Тавҳид форуми
Бекор қилинган постлар - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41)
+--- Thread: Бекор қилинган постлар (/showthread.php?tid=1499)

Pages: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13


RE: Ер юзидаги бузғунчилик - Меҳмон - 08-18-2011

Иккинчи хутба

Аллоҳга кўп, ширин ва Роббимиз суйгани ва рози бўлганидек муборакли ҳамду санолар бўлсин. Мен: «Ягона ва шериксиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Аллоҳнинг бандаси ва расулидир»– деб гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг хонадони, саҳобалари ва уларга Қиёмат кунигача яхшилик билан издош бўлганларга салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...
 Ҳой одамлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек тақво қилинглар!
Аллоҳнинг бандалари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Ислом ғариб бўлиб бошлаган ва яна бошланганидек ғариб бўлади. Одамлар бузилганида уларни ислоҳ қилмоқчи бўлган ғарибларга хушхабарлар бўлсин!»– деганлар (Имом Муслим 145; Ожуррий 15, 16 бет; Лалакаий «Шарҳул эътиқод» 2/112; Табароний 6/164; Таҳовий «Шарҳул мушкил» 1/298).
Ҳадис бошқа бир лафзда эса: «Одамлар бузган нарсаларни ислоҳ қиладиган ғариблар» жумласи билан келган (Термизий 2630).
Ҳой мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом динининг илк кунларида ғариб бошлангани, кейин дунёга ёйилиб зафарга эришгани, сўнгра эса яна аввалгидек ғариб бўлишини баён қилдилар. Бироқ, одамлар бузган нарсаларни ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилган ғарибларга хушхабарлар боргини ҳам айтдилар.
Бу ғариблар – Аллоҳнинг динини билган илм, онг ва билим эгаларидирки, улар одамлар бузиб ташлаган амал, аҳлоқ ва қавлларни Уммат онгини ошириш, уларни эзгуликлари ва салоҳиятлари бўлган тўғри йўлга йўллаш, ҳалокатлари ва зарарлари бўлган барча йўллардан узоқлаштириш учун ислоҳ қиладилар, тўғри йўлни кўрсатадилар. Одамларни мусибат ва фитналар гирдобида ислоҳ қилишга интиладилар.
Ўз динлари ва эътиқодларига хизмат қилмайдиган, эзгулиги бўлмаган ва фосид мақсадларга олиб борадиган барча ишлардан ҳамда бошбошдоқликдан йироқ устувор манҳаж узра юришлари учун тўғри йўлни кўрсатадилар.
Бу ғариблар, Аллоҳ йўлига чорлаш ва уларга зиммаларидаги масъулиятларини тушунтириш билан бандаларни ислоҳ қиладилар. Улар шундай ислоҳотлар олиб борадилар.
Улар – фитна жарчилари, бошбошдоқлик даъатчилари эмаслар.
Улар – имкониятлари борича меҳр, муҳаббат, дўстлик ва Уммат яхлитлигига чорловчилардир. Улар, ҳақиқатан, ғарибдирлар. Чунки одамлар улар ҳақида бадгумонлик қиладилар, ёмон фикрларга борадилар.
Бу – одамларнинг билим ва идрок савияларининг пастлигидандир. Чунки ғариблар айтилган ҳамма гапнинг ортидан кетавермайдилар, ҳамма гапларга ҳам қулоқ осмайдилар. Чунки ғариблар – онгли, ҳақиқатни гапириб, ҳақиқатга чақирадиган мусулмонлардир. Улар одамларни ботил нарсалардан ва уларнинг аянчли ва ҳалокатли оқибатларидан огоҳлантирадилар.
Аллоҳ сизларга раҳм қилсин, унутмангларки, сўзларнинг энг яхшироғи Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг энг яхшироғи эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир ...  



Чўчқа гўшти - SALIHAN - 08-29-2011

Ассаламу алайкум! Ҳаммага маълумки, мусулмонлар ва аҳли китоблардан бўлган яҳудийлар чўчқани харом деб эътиқод қилишади. Аҳли китоблардан яна бирлари бўлмиш насронийлар эса ҳалол дейишади. Лекин, аслида ўша ўзларининг бузилган ИНЖИЛида ҳам чўчқани харом эканлигини билдирувчи оятлари бор.
Дунёда деярли барча тиббиёт олимлари чўчқа гўштини истеъмол қилиш, киши соғлиги учун ўта хавфли эканлигини, туну-кун таъкидлашсада, диний уламолар, Аллоҳ чўчқа гўштини ейишни бандалар учун ҳаром қилганлигини айтишдан чарчашмасада негадур насоролар чўчқа гўштини ҳалол дея эътиқод қилиб тортинмай тановвул қилишади.
Наҳотки уларнинг динида чўчқа гўштини ейиш жоиз бўлса?! Наҳотки чўчқа гўшти ҳақида уларнинг қўштирноқ ичидаги “Муқаддас китобларида” лом мим дейилмаган бўлса?! Наҳотки...?!
Уларнинг “чўчқа гўштини ейиш мумкин” деб таянадиган далиллари Матто Инжилида қуйдагича баён қилинади:
1. “ Ва, тўнғизни туёқлари иккига ажралгани билан кавш қайтармас; уни гўшти сизлар учун пок эмас; чўчқа гўштини еманглар ва жасадига хам яқинлашманглар.” (Иккинчи қонунлар 14:22)
2. “Тўнғиз, сичқон каби палид нарсаларни истеъмол қилгувчилар нобуд бўлур” деб Худованд айтар. (Ишоъйя-66;17)
3. “Тўнғиз гўштини еманглар ва уларни жасадига хам қўл теккизманлар, улар, сизлар учун пок эмас” (Левит 11: 8 )
4. “Елеазар исмли киши бўлар эди, биринчи руҳонийлардан эди, ёши ўтганига қарамай ташқи кўриниши жуда ёш эди. Уни оғзини очиб чўчқа гўштини ейишга мажбур этишар эди. Лекин у шармандали хаётдандан кўра фахрли ўлимни афзал санаб оғизидагини тупуриб юборар эди.” (2- Маккавей 6:18-19)
5. “Шунингдек, подшох томонидан етти ака-ука онаси билан асирга олинди ва уларни камчи ила азоблаб харом чўчқа гўштини ейишга мажбур қилди.” (2-Маккавей 7:1)
Чўчқанинг зарарлари!
Ҳозирги кунда нафақат мусулмонлар балки бошқа дин вакиллари ҳам, чўчқа гўштини истеъмол қилиш ҳам диний томондан, ҳам тиббий томондан хавфли эканлигини тан олишмоқда. Кўпгина уламолар ва тиббиёт олимлари ва соҳа мутахассислари, кишилар чўчқа гўштини истеъмол қилмаслик учун турли хил ваъз насиҳатлар, мақола ва китоблар билан одамларни огоҳлантириб келишмоқда.

Тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам чўчқа гўштини истеъмол қилиш нақадар хавфли эканлигини ва чўчқа гўшти сабабли кишилар турли хил юқумли, хавфли ва тузалмас дардга чалиниши мумкинлигини шу соҳа вакиллари таъкидлашади. Шулардан баъзиларини ҳукмингизга ҳавола этсак.

CLONORCHIS SINENSIS – кишини сариқ касал бўлишига сабаб бўлади
PARAGOMINES WESTERMANI – ўпкадан қон кетишига олиб келади.
SCHITOSOMA JAPONICUM – киши миясига ва бошига қурт тушиши сабабли, кишини флаж ёки ўлимга етаклаши мумкин, шунингдек анимияга ҳам олиб келади.
METASTRONGYLUS APRI – ўпка йиринглаши ва бронхитга сабаб бўлади.
TOXOPLASMA GOUNDII – бу касаллик ўта хавфли бўлиб касаликка чалинган онадан туғилган фарзанд, кўпинча туғилганидан бир неча кун ўтгач вафот этиши мумкин, яшаб кетганда тақдирда эса кўзи кўр, қулоғи кар бўлиб қолиши мумкин. Ёши катталарда эса жигар шишиши билан бирга сурункали безгак тутишига, пневмания, менингит, кўз хиралашишига ва эшитиш қобилиятини пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Чўчқа гўштини истеъмол қилувчилар, чўчқа гўштида ва ёғидаги холестерин сабабли ҳамиша қон босимлари баланд бўлади.

Шунингдек, Русияни “Труд” рўзномасининг 26.08.2005 йил № 157-сон, “Чўчқа гриппи, парранда гриппидан хавфлироқ” сарлавҳа остида берилган мақоласида 2003- йили чўчқа гриппи Хитойда 347 кишининг хаётига зомин бўлганини ва чўчқа гриппи парранда гриппига нисбатан анча хавфлироқ эканлигини чоп этишган.

Бундан ташқари, Америкалик олимларнинг шов-шувли изланишига кўра, чўчқа гриппи, 1918-1919 йиллар 20 миллиондан зиёд (бошқа манбаларда дунё бўйлаб 50-100 миллионгача ёки ер аҳолисини 2,7-5,3% хам дейилган) кишини ҳаётига зомин бўлган ва 400 миллион киши ёки Ер аҳолисини 21,5% касалланган.
Авваллари бу вирусни «испанка» деб аташган бўлиб, бу “А” вирусига жуда ҳам яқин бўлган. Кейнроқ 1930-йилда “А” вируси чўчқада бўлганлиги боис 1918-1919 йилларда, 18 ой мобайнида давом этилган эпидемияни “чўчқа гриппи” дейишган. Ўша йиллларда олимлар, чўчқа, Heladrilus foetidus, H.Caliginosus, Limbricus tetrestris, Octolasium lacteum деб номланувчи, чувалчанг турига кирувчи, ер ости қуртларини ҳам ейишини ва ўша озиқланган қуртлардан, чўчқа танасидаги, асосан чўчқа ўпкасигадаги Choerostrongylus pudenbotectus ва Metastrongylus elongates дея аталувчи қуртлар озиқланишини олимлар аниқлашган.

Metastrongylus қурти, чўчқа гриппига олиб келади ва бу кассаликка чалинган чўчқа гўштини, истеъмол қилган киши соғлиғига салбий таъсир қилиши мумкин. Чўчқа гриппи жуда хам хатарли ва юқумли бўлиб, одатда чўчқа гриппига чалинган беморлардан соғлом одамларга юққан.
Олимлар чўчқа гриппи ҳар 10-15 йилда қайталанишини айтиб ўтишган, бу эпидемия сабабли 1963, 1966 ва 1969 йилларда АҚШ иқтисодий йўқотиши 3,9 млрд долларни ташкил этган.
Шунигдек Хорун Яхё ҳам ўзининг “Аллоҳнинг Қурондаги мўъжизалари” номли китобида қуйидагиларни таъкидлайди: “Чўчқа гўштидаги зарарли хусусиятлардан бири “трихина” қуртидир. Бу қурт чўчқа гўштида тез-тез учраб туради. У инсон танасига киргандан сўнг тўғридан-тўғри юрак мушакларига ўрнашиб олади ҳамда хатарли таҳдид солади.”


Аввалига “трихина” қуртини –35 даража совуқ ҳароратда ёки +100 даража иссиқ ҳароратда ўлади дейишган, аммо биолог олимларининг илмий изланишларига кўра гўштдаги бу куртни личинкаси ҳеч бир йўл билан йўқотиб ҳам, ўлдириб ҳам бўлмаслигини айтишган.

Шунингдек, Шайх Муҳммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари, чўчқа гўштини харомлиги билан бирга, қўйдагидарни таъкидлайдилар:
“Тажрибалиларнинг таъкидлашича, дунёда эркаги урғочисини қизғонмайдиган бирдан-бир хайвон чўчқа экан. Балки шу боисдандир, чўчка гўшти кўп истеъмол қиладиган ҳалқларнинг эркаклари аёлларини қизғанмайдилар, бу масалада иффат ва номус нималигини билмайдиган даюсларга айланиб колганлар.”

Бу каби мисоллар ҳақида соатлаб гапириш мумкин, лекин биз гапни чўзиб ўтирмай ҳозирча шулар билангина кифояланамиз ва шуни ишонч билан, овозимизни борича ҳайқириб айтишимиз мумкин, бу дардларга мусулмонлар чалинмайдилар иншаАллоҳ. Чунки, ҳали илм фан ривожланмасдан олдин, хали тиббиёт олимлар чўчқага оид кашфиётлар қилмасларидан олдин, еттинчи асрда уларга очиқ ойдин баёнотлар тушиб, чўчқа гўшти башарият учун ҳаром эканлиги Аллоҳ Ўзининг муборак каломи Қуръонда бир эмас бир неча жойида қуйдагича васф қилган:

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

“Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур бўлса-ю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмайди. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир.” (Бақара сураси 173-оят)

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالْدَّمَ وَلَحْمَ الْخَنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللّهِ بِهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَإِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

“Сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Ким золим ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолида мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир. (Инсонни яратган ва унга неъматларини берган зот–Аллоҳ таолонинг Ўзигина инсонга нима ҳалол ва нима ҳаром эканини ҳам белгилаб беради.)” (Наҳл сураси, 115-оят)


Номаҳрамлар билан чатда, телефонда гаплашиш мумкинми? - abu Ammar - 01-06-2012

Савол: Мен Муслима ва мен Палтакт
хоналарида ислом темаларини укиб
Исломий илмимни ошириш учун
кираман.Баъзи пайтларда, шу
программаларида булганимда,Узига
келин излаетган муслис биродарлар
шахсий мулокот оркали танишишни
сурашади .Уларни баъзи саволлари
куйидагилардир:Каерда яшашлигим,
неча ешлигим , эрим борми е
йуклигини, оила куришни хохлашимни, ота-онам билан яшашлигимни ва шунга ухшаш саволларни беришади.
Мен билмайман , мумкинми муслим
биродарларга тулик малумотларни
беришлигим ? Биродар билан бундай
мулокотлар гунохми ?

Жавоб: Аллохга хамдлар булсин .
Муслималар учун интернет
ишлатишлигига ва бу Палтакт
программаларига киришлигида
емонлик йук , токи у харомга олиб
бормагунча ,масалан ,эркак билан
шахсий мулокотлашиш.Чунки
эркаклар билан мулокотлар, бекорчи
гапларга айланиб,фитнага олиб
бориши мумкин. Шунинг учун каттик
кул булиш шарт ва бундан сакланиб, Аллохни ризолигини истаб ва Унинг азобидан куркиш керак.

Куп холатларда бундай муносабатлар
ёмон окибатларга олиб
келади,хаттоки бир бирларига
мухаббат куйишлари
ёки бунданда ёмон окибатлар
келтириб чикаради.Шайтон уларни
бир-бирига яхши томонидан
курсатиб, нафакат диний ,балки
дунъеларига хам зарар етказади.

Шариат фитнага олиб келувчи хамма
йулларни беркитади . Яна(номахрам
билан) сузлашганда мулойимлик
килиш ва битта жойда номахрам
билан ёлгиз колишни хам такиклайди.

Аллохдан куркинг ва номахрам
эркаклар билан гаплашманг.

Бу сизларни диндорлигингизга ва
юрагингизни поклигига хавфсизрокдир.

Сизга шуни эслатиш лозимки,
иймонли инсон билан турмуш куриш
Аллохнинг мархамати, ва бу
мархаматга ГУНОХ оркали
эришиб булмайди.

Сузсиз чат оркали мулокот,почта
оркали мулокотдан хавфлирокдир.Буларнинг барчаси ёмондир.

Аллох яхширок билгувчидир.
_____________________________________
Манба : Фатва онлайн


RE: Номаҳрамлар билан чатда, телефонда гаплашиш мумкинми? - abu Ammar - 01-06-2012

Савол : Мен Аллох ва унинг расулига
иймон келтирган аёлман,йигит дустим
билан хат ёзишиб мулокот килишимга
рухсат берилганми?


Жавоб. Сизга номахрам булган йигит
билан мулокот килишга рухсат
берилмаган,сабаби бу нарса фитна
ва бузукликка олиб келади.

АЛЛОХ ЮКСАК КУЧ СОХИБИДИР !
_______________________________________

Фатава аль-Ладжна аль-Даима
лиль- Бухус аль-Илмийа валь-ифта, 17/67

Манба : Фатва онлайн


RE: Номаҳрамлар билан чатда, телефонда гаплашиш мумкинми? - abu Ammar - 01-06-2012

ИНТЕРНЕТ ОРКАЛИ ТАНИШУВ

Савол : Мен колледж талабасиман ,
муаммо шундаки мен интернет оркали бир йигит билан танишганман.
Бошида факат маълумотлар билан
алмашар эдик , секин секин бу
муносабатимиз мухаббатга айланди.
Никох хакидаги гояни онам умуман
маъкулламаяпти ва йигитим билан
мени муносабатларимни отамга
айтаман деб менга тахлид килади.
биз бир биримизсиз яшай
олмаймиз,чунки у агар турмуш кура
олмасак уз жонимга касд киламан
деди.Сизларнинг маслахатингиздан умид киламан.
Мен у инсонсиз яшай олмайман.

Жавоб : Барча хамд Аллохгадир.
Бизнинг Хак Динимиз бизларни
никохдан ташкари эркак ва аёлларни
танишишларидан бизларни
огохлантиради.ИНТЕРНЕТ,ГАЗЕТА
ВА ЖУРНАЛЛАРДАН ТАРКАЛАЁТГАН
БАЛОЛАРГА ЭШИГИНИ КАТТИК
ЁПАДИ.

Бу огохлантиришимиздан максад ,
чикиши мумкин булган фитналарни
олдини олиш ва аклсиз хатти
харакатга олиб келадиган
мухаббатлардан огохлантириш учун.
Бу фитналар Аллохни чегараларини
бузишликка ёки узаро шубхага
курилган хайрсиз никохга олиб келади.

Биринчидан, хатойингиз Исломни бу
масаладаги конун коидасини билмай
туриб чатга кирганингиз. Кейинги
хатоингиз сизга номахрам булган
бегона йигит билан дустлик ,узаро
муносабат урнатганлигингиз.
Эхтиёт булинг учинчи хатони килиб
куйманг.

Сизни севганидан жонига касд
килишим мумкин деганлиги учун
унга турмушга чикишлик билан бор вактини чат ва телефон оркали номахрам киз билан муносабатини урнатиш учун кетказган йигитни шаърий илми,ёки шу илмига
амали деярли йук.

БУНДАЙ ЙИГИТЛАРГА
МУСУЛМОННИНГ ИФФАТИНИ ИШОНИБ БУЛМАЙДИ.

Уз жонига касд килиш билан
куркитаётганлиги эса:
1.Унинг сузлари холис булиши
мумкин . Ва унинг бу сузлари иймони
жуда сустлигидан далолат беради.
Чунки уз жонига суйкасд килиш,
гунохи кабира!

2. У хаддидан ошувчи,ёлгончи ,ахмок
ва узини кизикишларидан бошка хеч
нарса билан иши йук ХУДБИН.

Агар бу инсонга никохлансангиз бу
никох узокка чузилмайди. Шубхалар
ва сизга нисбатан ишончсизлик у
йигитга хотиржам хаёт бермайди. Бу
нуктаи назардан телефон ёки чатда
танишган кизга кейинги
муносабатларни ишониб булмайди. Бу нарса уни безовта килаверади. Биз
сизга астойидил ёрдам бермокчи
эканлигимизни тушунишингизни
хохлардик. Бундай муносабатларнинг курбонига айланиб иффатларини йукотган кизларнинг
хаётларини урганишингиз лозим.

Сиз дархол у инсондан воз кечиб,тавба билан Аллохга кайтишингиз керак. Аллохга беадад шукроналар
билдиринг ахмоклик килиб
куймаганингиз учун,ва eтишиш осон
булган гунохга етишга тусик берган
Аллохга хамд билдиринг.

Иймон билан пок хает бошланг.
Аллохга тавба ила ибодат килинг.

Гунох ва бузукликка олиб келадиган
ишлардан йирок булинг.

Купрок солих амал килинг Куръон
укинг ва илм урганинг. Вакт утган
сайин у йигит билан
муносабатингизни унутасиз чунки
бу муносабатлар Шаъриат ва соглом аклга асосланмаган эди.Сиз уни унута
олмаслигингиз Хакидаги Шайтонни
даъватларидан эхтиёт булинг.
Бу бор йуги мухаббат ва хиссиет
дузахида колишингиз учун килинаётган ва сизни бундан мухимрок ишлар, Аллохга итоат ва ибодатлардан Аллохнинг ризолигидан чалгитиш учун
килинадиган шайтонни васвасаси
халос.

Аллох сизни тугри йулга
бошлашлигини сураймиз.
______________________________________

Др. Рийад аль Мусаймери

Манба : Фатва онлайн


Опа-сингиллар ва смайликлар - abu Ammar - 06-04-2012

Ассалому алайкум, азиз опа-сингиллар. Сизларга икки огиз сузим бор. Олимларимиз аёлларни эркаклар билан умумий форумларда иштирок этишга рухсат беришди, шундайми? Шундай. Факат маьлум шартларга риоя килган холда.

Ва мен сизларни эьтиборингизни каратмокчи булган нарса...Смайллар.

:-)

)

)))))))))))

Айтингчи, бу нима? Табассумми?
Номахрам эркак учун табассумингизми?! Агарда табассум булмаса унда нима?!

Агар табассум булса унда мумкин эмас!
Аёлларнинг номахрам эркакка юзини курсатиши ёки табассум хадя килиши (жилмайиши) таькикланади, чунки бу залолатга етаклайди''

(Абдуль Азиз Ибн Боз, Абдур-Раззок Афифи, АбдуЛлох Ибн Гудаян, Фатауа Ляджна Даима лиль-Бухут аль-Ильмия уаль-Ифта, 17/25)

Хозир юзни беркитиш хакида гапирганимиз йук, лекин табассум хакида тушунарли булгандир?

Исломни кабул килган эркакга кунглини кутариш учун табассум килган аелга келсак , ва бу нарса иккилари бир бирига караган
холатда булса , бу шариатда мумкин эмас (харом) .
Чунки Аллох айтади :

Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.
Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар...
(Нур сураси 30-31 оят)

(Шейх Мухаммад Солих аль-Мунажид, Савол №102415.)

Ана энди биз шайх Мунаджиднинг смайллар хакида айтган сўзларини келтирамиз (Савол: №110504 ) :

,,Аёл киши номахрам эркаклар билан мулокотда бундай смайллардан фойдаланмаслиги керак, чунки бу киёфалар оркали аёл ўз хис туйгуларини кўрсатади , яъни кулади, жилмаяди, уялади ва хоказо... ва аёл киши номахрам эркакга бундай килиши мумкин эмас . Аёлга эркаклар билан факат умумий форумларда зарурат юзасидан езиши мумкин . Лекин шахсий хат оркали эмас.

Саволлар борми ?

________________________________________

Сахифани таерловчи : Умм Муса

Сахифа енгил шакилда таржима килинди .

Манба: Манба ўчирилди (Admin)


RE: Номаҳрамлар билан чатда, телефонда гаплашиш мумкинми? - abu Ammar - 06-04-2012

Сиздан хам .


Ид аль-Фитр ва Ид аль-Адха байрамлари билан қандай табриклаш мумкин? - abuAmmar - 08-19-2012

Савол:
Ассалому алайкум ва рохматуЛлох. ид уль-фитр ва Қурбон байрамлари билан бир -бирини табриклаш мумкинми? Мумкин бўлса қайси услубда?

Жавоб:
Шайх Муҳаммад Солих ал-Мунажиддан сўралди: Ид кунларида бир -бирини табриклаш, намозлардан кейин қўл бериб кўришишни хукми қандай?
Шайх шундай жавоб берди: Сахобалардан (Аллоҳ улардан розий бўлсин) ривоятлар келаяптики- ид куни улар бир -бирларини табриклашарди ва айтишардики: 

:”تقبل الله منا و منكم ” – “такаббаля Ллаху минна ва минкум” Таржима: "Аллоҳ сизлардан ҳам бизлардан ҳам қабул қилсин "

Жубейра ибн Нуфейр шундай деганлиги ривоят қилинади: Росулуллоҳни сахобалари (Аллоҳ улардан розий бўлсин) ид кунларида кўришишганларида бир - бирларига :”تقبل الله منا و منكم ” – “такаббаля Ллаху минна ва минкум” (Аллоҳ сизлардан ҳам бизлардан ҳам қабул қилсин ) - дейишарди. 

Хофиз ибн Хаджар бу ривоят яхши иснод билан келганлигини айтади.

Имом Аҳмад (рахимаҳуллоҳ) айтади: Аль-ид куни бир кимса иккинчисига :”تقبل الله منا و منяكم ” – “такаббаля Ллаху минна ва минкум” дейишликда муаммо йўқ.

Ибн Қудама  "аль-Муғний" китобида имомдан ривоят қилиб келтирган.

Манба: http://www.islam-qa.com/ar/ref/49021

Саҳифа енгил шакилда таржима қилинди.


Ёлғондакам киприк ва тирноқ қўйиш мумкинми? - Abdulloh Salafiy - 09-19-2012

Ёлғондакам киприк ва тирноқ қўйиш мумкинми?

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин

Ёлғондакам киприкларни қўйиш(узайтириш) мумкин эмас, чунки бу сочларни узайтириш масаласига киради. Узун ва ёввойи хайвонларники каби тирноқ қўйиш кофирлардан келган. Шариатимиз тирноқларни олиш(қисқартириш) ва узайишига йўл қўймасликга буюради, нега энди шариатга қарши чиқишимиз керак?
Аллоҳ бизларни ҳақда қилсин!

Мухаммад Солиҳ Ал Мунаджид
http://islamqa.com/en/ref/22803/Eyelashes


Топилма тугрисида - TALABA - 12-21-2013

Топилдиққа доир ҳукмлар ҳақидаги боб

Луқата – топилдиқ деб эгасидан тушиб қолган ва эгаси йўқотиб қўйган жонсиз нарсага айтилади.
Бизнинг олийжаноб динимиз молни асраш ва ҳимоя қилишни, мусулмон кишининг молини муҳофаза қилишни буюради. Топилдиқ ҳақидаги ҳукмлар ҳам шунга далолат қилади.
Агар бировнинг моли йўқолиб қолса, у учта ҳолатдан бирида бўлишдан холи бўлмайди:
Биринчи ҳолат: Ўртача одамларнинг назарига илинмайдиган қамчи, ҳасса, кулча, (бир-икки дона) мева каби нарса бўлиши. Бундай нарсани топиб олган киши бемалол ишлатиб, фойдаланиб юраверади. Чунки, Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ҳасса, қамчи, арқон ва шу кабиларни топиб олган киши ундан фойдаланишига рухсат берганлар» (Абу Довуд (1717) ривоят қилган).
Иккинчи ҳолат: Майдароқ йиртқич ҳайвонлардан ўзини ҳимоя қила оладиган туя, от, қорамол, хачир каби йирик ҳайвонлар ёки учар қушлар ёки тез югурадиган кийик кабилар ё ўзини тишлари билан ҳимоя қилишга қурби етадиган қоплон кабилар. Бундай жонзотларни топилдиқ сифатида олиш мумкин эмас, (эгаси чиққунича) танитиш учун ҳам олиб турмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан йўқолиб қолган туя ҳақида сўралганда: «Сенинг у билан нима ишинг бор?! Суви ўзи билан (яъни, бир неча кунлаб сувсиз юра олади), оёғи ўзи билан, (чанқаса) сувга боради, ўт-ўланларни ейди. То эгаси топгунича уни тек қўй» деганлар (Бухорий (91) ва Муслим (1722) Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Умар розияллоҳу анҳу: «Адашиб қолган нарсани олган одам адашибди», деганлар (Молик «Муваттоъ»да (2/759, №1448) ва Абдурраззоқ «Мусаннаф»да (10/133, №18611) ривоят қилганлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисларида туяни топилдиқ сифатида олинмаслигини, балки то эгасига йўлиққунича ўтини еб, сувини ичиб юраверишига ҳукм қилдилар.
Катта жисмларни, масалан, катта қозон, хода-ёғоч, темир ва турган жойидан қимирламайдиган, ўзича йўқолиб қолмайдиган нарсаларни ҳам топилдиқ сифатида олиш ҳаромдир.
Учинчи ҳолат: Йўқолган, яъни топиб олинган мол юқорида айтилганлардан бошқа мол бўлиши, масалан пуллар, матолар ва ўзини йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилишга қурби етмайдиган бўталоқ, қўй-эчки, бузоқлар бўлиши. Бундай нарсаларни топиб олган одам агар ўзидан кўнгли хотиржам бўлса, уни топилдиқ сифатида олиши жоиз бўлади. Бу уч турли бўлади:
Биринчи тур: Бўталоқ, қўй-эчки, товуқ каби ейиладиган ҳайвон. Бу турдаги нарсани топиб олган киши зиммасига учта ишдан бири лозим бўлади:
Сўйиб ейди ва зиммасига ўша пайтдаги унинг қиймати лозим бўлади.
Сотиб юборади ва пулини сақлаб, эгаси чиққач беради.
Ўзининг молидан сарфлаб, боқиб туради ва унга эгалик қилмайди. Эгаси чиққач, ундан ўзи сарфлаган молини қайтариб олади, сўнг уни эгасига топширади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам адашиб қолган қўй ҳақида сўралганларида: «Уни олавер, чунки у ё сенга, ё биродарингга, ё бўрига» деганлар (Юқоридаги Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний ҳадисининг давоми). Яъни, қўй-эчки заиф, ҳалокатга нишон бўлиши осон, сен олишинг ё бошқа биров олиши ё бўрига ем бўлиши ўртасида бўлади.
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис шариф ҳақида сўз юритиб, шундай дейди: «Бунда қўй-эчкини топилдиқ сифатида олиш жоизлиги ва қўйни эгаси чиқмаса, топган кишининг мулкига айланиши бордир. Баъзи соҳибларимиз қўй-эчки кабиларни топилдиқ сифатида олиш жоизлигига шу ҳадисни далил қилганлар, топиб олган киши уни ўша пайтда сўйиб ейиши ва қийматини зимасига олиши ё бўлмаса сотиб, пулини сақлаб қўйиши ё эса ўз молидан сарфлаб, боқиб туриши ўртасида ихтиёрли бўлади» (Зодул-маъод: 3/659).
Уламолар агар топилдиқнинг эгаси уни топиб олган одам ейишидан олдин келса, уни олишга ҳақдор бўлади, деганлар (Фатҳул Борий: 5/82).
Иккинчи тур: Бузилиш ва айниш хавфи бўлган тарвуз, мева-чева каби нарсаларни топиб олган киши уни ейди ва қийматини эгасига беради ёки сотиб, эгаси чиққунича пулини сақлаб қўяди.
Учинчи тур: Юқорида айтилган икки турдагидан бошқа моллар, яъни пул ёки идиш кабиларни топиб олган одам қўлида омонат сифатида сақлаб туриши ва жамоат жойларида одамларга танитиб, эълон қилиши лозим.
* Барча турдаги топилдиқларни фақат ўзи(нинг омонатдорлиги)га ишонган ва қанча керак бўлса, шунча танитиб, эълон қилишга қурби етган одамгина олиши жоиз бўлади. Чунки, Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан топиб олинган нарса ҳақида сўради. «Тугунини – ёки идишини ё боғичини – таниб ол, сўнг бир йилгача уни (одамларга) билдир, шундан сўнг ундан фойдаланавер. Агар қачондир эгаси келса, унга қайтариб бер» дедилар. «Адашиб қолган туяни-чи?» деб сўраган эди, у зот (унинг бу гапидан) ғазабландилар, ҳатто юзлари қизариб кетди. «Сенинг у билан нима ишинг бор?! Суви ўзи билан, оёғи ўзи билан, (чанқаса) сувга боради, ўт-ўланларни ейди. То эгаси топгунича уни тек қўй» дедилар. «Адашиб қолган қўйни-чи?» деб сўради. «У ё сенга ё биродарингга ё бўрига» дедилар (Бухорий (91) ва Муслим (1722) ривоят қилганлар).
«Сўнг бир йилгача уни одамларга билдир», деган сўзларининг маъноси – одамлар йиғиладиган бозорларда, масжидларнинг эшиги олдида, йиғинларда тўла бир йил муддат уни эълон қил, деганидир. Топиб олганининг биринчи ҳафтасида уни ҳар куни эълон қилади, чунки эгаси дастлабки ҳафтада излаб келиши кўпроқ бўлади. Бир ҳафта ўтганидан кейин эса одамларнинг бу борадаги одатларига кўра эълон қилиб туради.
Ҳадис топилдиқни билдириб туриш фарзлигига далолат қилади. «Тугунини – ёки идишини ё боғичини – таниб ол» деган сўзлари унинг белгиларини билиб олиш лозимлигига далил бўлади. Чунки, эгаси келиб, у нарсанинг белгиларини тўғри айтиб берса, унга қайтариб берилади. Агар бошқача айтса, унга бериш жоиз бўлмайди.
«Шундан сўнг ундан фойдаланавер» деган сўзлари бир йил билдириб турганидан кейин эгаси чиқмаса, у топган одамнинг мулкига айланишига далил бўлади. Лекин, у ўша нарсанинг белгиларини – идишини, боғичини, миқдорини, жинсини, сифатини яхши таниб олмагунича уни тасарруф қилмайди. Агар бир йилдан кейин эгаси чиқса ва унинг белгиларини тўғри айтиб берса, унга қайтариб беради. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачондир эгаси келса, унга бергин», дедилар.
Юқорида ўтганлардан маълум бўлдики, луқата-топилдиқ хусусида бир неча ишлар лозим бўлади:
Топиб олган одам то эгаси чиққунича уни сақлаб туришга ўзида омонатдорлик ва жамоат жойларида одамларга эълон қилиб туришга қувват бор деб билсагина, уни олиши мумкин бўлади. Ўзида бундай омонатдорлик ва қувват бор деб билмаган одам уни олиши жоиз бўлмайди. Агар олса, ғосиб (талончи)дек бўлиб қолади. Чунки, у бировнинг молини олиши жоиз бўлмаган йўл билан олган бўлади ва уни олишида бировнинг молини зое қилиш вужудга келади.
Олишидан олдин унинг белгиларини, яъни идиши, тугуни, миқдори, жинси ва турини яхшилаб билиб олиши лозим. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилишга буюрганлар, у зотнинг буйруқлари вожибликни тақозо қилади.
Тўла бир йил мобайнида уни билдириб ва эълон қилиб туриш зарурдир. Билдириш дастлабки ҳафтада ҳар куни, кейинроқ эса одатга кўра бўлади. Эълон қилишда, масалан: «Ким нарса йўқотди?» дейди ё шунга ўхшаш гап айтади. Эълон жамоат жойларида, яъни, масалан, бозорларда, намоздан сўнг масжидларнинг киравериш жойида бўлади. Масжид ичида эълон қилмайди, чунки, масжидлар бундай ишлар учун бино қилинмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир кишини йўқолган нарсасини масжидда эълон қилаётганини кўрса: «Аллоҳ таоло (йўқотган нарсангни) сенга қайтармасин», десин. Чунки, масжидлар бунинг учун қурилмаган», деганлар (Муслим (568) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Агар бирон киши топилдиқни қидириб келса ва унинг белгиларини тўғри айтиб берса, ҳеч қандай қасам ва ҳужжатсиз унга ўшани бериш лозим бўлади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилишга буюрганлар, белгисини тўғри айтиши қасам ва ҳужжат ўрнига кифоя қилади. Балки, белгисини билиши қасам ва ҳужжатдан кўра ҳам қувватлироқ ва тўғрироқ бўлади. Ўша топилдиқнинг униб-ўсган ва кўпайган фойдасини ҳам қўшиб беради. Аммо, агар белгисини тўғри айтиб беролмаса, унга бермайди. Чунки, у унинг қўлида омонатдир, омонатни эгадорликни исбот қилолмаган кишига берилмайди.
Эълон қилиб турилган ҳолда бир йилдан кейин ҳам эгаси чиқмаса, у топган одамнинг мулкига айланади. Лекин, белгиларини яхши эсда сақлаб қолмасдан туриб, унда тасарруф қилмаслиги лозим бўлади. Чунки, қачон бўлмасин, эгаси чиқса ва белгиларини тўғри айтиб берса, агар бўлса ўзини, бўлмаса, ўрнига бадалини қайтариб бериши лозим. Чунки, унга бўлган эгадорлиги мутлақ эгадорлик бўлмасдан, эгаси чиқиши билан зойил бўлади.
Уламолар Ҳарамдаги луқата – топилдиқ ҳақида: у ҳам бошқа жойлардаги топилдиқлар каби бир йил эълон қилиб, кейин топган одамнинг мулкига айланадими ёки мутлақо бировга мулк бўлмайдими, деган масалада ихтилоф қилганлар. Баъзилари: шу йўл билан мулкка айланади, чунки ҳадислар умумий келган, деганлар. Баъзилар эса унинг бировнинг мулкига айланмаслигини, балки давомий равишда уни эълон қилиб турилиши лозимлигини айтганлар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи Мушаррафа ҳақида: «Унинг луқатаси(ни олиш) фақат эълон қилувчи учунгина ҳалол бўлади», деганлар. Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ҳам шу сўзни ихтиёр қилган ва: «Ҳарамнинг луқатасига ҳеч қачон эгалик қилинмайди ва уни доим эълон қилиш фарз бўлади», деган (Ал-фатавал-кубро: 5/423).
Ким чўлда бирон ҳайвонни юришдан ожиз бўлгани ёки эгаси уни олиб кетишга ожиз бўлгани сабабли қолдириб кетган бўлса, топиб олган одам уни ўзига мулк қилиши мумкин. Чунки, хабарда ворид бўлганки: «Кимда-ким эгаси боқишга ожизлик қилиб, қўйиб юборган ҳайвонни топиб олиб, жонлантирса, у ўша одамники бўлади» (Абу Довуд (3524) Шаъбийдан мурсал йўл билан ривоят қилган). Чунки, эгаси ундан воз кечиб ташлаб кетган бўлиб, бошқа воз кечиб ташлаб кетилган нарсаларга ўхшаган бўлади.
Кимнинг оёқ кийими ё шунга ўхшаш бирон нарсаси матолари орасидан олиниб, ўрнига бошқаси қўйиб қўйилган бўлса, унинг ҳукми ҳам луқата ҳукмидек бўлади ва топиб олиши билан – гарчи ўзиникига ўхшаган бўлса ҳам – унга эгалик қилолмайди, балки уни эълон қилиши лозим бўлади. Эълондан кейин эгаси чиқмаса, ўзининг ҳаққига ярашасини олиб қолиб, қолганини эгаси номидан садақа қилиб юборади.
Агар ёш бола ёки ақлсиз киши бирон нарса топиб олса, валийси унинг ўрнига эълон қилиб туриш вазифасини ўз зиммасига олади ва ўша нарсани ундан олиб қўйиши лозим. Чунки, ундай кишилар омонатдорлик ва асрашга лаёқатли эмаслар. Агар ўша нарсани уларнинг қўлларида қолдирса ва у нарса талафотга учраб, йўқ бўлиб кетса, валий унга зомин бўлади (тўлайди). Агар валий уни билдириб, эълон қилиб турганидан кейин биров талаб қилиб келмаса, у ўша (ёш бола ё ақлсиз киши) мулкига айланади.
Агар бир жойдан олиб, сўнг яна ўша жойга қайтариб олиб бориб қўйса, унга зомин бўлади. Чунки, у унинг қўлига келган омонат бўлиб, уни бошқа омонатларни асраганидек асраши лозим эди. Уни ташлаб қўйиши омонатни зое қилиш бўлади.
Эслатма: Исломнинг топилдиқ борасида тутган йўлидан унинг молларни нақадар асраб-авайлашга бўлган эътибори ва мусулмон кишининг молининг Исломдаги ҳурмати даражаси маълум бўлади. Умуман олганда, буларнинг ҳаммасидан биз Исломнинг яхшилик устида ҳамкорлик қилишга ундашини билиб оламиз.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан барчаларимизни Исломда собитқадам қилишини ва мусулмон ҳолда дунёдан ўтишимизга муваффақ қилишини сўраймиз.