуз (соатлари)ни Аллоҳ белгилар. У зот (фасллар ўзгариши билан кечалар ҳам узун-қисқа бўлиб туриши сабабли сизлар у кечаларда бедор бўлишларингиз лозим бўлган соатларнинг) саноғига ета олмасликларингизни билиб, сизларга қайта енгиллик берди. — Энди (кечалари намозларингизда) Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар» (Муззаммил: 20).
Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича разияллоҳу анҳо ҳақида: «У менга одамлар менга кофир бўлган кунлари иймон келтирган, одамлар қувган куни менга паноҳ берган, одамлар рад этган куни мени тасдиқлаган, молларини одамлар молларини менга беришни ҳаром қилганларида берган эди» – демаганмиди?!
Роббисининг унга салом айтиши беҳудага эмас эди ...
Оиша разияллоҳу анҳога ҳам бир нигоҳ ташланг ..
У – покдомонлиги етти қават Осмон устидан тасдиқланган Сиддиқа Сиддиқ қизидир ...
Қосим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Оиша разияллоҳу анҳо доим рўзадор юрар эди» – деди.
Яна шундай деди: «Ҳар куни эрталаб Оиша разияллоҳу анҳонинг олдига борар ва унга салом берар эдим. Кунларнинг бирида борсам тик туриб тасбиҳ айтар ва:
«Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни самумдан (яъни баданларни илма-тешик қилиб юборадиган жаҳаннамий шамолдан) сақлади. Дарҳақиқат бизлар илгари (ҳаёти-дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик» (Тур: 27, 28) оятини ўқир эди.
У дуо қилар, йиғлар ва яна ўша оятни такрорлар эди.
Мен кута бошладим. Кута-кута зерикдим. Бозорга эҳтиёжларимни олиш учун кетдим. Қайтиб келсам Оиша разияллоҳу анҳо ҳануз жойидан жилмаган, намоз ўқир, йиғлар ва ҳалиги оятни такрорларди:
«Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни самумдан (яъни баданларни илма-тешик қилиб юборадиган жаҳаннамий шамолдан) сақлади. Дарҳақиқат бизлар илгари (ҳаёти-дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик» (Тур: 27, 28)».
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин, бу ривоят ҳақида ўйлаб кўринг.
Оиша разияллоҳу анҳонинг кундузи бу бўлса, атрофни қоронғулик қоплаган пайтидаги ҳоли нима экан?!
Модомики Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам обидларнинг саййиди эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунлари, тундаги ибодатлари ва витрини жуда яхши билган Оишаи Сиддиқа разияллоҳу анҳо таҳажжуд ўқиган аёлларнинг саййидаси эдилар!!
«Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар — яхши хотинлардир» (Нисо: 34).
Форуқ – Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг қизи Ҳафса разияллоҳу анҳо-чи?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жибрил (Менга): Ҳафсани қайта никоҳингизга олинг! Чунки у кўп рўза тутадиган ва кўп қиёмда турадиган (аёл)дир» – деди» (Ҳоким: 4/15, Табароний: 18/934).
Нофеъ разияллоҳу анҳу: «Ҳафса разияллоҳу анҳо вафот этгунича рўза тутишни қўймади» – деди.
Сингилчам!
Умрнинг у бурчагида лаҳад турганини билган одам, ҳаётини бешикни пардозлаш билангина ўтказмайди!!
Шу ерда бир савол бермоқчиман: Чимилдиққа кирилган илк кечада нима қиласиз? Гапларимга яхшилаб қулоқ солинг ва:
«Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир» (Юсуф: 111), денг.
Муоза Адавийя раҳимаҳаллоҳ Сила ибн Ушайм раҳимаҳуллоҳга узатилаётганида, жияни Силани ҳаммомга олиб борди. Кейин атирлар уфуриб турган уйдаги келин олдига киритди. У тонг отгунича намоз ўқиб чиқди. Муоза эса унга иқтидо қилган эди. Эрталаб жияни унга бу қилган иши сабабли дашном берди. Сила раҳимаҳуллоҳ эса бундай деди: «Аввал мени киргизган жойинг (ҳаммом) менга жаҳаннамни эслатди. Кейин киргизган жойинг (чимилдиқ) эса жаннатни эслатди. Мен жаннат ҳақида тонггача ўйлаб чиқдим!!».
Барака топсинлар!!
Уларнинг ҳимматлари нақадар буюкмиш!
Уларнинг бу ишларини қайси сўзлар билан ифодалаш мумкин!!
Аёл киши «чимилдиқ» кечасини ибодат билан ўтказишга сабабчи бўлибди ...
Бизга замондош аёлларга нима бўлди?!!
Йўқ, замондошимиз бўлган эркакларга нима бўлди?!!
Кўзларимга чодирлари ўша чодиру,
Аёллари бошқа аёлларга ўхшайди ...
Муоза разияллоҳу анҳо тонг отса: «Бу – мен ўладиган кун», кеч кирса: «Бу – мен ўладиган кеча» – дер ва тонггача ухламас эди.
Унинг турмуш ўртоғи ва ўғлининг Ислом ғазотларидан бирида иштирок этиб, ҳалок бўлганининг хабари етиб келди. Бу жуда оғир мусибат бўлиб кўринсада, мўъминалар учун оғир эмасдир ...
Келинг, Собит Баноний раҳимаҳуллоҳнинг ушбу ривоятини ўқийлик:
«Муозанинг олдига ҳамдардлик билдириб, аёллар кириб келдилар. Уларни дарвозаси олдида кутиб олган Муоза: Агар мени табриклаш учун келган бўлсангизлар, хуш келибсизлар! Агар бошқа нарса учун келган бўлсангизлар, келган жойларингизга қайтаверинглар!, – деди».
Аллоҳу акбар!
Муоза барака топсин!
Бу тақводор аёл хотин-қизларнинг қайси тоифасидан экан-а?!
Унинг ишларига ҳайратланманг!
Чунки у – мўъминалар онаси Оиша разияллоҳу анҳонинг ўқувчисидир!!
Ҳой Жарир, ундайларни чақиргин
Майдонга бел боғлаб чиқа олишса!
Ҳасан раҳимаҳуллоҳ айтди: «Муозанинг турмуш ўртоғи вафот этгач, кечалари мижжа қоқмай чиқарди. У сутдош синглисига: Қизалоғим, менинг лаззатли маишат ёки мулойим шаббодаси учун бу дунёда қолишга муҳаббатим йўқ. Аллоҳга қасамки, мен Роббимга (шаръий) василалар билан яқинлашиб, боқийликни хоҳлайман! Шояд Роббим мени Абу Саҳбоъ ва фарзанди билан бирга қилар, – деди». 
Машҳур обида аёллардан бири бўлган Уфайра раҳимаҳуллоҳ ривоят қилади: «Муоза раҳимаҳаллоҳ ўлими олдидан йиғлади ва кулиб юборди. Ундан: Нега йиғладингиз ва нега кулдингиз?, – деб сўралганида: Сиз кўрган йиғи – рўза, намоз ва зикрдан айрилиб қолаётганим учун эди!! Табассумим ва кулгум эса, эгнига яшил ипак сарупони кийиб олган Абу Саҳбони ҳаётимда ўхшашини кўрмаганим бир гуруҳ ичида, ҳовлининг ўртасида кўрдим. Мен унга қараб, у эса менга қараб кулди. Менимча, сизлар билан бирга бошқа фарз намозини ўқий олмайман шекилли, – деди. (Ҳақиқатан ҳам) у, келгуси намознинг вақти кирмай туриб вафот этди».
Субҳоналлоҳ!
У йиғлабди. Лекин, нима учун? ...
Намоз, рўза ва зикрдан айрилаётгани учун!!
Ҳой, бебаҳо гавҳар!
Сиз нима учун йиғлаяпсиз?
Сиз нима учун қайғураяпсиз?!
Бу бебаҳо жолалар нега тўкилаяпти?!
Уларни кимлар учун тўкаяпсиз?!
Ўлсалар ҳам доимо яшамоқдалар,
Яшаган кунларин айлашиб байрам,
Байрам ўша байрам, вақт ўша вақт,
Биз–чи, тирик шаклида ўликмиз ҳар дам!
Сингилчам, иймоннинг илк аломати – Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюшдир.
Бу муҳаббатни иддао қилган одамлар кўпайганида, бу иддаонинг тўғрилигини исботлаб бериш учун ҳужжат талаб қилинди. Аллоҳ таоло айтди:
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади» (Оли Имрон: 31).
Натижада, кўпчиликнинг иддаоси пуч чиқди ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга амаллари, сўзлари ва аҳлоқида издош бўла олганларгина устувор қола олдилар ...
Барака топинг, «Ла илаҳа иллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир) деб гувоҳлик беришнинг тақозоси ва шартларидан бири бўлган бу муҳаббат ҳақида салафлар нима деганига бир қулоқ беринг!
Абдуллоҳ Қураший раҳимаҳуллоҳ: «Муҳаббат – борлиғингни суйган Зотга беришинг ва ундан бирон нарсани ўзингга олиб қолмаслигингдир» – деди.
Унинг сўзларининг маъноси: хоҳишингиз, азмингиз, ишларингиз, нафсингиз, сарватингиз ва вақтингизни суйган зотингизга беришингиз, унинг розилиги ва суйган нарсалари йўлида вақф этишингиз, ундан, У зот берган нарсадан бошқа бирон нарсани ўзингиз учун олиб қолмаслигингиздир. Ундан, унинг учунгина оласиз.
Баъзилар: «Муҳаббат – жўшиб турган қалб билан мудом мойил бўлишдир», – дедилар.
Баъзилар: «Муҳаббат – эгалик қилган барча нарса устидан маҳбубни афзал кўришдир», – дедилар.
Бу бобда айтилган сўзларнинг энг чиройлиси Абу Бакр Каттоний раҳимаҳуллоҳ қилган ривоятдир. У айтди: «Аллоҳ азиз қилсин, Маккада ҳаж мавсумида муҳаббат ҳақида масъала бўлиб қолди. Катта устозлар – шайхлар муҳаббат ҳақида гапирдилар. Жунайд раҳимаҳуллоҳ улар ичида энг кичиги эди. Шайхлар унга ҳам: Ҳой ироқлик, қани, сен ҳам бирон нарса де?, – деб қолишди. У бошини қимирлатди. Кўзларидан ёшлар оқа бошлади ва айтди: Ошиқ:
– ўзидан кетган ...
– Роббисининг зикридан айрилмаган ...
– Роббисининг ҳақларини адо этган ...
– Роббисига қалби билан боққан ...
– гапирса – Аллоҳ билан ва Аллоҳдан гапирган ...
– ҳаракат қилса – Аллоҳнинг амри билан ҳаракат қилган ...
– сокин бўлса – Аллоҳ билан сокин бўлган одамдир.

У – Аллоҳнинг ёрдами билан, Аллоҳ учун ва Аллоҳ билан бирга бўлади ...
Устозлар ҳам йиғлаб юбордилар ва: Бундан ортиқча бўлмайди?, – дедилар».
Садоқатли ошиқ гапирса – Аллоҳ учун гапиради ...
Сукут қилса – Аллоҳ учун сукут қилади ...
Берса – Аллоҳ учун беради ...
Манъ қилса – Аллоҳ учун манъ қилади ...
«У – Аллоҳнинг ёрдами билан, Аллоҳ учун ва Аллоҳ билан бирга бўлади ...
Устозлар ҳам йиғлаб юбордилар ва: Бундан ортиқча бўлмайди?, – дедилар».
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг муҳаббатига олиб борадиган ўнта нарсани санаб ўтди:
«Биринчи: Қуръонни тафаккур, маъно ва маънодаги мақсадларни тушуниш билан ўқиш;
Иккинчи: Аллоҳ таолога фарзлардан ташқари нафл ибодатлар билан ҳам яқин бўлиш;
Учинчи: Қалб ва тил билан мудом зикрда бўлиш;
Тўртинчи: Аллоҳ суйган нарсаларни ўзи суйган нарсалардан афзал кўриш;
Бешинчи: Қалбнинг Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини ҳис этиши;
Олтинчи: Аллоҳ таоло берган ботиний ва зоҳирий неъмат ва атоларини мушоҳада этиш;
Еттинчи: Қалбнинг бутунлай Аллоҳ таоло ҳузурида ҳокисор бўлиши. Бу – санаб ўтилганларнинг энг ажойибидир.
Саккизинчи: Аллоҳ таолонинг қуйи осмонга тушган пайтларида У билан муножот қилиш, Қуръонни ўқиш ва қалб билан танҳо қолиш ҳамда Аллоҳ даргоҳида бандалик одоби билан туриш;
Тўққизиничи: садоқатли ошиқлар билан суҳбатдош бўлиш, уларнинг суҳбатларидан худди ширин меваларни танлаб олинганидек, ҳикмат дурдоналарини шодалаш;
Ўнинчи: қалб билан Аллоҳ ўртасига тўғаноқ бўладиган барча нарсалардан қочиш»....

Мен у обидалар ҳаётидан яна мисоллар келтираман ...
Сиз: «Биз улар олдида киммиз?» дея такрорлаб, ўзингизни сўроқланг ...
Ҳой, бебаҳо гавҳар бўлган она ва сингил!
Бугун фарзандларимизни қандай тарбия қилаяпмиз?!
Улар учун қандай орзулар қилмоқдамиз?!
Ахир Аллоҳ таоло:
«Аллоҳ сизларга фарзандаларингиз ҳақида амр қилади» (Нисо: 11) демаганми?!
Эътибор берган бўлсангиз, Аллоҳ таоло болаларга оталар ҳақида васият қилишдан илгари, оталарга фарзандлар ҳақида васият қилди. Фалокат қай даражага етганини кўриш учун атрофингиздаги болалар ҳаётига ва у солиҳалар фарзандларига қандай тарбия берганликлари, нималарга ўргатиб, қандай мақсадлар учун уларни тайёрлашганига бир нигоҳ ташланг!!
Қулоқларингизни очишдан илгари қалбингизни очиб, гапларимга қулоқ беринг ...
Тарих китобларида ушбу сатрлар ёзилган ...
Умму Иброҳим Ҳошимийя раҳимаҳаллоҳ Басра шаҳридаги кўп обида аёллардан бири эди. Душман мусулмонлар сарҳадига тажовузкорона ҳужум қилгач, одамларни ғазотга сафарбар қилинди. Абдулвоҳид ибн Зайд Басрий одамларга хутба қилиб, уларни ғазот қилишга рағбатлантирди. Умму Иброҳим ҳам хутбани тинглаганлар орасида эди.
Абдулвоҳид сўзамоллик билан хутбасида давом этар экан, ҳури айнларни тавсифлади. Улар ҳақида айтилган хабарларни тилга олди ва ушбу шеърни ўқиди:
Сертабассум ишвалидир, ҳар гўзаллик унда жо,
Юзлари порлар доим, оҳу кўзлари шаҳло.
Баданлари ипак мисол, мулойимдир ҳар қачон,
Чиройини мақташ учун сўз топилмас ҳар замон.
Юзларидан уфуради атирларнинг хушбўйи,
Унга боқсанг малак каби, оздиради хушрўйи.
Одамлар бу шеърдан таъсирланиб, бир-бирларини босиб кетадиган даражада жунбушга келдилар.
Умму Иброҳим одамлар орасидан сиқилиб чиқди ва Абдулвоҳидга қарата: Ҳой Абу Убайд, ўғлим Иброҳимни танийсизми? Шаҳардаги боёнлар унга қизларини бериш учун беллашмоқдалар. Мен эса уларга ўғлимни лойиқ кўрмаяпман. Аллоҳга қасамки, сиз таърифлаган қиз менга ёқиб қолди. Мен уни ўғлимга қайлиқ қилмоқчиман! Шу, унинг гўзаллиги ва жамолини яна бир марта айтиб бермайсизми?, – деди ...
Абдулвоҳид ҳурларни тавсифлар экар, яна бир шеър ўқиди: 
Зиё ўз нурини олар ҳурнинг юзидан
Ковуш ила босса тошлар устига.
Гар истасанг сўлагидан шода қил.
Ажратасан тупурса денгиз сувига.
Хушбўйнинг уфори атирларга қоришса,
Ёмғирсиз ўт чиқарар ерлар устига.
Яшил райҳон шохлари етарлидир,
Денгиз суви саҳройининг уйига.
Одамлар аввалгидан кўра қаттиқроқ ҳаракат қила бошладилар ...
Иброҳимнинг онаси ўрнидан турди ва Абдулвоҳидга қарата: Ҳой Абу Убайд, Аллоҳга қасамки, у қиз менга маъқул келди. Мен уни ўғлимга қайлиқ қилиб оламан! Уни менинг ўғлимга берасизми? Мен унга маҳр ўлароқ ўн минг динор бераман! Ўғлим бу ғазотга сиз билан бирга чиқади. Шояд Аллоҳ таоло унга шаҳидликни насиб этса, мен ва отасига Қиёмат кунида шафоатгўй бўлар, – деди.
Абдулвоҳид: Аллоҳга қасамки, агар шундай қилсангиз сиз ҳам, фарзандингиз ҳам ва отаси ҳам рози бўласизлар, – деди.
Умму Иброҳим: Ҳой, Иброҳим!, дея ўғлини чақирди. Одамлар орасидан бир киши ўрнидан турди ва: Лаббай, онажон!, – деди.
– Ўғилгинам, жонингни Аллоҳ йўлида қурбон қилиш ва гуноҳларга қайта қайтмаслик билан шу қизни ўзингга жуфти ҳалол ўлароқ қабул қилишга розимисан?!
– Ҳа, Аллоҳга қасамки, розиман. Онажон, Аллоҳга қасамки, юракдан розиман.
– Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўлки, мен шу ўғлимни ўша қизга уйлантирдим! Ҳой раҳмлилар раҳмлиси, мендан бу совғани қабул айла!

Бу гапларни айтгач, она уйига кетди ва уйидан ўн минг динорни олиб келиб: Ҳой, Абу Убайд! Бу – келиннинг маҳри. Бунга ўзингга қуроллар ол ва жангчиларни Аллоҳ йўлида қуроллантир!, – деди-да, қайтиб кетди ва ўғлига от ва қурол яроғ сотиб олди.
Абдулвоҳид ғазотга чиққач, ёши кичик бўлишига қарамай Иброҳим ҳам жангчилар ичида югуриб кета бошлади. Уларнинг атрофидаги қорилар:
«Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди» (Тавба: 111) оятини ўқир эдилар.
Онаси Иброҳим билан хайрлашар экан кафанлик ва хушбўй солинган халтача берди ва: Ўғилгинам! Душманга дуч келмоқчи бўлганингда шу матоҳ билан кафанлан ва шу хушбўйдан қўйиб ол. Аллоҳ сени Аллоҳ йўлида камчиликка йўл қўйган пайтингда кўришидан сақлан!, – деб ўғлини бағрига босди ва пешонасидан ўпди-да: Ўғилчам, Аллоҳ мен билан сени Қиёмат куни Ўз ҳузурида – маҳшарда бирга қилсин!, – деди. 
Абдулвоҳид шундай ривоят қилади: Биз ёғий тупроқларига етиб бордик. Одамлар жангга кирдилар. Иброҳим олдинги бўлинмада эди. У савлат тўкиб ҳамла қилар, чекинар ва яна олға босар эди. Гоҳ ўнг, гоҳ чап қанотда жанг қилиб кўплаб душманни тор-мор қилди. Охири унга ҳам бир қанча душман ҳамла қилиб, ҳалок қилдилар. Басрага қайтиш чоғида шерикларимга: Иброҳимнинг онасига боласининг бошига етган нарсалардан хабар берманглар. Мен ўзим унга учраб, савобларини кетказадиган дод-вой солмаслиги учун кўнглини олиб, таъзия билдираман, – дедим.
Басрага етиб келганимизда бизни кутиб олиш учун одамлар чиқиб кела бошладилар. Улар ичида Иброҳимнинг онаси ҳам бор эди. У мени кўриши биланоқ: Ҳой, Абу Убайд! Мендан совғам қабул бўлдимики қувонай, ёки рад этилдими куюнай?!, – деб қолди. Мен унга: Аллоҳга қасамки, совғангиз қабул бўлди! Иброҳим ҳозир ҳаёт, иншааллоҳ, шаҳидлар билан бирга ризқланмоқда – дедим.
Умму Иброҳим Аллоҳга шукроналар қилиб саждага йиқилди ва: Алҳамдулиллаҳ! Менинг орзуларимни пучга чиқармай, совғаларимни қабул қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!, – деб қайтиб кетди.
Умму Иброҳим эртаси куни масжидга келди ва: Ассалому алайкум, ҳой Абу Убайд! Менга суюнчи беринг! Менга суюнчи беринг!, – деди.
Мен: Яна яхшиликдан башорат бераяпсизми?!, – дедим.
Умму Иброҳим айтди: Кеча тушимда ўғлим Иброҳимни кўрибман. У ям-яшил бўстон ичида, яшил гумбаз остида, марвариддан ясалган сўрида бошига тож кийиб турар эди. У менга: Онажон, суюнчи беринг! Чунки маҳр қабул бўлди ва қайлиқни олдим!
Онажон, суюнчи беринг! Маҳр қабул бўлди ва қайлиқни олдим!
, – деди ...
Синглим, ҳой бебаҳо гавҳар!
Қаранг, муслима аёл қаҳрамонларни тарбиялашда қандай ҳиссалар қўшиши мумкин.
Муслима аёлнинг ҳимматига қаранг ...
Унинг ҳиммати – қиймати нақадар қимматбаҳо бўлса ҳам Ислом ва мусулмонларнинг ғалабасидир ...
Сиз муслима аёл салоҳиятли бўлса, адо этишга қодир бўлган буюк ролга қаранг ...
Бугун Ислом Уммати ўз фарзандларига кўкрак сути билан бирга Ислом севгиси ва Ислом йўлидаги фидоийликни ҳам ўргатадиган мана шундай оналарга муҳтождир ...
Сиз ўша аёл бўла оласизми?! ...
Тоғларнинг чўққисига чиқишдан қўрққан одам, чуқурликлар тубида яшашга маҳкумдир ...
Ҳа, жуда ҳам кўпчилик Аллоҳга бўлган муҳаббатни иддао этади ...
Бироқ мусибат ва қайғуларда, ҳолат ва қийинчиликларда содиқ ва содиқалар билан каззоб ва каззобалар ўртасида катта фарқ бор ...
Бундай пайтларда эркаклар ва аёлларнинг ички дунёлари очиқ-равшан кўринади ...
Уҳуд жанги асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлдирилгани ҳақидаги хабар шамолдек ёйилган эди. Одамлар жанг майдонидан қайтаётган аскарларни кутиб олгани чиқдилар. Ҳамма ўша кунги аниқ хабарни олиш учун сўроқларди. Улар орасида ансорлардан бўлган бир аёл ҳам бор эди ...
У ҳам аскарларни кутиб олиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида хотиржам бўлиш учун чиққан эди ...
Унга: Отангиз вафот этди, дейилди. Истиржоъ айтиб: Иннаа лиллааҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн!! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилди? – деди.
Унга: Отангиз вафот этди, дейилди. Истиржоъ айтиб: Иннаа лиллааҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн!! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилди? – деди.
Унга умр йўлдошингиз вафот этди, дейилди. Истиржоъ айтиб: Иннаа лиллааҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн!! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилди? – деди.
Унга акангиз вафот этди, дейилди. Истиржоъ айтиб: Иннаа лиллааҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн!! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилди? – деди.
Унга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳволи яхши, дейилгач: Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз кўзларим билан кўрмагунча на таскин топаман ва на ишонаман!, – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўргач йиғлади ва кулди.
Табассум билан боқиб: Ё Расулуллоҳ! Сиздан кейинги барча мусибат – катта мусибатдир! Ё Расулуллоҳ, сиздан бошқа йўқотишлар – енгилдир!, – деди.
Синглим, сиз шундай муҳаббатни кўрганмисиз?! ...
Тасаввурида отаси, акаси ва умр йўлдошининг муҳаббати енгил бўлиб қолган бирон аёлни кўрганмисиз?!! ...
Бу – Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун бўлган чин севгидир!! ...
Ахир у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қандай севмасин?! Ахир Аллоҳ таоло уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситасида зулматдан нурга, куфрдан иймонга, гумроҳликдан илмга, залолатдан ҳидоятга, бахтиқароликдан саодатга, жаҳаннамдан жаннатга чиқармадими?! ...
Биламан, сиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севасиз ...
Лекин сизнинг бу муҳаббатга ҳужжатингиз борми?! ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашдингизми?! ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам турмуш тарзини ҳаётингизга ўрнак ўлароқ олдингизми?! ...
Бир кеча ва кундузда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини неча марта тилга олиб, неча марта салавоту саломлар йўллайсиз?! ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нечта ҳадисини ёд олгансиз?! ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таржимаи ҳолларини биласизми?! ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқилаган нарсалардан қанчалар узоқдасиз?! ...
Сиз нима қила олдингиз?! ...
Ислом динига ёрдам бериш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чақириқларига чорлаш учун қанча кучингизни сарф эта олдингиз?! ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз унга фарзанди, ота(-она)си ва одамлардан кўра севимлироқ бўлмагунимча мўъмин бўла олмайди» – деганлар.
Ҳар нарсани унутдик, сизга қўйиб кўп муҳаббат.
Одамлар дунёга муккасидан кетди, абадулабад.
Кўрмасакда сизларни бордир муҳаббат шавқи,
Шу сабаб тақдилар бўйнимизга маломат тавқи.
Бу дунёда кўришиш келтирса кўплаб иззат,
Кўрмасакда, севгимизга топилмайди ҳеч қиймат.
Валлоҳи, сизлардан сўнг тасалли йўқ ҳаётда
Не бўларкан, гар кўришсак бу ҳаётда бир марта.
Бу шараф чун бизни қилмоқдалар кўп маломат.
Маҳшар куни бир кўриш, кифоядир, доим албат!



RE: Хонимлар, сизлар улар олдида кимсиз? - Admin - 11-25-2010

Сўнг ...
Мен сизга сифат ва хислатни ўз ичига олган бир хабарни бермоқчиман. Агар уни олиб, татбиқ қилсангиз барча ишларингиз тузалади ...
Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳаё – барча яхшиликларни жалб қилади», – дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Бу икки имом Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳунинг ушбу сўзларини ҳам нақл қилдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чимилдиқдаги бокира қиздан ҳам уятчан эдилар. Бирон нарсани ёқтирмаганларини юзларидан ўқир эдик».
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Одамлар ўрганган илк пайғамбарлик каломи: «Уялмасанг хоҳлаган нарсангни қилавер!» – бўлган эди» ҳадисини нақл қилган.
Жунайд раҳимаҳуллоҳ айтди: «Неъматларни ва ибодатдаги камчиликларни кўра олиш ўртасидаги ҳолат – ҳаёдир. Яралиш табиати қабоҳатларни тарк этишга ундаб, ҳақдорнинг ҳаққини адо этишда лоқайд бўлишни манъ қилади».
Сурий Сиқтий айтди: «Ҳаё ва унсият қалбга йўл олиб, унда зоҳидлик ва тақвони топа олмаса, орқаларига қайтишади».

Биров: «Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳ таолонинг қалбимга унда Аллоҳдан бошқаси бўлганида нигоҳ ташлашидан уяламан» – деди.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтди: «Беш нарса бахтиқаролик аломатидандир: шафқатсизлик, кўз тикиш, ҳаёнинг озлиги, дунёга рағбат қилиш ва узун орзулар».
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтди: «Аллоҳдан итоат қила туриб ҳаё қилган одамдан, Аллоҳ таоло гуноҳ қилаётганида уялади».
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ҳаёсиз одамнинг инсонлигидан гўшт ва қондан бошқа нарсаси қолмайди. Бу иккиси инсоннинг зоҳирий кўринишигина бўлиб, ундан ҳеч хайр келмайди».
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди: «Одамлардан уялмаган одам, Аллоҳдан ҳаё қилмайди».
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳга: «Агар ҳаё кетса диннинг ярми кетади», – дейилганида: «Йўқ, диннинг ҳаммаси кетади» – деган эди.
Синглим, ҳаёнинг эркакларда бўлиши гўзал экан, хотин-қизларда бўлиши яна ҳам гўзал ва зийнатлидир.
Аллоҳга қасамки, аёл ҳаёсини йўқотса, Ернинг ости устидан кўра яхшироқдир!! Шоир айтади:
Тунларнинг оқибатидан қўрқмасанг, дўстим!
Аллоҳга қасамки, ҳаётда йўқ яхшилик.
Эркак яшар, мудом бордир ҳаёси
Уялмасанг қилавер истаганинг ёмонлик.
Ҳаё кетса кетар қайтмас дунё ҳам,
Пўстлоқ қолса, новда топар омонлик!
Башарият аёлларининг саййидаси бўлмиш Фотима Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизи покдомонлик ва ҳаёнинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида келтирган ажойиб мисолга қулоқ солинг ...
У Асмоъ Умай қизи билан суҳбатлашиб ўтирар экан: Ҳой Асмоъ! Мен эртага эркаклар олдига жасадим билиниб турадиган ушбу тобут ичида чиқишдан уяламан!!, – деди.
Чунки у пайтлардаги тобутлар устида анбари бўлмас, унга маййитни қўйилгач устига бирон газмол ташланар ва бу билан одамнинг бадани сезиларли даражада билиниб турар эди. Фотима разияллоҳу анҳо ўлганида шундай тобутга қўйилса, унинг ҳаёси ва покдомонлигига зиён етишидан қўрқди!! ...
Асмоъ разияллоҳу анҳо: Ундай бўлса сизга мен Ҳабашистонда кўрганим тобутлардан қилайликми?!, – деди.
Шундай қилиб, Фотима разияллоҳу анҳога атрофлари ҳам тахталар билан тўсилган сандиқ мисол тобут қилинди ва унинг устига газмол ташланди. Шу билан унинг баданлари билинмай қолди ...
Фотима разияллоҳу анҳо уни кўргач севинди ва Асмоъ разияллоҳу анҳога: Бу – жуда ҳам яхши бўлди! Мени тўсганингдек Аллоҳ сени ҳам тўссин!, – деди ...
Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ: Фотима разияллоҳу анҳо – мусулмонлар ичида ўз тобутини шу даражада тўсган биринчи одам бўлди, – деди ...
Ҳой, бебаҳо гавҳар, мўъмина ўз ҳаёси, покдомонлиги ва ҳижоби ҳақида ҳатто ўлганидан кейин ҳам қандай қайғуриши кераклигини кўрдингизми?! ...
Сиз покдомон яшашни, покдомон ўлишни, Аллоҳ ҳузурида покдомон жамланишни хоҳлайсизми?! ...
Ундай бўлса унутмангки, ҳаё ва ҳижоб аёл кишининг ҳаётида баҳс қилинмайдиган ва савдолашилмайдиган ҳукмдир ...
Ҳижоб – Аллоҳга итоат қилиш, Аллоҳнинг амрларини қабул этиш, Аллоҳнинг ҳикматига бўйинсуниш, демакдир ...
Ҳижоб ва ҳаё борки, жамиятга разиллик ва фаҳш ишлар яқинлаша олмайди ... ҳаром ишлар ҳалол саналмайди ... номуслар кирланмайди ...
Чунки ҳаё ва ҳижоб – аёлнинг салоҳиятли эканининг рамзи, дини билан фахрланган эканининг нишонаси, душманлари ва мухолифлари олдида уни юксалтадиган шиоридир ...
Сиз шоиранинг ушбу байтларига қулоқ беринг:
Тақинчоқ сабосига эмасман асир,
Устимдан кияман Ислом ҳижобин!
Дунё қасрлари эмас орзуйим,
Кияман бошимга Қуръоннинг тожин!
Қуръон шодалари безар устимни
Бошқа нарсалар менга бегона, ётдир.
Умидим охират кунига борсам
Қасрлари мўл бўлган мангу жаннотдир!
Синглим!
Атрофингиздаги воқеъга боқинг ...
Ҳаё – қолоқлик ва ҳурриятнинг чекланишидир, деб айтишга қандай тиллари бораяпти?! ...
Ҳа, «Дин ғариб бўлиб бошланган ва тез кунда яна ғариб бўлиб қолади. Ғарибларга хушхабарлар бўлсин!» – деб айтган чин сўзли пайғамбаримиз қандай рост гапирган эканлар ...
Аллоҳ таоло айтди:
«Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар!» (Аҳзоб: 59) ...
Ҳой, бебаҳо гавҳар!
Бу – (биринчи) муслималарнинг хабарлари ва ҳикояларидир.
Улар ўзларини ҳижоблаганларидек, сиз ҳам ўзингизни ҳижоблай оласиз!! ...
Агар хотин-қизлар – айтилгандек бўлсалар,
Қуёшни аёл жинсидан санашса айб эмасдир ...
Чунки айрим аёллар эркаклардан ҳам яхшироқ ...
Эркак бўлиш Ҳилол – Ойга фахр эмасдир.
Ҳа, улар қила олган бўлсалар, сиз ҳам қила оласиз ...
Синглим!
Роббул-Оламийн тарафидан берилган ушбу севинчли хабарга қулоқ беринг:
«Албатта муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатгўй эркаклар ва итоатгўй аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабр-қаноат қилгувчи эркаклар ва сабр-қаноат қилгувчи аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, хайру-садақа қилгувчи эркаклар ва хайру-садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақлагувчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақлагувчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб: 35).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига қулоқ солинг:
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Хотин киши беш вақт намозини ўқиса, (рамазон) ойининг рўзасини тутса, покдомон бўлса ва эрига итоатгўй бўлса, унга: Жаннатнинг хоҳлаганинг дарвозасидан кир!, дейилади» (Имом Аҳмад 1573, Ибн Ҳиббон 4163).
Улар бунга қодир бўлдилар, сиз ҳам бунга қодирсиз!! ...
Чунки йўл битта, манбаъ битта ...
Фақатгина одамлар ҳимматлари билангина бир-биридан фарқ қиладилар ...
Ахир оёқ Сурайёда бўлса, бош ҳам ўша жойда бўлади-ку!!
Сиз тарихни ўқинг! Чунки тарих ибратлар билан тўлаки, ундан бехабар инсонлар доим адашганлар ...
Сиз сабр ва намоз билан (Аллоҳдан) ёрдам сўранг ...
Ислом йўлида юрган одамларнинг озлигидан қайғуга ботманг ва ҳалок бўлаётганларнинг кўплиги билан алданманг!
Ахир Роббингиз қуйидаги оятларни айтган эмасми?!
«Бандаларимнинг жуда ҳам ози шукрона келтиради» (Сабаъ: 13);
«Одамларнинг кўплари Сиз ҳарс бўлсангиз ҳам мўъмин эмаслар» (Юсуф: 103);
«Ер юзидаги кўпчиликка эргашсангиз Сизни Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар (оздирадилар)» (Анъом: 116);
«Айтинг: Гарчи сизни ифлос нарса ҳайратга солган бўлса ҳам, ифлос билан пок нарса тенг бўла оладими?!» (Моида: 100).
Сизнинг шиорингиз: «Эзгулик ва тақво асосида ҳамкорлик, гуноҳ  ва тажовуздан тийилиш!» – бўлсин!
Аллоҳ босаётган қадамларингизни устувор қилсин!
Сизни динингиз ва дунёйингзда Ўз ҳимоясида сақласин!
Аллоҳ сизни Ислом ва мусулонлар учун заҳира ва қалқон қилсин!
Аллоҳим, мусибатланганларнинг мусибатларини кушойиш қил,  қарздорларнинг қарзларини уз! Тентираб қолганларга йўл кўрсат, адашганларни тўғри йўлга йўлла!
Аллоҳим, тирик ва вафот этган мўъминларнинг гуноҳларини мағфират қил!
Аллоҳим, тарқоқлигимизни бирлаштир, ўртамизни ислоҳ эт ва ҳой Азиз ва Кучли Зот, кофирлар устидан бизга зафар насиб айла!
Буюк Аллоҳдан гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрайман ...
Аллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.  
Савол: Мен ҳаётимда бир муаммога дуч келдим. У ҳам бўлса мактабда дугоналарим билан бошқа одамлар ҳақида гаплашамиз. Мен буни ғийбат деб ҳисоблайман ва суҳбатдан сўнг пушаймон бўламан. Аллоҳ сизга яхши мукофотлар берсин, менга қандай насиҳат қиласиз?
Жавоб: Алҳамду лиллаҳ ...
Одамлар, одамларнинг шарафи ёки хусусиятлари ҳақида гапириш – гуноҳ, бўлганда ҳам катта гуноҳдир. Буни ўзингизга қиёслаб кўринг: Бошқаларнинг ҳаққингизда сиз суймаган гапларни айтишларини хоҳлайсизми? Сиз йўқлик пайтингизда ҳаққингизда айтмасликларини хоҳлаганингиз гапларни гапиришларини хоҳлайсизми?
Сиз ўзингиз ҳақингизда эшитишингизни хоҳламаган гапларни, одамлар ҳам ўзлари ҳақида гапиришингизни хоҳлашмайди ...
Бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам одамларни жаҳаннамга юзлари билан улоқтирадиган нарса тиллари гапирган гаплар эканидан хабар бердилар ...
Қанча-қанча сўзлар борки, эътибор бермай талаффуз қилиб қўясиз?!
Барака топгур, мен сизга шуни айтмоқчиман: Тил Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлмаса, бошқа нарса билан машғул бўлади ...
Сизнинг у дугоналарингиз билан тўпланаётган йиғилишларингиз Аллоҳнинг тоатида бўлмаса, Аллоҳнинг маъсиятида бўлади ...
Сиз бу тўпланишлардан Аллоҳнинг ғазаби билан туриб кетишга розимисиз?! Ёки сизга: Гуноҳларингиз кечирилган ва ёмонликларингиз яхшиликка алиштирилган ҳолатингизда ўрнингиздан туринг!, –деб айтилишини хоҳлайсизми?
Менинг фикрим шу: Агар у қизларнинг иши бошқаларни ғийбат қилиш бўлса, Аллоҳга шукрки, Аллоҳнинг зикри ва тоати учун тўпланаётган бошқа қизлар ҳам бор. Ўтиришларингиз, суҳбатдошларингиз ва дугоналарингизни ўзгартиринг!
Аллоҳни эслаган, тиллари ва қалблари билан Аллоҳни зикр қилган қизлар билан дугона бўлинг!!
Тўғри, биз хатодан кейин афсус қиламиз ... Хўш, афсусдан кейин нима қилишимиз керак?! ...
Сиз: Мен пушаймон бўламан, дедингиз. Айтингчи, пушаймондан кейин нима қиласиз?!
Воз кечиш керак ...
Агар юракдан тавба қилган ва тавбангизнинг қабул бўлишини хоҳлаган бўлсангиз, бу хунук қилмишингизга қайтманг ва қайтишга жазм ҳам қилманг!! Аллоҳга нисбатан бир сўзли ва қатъиятли бўлинг! Гуноҳлардан воз кечинг!!
Пушаймон бўлинг ...
Агар пушаймон бўлмасангиз, (яқинда) ўзингизнинг устингиздан ўзингиз куласиз!! Хатоларни такрор­–такрор қилаверасиз!
Аллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, инсонга тилини сақлашдан кўра оғирроқ иш йўқдир!!
У шунчалар оғирки, аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам бошқалар ҳақида тилларини тийишда анчагина қийналишган ...
Бу тил сизни жаннатнинг энг олий мақомларига кўтаришга ҳам, жаҳаннамнинг энг тубига улоқтиришга ҳам кучи етадиган узвдир ...
Агар уни зикр, тасбиҳ ва таҳлилларда ишлатсангиз, сизни жаннатнинг тепаларига олиб чиқади ...
Ўйин­–кулгу, ғийбат, чақимчилик, ҳақорат, сўкиниш ва лаънат қилиш учун ишлатсангиз, сизни юзингиз билан жаҳаннамга улоқтиради ...
Ҳой Аллоҳнинг чўриси, Аллоҳдан қўрқинг!!
Фалончи ва пистончи қизлар ёки хотинлар ҳақида оғзингиздан чиқаётган сўзларни енгил санаманг!!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама рафиқаларидан бири бўлган Оиша разияллоҳу анҳо ўзича арзимас деб ўйлаган бир жумлани яъни (кундошларидан бири бўлган Зайнаб разияллоҳу анҳо ҳақида): «Зайнабнинг бўйи пастдир!» – деди.
Сиз буни арзимас дея тушунишингиз мумкин ...
Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша разияллоҳу анҳога: «Сиз бир гапни айтдингизки, уни денгиз сувига қориштирилса унинг таъмини ўзгартириб ташларди» – дедилар ...
Бунга ўхшаш гапларни айтишда лоқайд бўлманг ва унутмангки:
«Қайси сўзни айтса унинг олдида жиддий назоратчи бордир» (Қоф: 18).
Демак, тил тузалса кўплаб ишлар тузалади ...
Тил устувор бўлмай бузилса, Аллоҳ таолога яқинлашиш учун қилаётган амал ва ибодатларимизнинг нима қиймати қолади?! ...
Аллоҳнинг чўриси, оғзингиздан чиқаётган сўзларни айтар экансиз Аллоҳдан қўрқинг!! ... 
Иккинчи савол: Ҳурматли шайх, ўраниб юрган аёлларга икки оғиз гап айтсангиз. Ҳижоб ва абодан мақсад нима? Уни пардоз учун кийиш керакми ёки ҳижобланиш учунми?!  
Жавоб: Ҳижобни пардоз учун кийсангиз, унинг ҳижоблиги қолмайди. Ҳижоб ва абодан мақсад ўранишингиздир, яъни ўзингизни ва иффатингизни ҳимоя қилишингиз ва бошқаларнинг фитналанишига сабабчи бўлмаслигингиздир ...
Бугунги «ҳижоб»лар унинг остидан кийилган кўйлаклардан кўра чиройлироқдир ...
Бугунги кундаги «ҳижоб»лар елкага ташланган ва фитналарни жунбушга келтирмоқдалар ...
Субҳоналлоҳ!!
Бошга кийилаётган доирасимон халқалар ҳайратомуз кўринмоқдалар ...
«Ҳижоб кийиш» – хўжакўрсин ва пардоздан нарига ўтмай қолди ...
Ҳижоб, остидан кийилган кўйлаклардан кўра жозибалироқ кўринмоқда ...
Айтингчи, аслида ёпинчиқни бош устига қўйиш ва або кийишдан мақсад нима?! ...
Ундан мақсад, сизни ва иффатингизни ҳимоя қилишдир.
Мен бу ҳақда ҳижоби ҳақида ажойиб намуна бўлган аёлни айтиб бермоқчиман ...
Тиббиёт фанлари доктори бўлган табиба, умр йўлдоши билан бирга куфр давлатларидан бирида ўтказилган конференцияга борибди ...
Субҳоналлоҳ! У тўкис ҳижоби билан, яъни, бошидан оёғигача ҳеч бир аъзоси кўринмайдиган кийимда конференцияга қатнашиб, ўзига иштирокчиларнинг барчасининг диққатини тортибди.
Ушбу конференцияда иштирок этаётган аёллар ўзаро бир–­бирига: «Хунук бўлмаса юзини тўсармиди?! Юзи хунук бўлгани учун эри уни чиммат билан тўсиб қўйган!! Бу қора матоҳ, орқасидаги бадбашараликни пардалаб турибди!!» – дейишибди.
Субҳоналлоҳ!!
Конференция тугагач ҳижобли аёл олдига келишиб: «Нега қора кийим кийиб олдингиз? Нега ...? Нега ...? Эрингиз нега сизни бунга мажбур қилади?» – дейишибди.
Доктора хоним аёлларни эркакларнинг кўзларидан узоқроқ жойга олиб бориб, юзидаги чимматини олибди. Аёллар ҳайрон қолишибди. Чунки, докторанинг тўлин ойдек юзи порлаб турганмиш!
Доктора аёлларга қарата: «Мен умр йўлдошимнинг талабига кўра эмас, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам(нинг амрлари)га итоат қилиб ҳижобланганман. Агар умр йўлдошим менга: «Шу ҳижобни чиқар!» деса, у билан бир соат ҳам бирга қолмайман!!»» – деб Ислом дини, аёл кишининг ҳижобланиш сабаблари ва нега аёл киши ўзини ўзи ҳимоя қилиши зарурлигини тушунтира бошлабди...
Бу ҳикояни ёзган одам шундай давом этади: «Ўзигина илоҳ бўлган ёлғиз Аллоҳга қасамки, у суҳбатда еттита аёл Ислом динини қабул қилиш шарафига муяссар бўлдилар!!».
Ҳой, бебаҳо гавҳар!
Унинг ҳижоби, иззати, динига содиқлиги ҳамда айрим инсонлар қолоқлик деб ўйлаётган «қора кийими» бошқалар – кофир аёлларнинг Ислом динига киришларига сабаб бўлди!! 
Демак, сиз бугун ё яхшилик ёки ёмонликнинг очқичисиз! ...
Сиз бугун або ёки ҳижобни нега кияяпсиз?! Нега?! Кўринишингиз бошқаларни фитнага соладиган даражада чиройли бўлиши учунми?!
Аллоҳга қасамки, биз зийнатли ва тошлар қадалган аболарни эндигина – йўлдошлар (спутниклар), ойнаи жаҳон каналлари ва ойнаи жаҳонлар даврида эшитаяпмиз. Ўтмишда аболар қора рангда бўлиб, ундан ҳеч нарса кўринмас эди. Бу қора ранг ортида ўраниб турган аёлга бошқаларнинг: «Фалончи ундай деди? Пистончи бундай деди?» – деган гаплари зарар бермас эди. У кимни рози қилмоқчи бўлар эди, биласизми?! Роббисини рози қилмоқчи бўлар эди!!
Барака топгур, сиз ҳам ўшалардек бўлинг!!
Субҳоналлоҳ!!
Ҳатто йигитлар ҳам абосини бошига ташлаб, чимматини очиб олган аёлларга нисбатан шилқимлик қилишга журъатли бўладилар. Баъзи аёллар буни ўз ҳаётларида бир бор яшаганини шундай ҳикоя қилади:
«Мен дугоналарим билан бир йиғилишда эдим. Субҳоналлоҳ, мен елкага ташлаб юриладиган абони кийишга одатланиб қолган эдим. Унинг чиққан барча янги турини кийиб кўрдим. Бир марта тўкис пардозим билан бозорга бордим. Менинг абойим ва ҳижобим қай аҳволда эканидан сўраманг! Пардоз–­андозли, сурган атирларим ҳар тарафга уфурган эди. Бирдан олдимга иболи, ҳижобланган ва иймон билан зийнатланган бир аёл келиб: «Ҳой Аллоҳнинг чўриси, Аллоҳдан қўрқинг! Ўзингиз ва бошқаларни фитналантириб қўйишдан Аллоҳдан қўрқинг! Бу абони кийманг ва Ислом ҳижоби билан ҳижобланинг!» – деди.
Мени гуноҳ қилиш билан ғурурланиш туйғуси қамради. У аёлга боқиб: «Менинг ҳижоб кийишим ва абога ўралишимни хоҳласангиз, мен розиман. Аммо битта шартим бор!», дедим.
Мен унинг гаплари тўғри эканини билсамда, дугоналаримни бир кулдирмоқчи бўлдим. Мени гуноҳ қилиш билан ғурурланиш туйғуси эгаллаб олган эди. У аёлга: «Қўлларимни ўпсангиз, ҳижобланаман!», дедим.
Ҳа, қўлларимни ўпсангиз ҳижобланаман!! ...
У покиза қалбли аёл: «Агар шаръий ҳижобга кирсангиз мен сизнинг қўлларингизни ҳам, бошларингизни ҳам ўпаман!», деди (Арабларда бу ҳурмат эътиборли ва ёши катта одамлар учун қилинади. Мутаржим изоҳи).
Агар Аллоҳни рози қиладиган ҳижобни кийсангиз бошингиз ва қўлларингизни ўпаман!!
У аёл қўлларим ва бошимни ўпди ва мен учун хайрли дуолар қилиб, кетди.
Жойимда хомуш ва ўйчан ўтириб қолдим. Ўзимни сарҳисоб қилиб, кўзларимдан ёшлар оқди ва ҳолимдан пушаймон бўлдим ...
Ҳа, ўз ҳолимга йиғлай бошладим ...
Ўша ондан бошлаб ёмон одатларни ташлаш ва шаръий ҳижоб билан ўранишга қатъий қарор бердим ....
Субҳоналлоҳ, энди дугоналарим мен билан: «Сен қолоқсан!» деб «уруша» бошладилар.
Аммо мен, Аллоҳга қасамки, қалбимда роҳат, хотиржамлик ва барқарорликни ҳис этдим ...
Субҳоналлоҳ, ўша зийнат билан бозорга чиққан кунимнинг асарларини кўз олдимдан ўтказдим ...
Қанча­–қанча шилқимлар ва йигитлар менга боқишга журъат эта олар эдилар ...
Энди­чи, ҳеч кимнинг менга гап отишга ҳадди сиғмайди ...  Чунки мен ҳозир иймон зийнати билан безандим ...».
Ҳой Аллоҳнинг чўриси, Аллоҳдан қўрқинг!
Сиз ҳижоб кийиш билан Аллоҳга ибодат қилаяпсиз!
Ҳа, сиз Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиб ҳижоб кийиш билан Аллоҳга сиғинаяпсиз!!
Мен Аллоҳ таолодан ошкор ва махфий фитналардан сизни ҳимоя қилишини тилаб қоламан.